Хаёт Шамсутдинов
7.95K subscribers
877 photos
109 videos
780 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Фарғонада мушукни тирик ҳолатда ёқворишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилинди.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилиши таъминланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

2023 йил 20 июнь куни ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани прокурори С.Махмановга тегишлилиги таъкидланиб, тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахтлари кесиб ташланлиги ҳолати прокуратура томонидан текширилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I Twitter
Фарғонада мушукни тирик ҳолда ёқиб юборган ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли маъмурий жазолар тайинланди.

Telegram I Twitter
Хоразмда “Damas” автомашинаси ҳайдовчиси Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Telegram I Twitter
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, қадрли ҳамкасблар !

Барчангизни шарафли Касб байрами билан чин кўнгилдан самимий табриклаймиз.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, ижодий фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва файзу барака тилаб қоламиз.
Азиз юртдошлар, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️Сайловларда овоз беришнинг яширинлигини бузиш... имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов сайлов қонунчилигини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик ҳақида маълумот берди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51 (2)- ва 51 (9)- моддаларида сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 146-моддасида сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, бундай қилмиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши (4 нафар айбланувчи) судга келиб тушди.

Жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 млрд. 138 млн. сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Telegram I Twitter
Чирчиқда 26 ёшли йигит ўзини кўп қаватли уйдан ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, воқеа содир бўлгунга қадар йигитда (марҳум) руҳий ҳолати бузилиши кузатилган.

Telegram I Twitter
Самарқандда итни сувга улоқтирган ва шу жараённи видеотасвирга олган шахслар аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I Twitter
Самарқандда итни сувга улоқтирган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий иш қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Бухорода браконер хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узганлиги ҳақида хабар берилди.

Текшириш давомида ов қилиш мақсадида келган ва ушбу қилмишни содир этган шахслар аниқланди.

Улардан 2 дона ов қуроллари холислар иштирокида олиб қўйилди.

Қоровулбозор тумани экология бошлиғи
олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Бухорода браконер томонидан Қоровулбозор тумани экология бошлиғига ов милтиғидан ўқ узиб тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
"Asad Algo" номи билан танилган 20 ёшли блогер вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I Twitter
"Asad Algo" номи билан танилган блогер вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

*************

По факту смерти блогера "Asad Algo" возбуждено уголовное дело по ст. 104 Уголовного кодекса (Умышленное тяжкое телесное повреждение), ведется следствие.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот

2023 йил 20 июль куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона шаҳрида 11 ёшли қизча ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида видеорепортаж

Telegram I Twitter
Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган фуқаронинг шахси ички ишлар ходимлари томонидан аниқланди.

Суриштирув давомида ушбу шахс рухий касалликлар диспансерида рўйхатда туришлиги маълум бўлди.

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter