HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_3📕

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Иймонли бўлмагунларингизгача жаннатга кира олмайсизлар. Бир бирингизни севмагунингизгача мўъмин бўла олмайсизлар. Бир бирларингизни севишингиз учун сизларни бир ишга йўллайми? Ораларингизда саломни ошкор килинглар».
(Имом Муслим ривояти)

@Hadislar_toplamiii
#Ҳадис_3📗

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта буйли (бироз узунга мойил) бир киши эдилар. Икки елкаларининг ўртаси кенг бўлиб, муборак сочлари кўп ва икки қулоқларининг юмшоқларига тушиб турарди. Эгниларида қизил либос (яъни ридоъ ва изорлари) бор эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳуснлироқ бир нарсани ҳаргиз кўрмадим.


(Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий
"ШАМОИЛИ МУҲАММАДИЙЯ")


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_3📓


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача киши эдилар. Икки елкалари ораси кенг, сочлари кўп бўлиб, икки қулоқлари юмшоқ жойигача (етганди). Устларида қизил либос бор эди. Мен у зотдан гўзалроқ нарсани ҳечам кўрмаганман”.

Шарҳ.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўйлари ўртача: калта ҳам, ҳаддан зиёд узун ҳам эмасди. Бу кўз билан чамалаб қилинган васфдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим: у зот ўртачадан бир оз узунроқ бўлганлари ҳақида ривоятлар бор. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўнг ва чап елкалари ораси кенг эди. Бундан чиқди, кўкраклари ҳам кенг бўлган. Бу аслзодалик, куч-қувват, улуғлик аломатидир. Ривоятда айтилишича, сочлари – икки қулоқлари юмшоқ ерига тушиб турадиган даражада – қалин ва кўп эди. У зотнинг сочлари турлича васф қилинган. Жумладан, қулоқларигача, қулоқлари ярмигача, қулоқлари юмшоқ жойигача, елкаларигача тушиб туриши ҳақида хабар берилган. Қози Иёз хулосасига кўра, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларини қачон, қандай ҳолатда кўрган бўлишса, шундайлигича васф қилишган. У зот сочларини ўстирган пайтларида елкаларигача тушиб турган. Қисқартирганларида қулоқларигача, қулоқлари ўртасигача ёки юмшоқ жойигача етган. “Баро ибн Озиб” номли машҳур саҳоба Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламни қизил кийим-бош (изор ва ридо) кийиб олганларида кўрган экан.
Шу жойда: “Ҳадиси шарифларда қизил кийишдан қайтарилган бўлса-да, у зотнинг ўзлари қизил либос кийган эканлар. Буни қандай тушунамиз?” деган савол туғилиши табиий. Бунга баъзи аҳли илмлар қуйидагича жавоб беришган: “Бу борадаги қайтариқ тўқ қизил либосга тегишли. Агар қип-қизил бўлмаса, оқ, қора ва шунга ўхшаш ранглар аралашган бўлса, ундай либосни кийишдан қайтарилмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизил кийим-бош кийганлар”. Айримлар қизил либосни “қизил чизиқлари бор либос”, деб изоҳлашган. “У зот қизил кийимни бу ишдан қайтарилмасидан аввал кийган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас”, деганлар ҳам бор.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу: “Мен у зотдан гўзалроқ инсонни эмас, нарсани ҳечам кўрмаганман” демоқда. Бу билан умри мобайнида кўрган барча нарсалари ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан чиройлироғи йўқлигини эътироф этмоқда. Зеро, у зот яратилган барча нарсалардан, жумладан, ойдан ҳам, қуёшдан ҳам гўзалроқ бўлганлар. Аллоҳ таоло Расули акрам алайҳиссаломни комил қилиб яратган. У зотнинг ташқи кўринишлари кўркам, нурли, файзли бўлган.


(Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий)
"Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚