#Ҳадис_82📙
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا، وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً
«Родийту биллааҳи роббан ва бил ислаами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулаа», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим.
✍(Абу Довуд) ривоят қилганлар.
@Hadislar_toplamiii📚

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Ҳаммод ибн Саламадан ривоят қилинади: “Мен Ибн Абу Рофеъ узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўрганман. Ундан бу ҳақида сўраганимда: “Мен Абдуллоҳ ибн Жаъфар узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўрганман”, деб жавоб берган. Абдуллоҳ ибн Жаъфар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни ўнг қўлларига тақардилар”, деб айтган экан”.
✍Шарҳ.
Ҳаммод ибн Салама Ибн Абу Рофеъ узукни ўнг қўлига тақиб юрганини кўриб, ўнг қўлга тақиш сабабини сўраган. Шунда Ибн Абу Рофеъ Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу узукни ўнг қўлига таққанини кўрганини айтган. Абдуллоҳ ибн Жаъфар Қураший Ҳошимий кичик саҳобий саналади. Унинг отаси Жаъфар ибн Абу Толиб, онаси Асмо бинти Умайс Хасъамия розияллоҳу анҳумдир. Абдуллоҳ Ҳабашистонда биринчи туғилган мусулмон чақолоқ ҳисобланади. Отаси Муъта ғазотида вафот этганидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қарамоғларига олганлар. Ибн Жаъфар ҳижрий 80-йилда Мадинада вафот этган. “Сиҳоҳи ситта” соҳиблари ундан ҳадис ривоят қилишган. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни айнан қайси бармоққа таққанлари зикр қилинмаган. Бироқ “Саҳиҳайн”да жимжилоққа тақилиши аниқ айтилган.
✍(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

#Ҳадис_82📘
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари
Салт ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: “Ибн Аббос узукни ўнг қўлига тақарди. Гумонимча, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукларини ўнг қўлга тақардилар”, деб айтган эди”.
📝Шарҳ.
Салт ибн Абдуллоҳ машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу узукни ўнг қўлга (айрим ривоятларга кўра, ўнг қўли жимжилоғига) таққанини кўрган экан. Ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламда бу ишни кўрмаса, ундай қилмасди. Салт гумонича, Ибн Аббос Набий алайҳиссалом узукни ўнг қўлга тақишларини ҳам айтган экан. Демак, Салт ибн Абдуллоҳ учун узукни ўнг қўлга тақиш ҳам амал, ҳам қавл билан собит бўлган.