Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
29.5K subscribers
3.12K photos
3.75K videos
18 files
4.56K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#нимадир

Инсон зотига боғланиб қолиб бўлмайди.

Онамизга боғландик...  Кўзимизни очиб қарасак,  ҳовлининг қайсидир четида нималар биландир куймаланиб юрган онамиз бор эди... Чақирсак,  ҳув дейдиган...

Этагидан тутиб катта бўлдик...

Ўлим эсв ўша этакни қўлимиздан сидирди ва  олди кетди...

Отамизга боғландик...
Бошимизда осмонларга қулоч ёзиб турган улкан чинор мисол отамиз бор эди.  Гурс-гурс қадам босиб юрганларида ернинг кўксига ўйиқ тушарди...

Чапдаст ажал...
Курагини ерга бир босди-ю олди кетди...

Кўзларингиз қачондир яқин бир қадрдон қидириб атрофга изғиганми?!

Онангиз сиймосини,  отангиз овозида фақат ўзингизгагина сезиладиган ширани кимдандир қидирганмисиз?!

Ким ўшалар?!

Жигарларми?!

Афсуски,  уларга ҳам боғланиб қолиб бўлмайди...

Ҳамманинг чироғини ёруғи ўзига тушади бу дунёда...

Суянинг майли,  елка тутишса...

Аммо билингки,  бир қориндан эгизаги билан талашиб тушганлар ҳам чўбин отга ёлғиз минади...

Қабр деб аталмиш ғарибхонага  ёлғиз киради...

ЁЛҒИЗга ёлғиз рўпара бўлади...

Ўзингизни асранг!

©️Азизахон Исмоилова


@HIKOYANEW
Эр-хотинлар учун 10 та маслаҳат

1. Ҳеч қачон бир-бирингизни алдаманг. Оила бузилишига олиб келиши мумкин.
2. Кучли эр бўлинг ва кучли эрга нозик аёл бўлинг.
3. Бўш вақтингизни кўпроқ ижтимоий тармоқ ва интернетдан кўра бир-бирингизга сарфланг. Бунда албатта сифат керак миқдор эмас.
4. Арзимаган нарсага урушаверманг. Бу оилада доимо муросасизликка сабаб бўлади.
5. Оилада эр бошлиқ, аёл эса вазир бўлишини ўзаро таъминланг. Акс ҳолда, бахтиёр оила барпо бўлмайди.
6. Фарзандлар олдида бир-бирингизни ҳақорат қилманг.
7. Фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор беринг, ота онасини мақтасин, она эса отасини мақтасин. Шундагина фарзандингиз сизларни ҳурмат қилади.
8. Аёлингиз ҳақида яқинларингизга кўп ҳам гапирманг. Зеро аёл сиру-асрор бўлиши мувофиқроқ.
9. Аёлингизни пул топиб келишига мажбурламанг. Аллоҳ оилани моддий таъминотини сизга вазифа қилган.
10. Эрингиз топиб келганига қаноат қилинг, кам санаманг.


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг
40 мингта Истиғфор айтишнинг фойдалари.

Мушкулингиз борми ?
Истиғфор айтинг !
Бефарзандмисиз ?
Истиғфор айтинг !
Ишиз юришмиябдими ?
Истиғфор айтинг !
Астағфируллоҳ.
Астағфируллоҳ ва Атуби Илайҳ.

sisters_uz


@HIKOYANEW
Аёлни жазолаш учун урушиш, бақириш шарт эмас. Уй бошлиғининг биргина ғазаби билан аёлнинг намозлари қабул бўлмайди. Шунинг ўзи жазонинг энг каттаси эмасми?

Қиз отасига йиғлаб: "Кеча эрим билан орамизда жанжал бўлиб ўтди. Эрим менинг айтган бир гапим учун ғазабланди. Уни ғазабланганини кўриб, қилган ишимга пушаймон чекдим, кечирим сўрадим. У эса менга гапиришни ҳам истамас, юзини мендан буриб олган эди. Мен эса у табассум қилиб, мендан рози бўлсин учун атрофида гирдикапалак бўлдим», — деди қиз. Отаси: «Қизим, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сен эрингни рози қилмай ўлсанг, мен ҳам сендан рози бўлмайман. Ахир билмайсанми, эрини ғазаблантирган аёл Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуръонда ҳам лаънатланган. Ундай аёлга вафот этганида ўлим мастлиги қаттиқ бўлади, қабри уни сиқади", — деди.

Бас, эрини рози қилган аёлларга жаннат бўлсин!

Halovatuz


@HIKOYANEW
ҚУРБАҚА ВА ЧАЁН

Ҳикоя қилинишича, бир чаён инидан чиқиб, кичкина анҳор томон боради. У анҳорнинг нариги қирғоғига ўтмоқчи бўлади. Нариги қирғоқ жуда ҳам чиройли кўринар эди. Аммо у сузишни билмас эди. Нариги ёққа қандай ўтишни ўйлаб, бир кичкина тошнинг устига ўтирди. Шунда дарёнинг қирғоғида сакраб юрган қурбақани кўриб қолди.

Унга яқинлашиб деди:

-- Хайрли тонг, эй қурбақа!

Қурбақа бироз эҳтиёт бўлиб деди:

-- Хайрли тонг! Нима қилаяпсан бу ерда, эй чаён?

Чаён деди:

-- Нариги ёққа ўтмоқчи эдим. Аммо мен сузишни билмайман.

-- Унда қандай қиласан?

Чаён деди:

-- Менга елкангга миниб, нариги томонга ўтишга рухсат берсанг!

-- Нега бундай қилишим керак? Менга бундан нима фойда?

Бечора бир чаёнга яхшилик қилган бўлар эдинг. Куни келиб менга эҳтиёжинг тушса, мен ҳам сенга яхшилигингни қайтарар эдим!

-- Аммо устимда турганингда мени чақишингдан қўрқаман-да!

Бундай қилмайман. Агар мен сени чақсам сен чўкиб кетасан-ку! Сенга қўшилиб ўзим ҳам чўкиб кетаман! Шунинг учун сени чақишдан менга фойда йўқ!

Қурбақа озгина ўйлаб кўрганидан сўнг чаённинг таклифига рози бўлибди. Табиийки, чаён қурбақанинг орқасига миниб олибди. Қурбақа сувдан ўта бошлабди. Сувнинг ярмига етиб боришганида чаён қурбақани чақиб олибди. Заҳар таъсир қилиб қурбақанинг оёқ-қўллари ишдан чиқа бошлабди. Даҳшат ва ишончсизлик уни адойи тамом қилибди. Ҳаётни тарк қилишидан олдин чаёнга қараб дебди: Нега бундай қилдинг?

Чаён дебди:

Бу менинг табиатим. Мен уни ўзгартира олмайман!

Биринчи дарс:

Ҳар бир махлуқотнинг ўз табиати бўлади. Гарчи ҳаракат қилса-да, уни ўзгартира олмайди. Аммо табиатларни тарбиялаш ва унга йўналиш бериш мумкин. Ана шунда табиатингиз ё сизнинг фойдангизга ёки зарарингизга ишлайди. Чаён ўзидаги чақиш табиатини душманга йўлиққанда ишлатиб, дўстига йўлиққанда уни ҳимоя қилишга ишлатса бўлар эди. Аммо ундаги бу хислат ноўрин ишлатилгани учун бошқалардан олдин ўзига зарар бўлди. Ҳар бир яхши иш аввало соҳибига фойда келтиради. Худди шунингдек ёмон иш ҳам!

Давоми бор

@HIKOYANEW
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
ҚУРБАҚА ВА ЧАЁН Ҳикоя қилинишича, бир чаён инидан чиқиб, кичкина анҳор томон боради. У анҳорнинг нариги қирғоғига ўтмоқчи бўлади. Нариги қирғоқ жуда ҳам чиройли кўринар эди. Аммо у сузишни билмас эди. Нариги ёққа қандай ўтишни ўйлаб, бир кичкина тошнинг устига…
Иккинчи дарс:

Сафарга чиқмоқчи бўлсангиз, зиммангизда юк бўладиган кишини эмас, сизга ёрдамчи бўладиган кишини танланг. Сизнинг тойилишингизга сабаб бўладиганни эмас, тойилишингизни кечирадиганни танланг. Яхши йўлдош билан сафарга чиқсангиз, гарчи сафар узоқ ва машаққатли бўлса-да, у етиб боришдан-да гўзал ва лаззатли бўлади!

Агар ҳамсафарингиз ёмон инсон бўлса, у билан босган ҳар бир қадамингиз минг чақиримга тенг бўлади. Чунки ичида тоши бор пойабзал билан юргандан, ялангоёқ юрган яхшироқдир. Шуни билингки, ҳаёт йўли энг қийин ва энг хатарли йўлдир!

Давоми бор

@HIKOYANEW
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Иккинчи дарс: Сафарга чиқмоқчи бўлсангиз, зиммангизда юк бўладиган кишини эмас, сизга ёрдамчи бўладиган кишини танланг. Сизнинг тойилишингизга сабаб бўладиганни эмас, тойилишингизни кечирадиганни танланг. Яхши йўлдош билан сафарга чиқсангиз, гарчи сафар…
Учинчи дарс:

Ишонч хатарли қуролдир. Уни танимаган кишингизга берманг. Уни бир дафъада бериб юбориш мумкин эмас. Ишонч бир неча босқич орқали пайдо бўлади. У тажриба ва қийинчиликлар билан ўсиб боради. Ўта кучли ишончга фақат нодир ҳолатлардагина етиб бориш мумкин. Баъзи кишиларнинг замиридаги яширин мақсадларини улар билан бир неча танг ҳолатларга кирсангиз билиб оласиз. Ин- сонларнинг комил суратларини билиб, уларга баҳо бермоқчи бўлсангиз, улар билан оралиқ масофа- ни сақланг. Биров билан ўта яқин бўлиш, худди ўта узоқлашиш кабидир. Бундай ҳолатда жуда кўп муҳим тафсилотлар очилмасдан қолаверади. Соддаларча ишонманг. Шу билан бирга, ваҳима билан эҳтиёткорлик ҳам қилманг!

Тўртинчи дарс:

Инсонлар қадрини ўрнига қўйишни, уларга баҳо беришни ниятларингиз орқали эмас, уларнинг феъли ва сифатлари орқали ўрганинг. Яхши инсон бўлиш мақтовли сифатдир. Аммо ахмоқликка олиб борадиган яхшилик ёмон ҳисобланади. Ақлингизни ишлатиб, қалбингизни қандай покиза қилишни ўрганинг. Баъзи дарсларни баҳоси қиммат бўлгани учун яхши ўзлаштирасиз. Чунки сиз бунинг учун ҳаётингизни тикасиз. Танимайдиган кишингизга ханжар бериб, сўнгра унга орқангизни ўгирсангиз, демак ўзингизга ўзингиз ханжар урибсиз!

@HIKOYANEW
Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар. Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим.

Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди. Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қатнашмоқчилигини ва 8 минг доллар ажратганини, унинг 4 минги беморга, қолган 4 минги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5 минг доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.

Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.

Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади".

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг.

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


@HIKOYANEW
УЙГА КИРАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.

Манзилга кираётганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, зикрни кўпайтириб, уйда одам бўлсин-бўлмасин, салом бериб кириш мустаҳабдир. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 61-оятида: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни «Ассалому алайкум» денглар)», деб буюради.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар».
Имом Термизий ривояти.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши уйига кираётганида:

اَللَّهُمَّ  إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلَجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ، بِاسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِاسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъалаллоҳи роббинаа таваккалнаа» деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар.

Маъноси: Эй Роббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик.
Абу Довуд ривояти.

@HIKOYANEW
ОСМОНЎПАР ИНШООТ!

Меъморлардан бири осмонўпар бино атрофини айланиб юрган эди. Ўша ерда учта ишчининг бир тошни синдираётганини кўриб қолди. Уларнинг биринчисидан сўради:

-- Нега тошни синдираяпсизлар?
-- Бошлиқ шуни талаб қилгани учун синдиряпмиз!
Сўнгра иккинчисидан сўради:

-- Нима қилаяпсан?
-- Тошга чиройли шакл бераяпман!

Учинчисидан сўради:
-- Нима қилаяпсан?

Учинчиси жавоб берди:
-- Мен осмонўпар иншоот қураяпман!

Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Биз ўзимиздан қул ясашимиз ҳам мумкин. Биз ўзимиздан ҳур инсон ҳам ясашимиз мумкин. Биз қўлларимизни кишанлашимиз ҳам мумкин. Биз кишанларни синдиришимиз ҳам мумкин!

Агар ўзингиз эгилмасангиз, ҳеч ким орқангизга миниб олмайди. Инсонларни битта вазият ва муомаладан билиб олса бўлади. Уларнинг фикрлаши уларни фош қилади.

Араблар муртад бўлган закот масаласида, мулойим ва меҳрибон бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу улар билан жанг қилмоқчи бўлди.

Асли қаттиққўл бўлган Умар розияллоҳу анҳу шошмай туришни маслаҳат берган эди. Улар қоннинг олдида тўхтайдиган, агар қон тўкмоқчи бўлишса, мингта сабаб топадиган қавм эдилар. Ўшанда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳунинг кийимидан тортиб шундай деган эди:

«Эй, Хаттобнинг ўғли! Жоҳилиятдаги золимлар Исломда заиф бўладими?! Мен тирик бўла туриб, Исломга нуқсон етадими?!»

Бу жумла ҳимматни олий қилиш лозимлиги ҳақида айтилган энг буюк жумладир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу фақат Исломга мансуб деб эмас, балки Исломдан масъул ҳам деб билар эди. Инсон- лар унга итоат қилишни изҳор қилиб, сўнг истаганларича Исломни ўйин қилишларига рухсат бермас эди. У Ислом байроғини комил суратда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан қабул қилиб ол- ганидек, ўзидан кейинги халифага комил суратда топширмоқчи эди!

Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Кўп ишларда ўзимизни кичкина инсон деб ўйлаб, оқим билан бирга оқиши- миз билан кичик инсон бўлсак-да, ўзимизни катта инсон деб ўйлаб, ўша оқимни биз пайдо қилишимиз ўртасида катта фарқ бор.

Давоми бор

@HIKOYANEW
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
ОСМОНЎПАР ИНШООТ! Меъморлардан бири осмонўпар бино атрофини айланиб юрган эди. Ўша ерда учта ишчининг бир тошни синдираётганини кўриб қолди. Уларнинг биринчисидан сўради: -- Нега тошни синдираяпсизлар? -- Бошлиқ шуни талаб қилгани учун синдиряпмиз! Сўнгра…
Агар воқелик сизга бўйсунмаса, уни ўзгартиринг. Кўриниш сизга ёқмаса, уни алмаштиринг. «Менинг қўлимдан нима келар эди?!» - деб ожизликни бўйинга олманг. Агар ҳар бир инсон зиммасидаги вазифани бажарганда, инсонлар тузалар эди. Аммо биз бошқаларнинг бузилганидан овунамиз. «Биз жамоат билан биргамиз», деймиз.

Бир подшоҳнинг хотини бемор бўлганда, уни шаҳарнинг барча шифокорларига кўрсатди. Улар маликани кўриб, унга ҳар куни сут билан чўмилиб туриш лозимлигини айтишди. Подшоҳ фуқароларига кечаси қасрдаги ҳовузга бир челакдан сут тўкишини амр қилди. Бир киши деди: «Мен бир киши бўлсам. Ҳовузга бир челак сув ташласам ким билиб ўтирибди. Битта мен билан нима ўзгарар эди?! Подшоҳ билиб ўтирибдими?!»

Малика эртаси куни тонгда ҳовузнинг олдига чўмилгани келганда кўрдики, ҳовуз сувга тўла эди. Сабаби, ҳамма бошқадан сут тўкишини кутиб, ўзи сув тўккан эди. Сут тўкишни бошлаб беришни ҳеч ким истамаган эди!

Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳунинг кўзи кўр эди. Аллоҳ таоло унинг учун Ўз пайғамбарини итоб қилган. У киши бир ғазотга чиқди. Унга: «Кўзларинг кўр бўлса, мусулмонларга нима ҳам қилиб бера олар эдинг?!» - дейишди. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум деди: «Уларнинг кўзига мусулмонларни кўп кўрсатаман!».

Бундан ортиқ ҳиммат бўладими! Масъулиятни бундан ҳам ортиқ ҳис қилиб бўладими!

Ибн Умму Мактумдан далил билан жиҳод соқит аслида. Аммо у олийҳимматлиги туфайли ўзидан жиҳодни соқит қилмаяпти. Баъзилар ўзларини Исломга мансуб деб билишади. Бошқалар эса уни ўзларининг хос аҳволи, масъулияти ва кечаю-кундуз қиладиган вазифаси деб билади.

Давоми бор

@HIKOYANEW
Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
Агар воқелик сизга бўйсунмаса, уни ўзгартиринг. Кўриниш сизга ёқмаса, уни алмаштиринг. «Менинг қўлимдан нима келар эди?!» - деб ожизликни бўйинга олманг. Агар ҳар бир инсон зиммасидаги вазифани бажарганда, инсонлар тузалар эди. Аммо биз бошқаларнинг бузилганидан…
Ўзимизга бўлган қарашимиз ҳаётдаги йўлимизни белгилаб беради. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўзининг ёрдамчиларига шундай деган эди:

«Мусулмонлар диёрида қушлар оч қолибди дейилмаслиги учун тоғ-тошларга дон сочинглар!»

Булар Ислом буюклигини бино қилишган. Оқимни ана шулар пайдо қилган. Улар тайёр оқимга қўшилиб оқишмаган. Улар бошқалар томонидан тайёрланган, кишилар ундан юрадиган йўлдан эмас, ўзлари янги йўл очиб ундан юришади. Уларнинг ўзларига нисбатан ўзгача қарашлари оламни ўзгартирган!

Юқоридаги тош кесаётган учта киши айнан бир хил иш қилишаяпти. Аммо уларнинг ўзларига бўл- ган қарашлари, бу оддий ишда ўз қарашларига эга бўлишларига сабаб бўлди. Биринчиси ўзини оддий ишчи деб билаяпти. Бу кишига ўхшаганлар агар катта мансабга кўтарилса, у мансабни кичик қи- либ қўяди. Бошқарувда бир қоида бор: «Агар буюк мансабни барбод қилмоқчи бўлсанг, унга паст инсонни қўй. Агар кичик мансабни кўтармоқчи бўлсанг, унга буюк инсонни қўй!»

Иккинчи ишчи: «Тошга чиройли шакл бера- япман!» деди. Бунақалар ўз ишини пухта қилади. Уларга нафақат ишни бажариш, балки уни пишиқ ва чиройли суратда бажариш муҳимдир. Ишимизга тирикчилик воситаси деб қараш билан, унга рисолат деб қараш ўртасида фарқ бор. Тасаввур қилинг, бир мударрисдан мадрасада нима қилаяпсан, деб сўрадингиз. У сизга: «Абу Бакр ва Умарларни етиштираяпман», деди. Тасаввур қилинг, жарроҳлик амалиёти ўтказаётган бир шифокордан: «Нима қилаяпсан?» - деб сўрадин- гиз. У сизга: «Мен бир оилани зое бўлишдан қутқа- раяпман», деди. Тасаввур қилинг, бир деҳқондан нима қилаяпсан деб сўрадингиз. У сизга: «Умматни очликдан қутқараяпман», деди.

Учинчи ишчи эса: «Мен осмонўпар иншоот қураяпман», деди. Бу кишининг кичкина вазифаси ўзининг ҳажмини белгилашига йўл қўймаяпти. У ўзини буюк натижанинг зарурий бир қисми деб фараз қилаяпти. Шунинг учун солиҳ бир ўғилни тарбия қилар экансиз, мен бир аёлга турмуш ўртоғи тайёрлаяпман, денг. Солиҳа қиз тарбия қилар экансиз, мен она тайёрлаяпман денг!

Тамом

Адҳам Шарқовий


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Кун давомида сизларни  яҳши кайфият тарк этмасин.


@HIKOYANEW
УЧ МУҲИМ НАРСА

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.
🍃
Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.
🍃
Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.
🍃
Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.
🍃
Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.

hikmatli_dunyoingiz

@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йиғлаябсанми?
Сўрашди мендан...
🍃
Қалбидан  дуода йиғловчи,оиласига ҳалол ризқ топиб келгувчи эркакларимиз сиз учун ажр ва мукофoтлар бор...


hikmatli_dunyoingiz


@HIKOYANEW
СОВҒА

Бир киши хотини билан совға олгани дўконга борди. У хотинига деди:

- Мен онамга совға олмоқчиман. Совғани сен танлаб берсанг!

Хотиннинг рашки келди. У эрига энг оддий ва арзон совғани танлаб берди. Эри унинг пулини бериб, чиройли қилиб қоғозга ўраттирди. Кечқурун хотининг олдига келиб, ўша совғани унинг ўзига бериб деди:

-- Совғангни ўзинг сотиб олишингни истаган эдим!

Дунёда қалбнинг ибодати ҳам бор. Унга аъзоларнинг ҳеч қандай дахли йўқ. Аммо қалб ибодати аъзоларнинг машаққатини йўқ қилиб юборади, уларни қўллаб-қувватлайди. Қалбнинг саломатлиги ҳам ибодатдир. Агар унга эришилса, соҳибини юқори даражаларга кўтаради. Агар у қўлдан бой берилса, ўз соҳибини энг пастга тушириб юборади.

Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Шунда уларга дедилар:

Ҳозир ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши киради!

Шунда уларнинг ҳузурларига оддий бир мусулмон кириб келди. Иккинчи куни ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша гапларини такрорладилар. Иккинчи куни ҳам ўша кимса кириб келди. Учинчи куни ҳам шундай бўлди. Саҳобалар ҳайрон қолиб, бунинг сирини билмоқчи бўлишди. Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ўша кимсанинг уйига бориб, отаси билан уришиб қолганини, уйидан бир неча кун жой беришини сўради. У дарров рози бўлди. Абдуллоҳ унинг нималар қилишини кузатди. У бошқалардан бирор нимаси билан фарқ қилмас эди. Кундузлари нафл рўза тутмас эди. Кечалари бедор бўлмас эди. Од- дий инсонлардек рўза тутар, оддий инсонлардек намоз ўқир эди. Уч кундан сўнг Абдуллоҳ унга рост гапни айтди ва ундан: «Мен билмайдиган бирор-бир амалинг борми?» - деб сўради. У: «Менда сен кўрганингдан бошқа амал йўқ. Аммо ухлайдиган пайтимда қалбимда бирор-бир кимсага нисбатан ёмонлик қолмайди. Менга зулм қилганни авф қиламан, инсонларга яхшилик соғинаман!» деди. Абдуллоҳ: «Сени буюк мартабага кўтарган нарса мана шу экан!» деди.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ҳасад худди ўтинни олов егани каби яхшиликларни еб битиради».

Давоми бор

@HIKOYANEW
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mexribon Buzg'unchilar! ✍️

Ravzati


@HIKOYANEW