Хаёт Шамсутдинов
7.99K subscribers
866 photos
108 videos
775 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда” сарлавҳали мақола юзасидан баёнот

2019 йил 20 ноябрь куни соат таҳминан 03.40ларда Самарқанд шаҳар, Беруний кўчасида фуқаро Джурабек М. (1990 й.т. ишчи) шериклари Дониер С. (1994 й.т. судланган, ҳайдовчи) ва Мухаммад К.лар (1997 й.т. судланган, ишчи) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, шаҳардаги 42-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Иззатило М. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, жанжал вақтида қўл ва оёқлари билан уни бош қисми ва танасининг турли соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати етказишган.

Натижада Иззатило М. шифохонага ётқизилган. (Шифокорларнинг маълумотига кўра, Иззатило М.да “оғир ёпиқ КЦТ, бош миянинг оғир даражали лат ейиши” ташхиси қўйилган)

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан 2019 йил 23 ноябрь куни Иззатило М. жонлантириш бўлимида вафот этган.

2019 йил 23 ноябрь куни Джурабек М., Дониер С. ва Мухаммад К.лар ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарканд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Натижалари бўйича қўшимча равишда хабар қилинади.
Компьютер техникаларини сунъий равишда қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти, Бўка тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Ж.М. ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда ҳақиқий баҳоси 3,3 млн. сўм бўлган компьютер тўпламларининг ҳужжатларини сохталаштирган ҳолда қиммат нархларда ҳисоблаб, жами 375 та компьютер тўпламларини харид қилишиб, 623,7 млн. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Наманганда жуда кўп миқдордаги яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган шаҳар бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Я.О. “А” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, умумий қиймати 426,5 млн. сўмлик яроқлилик муддатлари ўтган “Coldrex Limon”, “Байкал М” дори воситаларини ҳамда 356 минг дона дори капсулаларига ўхшаган моддаларни қайта ўтказиш мақсадида танишини ҳовлисида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Я.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қибрай туманидаги ис газидан заҳарланиш ҳолати юзасидан баёнот

2019 йил 01 декабрь куни Қибрай тумани тез тиббий ёрдам хизматидан Алишеробод МФЙ, Эрта тонг кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро Ғ.Бердиевнинг оиласи ис газидан захарланганлигини ҳақида хабар келиб тушган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, Ғ.Бердиевнинг 7 нафар оила аъзоларида “ис газидан ўткир заҳарланишнинг енгил даражаси” ташхиси ва қонларидан 9-14 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланиб, уларга токсикология бўлими томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, фуқаро Ғ.Бердиевнинг қолган 9 нафар оила аъзоларининг қонидан 6-8 фоиз даражада ис гази миқдори аниқланган бўлса-да, ўткир захарланиш ташхиси қўйилмаган.

Барча беморларга тегишли тез-тиббий ёрдам кўрсатилган ва яшаш манзилига амбулатор даволаниш учун қайтарилган.

Мазкур ҳолат бўйича Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Божхона ходимига қаршилик кўрсатиш юзасидан баёнот

Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги "Сариосиё" чегара божхона постида аёл Ф.К. (1963 й.т. тадбиркор) хизматни ўтаб келаётган божхона инспектори Л.Х.га қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, бош қисми ва юзига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан Ф.К.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Жомбойтумангаз” филиалида аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газ баллонларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Жомбойтумангаз” филиали бўлим муҳандиси Ғ.И. ва бошқалар, моддий жавобгарлигида бўлган 128,2 млн. сўмлик 402 дона маиший газ баллонларини ҳамда 101,4 млн. сўмлик суюлтирилган газ маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди
Департамент ходимига қаршилик кўрсатиш юзасидан баёнот

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. (1981 й.т.) қонунга хилоф равишда жами 4.200 АҚШ долларини 40,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг кўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.12.2019 йилда Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги АҚШ, Швейцария, Франция, Россия Федерацияси ва Латвия каби хорижий давлатлар билан Г.Каримованинг жиноий йўллар орқали топган ва ушбу давлатларнинг айримларида жиноят ишлари доирасида 1,3 млрд. АҚШ доллардан ортиқ даромадларини қайтариш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Батафсил: https://t.me/uzbprokuratura/792
Подробно: https://t.me/uzbprokuratura/793
Косонсойда ер олиб бериш учун 20 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р.бошқа фуқарони ишончига кириб, Косонсой тумани, Ёшлик массивидаги 0.50 га. ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳамда келгусида бино иншоотлар қуришда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 15.000 АҚШ доллари ва 48 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги ПФ-5734-сонли Қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Фуқароларнинг 82 000 АҚШ доллари ҳамда 6,5 млн. сўмини қўлга киритган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, 2 нафар фуқароларни алдаб, “B.B.” МЧЖга тегишли акцияларни олиб бериш эвазига 50 000 АҚШ доллари, Яшнобод туманидан уй-жой сотиб олиб бериш учун
27 000 АҚШ доллари ва 6,5 млн. сўмини ҳамда “Lacetti” автомашинаси олиб бериш учун яна 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қашқадарёдаги гуруҳли заҳарланиш юзасидан баёнот

13.12.2019 йилда Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган “Enter Enjeenering and Construction Co. Ltd” компаниясига қарашли ошхонасидаги овқатидан захарланиши оқибатида бир гуруҳ фуқаролар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.

Барча беморларга тегишли тиббий муолажалар кўрсатилиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига юборилган.

Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг беморларга гуруҳли овқатдан заҳарланиш “ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган.

Беморларнинг 46 нафари аҳволи енгил, 19 нафари ўртача ташхиси қўйилган. Улар орасида оғир беморлар аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
РАСМИЙ БАЁНОТ

2019 йил 17 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С. лар ўзаро жиноий тил бириктириб, жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 мингдан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий баёнот

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил 👉🏻 @uzbprokuratura
Прокурорлар секторларидаги ижтимоий ва бошқа объектларда ҳал этилган муаммолар таҳлили