HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_613📓

#Дўст_танлаш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз дўстининг динида бўлади. Бирингиз ким билан
дўст бўлаѐтганига назар солсин», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Албатта,
дўст-биродар бўлган кишилар бир-бирлари билан кўп вақт бирга бўлишлари турган гап. Доимий равишда бирга бўлганлар бир-бирларидан таъсирланишлари ҳам турган гап. Шунинг учун дўст танлашда жуда ҳам эҳтиѐт бўлиш керак. Уламолар, аҳли солиҳлар ва тақводорлар билан дўст бўлганлар ўша азизлардан таъсирланиши турган гап. Шунинг учун фақат яхшилар билан дўст бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_623📗

#Дўст_танлаш

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Фақат мўмин ила соҳиб бўл. Таомингни тақводордан бошқа емасин», дедилар».

(Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда ҳам
дўст танлашга алоҳида эътибор бериш кераклиги уқтирилмоқда. Бу дегани бошқалар билан алоқа қилмаслик керак экан-да, деган фикрга олиб бормаслиги лозим. Ҳамма билан алоқада, ҳусни муомалада бўлганга нима етсин. Аммо сирдош дўст бўлиш учун энг яхши фазилатларга соҳиб бўлган одамни танлаш лозим

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚