HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_45📔

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни шундай дедилар:

Биродарингга у золим ёки мазлум бўлишидан қатъи назар ёрдам бер. (Буни эшитиб, бир киши): "Ё Расулуллоҳ, агар у мазлум бўлса, мен унга ёрдам бера оламан, лекин айтинг-чи, агар у золим бўлса, унга қандай ёрдам беришим мумкин?!" Бунинг учун Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Уни зулмдан сақланг (ёки: ...уни олдини олинг) ва албатта бу унга ёрдам беради", дедилар.

(Бухорий, 6952)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_45📙

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини бўялган ҳолида кўрганман...”

Шарҳ.

Эътибор берсак, “Пайғамбаримиз алайҳиссалом сочларини бўяганмилар”, деган масалада икки хил ривоят собит бўляпти. Биринчисида “бўямаганлар”, дейилса, бошқасида “бўяганлар” деб айтилмоқда. Буни қандай тушуниш керак? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларидаги оқ толалар сони жуда кам эди, йигирматага ҳам бормасди. Шунинг учун сочни бўяшга ҳожат қолмаган. Оқ толанинг қизғиш рангда кўринишига келсак, бу сочга суртилган ёғ ёки мушки анбар изи бўлиши мумкин. Бу борада муҳаддис Абу Закариё Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Мухтор (танланган қавл) шуки, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан соч-соқолларини бўяганлар. Ибн Умарнинг “Саҳиҳайн”даги ривояти шунга далолат қилади. Кўпинча бўямасдилар. Ҳар ким ўзи кўрганини ривоят қилган ва у ростгўйдир. Валлоҳу аълам”.

Бу бобга хулоса ўрнида қуйидагиларни айтамиз:
1. Соч-соқолдаги оқ тола қиёмат куни нур бўлади.
2. Оқ толани юлиб ташлаш макруҳ.
3. Оқ толани қорадан бошқа рангларга (жумладан, қизилга, сариққа) бўяш жоиз

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚