Хаёт Шамсутдинов
7.97K subscribers
877 photos
108 videos
779 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
2023 йил 8 март куни 37 ёшли журналист Акмал Тошев вафот этганлиги юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Тошевнинг ўлими "Юрак тампонадаси, ўпка артерияси аневризмасининг ёрилиши, юрак туғма нуқсони, юрак бўлмачалари дефекти"дан келиб чиққан.

Текшириш давом этмоқда.

Telegram I Twitter
2023 йил 7 март куни оловга эҳтиётсизлик муносабатда бўлиш оқибатида Сирдарё туманидаги давлат ўрмон ов хўжалиги ер майдонидаги экинзор, ўрмон, дарахт ва бошқа ўсимликларга зарар етказилган.

Натижада ўсимлик дунёсига жами 167,7 млн. сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура жамоаси Музаффар Эминовични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!
2023 йил 11 март куни соат 12:05 ларда “Қўқон-Тўқимачи-Арис” (Қозоғистон) йўналишидаги юк поезди таркибида жами 51 та ҳар хил турдаги бўш вагонлар билан ҳаракатланаётган вақтида, Яшнобод туманидаги “Хамза-Тошкент товар” темир йўл бекатлари оралиғида ушбу поезд таркибидаги 3 та вагон темир йўл изидан чиқиб кетган.

Тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида мактаб ўқувчиси бўлган қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, 14 ёшли қиз Д.К. (мактаб ўқувчиси) ўгай отаси билан ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида Фарғона шаҳрининг Тарона кўчасида жойлашган 16 қаватли уйнинг томига чиқиб олган ҳамда у ердан пастга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Воқеа жойига борган Фарғона шаҳар ИИБ ва ФВВ ходимлари Д.К.ни томдан соғ-омон тушириб олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура томонидан Миробод туманидa бир эркак кўп қаватли бинодан тушиб кетганлиги билан боғлиқ хабар ўрганилмоқда.

Натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши таъминланади.

Telegram I Twitter
13 март куни соат 18.30 да 1995 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Андрей Ш. Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан ўзини пастга ташлаб, вафот этган.

Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Twitter
Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Фарходжон Вохобович Исмоилов Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бош прокуратура жамоаси Фарходжон Вохобовични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!

TelegramTwitter
Бош прокуратура томонидан энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@EnergonazoratBot) ишлаб чиқилди.

Агар Сиз энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақида юқоридаги телеграм-боти орқали хабар йўлланг.


***************

В целях установления общественного контроля за недопущением растрачивания энергоресурсов Генеральной прокуратурой разработана специальная телеграм-бот программа (@EnergonazoratBot).


Если Вы стали свидетелем нарушения в данной сфере, просим отправить об этом сообщение на вышеуказанную телеграм-бот программу.

Telegram I Twitter
23 январь куни Dili.me номи билан танилган вайнер Ў.Д. шериклари билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқаро П.А.ни уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи бир неча маротаба чақиртирилишига қарамасдан терговга келишдан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида Ў.Д. 10 март куни ушланиб, терговга жалб қилинган.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Шарқона Янги йил - Наврўз байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар !

Наврўз ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!

Telegram I Twitter
36-летний певец задержан по подозрению в убийстве сожительницы. Возбуждено уголовное дело. Ведется следствие.

Telegram I Twitter
Ангор туманида "Open Budget" учун овоз йиғиш билан боғлиқ хабар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Telegram I Twitter
Тошкент вилоятида 2 кишини ўта шафқатсизлик билан ўлдирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
“Қўнғирот-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган йўловчи поезд одамни босиб кетганлиги ҳолати юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
После апелляционного протеста прокурора суд ужесточил наказание мужчине, который совращал 6-летнюю девочку в Ташкенте.

Telegram I Twitter
“3 нафар ходим коррупция билан боғлиқ ҳаракати учун ишдан бўшатилган”Тошкент вилояти прокуратураси

Telegram I Twitter
Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига келтирилган протест 6 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабар тарқалди.

Айни дамда тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Натижаси бўйича хабар берилади.

Telegram I Twitter
Сергелида 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлаган аёл иши бўйича Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter