HR Mahalla
1.33K subscribers
252 photos
155 videos
7 files
259 links
HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!

Мурожаат учун @hrmahalla13
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ироқдаги нефт компаниясига автомобил хайдовчиси керак.
Ойлик 10 000 $
14 кун ишлаб 14 кун дам оласиз. Ўқитиш, самолёт, даволаш харажатлари компания ҳисобидан.
Ишга жойлашган ходим ёзишича яна ходимлар керак экан. Бўш иш ўринлари кўп эмиш.
1 - иш кунининг видеосини ташлаб берди.

@HRmahalla
Ўткан хафтадаги ишларини кейинги хафтага қолдириб, душанбадан бошлайман деб қўйиб, ҳозир бошини ушлаб ўтирганларга саламалеку-ум!

@kpishekilli
Гапирмасам ухлолмайман.
Хозир битта голосовой чатни 15 минутча эшитдим. Мавзу трансформация!!!
Хонимлар ва жаноблар трансформация бу автоматизация эмас.!
Трансформация фақаткина бизнес жараёнларни автоматлаштириш, IT сохасидаги болларни еғволиб хар куни программа яратиш эмас. Как минимуми Гугл в помошь. 18 - 19 асрда америкада золотая лихорадка бўлган (Олтин излаш васвасаси). Бизда ҳозир "IT лихорадка", нима бўлса IT, программа, дастур... . IT га осилавериш бу трактори йўқ далага планшет орқали қандай қилиб далани хайдаш мумкинлиги тўғрисида программа яратишдек гап.

как говорится спокойной ночи малыши!

@kpishekilli
1 xodimning ortacha ish soati bo'yicha YaIMga qanchalik samaradorligini (mehnat unumdorligi) qo'shadigan mamlakatlar.

Meksikada ishchi qancha mehnat qilmasin, YaIM bo'yicha, u irlandiyalik kabi samarali bo'lmaydi.

Meksikadagi o'rtacha ish soati iqtisodiyotga 20,3 milliard dollar qo'shgan bo'lsa, Irlandiyada bu ko'rsatkich 102,7 milliard dollarni tashkil etadi.

p/s. Kechasi soat 12 gacha ishlasa ham unumdorligi vaqtga emas! ishga nisbatan tog`ri yondashuvga bogliqligining yaqqol isboti.

@kpishekilli
7 миллиарддан ортиқ одам нима иш билан банд?
Сиз қайси тоифага кирасиз?
Бутун дунё бўйича хамкасбларингиз қанча?

@kpishekilli
Отдел кадров
Кириш бору чиқиш йўқ.

Вместо тысячи слов...

@kpishekilli
Тантанали равишда қора қўзларимиз чўмилиш мавсумини очиб беришди.

Озгина томоша қилиб туриб мазза қвордиме. Рўза бўлмаса маскани тақволиб билдирмай бир калла ташлаб олармидим...

@kpishekilli
HR бренд

Ёшлигимизда синфдошлардан ким бўласан деб сўралса СHБ ёки Прокурор бўламан дейиларди. Сабаби шароит яхши ойликлари зўр, обрўси баланд ва х.к. бу хам иш берувчи бренди юқорилигининг исботи.

Сизда Iphone бор, уни сиз 1 000 $ га сотиб олгансиз. Нега биласизми? Чунки Аpple брендининг кучи, мавқеи ва просто зўру айфон.
Сиз ўша бренднинг машхурлиги ва зўрлиги учун кўпроқ харажат қилишга, кутишга, айрим инжиқликларига чидашга розисиз ва ушбу брендга содиқсиз.

Агар HR нинг мавқеи баланд бўлса, ҳамма уни мақтаса ва ўзига яраша компаниянгиз иш берувчи сифатида ҳам авторитетга эга бўлса одамлар камроқ ойлик берсангиз ҳам, ўзизга яраша инжиқликларингиз бўлса ҳам сизга (компаниянгизга) садоқат ва ғурур билан мақтаниб ишлаб юради.

Ўзимизда ҳам эскиттан HR бренд бўлган.
Олдинлари ота боболаримиз узоқда бўлса ҳам қўли гул усталарга ўз фарзандларини шогирдликка беришган. Чунки ўша ерда ишласа фарзанди нормал яшаши, ишни пухта ўрганиши хақида эшитишган ва олиб келишган.

Дод - фарёд мижозларимиз деявермасдан, ходимларимиз ҳам бооор деб, уларга эътибор бериш керак. Маркетингни ривожлантиринг шу билан бирга HR ни ҳам. Шунда не только мижозларни зўри эмас, Оушеннинг 12 дўстига ўхшаган супер команда туза оласиз.

Кандай килиб четкий бренд қилиш хакида эса кейин гаплашамиз.

@kpishekilli
Бугун кечроқ 22:30 ларда голосовой чат қилсак?
мавзулар:
Anonymous Poll
37%
HR нима?
31%
KPI нега керак?
15%
HR бренд
17%
еғиштир карамшорвани
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
KPI ва баҳолашнинг бошқа усуллари керакми?

Қашқирлар макони филмида шундай эпизод бор. Прокурор тергов қилиш учун кино бош қаҳрамон Пўлат Алемдарни чақиради. Тергов давомида шундай савол беради:

Прокурор: нима учун мафия отаси бўлишни танлагансан?
Пўлат: сиз нима учун прокурор бўлган бўлсангиз шунинг учун, адолат истаб!!!

Бири қонун ҳимоячиси, бири қонун бузувчи уюушган жиноий гуруҳ бошлиғи. Иккаласи ҳам адолат ўрнатмоқчи. Адолатга ҳар ҳил кўз билан қараш мумкин, камига бунда ҳаммани қаричи ҳар хил.

Сиз ходимларингизни адолатли баҳолай олишингизга ишонасизми?

@kpishekilli
Асосийси яхши жамоа тузиш, шунда бир кун хаммаси узгаради.

@kpishekilli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Просто севган иши билан шуғулланиши керак одам!

@kpishekilli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилия Полициясининг KPI кўрсаткичлари тинтув қилинган одамлар сонига боғлиқ шекилли

Мана буни самарадорлик деса бўлади

@kpishekilli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зўр креатив ходимларинг бўлса шунақа рекламаларни яратиб беришади.

@kpishekilli
Абсурд

...Кейин менга офисимдан қўнғироқ қилишди. Котиб менга Кёлндаги бош офисдан келган телеграммани ўқиб берди. Майда чуйда топшириқлар қатори, қизиқ бир топшириқ бор эди:

"Муаллифлик материалларини 12% га камайтиринг”
Мен тушунмай қолдим. Радиода муаллифлик материаллари сони ўз бошимчалик билан қилинган. Бу рақамлар ҳар - хил омилларга боғлиқ эди. Бу нима дегани – мавжуд бўлмаган нарсанинг 12 фоизи?

Бу воқеа менга армиядаги йилларимни эслатди. Мен қамоқхонада қоровул бўлиб хизмат қилганман. Эсимда, бир махбусга миршаб буйруқ берган:

- Белкуракни олда қазишни бошла!
- Нимани қазиш керак?
- Сенга айтяпман – белкуракни олда қази!
- Нимани қазиш керак ахир?
- Тушунмаяпсанми? Карцерда ётишни хохлаяпсанми? Белкуракни олда қази!
Энг ажабланарлиси шундаки, махбус белкуракни олиб, қазишга кетти...

Мен ҳам шундай қилдим. Котибамга жавоб телеграммаси ёзиши кераклигини айтдим:
"Муаллифлик материаллари сони 11,8 % га камайтирилди."
Қўшимчасига: "Бу жараёнга ижобий таъсир қила бошлади".

Савсатага (Абсурд) қарши курашда шундай харакат қилиш керак. Реакция ҳам бемани бўлиши керак. Идеал ҳолатда эса, ўша гап, жиннини ёқволиш керак.

© ️ Сергей Довлатов, "Филиал"

@kpishekilli
"Head Hunter" HH.uz ёки Rabota.uz сайтлари хақида биласизми?

Иш топиш ва бўш иш ўринларини эълон қилувчи сайтлар.

Бу сайтга фақат сизга ходим кераклигида ёки тескариси, иш керак бўлганда кириб ўтирадиган жой эмас.

- Иш берувчиларда қандай касбга талаб юқори?
- Нарх наво қанақа?
- Қандай касб эгалари кўпроқ иш қидираябти? ва х.к.

Ходим бўлсангиз ҳозирги даромадингиз камми кўпми, сизни касбингизга қизиқиш борми ўзи ёки йўқми билиб турасиз.
Иш берувчи бўлсангиз ўзи ходимларингизга бозордан кам ёки кўп ойлик бераяпсизми йўқми шуларни ҳам билиб туришингиз мумкин.

Кўчадаги 1 та 2 та ўзидан ҳамма нарсани билувчи "блогер" ёки "юлдуз" ларни фикрига ишониб хааа шу касб зўраканда ҳозир деб ишониб кетавермаслик керак.

Қисқаси каллани ишлатиб туриш учун норм майдон.

@kpishekilli
Самообман

Бозордан кийим сотиб олиш учун кийиб кўрасиз кейин нима бўлади? Ҳааа, сотувчи бошлаб юборади рекламная паузани. Қанақа чиройли ярашиб тургани, бу кийим айнан сиз учун тикилгани ва х.к.

Ўзи нима демоқчиман, дахххшат кўпайиб кетипти шунақа компаниялар мени программамни сотвол кейин эса... , 3 - 4 ойдан кейин сиз ўша компания уюштирган конкурс ғолибисиз!

Яна камига ҳамма жойда рекламалари кетиши это уже ни в какие ворота.

@kpishekilli
Янги рубрика

Кремний водийсининг гигант техно-компаниялари (Google, Microsoft, Facebook, Apple) янги ходимларни ишга олиш интервюларида турли хил мантиқий саволлари билан ҳам машҳур. Ушбу саволлар кўпинча ходим учун якуний ҳулоса беришда муҳим рол ўйнайди.

Ўша ердагилардан қаеримиз кам?
Биз ҳам шунақа мантиқий саволларни бериб турамиз, жавобларни эса группада қолдираверасиз.

Googleда берилган савол:

1-савол:
Сиз Москвага учиб кетяпсиз ва 2 соатда аеропортга қўнасиз. Сиз 3 та шу шаҳарда яшайдиган дўстингиздан ёмғир ёғаяптими деб сўрадингиз. Ҳар бир дўстингизни рост гапириш эҳтимоли 3 дан 2, сизни ҳазил қилиб чалғитиши эҳтимоли 3 дан 1. Агар сизга 3 дўстингиз ҳам ҳа деб жавоб берса, ростан ҳам ёмғир ёғаётгани эҳтимоли қанча???

@kpishekilli