HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_667📕

#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга:
«اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ وَدَرَكِ الشَّقَاءِ وَسُوءِ الْقَضَاءِ وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ»

"Аллоҳим мен Сендан қаттиқ машаққат-қийинчликлардан¹, бахтсиз бўлиб қолишдан², тақдиримда ёмонлик бўлишидан³ ва душманларга кулгу бўлишдан паноҳ сўрайман⁴",
деб дуо қилиб, Аллоҳдан мана шу нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрар эдилар.

(Бухорий, 6616, Муслим, 7052 ривояти)


📝Шарҳ.


1-Яъни: Инсоннинг сабр-тоқати етмай, бардош беролмайдиган қаттиқ машаққатлар.
2-Дунёдаги бахтсизлик гуноҳ-маъсиятларга ботиб, Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум қолиш, хусусан дунёдан Аллоҳ рози бўладиган амалларни қила олмай ўтиб кетиш.
3-Ўзимга, молимга, оилам ва дўст-биродарларимга ёмонлик тақдир қилинишидан ва дунёда иймонсиз ўтиб, охиратда бахтсизлик тақдир қилинишидан паноҳ сўрайман.
4-Бошимизга бир мусибат тушиб душманларга масхара бўлишдан паноҳ сўраман.

Манба: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Фатҳул Борий", 11/149📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_62📘


#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нон ва гўштга зинҳор тўймаганлар. Магар танглик-тиқилинч ҳолда (тўйганлар)”. Молик айтади: “Мен саҳролик бир кишидан (чунки, улар тилни яхшироқ билишади): “Танглик-тиқилинч ҳол нима (дегани)?” деб сўрадим. Шунда у: “Одамлар билан бирга таомланиш”, деб жавоб берди”.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқ нонга, гўштга қоринлари тўймаган, у зот ва оила аъзоларининг асосий егулиги хурмо билан сув бўлган. Ривоят қилинишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтди. Уларнинг дастурхонида қовурилган қўй бор эди. Қавм аъзолари Абу Ҳурайрани (таомга) таклиф қилишди.
Абу Ҳурайра рад этди ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қоринлари арпа (унидан қилинган) нонга тўймаган ҳолда бу дунёдан ўтганлар”, деди
(Бухорий ривояти).
Ҳа, ҳолат шундай эди. Магар бирон жойда зиёфат бўлса, меҳмонга чақирилсалар ёки ўзлари меҳмон кутсалар, кўпчилик билан тансиқ таомлардан ердилар. Кўпчилик дегани таомдан кўра унга узатилувчи қўллар кўплигидир. Ана шундай вазиятда гўшт ва бошқа неъматлардан тановул қилардилар.
“Таҳорат китоби”да келтирилган қуйидаги ривоятлар орқали.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқатланишлари ҳақида қўшимча маълумотга эга бўламиз:
1.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қўйнинг қўлини едилар. Кейин (ўрниларидан) туриб намоз ўқидилар, лекин (қайта) таҳорат олмадилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривояти).
2.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нон ва гўшт тайёрладим.У зот таомни еб бўлгандан кейин таҳорат суви олиб келишимни буюрдилар ва таҳорат олиб пешин намозини ўқидилар. Шундан сўнг ортиб қолган таомни сўраб, ундан едилар. Кейин яна намозга турдилар. Аммо таҳорат қилмадилар”
(Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
3.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйнинг қўлини еб, кейин мазмаза қилганлар, икки кафтларини ювиб намоз ўқиганлар
(Ибн Можа ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
4. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир ансория аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўй гўштига таклиф қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан ўша гўштдан едилар. Намоз вақти бўлганда у зот таҳорат қилдилар. Кейин таомнинг қолганини ейишди. Аср вақти кирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олмадилар”
(Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да, Байҳақий “Ас-Сунанул кубро”да ривоят қилган. Ривоят санади қавий-кучли).
Имом Аҳмад бундай деган: “Агар таомда тўрт (нарса) жамланса: (Овқатланишдан) аввал Аллоҳнинг исми зикр этилса, охирида Аллоҳга ҳамд айтилса, таомга узатиладиган қўллар кўп ва таом ҳалолдан бўлса, комил саналади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_668📗

#Муносиб киёв ҳақида

Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда... бўлса ҳам-а?» дейишди.«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар у Зот».

(Термизий ривоят қилган ва яхши, деган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куѐв бўлиши қаттиқ таъкидлангани келиб чиқмоқда. Дини ва хулқи рози бўладиган даражадаги киши томонидан қизини келинликка сўраб келинганда берилмаса ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқтирилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, агар у одам камбағал ѐки бошқа рағбат қилинмайдиган сифатларга эга бўлса ҳам-а, деган маънодаги саволни берганларида У Зот олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва хулқи яхшилик нақадар улуғ сифат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.Биз мўмин-мусулмонлар куѐв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта тўғри йўл тутган бўламиз.Энди келинликка номзод ҳам, куѐвликка номзод ҳам суриштирилиб бўлди. Сифатлари, дину диѐнати, одобахлоқлари ва одамгарчилиги ўрганилди. Ана шу маълумотларга қараб оила қуришга ният қилинади.Мазкур сўраб-суриштириш орасида фотиҳа ушатилиб, тўй бошлаб юборилаверадими?
Келинликка ва куѐвликка номзодлар бир-бирларини тўйдан олдин кўришлари гуноҳ ҳисобланадими?Ёки баъзи бирлар айтганидек, ѐшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми? Исломда юқорида сўралган иккала услуб ҳам нотўғри ҳисобланади.Бир-бирини кўрмасдан оила қуриш яхши эмас.Буни қуйида келадиган ҳадиси шарифлардан ўрганамиз, иншааллоҳ. Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришганларида бир-бирларига ѐқмай қолишлари ҳам мумкин. Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқани кўрсатилиб,никоҳга бошқани олиб келиш хавфи ҳам бор.Бошқа одамнинг сувратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никоҳламоқчи бўлганлар ҳам топилади. Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф бирбирини аввал кўришгани маъқул.Лекин бу дегани баъзи диндан бехабарлар ғайридинларнинг оила қурмоқчи бўлган ѐшлар бир-икки йил синашиб кейин никоҳдан ўтишлари керак, деган гапларини тасдиқлаш учун эмас.Бу Исломда мутлақо жоиз эмас, ҳаром нарса. Балоғатга етган эр ва аѐлнинг холи қолишлари ҳеч мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бегона эркак ва аѐл холи қолсалар, учинчилари шайтон бўлишини таъкидлаганлар. Энг қизиғи, мазкур «синаш»даврида ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилмоқда.Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб-билиб турибди. Чунки ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазилатларни ҳам бор қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига«фаришта» бўлиб кўринади.Лекин қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас. Никоҳдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади.Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, гуноҳ, баъзи ҳолларда зино, зинодан ортган фарзанд қолади, холос.Шунинг учун ҳам Исломда бу ишга рухсат берилмайди. Сўраб-суриштирсин, шариат белгилаб берган доирада кўриб ўргансин, шунинг ўзи етарли бўлади. Бу масалага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қизиқтирганлар, тавсия қилганлар. Шунинг учун ҳам барча ҳадис китобларимизда ва кўпгина фиқҳ китобларимизда совчи қўймоқчи бўлган пайтда бир-бирини кўриш ҳақида алоҳида боблар бор.
Жумладан ушбу китобимизда ҳам.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_669📕

#Ҳазил қилиб бўлса ҳам биродарини қўрқитмаслик ҳақида.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бирингиз ўз биродарига (ҳазиллашиб) қурол билан ўқталмасин. Ким ўз биродарига ўткир темир билан ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди, гарчи у (туғушкан) акаси бўлса ҳам».

(Буҳорий "Саҳиҳ №7072", Муслим "Саҳиҳ №2617".)


📝Шарҳ:


Имом Нававий рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ушбу ҳадис мусулмонни қўрқитиш қатъий тақиқланган эканлигига ишора қилади, ҳазил ёки чинлигининг фарқи йўқ.

"Шарҳ Саҳиҳ ал-Муслим" 8/448📚

* * * * *
Абу Бакр Ибнул Аробий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Мусулмонга қўрол ўқталиш уни қўрқитади. Агар киши буни унга зарар бериш учун қилган бўлса, у энг катта гуноҳлардан бирини қилипти, агар буни ҳазилдан қилган бўлса, унинг гуноҳи кичикроқ.

Манба: "Аридатул Аҳвазий" 9/16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_63📓

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Бу бобда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни маҳсилари ҳақида сўз юритилади.
(2 та ҳадис бор)


Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иккита қора рангли, одми маҳси ҳадя қилганида у зот ҳалиги маҳсини ўша заҳоти кийганлар. Сўнг таҳорат қилганлар ва унга масҳ тортганлар.


📝Шарҳ.


“Нажоший” Ҳабашистон подшоҳлари номи бўлиб, ривоятда кўзда тутилган Нажошийнинг исми Асҳама ибн Баҳр Нажошийдир. Нажоший аввал насроний динида бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Исломни қабул қилган бўлса ҳам, у зот ҳузурларига келмаган. Нажоший Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошчилигида Ҳабашистонга ҳижрат қилиб борган бир гуруҳ мусулмонларга ёрдам кўрсатган: уларни қўллаб-қувватлаган, ҳимоясига олган, бошпана берган. Нажоший вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан унга ғойибона жаноза намози ўқиганлар. Ҳабашистон ҳукмдори Нажоший Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жуфт оддий, қора рангли, устида туки, нақшлари, безаклари йўқ маҳси совға қилганида у зот мамнуният билан қабул қилиб, уни кийиб юрганлар, таҳорат қилаётганда унга масҳ тортганлар. Шу ўринда бир масалани айтиб ўтамиз: Маҳсига масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар мутавотир даражасига етган. Чунки бу ҳақида саксон нафар саҳобадан ҳадис ривоят қилинган. Ҳанафий мазҳабининг айрим уламолари: “Маҳсига масҳ тортишни инкор этиш куфр бўлиб қолишидан қўрқаман”, деб айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилиб олишлари билан уни кийганлари хурсанд бўлганларини билдиради, шунингдек, совға берган одам қалбига сурур бағишлайди. Ибн Арабий ва Зайниддин Ироқий таъкидлашича, Нажоший ўша маҳсини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ислом динига кирмасдан олдин тортиқ этган. Бундан чиқди, аҳли китоблардан совға олиш жоиз.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_670📒

#Наҳий қилинган исмлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида исмларнинг энг ёмон кўрилгани «Маликул Амлок» деб номланган кишининг исмидир», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилишган).
Муслим: «Аллоҳ таолодан ўзга молик йўқ»ни зиёда қилган.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳ учун энг аччиқ чиқарадиган, энг хунук одам «Маликул Амлок» исми ила номланган одамдир. Аллоҳ таолодан ўзга малик йўқдир», дедилар».

(Муслим ривоят қилган).

📝Шарҳ:

«Маликул Амлок» — «мулкларнинг эгаси» маъносини билдиради. Бу исм фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлиб, бандаси ўша ном ила номланиши ҳаромдир. Шунга ўхшаш Роббул Арбоб, Аҳкамул Ҳокимийн ва Султонул Салотин каби исмларни ҳам қўйиб бўлмайди.

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун энг маҳбуб калом тўртта: Субҳаналлоҳи, Валҳамдулиллаҳи, Лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу Акбар. Қай бири ила бошласанг ҳам сенга зарар қилмайди. Зинҳор ўғлингни Ясор, Рабоҳ, Нажиҳ ва Афлаҳ деб номлама. Бас, сен фалон борми, деганингда бўлмаса, йўқ, дейилур», дедилар. Улар тўрттадан ўзга эмас. Бас, мен айтгандан зиёда қилманглар».

(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Ясор — осонлик.
Рабоҳ — фойда.
Нажиҳ — нажот.
Афлаҳ — қутилиш.
Ушбу номлар ила болаларни номлаш наҳйи қилинмоқда. Агар шу исмлар қўйиладиган бўлса, «Ясор - осонлик» борми, деб сўралганда у йўқ бўлса, «Ясоросонлик» йўқ, деган жавоб ноқулай маънони акс этдиради. Ровийнинг айтишича, ушбу тўртта исмдан бошқаси ила номлашга рухсат бор.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Яълаа, Барака, Афлаҳ, Ясор, Нофеъ ва шунга ўхшаш исмлар билан номлашни ирода қилдилар. Сўнгра у зотнинг улар ҳақида сукут сақлаганларини кўрдим. То қабз қилингунларича бирор нарса айтмадилар. Умар ҳам улардан наҳйи қилишни ирода қилди-ю, аммо кейин тарк этди».

(Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Унинг лафзида: «Агар яшаб турсам, иншааАллоҳу таоло умматимни Нофеъ, Афлаҳ, Барака деб номланишдан наҳйи қиламан. Чунки бир киши келиб: «Барака борми» деса, йўқ, дейишади», дедилар», дейилган.

📝Шарҳ:

Уламоларимиз мазкур исмларга ўхшаш исмлар ила номланиш макруҳдир, деганлар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_671📘

#Шайтоннинг_васвасалари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шайтон бирингизга келиб: «Буни ким яратди? Уни ким яратди?» дейди. Ҳатто: «Роббингни ким яратди?» ҳам дейди. Қачон шунга етганда, у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва бас қилсин», дедилар».

(Учовлари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан аввал танишганмиз. Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳадиси шарифни мўмин кишига васваса зарар қилмаслиги ҳақидаги боб бошида айтилган гапни тасдиқлаш учун келтирмоқда. Ушбу ҳадиси шарифда инсон хаѐлидан кечадиган баъзи васвасалар шайтондан экани баѐн қилинмоқда. Шу билан бирга, ўша шайтон васвасасини қайтариш йўли ҳам кўрсатилмоқда. Шайтон Одам Ато билан ўзи орасида бўлиб ўтган машҳур можародан бери одам боласига душман. У Қиѐмат кунигача одамзодни васваса қилишга қасам ичган. Шунинг учун ҳам, инсон ҳаргиз бу лаънатланган душманини унутмаслиги керак. Гоҳида хаѐлига келиб қоладиган васвасали фикрлар, «уни ким яратган, буни ким яратган» каби саволлар бора-бора
«Роббингни ким яратган?» каби телба фикрга олиб келиши ҳам турган гап. Шунинг учун мазкур ҳолат юзага келганда дарҳол: «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм» деб Аллоҳдан паноҳ сўрасин. Мазкур хаѐлларни миясидан қувсин! Шу билан иш тугайди. Ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетади. Акс ҳолда оқибати чатоқ бўлиши мумкин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шайтон васвасасининг ҳақлиги.
2. «Уни ким яратди, буни ким яратди?» деб бориб, «Роббингни ким яратди?» дейишгача бориш ҳам мумкинлиги.
3. Бундай ҳолатларда Аллоҳдан паноҳ сўраш лозимлиги.
4. Бундай саволларни дарҳол тўхтатиш лозимлиги. Сиртдан содда кўрингани билан бу ҳадисда зикр қилинган масала ўта муҳимдир. Васваса кишилар учун энг нозик ва энг хатарли нарса, у ақийда бобида зарар етказади. У туфайли инсон диндан чиқиб, кофир бўлиши ҳеч гап эмас. Ушбу ҳадисда шундоқ катта муаммонинг ҳал этиш йўли тақдим этилмоқда. Ҳозирги кунда мусулмон оламида ҳам, ундан ташқарида ҳам васваса хасталигига учраганлар кун сайин кўпайиб кетаѐтгани ҳеч кимга сир эмас. Руҳий ва асабий касаллар сони тинимсиз ўсиб бормоқда. Бу эса, ушбу ҳадиси шариф ва кейинги келадиган ҳадисларнинг ҳикматига инсоният қанчалик муҳтож эканини кўрсатади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 2📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_64📗

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу бундай деган: “Диҳя Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жуфт маҳси совға қилганида у зот ҳалиги маҳсини – Исроил Жобирдан, у Омирдан ривоят қилиб айтади: “(Диҳя розияллоҳу анҳу маҳсига қўшиб) битта жубба ҳам (ҳадя қилган.) У зот иккисини – йиртилгунича кийганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўша маҳси) ҳалол сўйилган жонивор терисидан (тикилган)ми ёки бошқасиданми, билмасдилар”. Абу Исо деди: “Бу (ердаги) Абу Исҳоқ Абу Исҳоқ Шайбонийдир.
Исми – Сулаймон”.

📝Шарҳ.

Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иккита маҳси совға қилган. У зот уни йиртилгунича кийганлар. Бундан Пайғамбаримиз алайҳиссалом нақадар камтар бўлганлари англашилади. Мусулмон инсон кийимни эскиргунича кияди, бир-икки марта кийиб, ташлаб қўйиш, кийимни тез-тез бошқасига алмаштириш, янги русумдаги либосларга ўчлик имон заифлиги белгиси, айни вақтда исрофгарчиликдир. Бундай қилиш Аллоҳга хуш келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Диҳя розияллоҳу анҳу совға қилган маҳси ҳалол сўйилган ҳайвон терисидан тайёрланганми ёки ўлимтик терисиданми, билмасдилар. Бундан чиқди, асли номаълум нарсалар пок саналади. Муборакфурий бундай деган Бу ривоятга кўра, тери ошланса, гарчи ўлимтикники бўлса ҳам, покланади”.

Маҳси ҳақидаги ҳадисни оҳири.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_672📓


Абу Хурайранинг мавлоси [1] Абу Юнусдан ривоят қилинади, У Абу Хурайранинг бундай деганини эшитган экан:
"Мен Набий соллаллоҳу алайхи вассалламдан гўзалроқ зотни кўрмадим. (У Зот юрсалар) гўёки, ер у киши учун тахлаб қўйилгандек бўларди. Биз (юришга) машаққат чексак, У Зот (машаққат чекмасдан) эътиборсиз кетар эдилар".

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


[1] Мавло: Раҳномо, Хомий, Жаноб; бир шахсни ёки унинг ота боболаридан бирини бирор киши қулликдан озод қилса, озод қилувчини ҳам, озод қилингани ҳам мавло дейилади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
HADISLAR TOPLAMI
«Сиз қанча ҳадис биласиз?» Акрамжон домла.
#Ҳадис илми ҳақида қисқача тариф.


Менинг Бани Умайя ибн Зайдлик – у ер Мадинанинг чекка маҳаллаларидан бири – ансорийлардан бир қўшним бор эди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига тушишга навбатлашар эдик. Бир кун у тушса, бир кун мен тушар эдим. Мен тушганимда ўша кунги ваҳий ва бошқа хабарларни олиб келардим. У ҳам тушганда шундай қиларди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
*     *     *
Мадомики инсонлар орасида ҳадис талаб қиладиган кишилар бор экан, улар салоҳиятда бардавом бўладилар. Агар илмни ҳадиссиз талаб қилсалар бузиладилар.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Аллоҳ таолонинг дини борасида ўз фикрингиз асосланиб бирор сўз айтишдан сақланинглар. Суннатга эргашишни лозим тутинглар. Ким суннатдан чиқса адашади.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Агар суннат бўлмаганда, ҳеч биримиз Қуръонни тушунмас эдик.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Қачон ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадисни ривоят қилиб, сўнг бошқа гапни айтсам, қайси осмон мени соялантиради ва қайси ер мени кўтаради?..
Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Агар мен муҳаддислардан бирор кишини кўрсам, гўё Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан бирини кўргандек бўламан.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Суннатлар Нуҳнинг кемаси кабидир. Ким унга минса нажот топади. Ким ундан ортда қолса, ғарқ бўлади.
Имом Молик раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Кишиларнинг ижмоъ қилинмаган фикрларидан сақланинглар. Роббингиздан нозил қилинган Қуръон ва Пайғамбарингиз келтирган ҳадисга эргашинглар. Агар маъноларини тушунмасангиз уламоларингизга ҳавола қилинглар. Улар билан тортишманглар. Албатта, динда тортишиш мунофиқлик қолдиқларидандир.
Имом Молик раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Мана шу замон каби ҳадис талаб қилишга муҳтож бўлинган замонни билмайман. Бидъатлар зоҳир бўлиб кетди. Кимнинг ҳузурида ҳадис бўлмаса, бидъатларга воқеъ бўлади.
Имом Аҳмад раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
 Сизларнинг ҳеч бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан гаплашишни истамайдими?!
Имом Аҳмад раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Мужтаҳид ва муҳаддис имомларга эргашинглар. Чунки улар ўзларининг фойда ва зарарларига қарамасдан нима бўлса ёзадилар. Ўз нафси хоҳишига ва фикрига эргашганлар эса, ўзларинг зарарларига бўлган бирор нарсани хеч ҳам ёзмайдилар.
Вакиъ раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Агар менинг наздимда ҳадис тасбеҳдан афзал бўлмаганда эди, ҳадис айтмас эдим.
Вакиъ раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Аллоҳ (розилигини) истаб ҳадис талаб қилган кишидан афзалроқ амал қилган кишини билмайман.
Суфён Саврий раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Ким ҳадис талаб қилса, батаҳқиқ Аллоҳ азза ва жаллага байъат қилибди.
Ибн Уйайна раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Мен ушбу ҳадисларни сенга бекорга, шундоқ айтиб бермоқдаман. Бизлардан бир киши бундан оз нарса учун ҳам Мадинага сафар қилар эди.
Шуъба раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Мен бир ҳадис учун бир неча кеча-кундузли масофага сафар қилар эдим.
Саъид ибн Мусаййаб

Қайси бир сўзим Қуръон ва ҳадисга мувофиқ келса уни олинглар. Мувофиқ келмаганини тарк қилинглар.
Молик ибн Анас раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Суннатни лозим тутинглар ва ёш фарзандларингизга ўргатинглар. Зеро улғайганда одамларга динни ўргатадиган кишилар ўшалар бўладилар.
Аъмаш раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Энг афзал мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (амалда) йўқ бўлиб кетаётган суннатларини амалга татбиқ қилган кишидир. Эй суннат эгалари (муҳаддислар) сабр қилинглар.
Имом Бухорий раҳматуллоҳу алайҳ
*     *     *
Мужтаҳидлик даъвосида бўлган қози ва муфтийга ҳукмларга боғлиқ ҳадисларни билиш шарт эканига барча иттифоқ қилган.
Уламолар сўзидан.

Уломолар айтган ҳамма нематни йетишимиз учун Аллоҳ Таоло сиз у бизга имконият берди фойдаланиб қолиш ўзимизга боғлиқ.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_673📙

#Риёдан_ҳазар_қилиш

Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким эшиттирса, Аллоҳ уни эшиттиради, ким
кўрсатса, Аллоҳ уни кўрсатади», деганлар.

(Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).


📝Шарҳ:


Бу ҳадиси шарифни Жундуб розияллоҳу анҳу ривоят қилмоқдалар. Аввал у киши билан танишиб олайлик:
Самура ибн Жундуб ибн Ҳилол ал-Фазорий, кунялари Абу Сулаймон, Басрада таваллуд топдилар. Оталари вафот этгандан кейин оналари билан Мадинага келдилар. Ва оналари Мурааййи ибн Синон исмли саҳобага турмушга чиқдилар. ўтдилар. Мадинада катта бўлиб улғайдилар ва яна Басрага кўчиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилдилар. Бу кишидан Шаъбий, Ибн Абу Лайло, Али ибн Рабийъа, Абдуллоҳ ибн Рабийъа, Абдуллоҳ ибн Бурайда, Ҳасан Басрий, Ибн Сирийн, Ибн Шахир, Абу Аъло, Абу Ражо ва бошқалар ривоят қилишди. Бу зот ривоят қилган ҳадислардан учта «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган. Ибн Сирийн Самура ибн Жундуб илм бобида жуда ҳам ўткир эдилар, деб айтадилар. Ва Жундуб розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 60-санасида Басрада вафот топдилар.

Ушбу ҳадиси шарифда биров эшитсин ёки кўрсин учун қилинган амал яхши эмаслиги баён қилингани учун муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи уни шу жойда келтирган.
Ҳадисда «Ким эшиттирса» дейилгани, яъни кимки амалини одамларга эшиттириб, гап-сўз учун қилса, бу амали ҳақида одамлар шов-шув билан уни мақташини хоҳлаган бўлса, деган маънони билдиради.
«Аллоҳ уни эшиттиради» дегани эса қиёматда Аллоҳ таоло уни бу қилмишини халойиққа эшиттириб шарманда қилади, деган маъно чиқади.
Шунингдек, «ким кўрсатса» дегани ҳам ким одамлар кўрсин учун амал қилган бўлса, деганидир. Ана ўша одамни Аллоҳ таоло қиёмат куни халойиққа кўрсатиб, шарманда қилади. Ушбу ҳадиси шарифда қисқа иборалар билан риёкорлик қанчалик ёмон нарса экани баён этилмоқда. Ундан оладиган фойдамиз ҳам очиқ-ойдин. Одамлар эшитсин ёки кўрсин учун эмас, Аллоҳ билсин учун амал қилмоқлик! Аммо бу ҳадисни бугунги ҳаётимиз воқелигига таққослаб кўрадиган бўлсак, тамоман тескари бир ҳолатни кўриб афсусланамиз. Қадимда ушбу ҳадисга ва шу маънодаги бошқа ҳадисларга амал қилган ота-боболаримиз ҳар бир ишларини Аллоҳнинг розилиги учунгина қилганлар. Улар солиҳ амалларини иложи борича бошқа одамлардан сир тутишга уринганлар. Ҳозирда эса, арзимаган нарсани ҳам ҳали амалга оширмай туриб, ҳар томонга жар солиш бошланади. Ҳар бир қилинмоқчи бўлган иш ҳақида худди бажарилгандек гапирилади. Мабодо, ўша иш қилинадиган бўлиб қолса ҳам хўжакўрсин учун бажарилади. У амалга ошгандан кейин эса, йиллар давомида гапириб юрилади. Бундан ортиқ риёкорлик бўлиши мумкинми?
Ҳар бир мусулмон бундай риёкорликлардан ўзини сақлаши лозим.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 3📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_65📒

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ОЁҚ КИЙИМЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 11 та ҳадис бор:)



Қатодадан ривоят қилинади: “Мен Анас ибн Моликдан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимлари қандай эди?” деб сўрадим. Шунда у: “Уларнинг иккитадан тасмаси бор эди”, деб жавоб берди”.

📝Шарҳ.

Бу ерда “тасма” деганда пойабзал ипи боғланадиган тизгин назарда тутилмоқда. Пойабзал тасмаси оёқнинг устки қисмида бўлиб, боғични ушлаб туради. У бемалол юришга, пойабзал оёқда маҳкам туришига ёрдам беради. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойабзалларининг ҳар бирида иккитадан тасма бор эди. Жазарий бундай деган: “У зот бир тасмани оёқнинг бош бармоғи билан ундан кейингиси ўртасига, иккинчисини ўрта бармоқ билан ёнидагиси орасига қўярдилар. Икки тасма у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқлари устидаги боғичда бирлашарди.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_674📘

БОШҚАЛАРГА ЎХШАШ ВА ҚАЛБАКИЛИК ҲАРОМ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркаклардан аёлларга ўхшашга уринганларни ва аёллардан эркакларга ўхшашга уринганларни лаънатладилар».

📝Шарҳ:

Бу бобдаги эркакларнинг аёлларга ўхшашга уриниши юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бўлади. Аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишлари ҳам худди шундоқ.



Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинчалиш эркакларни ва эркаксифат аёлларни лаънатладилар ҳамда: «Уларни уйларингиздан ҳайдаб чиқаринглар», дедилар. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фалончини ҳайдаб чиқардилар. Умар фалончини ҳайдаб чиқарди».

(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).

📝 Шарҳ:

«Хотинчалиш эркак» деганда аёлларга ўхшатиб юришга, гапиришга, кийинишга ҳаракат қиладиган эркаклар кўзда тутилади. Шунингдек, «эркаксифат аёллар» деганда ҳам сунъий равишда эркакларга ўхшаб кийинадиган, гапирадиган ва юрадиган аёллар кўзда тутилади. Агар табиий равишдаги сифат бўлса, бу ҳукмга дохил бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Асжаша номли қора қулни хотинчалишлик қилгани учун шаҳардан чиқариб юборганлар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларининг халифалик даврларида Монеъ исмли хотинчалишни шаҳардан ҳайдаб чиқарганлар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 17


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_675📓


СУРАТ СОЛИШ ҲАРОМДИР, ФАРИШТАЛАРНИ МАНЪ ҚИЛАДИР

Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб: «Эй Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар. Бас, биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик».

(Икки шайх ва Насаий ривоят қилган).

📝Шарҳ:


Мазкур пардадаги суратлар жонли нарсаларнинг сувратлари эканлиги шубҳасиз. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, мусулмон кишининг уйида жонли нарсаларнинг сурати бўлмаслиги лозим. Жумладан, ўша сурат пардада бўлса ҳам жоиз эмас. Аммо кесилган, йиртилган ҳолда болиш ёки шунга ўхшаш оёқости бўладиган нарсаларда бўлса, жоиз. Суратни чизиш эса, мутлақо мумкин эмас.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 17📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_66📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Исо ибн Таҳмондан ривоят қилинади: “Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу устида туки йўқ бир жуфт кавуш чиқариб, бизга (кўрсатди). Уларнинг иккитадан тасмаси бор эди”. У айтди: “Менга Собит кейин Анасдан ривоят қилиб айтдики, у иккиси Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кавушлари экан”.


📝Шарҳ.


Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматкорлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримизнинг бир жуфт кавушларини уйида сақларди. Бир куни уни олиб чиқиб, одамларга кўрсатган. Ҳалиги кавуш туксиз эди. Ўша кавуш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тегишли эканини Ибн Таҳмонга Собит Буноний айтган. Собит уни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан эшитган. Бу ривоятдан келиб чиқиб айтиш мумкин, Пайғамбаримиздан қолган нарсалар (жумладан, соч толаси, либос, кавуш ва ҳоказолар) саҳобалар ва тобеинлар томонидан табаррук саналган.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_676📗


Сулаймон Таймийдан ривоят қилинади, унга бир киши ҳадис айтибди:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоси Убайдга:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарздан бошқа намозга буюрар эдиларми?" - дейилди.
У: "Шом ва Хуфтон ўртасидаги (намозга)", - деб жавоб берди".

(Аввобийн намози)


(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚