HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_663📔


#Ичимлик_ичиш_одоби.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг ичишига ўхшаб бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон сизлар ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб битирсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).


📝Шарҳ:

Демак, ичимлик ичадиган одам шошилмай, яхшилаб ўтириб олиб, олдин «Бисмиллаҳи»ни айтиб, туяга ўхшаб оғзини борича тўлдириб олмай, оз-оздан, бўлиббўлиб ичиши керак экан. Ичиб бўлгандан кейин эса, Аллоҳ таолога шукр айтиши лозим экан.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ҲАЁТ КЕЧИРИШЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 2 та ҳадис бор:)

📝Шарҳ.

Бу бобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёт тарзлари, жумладан, жуда кам овқат еганлари, бошларидан кечирган қийинчиликлари ҳақидаги айрим ривоятлар келтирилган. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозим: Набий алайҳиссалом таомлари очликни қондиришга, жон сақлашга етарли миқдорда бўлган. Буни араб тилида “қут” дейилади. “Саҳиҳайн”да келтирилишича, у зот: “Эй Аллоҳ! Муҳаммад хонадони ризқини қут қилгин!” деб дуо қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом дунёга кўнгил қўймас, ортиқча матоҳлардан юз ўгирган эдилар. Ўзлари улуғ пайғамбарлар бўлсалар ҳам овқатланишлари ўта содда, шоҳона таомлардан холи эди. Агар у зот буюрсалар, бой-бадавлат саҳобалар кўнгиллари тусаган ҳамма нарсани муҳайё қилишарди, бироқ Саййидимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё зийнатини истамаганлар. Қуйидаги икки ривоятни ўқисак, у муборак зотнинг таомланиш борасидаги ҳолатлари ҳақида тасаввурга эга бўламиз.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_664📘


#Етим ва мискинларга яҳшилик қилишни мукофати.


Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчи Аллоҳнинг йўлида жидди жиҳод қилувчи кабидир. Ёки наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи кабидир», дедилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Ҳаммамиз Аллоҳнинг йўлида савобли иш қилувчи банданинг қанчалар улуғ иш қилишини ва унга бериладиган савоблару мартабалардан яхши хабардормиз. Шунингдек наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи киши қанчалар улуғ иш қилишини ва уларга бериладиган савоблару мартабалардан ҳам яхши хабардормиз. Энди эса, бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчи ҳам улар билан баробар эканлигини билиб олдик. Бас, бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчилардан бўлишга уринайлик.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_665📓

#Яҳши амалларни ўнг тарафдан бошлашлик ҳақида

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ кийимни кийганда, сочларини тараганда, покланганда ва ҳар қандай яхши амални қилганда, ўнг тарафдан бошлашни яхши кўрганлар».

(Бухорий ва Муслим ривояти, "Булуғул Маром" 41-ҳадис)

📝Шарҳ.

Имом Санъоний раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Бу ҳадисдан келиб чиқадики, оёқ кийим кийганда, сочни тараганда, қўлтиқости жунларни қирганда ўнг тарафдан бошлаш мустаҳабдир. Ва яна таҳорат ва ғуслни бошлашга ҳам бунга оид.

Аммо, ҳожатхонага киришда ва масжиддан чиқишда чап оёқда мустаҳабдир.
Нававий айтганидек, ҳар қандай зийнатланиш ва яхши амалларни ўнг тарафдан бошлаш керак, қолган барчасими эса - чап тарафдан».

Манба: Субулус Салом, 1/72📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_61📕

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Муҳаммад ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Биз Абу Ҳурайра ҳузурида эдик. Унинг эгнида зиғирпоядан тўқилган, қизил рангга бўялган икки либос бор эди. У кийимларининг бирига бурнини қоқди ва: “Офарин! Балли! Абу Ҳурайра зиғирпоя(дан тўқилган либос)га бурун қоқади! Албатта, мен ўзимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарлари билан Оиша ҳужраси орасида ҳушимдан кетган ҳолда кўрганман. Шунда биттаси келиб, оёғини бўйнимга босиб туради. Менда жиннилик бор, деб қаралади. Ваҳоланки, менда жиннилик йўқ, балки у очликдан ўзга нарса эмас”, деди”.


📝 Шарҳ.


Бу ривоят машҳур тобеин Ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинган. Унинг айтишича, бир куни улар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу олдига боришган. Ўшанда у эгнига зиғирпоядан тўқилган, қизилга бўялган либос кийиб олганди. Абу Ҳурайра кийимига бурнини қоқиб, “Офарин, балли! Абу Ҳурайра зиғирпоядан тўқилган кийимга бурнини қоқади!” деди. Кейин аввалги ҳолини эслади. Унга кўра, мазкур саҳоба қаттиқ очликка йўлиққан, ейишга ҳеч вақо топа олмаган. Очлик ва оғриқ зўридан Масжиди набавийда, минбар билан Оиша розияллоҳу анҳо онамиз уйлари орасида қадди букилиб қолган. Кейин ҳушидан кетган. Кўрган одам унинг ёнига келади-да, одатларига кўра, ўзига келгунича беҳуш ётган одам бўйнини оёғи билан босиб туради ва: “Унда жиннилик-тутқаноқ касалик бор шекил. Шунинг учун қадди букилиб қолди”, деб ўйлайди. Ваҳоланки, бу очлик шиддатидан келиб чиққанди. Бу ривоятда Асри саодатнинг маълум даврида саҳобалар қаттиқ очлик билан синалганлари айтилмоқда. Ўша кезларда асҳоби киром қоринларига тош боғлаб юришар, очликдан ҳарна қутулиш учун дарахт баргларини чайнашар экан. Улар ана шундай оғир дамларни бошдан кечиришган. Муаллиф юқоридаги ривоятни бу ерда бежиз келтирмаган. Чунки, бундай ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламда ҳам бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир куни у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам очлик сабабидан букилиб қолганларини кўрган экан. Ўшанда у зот қорин тўйдириш учун сифати паст хурмо ҳам топа олмаган эканлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қўли очиқ, сахий эканларини, бир нарса сўраб келган одамни қуруқ қайтармаганларини инобатга олиб, у зот ҳам шундай аҳволга тушганлар, десак хато бўлмайди. Агар ўзларида бирон егулик бўлганида Абу Ҳурайра очликдан ҳушидан кетиш даражасига бормасди, унга нимадир берган бўлардилар. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламда сабрли камбағал ва шукрли бой мақомини жамлаган. У зот аввал сабрли камбағал, кейин шукрли бой бўлганлар. Расули акрам сабрли камбағаллар, шукрли бойлар саййиди эдилар. Сабр қилинадиган ўринларда энг собир, шукр қилинадиган вақтларда энг шокир зот саналганлар. Чунончи, бу ривоятда камбағалликни бойликдан афзал деб биладиганлар учун ҳужжат йўқ.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_666📔

#Комил Иймон ҳақида


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Шарҳ: Бу ҳадиснинг ровийлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан аввал танишганмиз. Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли хулқнинг комил иймонга сабаб бўлишини баѐн қилиш билан бирга, биз мусулмонларни яхши хулқли бўлишга тарғиб қилмоқдалар. Ислом ҳусни хулққа катта эътибор берган. Бу ҳақда Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлар жуда кўп. Буни ўз навбатида келадиган бобларда кўриб чиқамиз. Аммо, бу ерда–комил иймон бобида, ҳусни хулқ иймоннинг комил бўлишида ҳам муҳим омил эканини таъкидлаш учун бу ҳадиси шариф келтирилмоқда. Яхши хулқ очиқ чеҳралик, кишиларга озор бермаслик, уларга яхшилик қилишдир. Яхши хулқли инсон икки дунѐ саодатига эгадир. Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иймоннинг камолини хулқнинг яхшилигига боғлиқ қилиб қўймоқдалар. «Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир», яъни, мўминнинг хулқи қанчалик яхши бўлиб бораверса, иймони шунча мукаммал бўлиб бораверади. Яхши хулққа бундан ҳам ортиқ тарғиб қилиш мумкинми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганиш давомидаги хулосалардан бири шуки, бирор аҳамиятли мавзу омматан баѐн қилинганидан сўнг ортидан ўша мавзуга тегишли энг муҳим нарса алоҳида таъкидлаб қўйилади. Ушбу ҳадиси шарифда: «Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларингизга яхшилик қиладирганларингиздир»,деб таъкидланмоқда.
Нима учун? Ҳаѐтий тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик бошқалар билан яхши муомалада бўладилар-у, хотинлари билан муносабатда бадхулқ бўладилар. Бундайлар халқимиз ичида «кўча хандон, уй зиндон одамлар» дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша ҳолатни эътиборга олиб, яхши хулқ иймон камолоти сабаби эканини айтганларидан кейин, бунда фақат бегоналар билан муносабатгина эмас, балки, энг аввало, ўз хотинига нисбатан яхши хулқли бўлиш зарурлигини таъкидлаб қўйдилар. Ҳусни хулқни иймон мукаммаллиги учун шарт қилиб қўйиш Ислом учун, мусулмонлар учун ҳар қанча фахр қилса арзийдиган ишдир. Хотинларига мусулмонларнинг яхши энг муомалада яхшилари, бўлганлар деб алоҳида таъкидлангани эса, Исломда аѐлларнинг ҳақлари қанчалик устун қўйилишини кўрсатади.

Ушбу ҳадисдан оладиган фойдамиз икки улкан фойдадан иборатдир:
1. Ҳусни хулқли бўлиш.
2. Хотинга яхшилик қилишни йўлга қўйиш. Ҳадиси шарифнинг ҳикматига инсоният қанчалар муҳтож эканини ҳар онда, ҳар қадамда кўриб-билиб турибмиз. Чунки ушбу ҳадисда зикр этилган нарсалар орқали ҳар бир инсоннинг ижтимоий ва оилавий ҳаѐти қоим бўлади. Бунга инсоннинг ҳар лаҳзада иши тушади. Шу боис гўзал ахлоқли бўлишга ҳаракат қилайлик, мўминлар ичида энг мукаммал иймонлиси бўламиз. Хотинларимизга яхшилик қилишга уринайлик мусулмонларнинг энг яхшиларидан бўламиз.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 2📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_667📕

#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга:
«اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ وَدَرَكِ الشَّقَاءِ وَسُوءِ الْقَضَاءِ وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ»

"Аллоҳим мен Сендан қаттиқ машаққат-қийинчликлардан¹, бахтсиз бўлиб қолишдан², тақдиримда ёмонлик бўлишидан³ ва душманларга кулгу бўлишдан паноҳ сўрайман⁴",
деб дуо қилиб, Аллоҳдан мана шу нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрар эдилар.

(Бухорий, 6616, Муслим, 7052 ривояти)


📝Шарҳ.


1-Яъни: Инсоннинг сабр-тоқати етмай, бардош беролмайдиган қаттиқ машаққатлар.
2-Дунёдаги бахтсизлик гуноҳ-маъсиятларга ботиб, Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум қолиш, хусусан дунёдан Аллоҳ рози бўладиган амалларни қила олмай ўтиб кетиш.
3-Ўзимга, молимга, оилам ва дўст-биродарларимга ёмонлик тақдир қилинишидан ва дунёда иймонсиз ўтиб, охиратда бахтсизлик тақдир қилинишидан паноҳ сўрайман.
4-Бошимизга бир мусибат тушиб душманларга масхара бўлишдан паноҳ сўраман.

Манба: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Фатҳул Борий", 11/149📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_62📘


#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нон ва гўштга зинҳор тўймаганлар. Магар танглик-тиқилинч ҳолда (тўйганлар)”. Молик айтади: “Мен саҳролик бир кишидан (чунки, улар тилни яхшироқ билишади): “Танглик-тиқилинч ҳол нима (дегани)?” деб сўрадим. Шунда у: “Одамлар билан бирга таомланиш”, деб жавоб берди”.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқ нонга, гўштга қоринлари тўймаган, у зот ва оила аъзоларининг асосий егулиги хурмо билан сув бўлган. Ривоят қилинишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтди. Уларнинг дастурхонида қовурилган қўй бор эди. Қавм аъзолари Абу Ҳурайрани (таомга) таклиф қилишди.
Абу Ҳурайра рад этди ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қоринлари арпа (унидан қилинган) нонга тўймаган ҳолда бу дунёдан ўтганлар”, деди
(Бухорий ривояти).
Ҳа, ҳолат шундай эди. Магар бирон жойда зиёфат бўлса, меҳмонга чақирилсалар ёки ўзлари меҳмон кутсалар, кўпчилик билан тансиқ таомлардан ердилар. Кўпчилик дегани таомдан кўра унга узатилувчи қўллар кўплигидир. Ана шундай вазиятда гўшт ва бошқа неъматлардан тановул қилардилар.
“Таҳорат китоби”да келтирилган қуйидаги ривоятлар орқали.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овқатланишлари ҳақида қўшимча маълумотга эга бўламиз:
1.Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қўйнинг қўлини едилар. Кейин (ўрниларидан) туриб намоз ўқидилар, лекин (қайта) таҳорат олмадилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривояти).
2.Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нон ва гўшт тайёрладим.У зот таомни еб бўлгандан кейин таҳорат суви олиб келишимни буюрдилар ва таҳорат олиб пешин намозини ўқидилар. Шундан сўнг ортиб қолган таомни сўраб, ундан едилар. Кейин яна намозга турдилар. Аммо таҳорат қилмадилар”
(Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
3.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйнинг қўлини еб, кейин мазмаза қилганлар, икки кафтларини ювиб намоз ўқиганлар
(Ибн Можа ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
4. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир ансория аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўй гўштига таклиф қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан ўша гўштдан едилар. Намоз вақти бўлганда у зот таҳорат қилдилар. Кейин таомнинг қолганини ейишди. Аср вақти кирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олмадилар”
(Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да, Байҳақий “Ас-Сунанул кубро”да ривоят қилган. Ривоят санади қавий-кучли).
Имом Аҳмад бундай деган: “Агар таомда тўрт (нарса) жамланса: (Овқатланишдан) аввал Аллоҳнинг исми зикр этилса, охирида Аллоҳга ҳамд айтилса, таомга узатиладиган қўллар кўп ва таом ҳалолдан бўлса, комил саналади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_668📗

#Муносиб киёв ҳақида

Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда... бўлса ҳам-а?» дейишди.«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар у Зот».

(Термизий ривоят қилган ва яхши, деган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куѐв бўлиши қаттиқ таъкидлангани келиб чиқмоқда. Дини ва хулқи рози бўладиган даражадаги киши томонидан қизини келинликка сўраб келинганда берилмаса ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқтирилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, агар у одам камбағал ѐки бошқа рағбат қилинмайдиган сифатларга эга бўлса ҳам-а, деган маънодаги саволни берганларида У Зот олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва хулқи яхшилик нақадар улуғ сифат эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.Биз мўмин-мусулмонлар куѐв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта тўғри йўл тутган бўламиз.Энди келинликка номзод ҳам, куѐвликка номзод ҳам суриштирилиб бўлди. Сифатлари, дину диѐнати, одобахлоқлари ва одамгарчилиги ўрганилди. Ана шу маълумотларга қараб оила қуришга ният қилинади.Мазкур сўраб-суриштириш орасида фотиҳа ушатилиб, тўй бошлаб юборилаверадими?
Келинликка ва куѐвликка номзодлар бир-бирларини тўйдан олдин кўришлари гуноҳ ҳисобланадими?Ёки баъзи бирлар айтганидек, ѐшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми? Исломда юқорида сўралган иккала услуб ҳам нотўғри ҳисобланади.Бир-бирини кўрмасдан оила қуриш яхши эмас.Буни қуйида келадиган ҳадиси шарифлардан ўрганамиз, иншааллоҳ. Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришганларида бир-бирларига ѐқмай қолишлари ҳам мумкин. Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқани кўрсатилиб,никоҳга бошқани олиб келиш хавфи ҳам бор.Бошқа одамнинг сувратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никоҳламоқчи бўлганлар ҳам топилади. Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф бирбирини аввал кўришгани маъқул.Лекин бу дегани баъзи диндан бехабарлар ғайридинларнинг оила қурмоқчи бўлган ѐшлар бир-икки йил синашиб кейин никоҳдан ўтишлари керак, деган гапларини тасдиқлаш учун эмас.Бу Исломда мутлақо жоиз эмас, ҳаром нарса. Балоғатга етган эр ва аѐлнинг холи қолишлари ҳеч мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бегона эркак ва аѐл холи қолсалар, учинчилари шайтон бўлишини таъкидлаганлар. Энг қизиғи, мазкур «синаш»даврида ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилмоқда.Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб-билиб турибди. Чунки ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазилатларни ҳам бор қилиб кўрсатишга жон-жаҳди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига«фаришта» бўлиб кўринади.Лекин қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас. Никоҳдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади.Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, гуноҳ, баъзи ҳолларда зино, зинодан ортган фарзанд қолади, холос.Шунинг учун ҳам Исломда бу ишга рухсат берилмайди. Сўраб-суриштирсин, шариат белгилаб берган доирада кўриб ўргансин, шунинг ўзи етарли бўлади. Бу масалага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қизиқтирганлар, тавсия қилганлар. Шунинг учун ҳам барча ҳадис китобларимизда ва кўпгина фиқҳ китобларимизда совчи қўймоқчи бўлган пайтда бир-бирини кўриш ҳақида алоҳида боблар бор.
Жумладан ушбу китобимизда ҳам.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_669📕

#Ҳазил қилиб бўлса ҳам биродарини қўрқитмаслик ҳақида.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бирингиз ўз биродарига (ҳазиллашиб) қурол билан ўқталмасин. Ким ўз биродарига ўткир темир билан ўқталса, уни фаришталар лаънатлайди, гарчи у (туғушкан) акаси бўлса ҳам».

(Буҳорий "Саҳиҳ №7072", Муслим "Саҳиҳ №2617".)


📝Шарҳ:


Имом Нававий рaҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ушбу ҳадис мусулмонни қўрқитиш қатъий тақиқланган эканлигига ишора қилади, ҳазил ёки чинлигининг фарқи йўқ.

"Шарҳ Саҳиҳ ал-Муслим" 8/448📚

* * * * *
Абу Бакр Ибнул Аробий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Мусулмонга қўрол ўқталиш уни қўрқитади. Агар киши буни унга зарар бериш учун қилган бўлса, у энг катта гуноҳлардан бирини қилипти, агар буни ҳазилдан қилган бўлса, унинг гуноҳи кичикроқ.

Манба: "Аридатул Аҳвазий" 9/16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_63📓

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Бу бобда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни маҳсилари ҳақида сўз юритилади.
(2 та ҳадис бор)


Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иккита қора рангли, одми маҳси ҳадя қилганида у зот ҳалиги маҳсини ўша заҳоти кийганлар. Сўнг таҳорат қилганлар ва унга масҳ тортганлар.


📝Шарҳ.


“Нажоший” Ҳабашистон подшоҳлари номи бўлиб, ривоятда кўзда тутилган Нажошийнинг исми Асҳама ибн Баҳр Нажошийдир. Нажоший аввал насроний динида бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида Исломни қабул қилган бўлса ҳам, у зот ҳузурларига келмаган. Нажоший Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошчилигида Ҳабашистонга ҳижрат қилиб борган бир гуруҳ мусулмонларга ёрдам кўрсатган: уларни қўллаб-қувватлаган, ҳимоясига олган, бошпана берган. Нажоший вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан унга ғойибона жаноза намози ўқиганлар. Ҳабашистон ҳукмдори Нажоший Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жуфт оддий, қора рангли, устида туки, нақшлари, безаклари йўқ маҳси совға қилганида у зот мамнуният билан қабул қилиб, уни кийиб юрганлар, таҳорат қилаётганда унга масҳ тортганлар. Шу ўринда бир масалани айтиб ўтамиз: Маҳсига масҳ тортиш ҳақидаги ҳадислар мутавотир даражасига етган. Чунки бу ҳақида саксон нафар саҳобадан ҳадис ривоят қилинган. Ҳанафий мазҳабининг айрим уламолари: “Маҳсига масҳ тортишни инкор этиш куфр бўлиб қолишидан қўрқаман”, деб айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилиб олишлари билан уни кийганлари хурсанд бўлганларини билдиради, шунингдек, совға берган одам қалбига сурур бағишлайди. Ибн Арабий ва Зайниддин Ироқий таъкидлашича, Нажоший ўша маҳсини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ислом динига кирмасдан олдин тортиқ этган. Бундан чиқди, аҳли китоблардан совға олиш жоиз.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_670📒

#Наҳий қилинган исмлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида исмларнинг энг ёмон кўрилгани «Маликул Амлок» деб номланган кишининг исмидир», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилишган).
Муслим: «Аллоҳ таолодан ўзга молик йўқ»ни зиёда қилган.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳ учун энг аччиқ чиқарадиган, энг хунук одам «Маликул Амлок» исми ила номланган одамдир. Аллоҳ таолодан ўзга малик йўқдир», дедилар».

(Муслим ривоят қилган).

📝Шарҳ:

«Маликул Амлок» — «мулкларнинг эгаси» маъносини билдиради. Бу исм фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлиб, бандаси ўша ном ила номланиши ҳаромдир. Шунга ўхшаш Роббул Арбоб, Аҳкамул Ҳокимийн ва Султонул Салотин каби исмларни ҳам қўйиб бўлмайди.

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун энг маҳбуб калом тўртта: Субҳаналлоҳи, Валҳамдулиллаҳи, Лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу Акбар. Қай бири ила бошласанг ҳам сенга зарар қилмайди. Зинҳор ўғлингни Ясор, Рабоҳ, Нажиҳ ва Афлаҳ деб номлама. Бас, сен фалон борми, деганингда бўлмаса, йўқ, дейилур», дедилар. Улар тўрттадан ўзга эмас. Бас, мен айтгандан зиёда қилманглар».

(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Ясор — осонлик.
Рабоҳ — фойда.
Нажиҳ — нажот.
Афлаҳ — қутилиш.
Ушбу номлар ила болаларни номлаш наҳйи қилинмоқда. Агар шу исмлар қўйиладиган бўлса, «Ясор - осонлик» борми, деб сўралганда у йўқ бўлса, «Ясоросонлик» йўқ, деган жавоб ноқулай маънони акс этдиради. Ровийнинг айтишича, ушбу тўртта исмдан бошқаси ила номлашга рухсат бор.


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Яълаа, Барака, Афлаҳ, Ясор, Нофеъ ва шунга ўхшаш исмлар билан номлашни ирода қилдилар. Сўнгра у зотнинг улар ҳақида сукут сақлаганларини кўрдим. То қабз қилингунларича бирор нарса айтмадилар. Умар ҳам улардан наҳйи қилишни ирода қилди-ю, аммо кейин тарк этди».

(Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Унинг лафзида: «Агар яшаб турсам, иншааАллоҳу таоло умматимни Нофеъ, Афлаҳ, Барака деб номланишдан наҳйи қиламан. Чунки бир киши келиб: «Барака борми» деса, йўқ, дейишади», дедилар», дейилган.

📝Шарҳ:

Уламоларимиз мазкур исмларга ўхшаш исмлар ила номланиш макруҳдир, деганлар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_671📘

#Шайтоннинг_васвасалари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шайтон бирингизга келиб: «Буни ким яратди? Уни ким яратди?» дейди. Ҳатто: «Роббингни ким яратди?» ҳам дейди. Қачон шунга етганда, у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва бас қилсин», дедилар».

(Учовлари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан аввал танишганмиз. Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳадиси шарифни мўмин кишига васваса зарар қилмаслиги ҳақидаги боб бошида айтилган гапни тасдиқлаш учун келтирмоқда. Ушбу ҳадиси шарифда инсон хаѐлидан кечадиган баъзи васвасалар шайтондан экани баѐн қилинмоқда. Шу билан бирга, ўша шайтон васвасасини қайтариш йўли ҳам кўрсатилмоқда. Шайтон Одам Ато билан ўзи орасида бўлиб ўтган машҳур можародан бери одам боласига душман. У Қиѐмат кунигача одамзодни васваса қилишга қасам ичган. Шунинг учун ҳам, инсон ҳаргиз бу лаънатланган душманини унутмаслиги керак. Гоҳида хаѐлига келиб қоладиган васвасали фикрлар, «уни ким яратган, буни ким яратган» каби саволлар бора-бора
«Роббингни ким яратган?» каби телба фикрга олиб келиши ҳам турган гап. Шунинг учун мазкур ҳолат юзага келганда дарҳол: «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм» деб Аллоҳдан паноҳ сўрасин. Мазкур хаѐлларни миясидан қувсин! Шу билан иш тугайди. Ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетади. Акс ҳолда оқибати чатоқ бўлиши мумкин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шайтон васвасасининг ҳақлиги.
2. «Уни ким яратди, буни ким яратди?» деб бориб, «Роббингни ким яратди?» дейишгача бориш ҳам мумкинлиги.
3. Бундай ҳолатларда Аллоҳдан паноҳ сўраш лозимлиги.
4. Бундай саволларни дарҳол тўхтатиш лозимлиги. Сиртдан содда кўрингани билан бу ҳадисда зикр қилинган масала ўта муҳимдир. Васваса кишилар учун энг нозик ва энг хатарли нарса, у ақийда бобида зарар етказади. У туфайли инсон диндан чиқиб, кофир бўлиши ҳеч гап эмас. Ушбу ҳадисда шундоқ катта муаммонинг ҳал этиш йўли тақдим этилмоқда. Ҳозирги кунда мусулмон оламида ҳам, ундан ташқарида ҳам васваса хасталигига учраганлар кун сайин кўпайиб кетаѐтгани ҳеч кимга сир эмас. Руҳий ва асабий касаллар сони тинимсиз ўсиб бормоқда. Бу эса, ушбу ҳадиси шариф ва кейинги келадиган ҳадисларнинг ҳикматига инсоният қанчалик муҳтож эканини кўрсатади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 2📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_64📗

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу бундай деган: “Диҳя Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир жуфт маҳси совға қилганида у зот ҳалиги маҳсини – Исроил Жобирдан, у Омирдан ривоят қилиб айтади: “(Диҳя розияллоҳу анҳу маҳсига қўшиб) битта жубба ҳам (ҳадя қилган.) У зот иккисини – йиртилгунича кийганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ўша маҳси) ҳалол сўйилган жонивор терисидан (тикилган)ми ёки бошқасиданми, билмасдилар”. Абу Исо деди: “Бу (ердаги) Абу Исҳоқ Абу Исҳоқ Шайбонийдир.
Исми – Сулаймон”.

📝Шарҳ.

Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иккита маҳси совға қилган. У зот уни йиртилгунича кийганлар. Бундан Пайғамбаримиз алайҳиссалом нақадар камтар бўлганлари англашилади. Мусулмон инсон кийимни эскиргунича кияди, бир-икки марта кийиб, ташлаб қўйиш, кийимни тез-тез бошқасига алмаштириш, янги русумдаги либосларга ўчлик имон заифлиги белгиси, айни вақтда исрофгарчиликдир. Бундай қилиш Аллоҳга хуш келмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Диҳя розияллоҳу анҳу совға қилган маҳси ҳалол сўйилган ҳайвон терисидан тайёрланганми ёки ўлимтик терисиданми, билмасдилар. Бундан чиқди, асли номаълум нарсалар пок саналади. Муборакфурий бундай деган Бу ривоятга кўра, тери ошланса, гарчи ўлимтикники бўлса ҳам, покланади”.

Маҳси ҳақидаги ҳадисни оҳири.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_672📓


Абу Хурайранинг мавлоси [1] Абу Юнусдан ривоят қилинади, У Абу Хурайранинг бундай деганини эшитган экан:
"Мен Набий соллаллоҳу алайхи вассалламдан гўзалроқ зотни кўрмадим. (У Зот юрсалар) гўёки, ер у киши учун тахлаб қўйилгандек бўларди. Биз (юришга) машаққат чексак, У Зот (машаққат чекмасдан) эътиборсиз кетар эдилар".

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


[1] Мавло: Раҳномо, Хомий, Жаноб; бир шахсни ёки унинг ота боболаридан бирини бирор киши қулликдан озод қилса, озод қилувчини ҳам, озод қилингани ҳам мавло дейилади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚