Хаёт Шамсутдинов
8.04K subscribers
897 photos
109 videos
789 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Қашқадарёда аёл самосуд қилинганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Тошкентда мактаб ўқитувчисига тан жароҳати етказган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Янгиҳаёт туманида содир этилган 12 ёшли қизнинг қотиллиги билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Telegram I Twitter
Сурхондарёдаги тиббий даволаш муассасасида содир бўлган ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Telegram I Twitter
Бош прокурорнинг сайёр қабули. Қарши шаҳар.

Telegram I Twitter
Ғиждувон туманида аёлни бир неча эркаклар жинсий алоқа қилишга мажбур этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят Кодексининг 121-моддаси (Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Telegram I Twitter
Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Telegram I Twitter
Олмалиқ шаҳрида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
14 май куни соат 11.30 ларда 12 ёшли бола Наманган шаҳридаги истироҳат боғидаги аттракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Қаршида ИИБ ходими билан прокурор ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган сўзлашув юзасидан расмий муносабат.

Келгусида хабар ёки видеоёзув эълон қилишда бир томонлама ёндашмасликни сўраб қоламиз.

Telegram I Twitter
Андижонда Ҳиндистон фуқаросининг ёнган жасади топилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I Twitter
Тошкентда ука акасини қасддан ўлдирганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Олинган маълумотларга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “OMAD PLYUS” МЧЖга қарашли “Star Med Center” клиникасига тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга ариза киритилган.

Ҳозирда мазкур ариза суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Telegram I Twitter
25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган.

ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган.

Қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар !!!

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, таъқиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

Telegram I Twitter
Хоразмда қайнота келинини қасддан ўлдирганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчи шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизни қасддан ўлдирган шахсга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Twitter
Пахтачи туманида чўккан икки нафар вояга етмаган боланинг жасади топилди.

Оғир жудоликка учраган марҳумларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.

Telegram I Twitter
Шахрисабзда автомашинада ҳаракатланиб, "қурол" намойиш қилган шахсга нисбатан чора кўрилди.

Telegram I Twitter