✍️📑 Ҳоким қарори
1.03K subscribers
830 photos
60 videos
4 files
1.22K links
✍️📑 @HokimQarori канали — ҳудудларда ҳокимлар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар ҳақида

📲 @HokimQaroriBot
🗣 @Hokim_Qarori
Download Telegram
#Мукофот Самарқанд вилояти ҳокими мукофотланди!

"Ўзархив" агентлиги директори (суратда) Юсупов Улуғбек Мирталибовичнинг буйруғига асосан, Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич“Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан мукофотланди.

✍️ @HokimQarori
✍️📑 Ҳоким қарори
Янгийўл тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан: Туман прокурорининг интизомий жавобгарликка доир иш қўзғатиш ҳақидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида — ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги инобатга олиниб, туман ҳокимининг капитал қурилиш…
Янгийўл тумани ҳокимининг тегишли қарорлари билан:

Жорий йилнинг 1 декабридан туман ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари (в.б.) Расулов Лазиз Алишерович — эгаллаб турган лавозимидан озод этилади. Шунингдек, Нарбаев Мамуржон Ташмурзаевич — туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

✍️ @HokimQarori
Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан:

“TOSHKENT AGRO ZAXIRA XIZMAT” давлат унитар корхонасини тугатиш ишлари 6 ой муддатга узайтирилди ҳамда корхона балансида сотилмай қолган 3 та қишлоқ хўжалиги техникалари (2 та NEW HOLLAND T-7060 ва 1 та Беларусь русумидаги трактор), 27 та агрегат ҳамда 5 та енгил турдаги автотранспорт воситалари нархини — 10 фоизга пасайтирган ҳолда электрон аукцион савдоларига жойлаштиришга розилик берилди.

✍️ @HokimQarori
Косон тумани ҳокимининг тегишли қарори билан:

Туман ҳудудидаги "Ўрта оброн" маҳалласи Тоғ шамоли кўчаси 62-уйда яшовчи Мирзақулова Нигора Азимовна томонидан — "Ўрта оброн" маҳалласи Тоғ шамоли кўчаси 67-уйда “Оилавий болалар уйи” ташкил этишга рухсат берилди.

✍️ @HokimQarori
Норин тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Норин туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг тавсиянома хати ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш,
коммуникациялар ва коммунал ҳўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ғайбуллаев Жасур Сойибжановичга ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Баҳромжон Бўтабоевга нисбатан — "Ҳайфсан" интизомий жазо чоралари қўлланилди.

✍️ @HokimQarori
#Иқтибос «Журналист ва блогерларга раҳмат айтаман, энг ўткир ва долзарб масалаларни дадил олиб чиқишмоқда, жамоатчилик ва раҳбарлар эътиборини қаратмоқда, натижада муаммолар ижобий ечим топиб, аҳоли манфаатларига хизмат қилаяпти. Ҳар бир танқидий лавҳа ёки чиқишга тезкорлик билан жавоб беришни, муносабат билдирилишини қатъий талаб қиламан! Айрим чиқишлар нохолис хабар бўлса ҳам охиригача ўрганиб, тезкор раддия беришни ҳам ташкил қилиш керак»Қашқадарё вилояти ҳокими (в.б.) Азимов Муротжон Бердиалиевич

✍️ @HokimQarori
Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан:

Вилоятдаги турар ва нотурар жой бинолари бузилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш ҳаражатлари учун вилоят маҳаллий бюджети даромадларининг III-чорак режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 1100,0 (бир миллиард бир юз) млн. сўм маблағ — вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш” бўйича ҳудудий жамғармага ўтказиб бериш учун вилоят ҳокимлигига ажратилди.

✍️ @HokimQarori
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг тегишли қарори билан:

Туман ҳокимининг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Мирзарахимов Улуғбек Касимович — ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига, туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш — туман ҳокимининг ёрдамчиси Акмалов Аълохон Аъзам ўғли зиммасига юклатилди.

✍️ @HokimQarori
Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли фармойиши билан:

“Ёрмозор” маҳалласи ҳудудида оқова сув тармоғини қуриш ва монтаж ишларини олиб бориш вақтида автотранспорт ҳамда пиёдалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 29 ноябрь кунидан 2021 йил 7 декабрь кунига қадар — шаҳар ҳудудидаги, Ипак йўли кўчасида вақтинчалик транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади ҳамда йўлнинг ёпилган жойларида автотранспорт воситаларини вақтинча тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

✍️ @HokimQarori
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг тегишли қарори билан:

Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2021 йил ноябрь ойидаги қарорига асосан — Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари 22-"Нодира" сайлов округидан депутат Поччаев Сарвархўжа Вахобхўжаевич, 9-"Боғистон" сайлов округидан депутат Абдухалиқов Алишер Абдумўминович, 18-"Чўлқувар" сайлов округидан депутат Абдугаффаров Зиёдилла Саидқулович, 10-"Оқолтин" сайлов округидан депутат Кенжаев Сирожиддин Абдураҳмоновичларнинг ўз аризаларига биноан депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

✍️ @HokimQarori
Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан:

Шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқармаси ва фуқаро Латипова Зиёда Бахромовнага тегишли MERCEDES BENZ S500 HYBRID русумли, давлат рақами 01М798НВ бўлган қора рангли енгил автотранспорт воситасини — Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

✍️ @HokimQarori
#Саломатлик Уйчи тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан:

Туман ҳокими Маматхонов Мухаммадзокир Журабоевич 2021 йил 30 ноябрь кунидан эътиборан саломатлигини тиклаш мақсадида даволанаётганлиги муносабати билан туман ҳокимининг вазифа ва функцияларини вақтинча бажариш вазифаси — туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Имамов Шокиржон Махаммадсодиқович зиммасига (туман ҳокимлиги номидан барча қарор ва фармойишларга имзо қўйиш ваколати билан) юклатилди.

✍️ @HokimQarori
✍️📑 Ҳоким қарори
Шароф Рашидов тумани ҳокимининг тегишли фармойишлари билан: Мурожаатлар кўриб чиқилишида Қонунчилик талабларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, туман ҳокимининг ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Рахмонқулов Норжигит…
Шароф Рашидов тумани ҳокимининг тегишли фармойишлари билан:

Жиззах вилояти ҳокимининг 2021 йил ноябрь ойидаги идоравий йиғилиш баёнига мувофиқ, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Азимов Шуҳрат Ортиқовичга нисбатан — "Ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, мазкур йиғилиш баёнига мувофиқ, туман ҳокимининг ўринбосари-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Рахмонқулов Норжигит Саидазимовичга, туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Имомқулов Нодир Исломовичга, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мелибоев Олимжон Абдуллаевичга нисбатан (аввалроқ "Ҳайфсан" интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги сабабли)ўртача ойлик иш ҳаққининг 30 фоизи миқдорида жарима жазо чоралари қўлланилди.

✍️ @HokimQarori
Forwarded from Karakalpakstan.uz
1-декабрь – Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилген күн

Тил – бул халықтың тарийхын, мәдений мийрасларын, турмыс тәризин, үрп-әдет ҳәм салт-дәстүрлерин өзинде жәмлестирген бийбаҳа ғәзийне.

Бүгинги күнде қарақалпақ тилиниң халқымыздың социаллық турмысында абыройы ҳәм орнын және де арттырыў, өсип киятырған жасларымызды Ўатанды сүйиўшилик, миллий дәстүр ҳәм үрип-әдетлерге садықлық, уллы ата-бабаларымыздың бай мийрасының даўамшысы руўхында тәрбиялаў, елимизде мәмлекетлик тилди толық енгизиўди тәмийинлеў бойынша бир қатар әмелий жумыслар алып барылмақта.

Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси 1-декабрь – Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилген күн мүнәсибети менен гүллән халқымызды қызғын қутлықлайды.

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгашининг тегишли қарори билан:

Туман ҳокими ўринбосарлари билдиргиси инобатга олиниб, “Саховат” маҳалласи, Сергели 4-мавзе, 24-уй, 44-хонадонда истиқомат қилувчи, “Темир дафтар”га киритилган фуқаро Каюмов Азизжон Шоназаровичнинг 2012 йилда туғилган фарзанди Шоназарова Сафия Азизжон қизига Россия Федерацияси Москва шаҳридаги Академик Н.Н.Бурденко номидаги нейрохирургия илмий-амалий марказида ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти учун (моддий ёрдам билан боғлиқ харажатлар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасининг махсус ҳисоб варағида йиғилган маблағлар ҳисобидан) Каюмов Азизжон Шоназаровичнинг номига очилган пластик карта рақамига 120 000 000 (бир юз йигирма миллион) сўм маблағ ўтказиб берилди.

✍️ @HokimQarori
Қумқўрғон тумани ҳокимининг тегишли қарори билан:

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2021 йил ноябрь ойидаги хулосаси инобатга олиниб — тумандаги 7-сонли мактаб ҳудудидаги тана диаметри 38 см бир дона ўрик, тана диаметри 15 см бир дона ёнғоқ, тана диаметри 18,17 смгача икки дона терак, тана диаметри 12,14 смгача икки дона рус дарахтлари ўсувчанлигини тўлиқ йўқотиб қуриб қолганлиги сабабли кесишга рухсат берилди.

✍️ @HokimQarori
✍️📑 Ҳоким қарори
Навбаҳор тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан: Туманнинг 2021 йил 9 ойлик кўрсаткичларини бажарилишидаги муносиб хиссаси, ўз хизмат бурчини виждонан бажариб келаётганлиги, самарали меҳнати билан туман равнақига қўшган хиссаси ва ўзига юклатилган вазифаларни…
Навбаҳор тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан:

Ўзига юклатилган вазифалар ва берилган топшириқлар ижросига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги учун — туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Назаров Улуғбек Бахромовичга, шунингдек туман ҳокимлиги бош юристконсульти Ураков Зоҳиджон Суннатовичга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилди.

✍️ @HokimQarori
Поп тумани ҳокимининг тегишли қарори билан:

Жорий йилнинг 21-ноябрь куни соат 11:20да берилган маълумотга кўра, “Бодомзор” маҳалласи, “Гўзар” кўчаси 43-уйда 1 нафар фуқаронинг газ ва ҳаво аралашмаси натижасида куйиб тан-жароҳат олиб, туман шифохонасига ётқизилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, мазкур фавқулодда вазият — бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш юзасидан комиссия таркиби тасдиқланди.

✍️ @HokimQarori
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг тегишли қарори билан:

Вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан, “Жиззах нефт базаси” МЧЖ томонидан етказилган ёқилғи маҳсулотларидан юзага келган қарздорлигини қоплаш учун 281 200 000 (икки юз саксон бир миллион икки юз минг) сўм, “Ўзбектелеком АК” Жиззах филиали томонидан кўрсатиладиган видеоселектор хизматларидан ҳосил бўлган қарздорлигини қоплаш учун 150 000 000 (бир юз эллик миллион) сўм, жами 431 200 000 (тўрт юз ўттиз бир миллион икки юз минг) сўм маблағни вилоят ҳокимлигига ажратилди.

✍️ @HokimQarori