HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_626📒


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни чиқиб икки ракат (ийд) намоз ўқидилар. Улардан олдин ҳам, кейин ҳам намоз ўқимадилар».

(Бешовлари ривоят қилишган).

Шарҳ:

Ийд намозларидан олдин ҳам, кейин ҳам ҳеч қандай намоз ўқилмаслиги ҳаммага маълум.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 7📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_627📓

#ИЙД УЧУН ЯСАНИШ ЛОЗИМ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар бозорда сотилаѐтган қалин ипакдан бўлган чопонни олиб, Расулуллоҳга келтирди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана буни сотиб олинг ва у билан ийд ва вакиллар гуруҳи учун ясаниб юринг», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бу фақат насибаси йўқларнинг либосидир», дедилар. Умар бундан кейин Аллоҳ хоҳлаганича юриб турди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дебож (нафис ипак)дан бўлган чопон юбордилар. Умар уни олиб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз бу насибаси йўқларнинг либоси, деган эдингиз. Менга бу чопонни юборибсиз?» деди. Расулуллоҳ унга: «Уни сотасан ва ҳожатингга ишлатасан», дедилар».

(Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадисни ийд учун ясаниш лозимлиги ҳақидаги фаслда келтиришдан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ийд ва вакиллар гуруҳи учун ясаниш ҳақидаги фикрини инкор қилмаганларини таъкидлашдир. У зот чопоннинг ипакдан экани учун киймасликларини айтдилар. Аммо ийд учун алоҳида яхши кийим кийиб, ясаниб бўлмайди, демадилар. Бундан чопон ипакдан бўлмаганида уни кияр эдилар, деган фикр чиқади. Ийд учун ясаниш ҳамма китобларда таъкидланади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмон бошлиқларга яқин кишилар уларнинг ташқи кўринишлари, кийимлари яхши бўлиши учун чоратадбир кўриб туришлари кераклиги.
2. Ийд ва меҳмонлар учун ясаниб олиш яхши экани.
З. ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидаги мавқелари.
4. Мусулмон эркаклар кийиши ҳаром қилинган, ўзи ҳалол бўлган ипак чопон каби нарсаларни совға қилиш ва
уларни сотиб фойдаланиш мумкинлиги.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 7📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Жубайр ибн Нафирдан келади: “Байрам кунлари Аллоҳниг Росули саллаллоҳу алайҳи ва саламниг Асҳоблари учрашиб қолишса

تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ
(Тақоббаля ллаҳу минна ва минкум
маъноси: Аллоҳ Биздан ва Сиздан ибодатларимизи қабул қилсин) дейишар эди" дедилар.
ат Табарони 22/52 келтирганлар
Хофиз Ибн Хожар ва имом ас Суютий роҳимаҳуллоҳлар исноди Ҳасан дейишган
“Фатҳул Борий” 2/517.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

#Ҳадис_47📗

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқуга ётишдан олдин ҳар бир кўзларига исмид билан уч мартадан сурма қўярдилар”. Язид ибн Ҳорун ўз ҳадисида айтишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сурмадонлари бўлиб, уйқудан олдин ҳар бир кўзларига уч мартадан сурма қўярдилар.


Шарҳ.

Бу ҳадисда сурмани уйқудан олдин қўйиш алоҳида таъкидланмоқда. Шунингдек, сурмани тоқ қўйишга чақирилмоқда. Маълумки, Исломда хайрли ишларни ўнг томондан бошлашга, шунингдек, тоқ қилишга буюрилган. Буни сурма қўйиш мисолида ҳам кўриш мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар биронтангиз сурма қўядиган бўлса, тоқ қўйсин”.
Уламолар сурмани тоқ қўйиш борасида икки хил усулни зикр қилишган:
1. Аввал ўнг кўзга, кейин чап кўзга уч мартадан сурма қўйиш. Шунда ҳар бир кўзга тоқ сонда сурма қўйилган бўлади.
2. Аввал ўнг кўзга бир марта, сўнг чап кўзга бир марта, ундан кейин ўнг кўзга яна бир марта, сўнг чап кўзга бир марта. Охирида ўнг кўзга яна бир марта – жами беш марта сурма қўйилади. Шунда умумий ҳисоб тоқ бўлади. Бу усулда ўнг томон уч жиҳатдан афзал кўрилади: биринчи бошлаш, охирги тугатиш ва битта ортиқ қилиш


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_628📗

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мусулмон киши, биродарининг холидан хабар олса ёки уни зиёрат қилса, Аллоҳ унга: "Хурсанд қилдинг, қадаминг қутлуғ бўлади ва жаннатдан манзилингни хозирладинг" деб айтади" дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан "Хадиси Қудсий")


Яна Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши бошқа қишлоқдаги биродарини зиёрат қилиш учун йўлга отланди. Аллоҳ таоло уни назорат қилишлик учун йўлига бир фариштани чиқариб қўйди.

Унинг олдига етиб келгач фаришта ундан: "Қаерга боряпсан?" деб сўради.

У: "Шу қишлоқдаги дўстимнинг зиёратига" деди.

Фаришта: "Бундан Сенга фойда борми?" деди.

У: "Йўқ, лекин Аллоҳ учун яхши кўраман" деди.

Шунда Фаришта: "Мен, Аллоҳнинг сенга юборган элчисиман. Сен уни яхши кўрганингдек, Аллоҳ ҳам сени яхши кўради", деди.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Асар [Асар Сахобалардан келган хабар ва сўз амалари деб айтилинади]).

Шураҳбил ибн Симт бир куни Амр ибн Абаса Сулаймини чақириб унга:
"Эй ибн Абаса! Сен менга, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сендан бошқа киши эшитмаган хадисни ёлғон ва қўшмасдан айтиб берасанми?" деди.
У: "Ҳа, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман:
"Аллоҳ: "Менинг муҳаббатим, менинг улуғлигим учун дўстлашган, менинг улуғлигим учун соф бўлган, менинг улуғлигим учун бир - бирларини зиёрат қилишган ва менинг улуғлигим учун олди - берди қилишган ҳамда менинг улуглигим учун бир - бирларига ердамлашишган кишиларга бўлади" деди, дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан "Хадиси Қудсий")


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_629📔

#Шаввол_ойи_ҳақида

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

📖Шарҳ:

Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша
ҳикматга эга. Аввало, доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 9📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_48📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлар уйқудан аввал исмид (сурмасидан) қўйинглар. Чунки у кўзни ўткир қилади, киприкни ўстиради”.


Шарҳ.

Демак, исмид сурмасини айнан уйқудан олдин қўйиш фойдаси кўпроқ экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир тавсияларида уммат учун улкан манфаатлар бор. Муҳим эслатма: Сурма қўйиш ҳақидаги тавсиялар кўзи соғлом кишиларга тегишли. Кўзида бирон муаммо бор беморлар шифокорга мурожаат қилишлари керак. Зеро, исмид ва шу каби сурмалар кўзи хаста инсонлар учун зарар келтиради.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_630📓

#Ит_Боқиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни ушлаб турса, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлади», дедилар».

(Муслим ва Бухорий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган;
1. Ов учун ит боқса бўлади.
2. Экинзорларни қўриш учун ит боқса бўлади.
3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун ит боқса бўлади. Умумий қилиб айтганда, қўриқчи итларни боқса бўлади. Ҳозирги пайтларда баъзи из қувиш ѐки нарсаларни ҳидлаб билиш учун ишлатилаѐтган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради. Бошқа мақсадларга ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади. Чунки ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига, ит вақти-бемаҳал ҳуриб, кишиларни безовта қилади, озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса, кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутуриб кетишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари ҳам олиб борилиб турилиши бунинг исботидир

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 11📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_631📗

#Никоҳ_Ҳақида


Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Эй ѐшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».

(Бешовлари ривоят қилишган).

📖Шарҳ:


Ушбу ҳадисдаги «никоҳга қодир бўл-са», деб таржима қилинган ибора арабчада «боъа» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади. Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ѐки маънавий жиҳатидан қудрати етмаган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ѐки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ѐшлар бўлса, рўза тутмоқлари керак. Шу йўл билан улар шаҳватини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бош-қа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади. Оддий ҳолатларда эса, бу икки хавфнинг олдини никоҳ олади. Никоҳдаги киши ўз шаҳватини ҳалол йўл билан қондиргани учун кўзи номаҳрамларга қарашдан тийилган, фаржи ҳаромга юришдан сақланган бўлади. Бу ҳадиси шариф мўмин-мусулмонларни ѐшлик чоғларидан никоҳга қодир бўлишлари биланоқ оила қуришга чорламоқда. Ҳаѐтимизда бу ҳадисга нечоғли амал қилишга ҳаракат этаѐтганимизни унутмаслигимиз керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Савол "МАРФУЪ" Қандай ҳадис турига киради?
#Ҳадис_49📙


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлар исмидни ўзингизга лозим тутинг. Зеро, у кўзни тиниқлаштиради, киприкни ўстиради”, деб айтганлар.


📖Шарҳ.

Бу ҳадис шарҳини юқорида кўриб чиқдик. Фақат ровийда фарқ бор. Маъноси бир хил. Мусанниф айтилган хабарни қувватлаш мақсадида мазмунан бир-бирига яқин ривоятларни кетма-кет келтирган бўлса ажаб эмас. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш лозим: сурма, жумладан, исмид сурмасини сотиб олаётганда эътиборлироқ бўлиш керак. Чунки бошқа моддаларни янчиб, унга қўшиб юборилиши мумкин. Ундай ҳолатда сифатсиз исмид кўзга зиён етказади. Шунинг учун сурмани ишончли, омонатдор кишилардан олиш тавсия этилади.
Мазкур бобга хулоса ўрнида қуйидагиларни айтамиз:
1. Кўзга сурма қўйиш мустаҳабдир.
2. Сурмадан икки хил манфаат кўзланади: зийнат ва шифо. Зийнат учун қўлланганида ҳожатга қараб сурма қўйилади. Шифо учун эса шариат соҳиби тарафидан ҳар кеча қўйиш тавсия этилган.
3. Сурма қўйганда фақат зийнатланиш ёки шифо топиш эмас, биринчи навбатда суннатга амал қилиш ният қилинади. Шунда савоб ҳам олинади, дунёвий манфаатга ҳам эришилади.
4. Иложи бўлса, исмид сурмасидан фойдаланган маъқул. Агар топилмаса, бошқа сурма қўйилса ҳам суннатга амал қилиш савоби қозонилади, иншааллоҳ.

Сурма ҳақида тугади кейинги боб либослари ҳақида Ин ша Аллоҳ

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_632📘

Язид ибн Абу Ҳабиб хабар қилади:
"Абу Солим Жайшоний Абу Умайянинг уйига келиб:
Мен Абу Заррнинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Агар сизлардан бирортангиз биродарини яхши кўрса, унинг уйига бориб, яхши кўришини айтиб қўйсин" - деганини эшитдим. Сенга уйингга шунинг учун келдим" деди.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
#Ҳадис_633📓

#Аёлни_эр_устидаги_ҳақлари.

Муовия ал-Қурайший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳақи бор?» дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар у Зот».

(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

📖Шарҳ:

Ушбу ҳадисда хотин кишининг эрдаги ҳақи ҳақида очиқ жавоб берилмоқда.
1. Хотинининг эрдаги ҳақларидан бири таомдир. Эр ўзи еган таомдан хотинига ҳам егизишга бурчли. Бу эр ўзининг иқтисодий имкониятига қараб, хотинини озиқовқат билан таъминлаб бориши лозим, бу унинг зиммасида деганидир.
2. Хотиннинг эрдаги ҳақларидан яна бири кийимидир. Эр ўз имконига қараб, ўзи кийинадиган савияда хотинини ҳам кийинтириши зарур.
3. Хотин айб қилган чоғида ҳам, ҳатто шариат уришга ижозат берадиган даражадаги ҳолат пайдо бўлганда ҳам эр хотинини қаттиқ уришга ҳақи йўқ.
4. Эр хотинини қаттиқ сўкиши ҳам керак эмас.
5. Хотиндан айб ўтиб, унга ваъз-насиҳат кор қилмай, эр тарбия учун жойини бошқа қилиб ѐтишга қарор қилса ҳам, бир уйнинг ичидагина жойини бошқа қилиб ѐтишга ҳақли. Хотинини ѐлғиз ташлаб, бошқа хонага ѐки бошқа уйга кетиб қолишга ҳақи йўқ. Ушбу маъноларни мусулмон эр-аѐллар жуда яхши билиб олмоқлари лозим. Кўплаб эрлар ўз масъулиятларини билмай хотинларига зулм ўтказадилар. Кўплаб аѐллар эса, ўз ҳақларини танимай қийналадилар. Ҳамма нарса шариатимизда кўрсатилганидек бўлса, оила бахтли бўлиши турган гап.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚


@HADISLAR_TOPLAMIII
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари


8-БОБ. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ ЛИБОСЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР (Унда 17 та ҳадис бор: 54-70)


📖 Шарҳ.

Бу бобда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган либослари сифати, тури, ранги ва ҳоказолар ҳақида маълумот берилади. Ривоятларни эътибор билан ўқисак, Расули акрам алайҳиссалом кийган кийимлар, уларнинг хили, ҳолати, қандай либосларни хушлаганлари ҳақида маълумотга эга бўламиз. Либос билан боғлиқ беш хил ҳукм бор. Яъни, кийиниш ҳукми ҳолатга қараб турлича бўлади:
1. Вожиб. Авратни бегоналар кўзидан яшириш учун кийиниш вожиб.
2. Мандуб. Ийдул Фитр ва Ийдул Азҳо учун чиройли кийимлар, жума учун оқ либос кийиш.
3. Ҳаром. Эркакларнинг ипак либос кийишлари.
4. Макруҳ. Бой-бадавлат кишилар доим эски-туски, йиртиқ либослар кийиб юриши.
5. Мубоҳ. (Шариат қайтармаган) бундан бошқа ҳолатлар.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_634📗

Абу Имрон Жавнийдан ривоят қилинади:
У Қурайшлик Толҳа исмлик кишидан эшитган экан.
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг икки қўшним бор, бас уларнинг қайси бирига ҳадя улашай", - деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сенга эшиги яқин бўлганига", - дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_635📕

#Берган_совғани_қайтариб_олиш


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишига берги бериб туриб ѐки ҳиба қилиб туриб кейин унга қайтиши дуруст бўлмайди. Фақат ота ўз боласига берган нарсасида бундан мустасно. Берги бериб туриб уни қайтариб олган кимсанинг мисоли, еб қорни тўйганда қусиб, кейин қусқусига қайтган итга ўхшайди», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Ит энг пасткаш ҳайвон, ўшандоқ ҳайвоннинг энг пасткашлик ҳолати қусқисига қайтиш ҳолати ҳисобланади. Одам берган совғасига қайтса, ўшандоқ пасткаш итдан ҳам паст ҳолга тушади. Ота-онанинг бундан мустасно қилиниши мазкур мулк ўз қўлида турса ҳам, боласи қўлида турса ҳам унинг мулки бўлганидандир. Чунки Исломда бола ҳам, унинг мулки ҳам ота-онанинг мулки ҳисобланади. Ҳаѐтимизда бу таълимотларга чиройли амал қилмоғимиз лозим. Бировга кўнгилдан чиқариб берган нарсаларимизни ҳеч қачон қайтариб олмаслигимиз керак.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 11📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_50📒

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг севимли либос кўйлак эди”.


📝 Шарҳ.

Кўйлак (араб тилида “қамис” дейилади) енгли, ёқали либосдир. У баданни тўлиқ ёпиб туради. Кўйлак, одатда, пахта ёки зиғирпоядан тикилади. Агар жундан тикилса, танага озор беради, одамни терлатади. Тер ҳиди бошқалар кўнглини беҳузур қилади.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима учун кўйлакни яхши кўрганлар?
Жавоб: Чунки, кўйлакни кийиб-ечиш осон, унда ҳаракатланиш қулай. Айрим кийимларда ҳаракатланиш учун кўпроқ куч сарфлашга тўғри келади, ҳам ноқулай бўлиши мумкин. Кўйлакда эса инсон енгил ҳаракатланади. Қолаверса, ридо ва изордан фарқли равишда қамисда (узун кўйлакда) аврат жойлари, яшириш лозим ўринлар комил суратда береитилади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚