HADISLAR TOPLAMI
28.5K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_682📙

#Нарда_ўйнаш

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким нардишер ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлади», дедилар».

(Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бундан нард ўйнаш чўчқанинг гўшти ва қони қанчалик ҳаром бўлса, шунчалик ҳаром эканлиги чиқади.


Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди», дедилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

📝Шарҳ:

Нард каби шахмат, карта, ошиқ ва шунга ўхшаш ўйинлар ҳам ҳаром бўлади.

Манба:Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_683📘

ГАПНИ КЎПАЙТИРИШ - МАЗМУМ ВА ГАПНИ ҚИСҚАСИ - МАМДУҲ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ одамлардан тилини сигирнинг тилига ўхшаб айлантирган балоғатлисини ёмон кўради», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан. Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур .


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кишиларнинг ёки одамларнинг қалбини ром қилиш учун сўз ўйини қилишни таълим олган бўлса, у одамдан Аллоҳ қиёмат куни тавбани ҳам, фидяни ҳам қабул қилмас», дедилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Одамларни қойил қолдириш учун қилинган иш риёдан ўзга бўлиши мумкин эмас. Риё эса, доимо мазаммат қилинган нарсадир.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_69📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (киши) чап қўли билан (таом) ейишидан ёки бир пой оёқ кийимда юришидан қайтарганлар.

📝Шарҳ.

Мусулмон банда – эркак бўлсин, аёл бўлсин – таомни чап қўлда емайди, ичимликни чап қўлда ичмайди. Овқатни ҳам, ичимликни ҳам ўнг қўлда истеъмол қилади. Шунингдек, мўмин киши бир оёғига пойабзал кийиб, иккинчисини яланг ҳолда қолдирмайди. Иккаласига оёқ кийим кияди ёки бутунлай ялангоёқ бўлиб олади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_684📕


#Даврни_Сўкманглар


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло «Одам боласи даврни сўкадир. Ҳолбуки, давр Менман. Кеча-кундуз қўлимдадир» дейди», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла «Одам боласи даврни сўкиб, Менга озор берадир. Ҳолбуки, давр Менман. Кеча-кундузни айлантирурман» дейди», дедилар».

(Иккисини учовлари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Давр — Менман, даврнинг яратувчиси Менман, шунинг учун даврни, замонни сўккан Мени сўккан бўлади.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла «Одам боласи давр қурисин, деб Менга озор берадир. Бирортангиз зинҳор давр қурисин, демасин. Албатта, давр Менман. Кечасини ва кундузини айлантирурман. Қачон истасам, иккисини қабз қилурман» дейди», дедилар».

(Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган).

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_685📗

#Каптар_Ўйнаш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каптарга эргашаётган кишини кўриб: «Шайтон шайтонага эргашмоқда», дедилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадисда каптарни қимор учун ўйнатиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафақат каптар, балки ит, хўроз, қўй каби бошқа ҳайвонларни уриштириш ва улар орқали қимор ўйнаш ҳам ҳаромдир. Чунки бунда ҳайвонга зарар етказиш, қимор ва Аллоҳ таолонинг зикридан қолиш бор.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_70📕

#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Агар биронтангиз пойабзал кийса, ўнгдан бошласин. Агар ечса, чапдан бошласин. Ўнг томон аввал кийиладигани, охири ечиладигани бўлсин.

📝Шарҳ.

Ўнг томон чап томондан кавуш кийиб-ечишда ҳам афзал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойафзал кийишни ўнгдан бошлар, ечишда бунинг аксини қилардилар. Яъни, аввал чап оёқ, кейин ўнг оёқ ечилади. Поклик ва зийнат саналадиган ишларни ўнг томондан бошлаш маҳбубдир.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_686📗


АЛЛОҲ ХОҲЛАСА ВА ФАЛОНЧИ ХОҲЛАСА» ДЕМА.


Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа деманглар. Аллоҳ хоҳласа, сўнгра фалончи хоҳласа денглар», дедилар».

📝Шарҳ:

Чунки «ва» билан боғланганда биргаликда ва шерикликда деган маъно чиқади. «Сўнгра»да эса кейин маъноси чиқади. Бу ерда ҳам боғловчининг алмашиши ила маъно тамоман бошқачага айланиб қолмоқда. Одоб шу. Чунки банданинг хоҳиши доимо Аллоҳнинг хоҳишидан кейин туради.

Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан, у бир кишидан ривоят кцлади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олган эдим. Бас, у зотнинг улови қоқилиб кетди ва мен:«Шайтон ноумид бўлди!» дедим.Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Шайтон ноумид бўлди, дема. Агар сен шундоқ десанг, у катталашиб уйдек бўлиб кетади ва бу менинг қувватимла бўлди», дейди. Аммо сен «Бисмиллаҳи» дегин. Агар сен шундоқ десанг, у кичкиналашиб пашшадек бўлиб қолади», дедилар».

(Иккисини Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Демак, тўсатдан ориз бўлган нохуш ҳолатларда шайтонни эмас, Аллоҳ таолони эслаш керак экан. Банда Аллоҳ таолони эслаганда шайтонга катта зарба берган бўлар экан.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_687📘

#Муҳаббатда_ўртача_бўлишлик

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир нарсага бўлган муҳаббатинг сени кўр ва соқов қилиб қўюр», дедилар».

(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган).


📝Шарҳ:


Бирор инсон ѐки бошқа нарсага қаттиқ муҳаббат қўйиш унинг айбларини кўриш ва эшитишдан четга олиб чиқиб қўяди. Унинг барча нарсаси ошиқ учун гўзал бўлиб кўринаверади. Шунинг учун муҳаббат кўру кар қилиб қўядиган даражада бўлмаслиги лозим. Балки мўмин мўминнинг ойнаси бўлиб дўст ўз дўстининг баъзи нуқсонларини тузатиб турадиган бўлмоғи керак.

Манба; Ҳадис ва Ҳаёт 34📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_71📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пойабзал кийиш, соч тараш, таҳорат қилишни имкон қадар ўнг томондан бошлашни яхши кўрардилар”.

Шарҳ.

“Имкон қадар” дейилишидан имкони топилмаса ёки зарурат юзасидан чап томондан бошлашнинг ҳечқиси йўқлиги билинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларни ўнг томондан бошлардилар. Ривоятда айтилганидек, таҳоратда ҳам аввал ўнг аъзоларини ювардилар. Бу динимизнинг умумий қоидаси. Барча пок амаллар ўнг томондан бошланади. Мисол учун либос кийиш, масжидга кириш, мисвок ишлатиш, сурма қўйиш, тирноқ олиш, мўйлаб қисқартириш, соч тараш, соч олдириш, намозда икки тарафга салом бериш, ҳожатхонадан чиқиш, ейиш-ичиш, саломлашиш каби амалларни ўнг томондан бошлаш мустаҳабдир.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_688📗

Абу Мунхаазимдан ривоят қилинади:
"Абу Хурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганини эшитдим:
"Албатта, икки киши кийимини қўлларига ушлаб турган ҳолатида қиёмат қоим бўлади"

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_690📗

#Номарҳамларга_қарашлик

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aли розияллоҳу анҳуга дедилар: "Эй! Aли! Бир марта қараб (тасодифан бир марта), бошқа қараманг, чунки ҳақиқатан ҳам биринчи қараш сизга (рухсат берилган), иккинчисига эса сизга (рухсат берилмаган)."

(Aҳмад 5/351, 353, 357, Aбу Довуд 2149,Термизий 2777)

📝Шарҳ.

Ҳофиз Ҳаттобий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: "Биринчи қараш жоиздир ва кишига қарши ёзилмайди, агар қараш тасодифий ва қасддан қилинмаган бўлса. Унинг иккинчи марта қарашига ёки атайлаб биринчи марта қарашга ҳаққи йўқ."
[Маъаллиму-с-Сунан 3/222]

* * * * *

Ҳофиз Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Aйтишдики бу ҳадис ҳақида аёлнинг юзини ёпмаслиги кераклиги ва бу ихтиёрий суннатдир. Ва эркаклар ҳар қандай ҳолатда ҳам ундан нигоҳларини қайтаришлари керак, ҳақиқий шаръий сабаб бундан мустасно."

Манба: Тухфатул-аҳвазий, 8/60📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_72📒

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кавушларида икки тасма бўларди. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларда ҳам (шундай эди). Илк бор битта ип боғлаган зот Усмон розияллоҳу анҳудир”.

📝Шарҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёқ кийимларининг ҳар бирида икки тасма бор эди. Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо пойабзали ҳам шундай бўлган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу илк бор битта ип боғлаган. Бундан чиқди, пойабзалнинг ҳар бирига иккитадан тасма қилиш ибодат эмас, одат саналади. Акс ҳолда Усмон розияллоҳу анҳу бу ишда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хилоф қилмасди. Усмон ибн Аффон оёқ кийимига битта тасма қилиш макруҳ эмаслигини билдириш учун ҳам шундай йўл тутган, десак, хато бўлмайди. Валлоҳу аълам.

(Оёқ кийимлари ҳақида оҳиргиси)

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_691📕


ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСА ҲАҚИДА


Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

(Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Йўқолган нарсани танитиш, топиб олган жойида ва унга яқин одамлар кўп бўладиган жойларда, топиб олган киши ѐки унинг вакили ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, пистончига учрасин, деб эълон қилиш билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган киши эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб ўзиники эканини исбот қилиши шарт. Масжид ичида йўқолган нарса ҳақида гап қилиш жоиз эмаслигини масжидлар бобида ўрганганмиз.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 11📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_692📙

Аёл кишини эрини руҳсатисиз мулкидан ишлатиш.


Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
Aгар хотин эрининг мол-мулкидан бирон бир нарсани унинг буйруғисиз сарф қилса, у ҳолда мукофотнинг ярми унга ёзилади.

(Бухорий, 5195; Муслим, 1026)

📝Шарҳ

Ҳофиз Ибн Ҳажар Aсқалоний раҳимаҳуллоҳ айтганлар:

Бу ҳадисни шундай тушуниш керакки, аёл киши эрининг мулкидан унинг рухсатисиз садақа қилсин, лекин у учун махсус ажратиб қўйган молидан. Бундай ҳолда, у ўз мукофотининг бир қисмини олади, чунки бу мулкни айнан у топган. Ва "унинг рухсатисиз" сўзлари билан биз у ушбу мол-мулк учун унга шахсий рухсат бермаганлигини англатади, бироқ шу билан бирга у уйдаги мол-мулкдан садақа тарқатиш учун эридан умумий рухсат олади. Ушбу ҳадисни шу тарзда тушуниш керак, чунки агар аёл эрининг мулкидан (умуман мулк бўлсин ёки у унга махсус ажратиб қўйган мол-мулкидан), эрининг ҳеч қандай рухсатисиз - умумий ёки хусусий ҳолда берса, у ҳолда нафақат у бунинг учун ҳеч қандай мукофот олмайди, балким унга гуноҳ ёзилади.

Фатҳул Борий, 4/381📚

* * * * *

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтганлар:

"Унинг изнисиз" сўзларининг маъноси - яъни унинг тўғридан-тўғри рухсатисиз, у тарқатган мол-мулк билан боғлиқ. Aммо, шу билан бирга, у эрининг ундан илгари олган умумий рухсатига эга ва бу рухсат мулкнинг ушбу қисмини умумий ўз ичига олади.

📝Шарҳ Саҳиҳи Муслим, 7/112📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.


12-БОБ. РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ УЗУКЛАРИ ЗИКРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР (Унда 8 та ҳадис бор:).

📝Шарҳ.

Бу бобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узуклари сифати, нақши, уни нима учун таққанлари ҳақидаги ривоятлар келтирилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратдан сўнг, ҳижрий 6-йил охирларида узук ясаттирганлар. Чунки подшоҳларга мактуб йўллаш керак эди. У зот Рум подшоҳига хат ёзмоқчи бўлганларида, “Улар фақат муҳр қўйилган мактубларни қабул қилишади”, дейилган. Шунда ўзлари учун узук ясаттирганлар. Шунинг учун айрим уламолар узук тақиш ҳукмида: “Агар зарурат туғилса, масалан, киши қози ёки масъул бўлиб, муҳр қўйишга тўғри келса, узук ясаттириши суннатдир. Агар ҳожат бўлмаса, у ҳолда мубоҳ саналади”, дейишган. Эътибор берилса, муаллиф сарлавҳада “зикр” сўзини зиёда қилган. Чунки, арабча “хотам” калимаси “узук”, “муҳр”, “охири” маъноларини ифодалайди. Китоб аввалида “хотамун нубувват”, яъни, нубувват муҳри – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки кураклари ўртасида бўртиб чиққан бир парча эт ҳақидаги ривоятлар келтирилганди. Бу ерда эса “хотамун набий”, яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳр ўрнида ишлатган узуклари ҳақида сўз кетади. Орадаги фарқни билдириш учун “зикр” сўзи қўшимча қилинган.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_693📗


Инсон ўзини тергаб туришлик ҳақида.


Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сезгир ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинни
кўзлаб амал қилган одамдир. Ожиз нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан турли нарсалар орзу қилган одамдир», дедилар».

(Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бошқача айтганда, ўзини билган оқил одам ўзини ўзи тергаб, ҳавойи нафсини жиловлаб, Аллоҳ таоло кўрсатган чегарада юриб, охират учун амал қилади. Аҳмоқ эса ҳавои нафсига берилиб, Аллоҳ таолонинг айтганини қилмай, У Зотга тавба ҳам қилмай, «Мени авф этишини орзу қиламан», деб юради. Аллоҳ таоло эса, «Тоатимга бахиллик қилганга қандоқ қилиб раҳматимни ҳадя қиламан», дейди.
Бу ҳақда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ўзингиз ҳисоб қилинг ва катта кўрикка зийнатланинг. Бу дунѐда ўзини ўзи тергаганларга ҳисоб енгил бўлади», дер эканлар.
Маймун раҳматуллоҳи алайҳи бўлсалар: «Киши худди шеригини таоминг қаердан, кийиминг қаердан, деб тергагандек, ўзини ўзи тергамагунича тақводор бўла олмайди», деганлар. Ҳа, ҳар бир банда ўз нафсини доимо тергайдиган бўлмагунича, тақво, зуҳд ва соликликни даъво қила олмайди.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚