HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_710📗

#Ичиш ман этилган идишлар ҳақида.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилло ва кумуш идишларда ичманглар. Ипак ва дебожни кийманглар. Чунки ўшалар бу дунёда уларга, охиратда сизларга», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилганлар).
Бошқа бир ривоятда: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур», дейилган.

📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар:
1. Тилло идишда ичимлик ичмоқдан.
2. Кумуш идишда ичимлик ичмоқдан.
3. Ипак кийим киймоқдан.
4. Дебож кийим киймоқдан. Кийимлар ҳақида кейин келадиган «Либос китоби»да батафсил сўз юритилади, иншааллоҳ. Тилло ва кумуш идишларда ичимлик
ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом емоқ ҳам ҳаромдир. Айниқса: «Ким тилло ва кумуш идишда ичимлик ичса, қорнига жаҳаннамдан олов киритур» дейилган ривоятдан бу маъно яққол англанилади. Шариатимизда тилло ва кумушни идиш сифатида ва шунингдек, бошқа турмуш асбоблари сифатида ишлатишни ҳаром қилингани бир неча ҳикматларга биноан бўлганини уламо аҳли алоҳида таъкидлайдилар:
1.Тилло ва кумуш қадимда ҳам, ҳозирда ҳам пул бирлиги, гоҳида муомаладаги, гоҳида эҳтиётдаги давлат мулки сифатида ишлатилиб келингани ҳаммага маълум. Агар тилло ва кумушни идиш ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишлатиш йўлга қўйиладиган бўлса, мазкур соҳага, яъни, хазина бойлиги соҳасига зарар етиши турган гапга айланиб қолади.
2.Тилло ва кумушдан идиш-товоқ, тароқ, қошиқ ва шунга ўхшаш нарсалар тутишга изн берилса, бойлар орасида манмансираш, мутакаббирлик, ҳамма нарсасини тиллодан қилишга уриниш кучайиб кетиб, жамиятда ноқулай ҳолат вужудга келади. Кўпгина дунёни ларзага солган империяларнинг таназзулга юз тутишларига айни шунга ўхшаш ҳолатлар сабаб бўлгани ҳаммага маълум.
3.Тилло ва кумушдан турли асбоб-анжомлар тутишга рухсат бўлса, бойлар бу борада ўзаро ким ўзарга мусобақа қилган бир пайтда камбағалларнинг кўнгли синиб, паришонҳол бўлишлари юзага келади. Ислом эса, бу ҳолатга ҳеч йўл қўймайди.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚