#Ҳадис_655📗
#Таомланган сўнг қўлни ювушлик ҳақида.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлидаги таом юқи ила, уни ювмасдан ухлаб қолсаю, унга бирор мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».
✍(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
📝 Шарҳ:
Баъзи кишилар ушбу ҳадиси шарифни ўқиб, овқат егандан кейин қўлини ювмай ухлайдиган одам ҳам бўлар эканми, дейишлари мумкин. Ҳа, фақат ўтакетган эътиборсиз одамгина қўлидаги овқатнинг юқини ювмай ухлаши мумкин. Лекин, бу ҳадиси шариф айтилиши беҳикмат эмас. Чунки, Ислом янги келган пайтда бунга ўхшаш одоблардан одамларнинг умуман хабарлари йўқ эди. Аллоҳнинг таълимоти бўлган Ислом биринчи бўлиб бу каби ишларда инқилобий ўзгартишлар вужудга келтирди. Кишиларни маданиятли бўлишга даъват қилди. Янги мусулмонларни ана шу руҳда тарбиялаб борди. Астасекин мусулмонлардан кўриб бошқа халқлар ҳам бу масалаларга эътибор бера бошладилар. Андалусдаги Ислом давлати билан қўшничилик таъсири остида қўшни халқлар ҳам қўлини ювиб овқатланишга ва овқат еб бўлиб қўлини ювишга одатландилар. Ушбу ҳадиси шарифда овқатдан кейин қўлини ювмаслик мусибат етказиши таъкидланмоқда. Бу мусибатга эса, фақатгина ўша қўлини ювмаган одамнинг ўзи сабабчи эканлиги ҳам айтилмоқда. Мазкур мусибат турли-туман касалликлар ёки шунга ўхшаш нарсалар кўринишида бўлиши мумкинлигини уламоларимиз айтиб ўтганлар.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
#Ҳадис_57📙
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга оқ либосни лозим тутинг. Уни тирикларингиз кийсин, у билан ўликларингизни кафанланг. Зеро, у энг яхши либосларингиздандир”.
📝Шарҳ.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисда умматларини оқ либос кийишга тарғиб этмоқдалар. Чунки оқ либос бошқа рангдаги кийимлардан афзал. Шунинг учун ҳам мусулмон одам тириклигида оқ либос кийиши мақтовга лойиқ иш саналади. Вафот этганида оқ кафанлик билан кафанланади. Зотан, оқ ранг эзгулик аломатидир. Оқ либос кийиш суннат, бироқ жума куни, байрамларда, масжидга ёки зикр мажлисларига кетаётганда, фаришталар билан учрашилиши кутиладиган бошқа ўринларда оқ кийиш афзал.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Зеро, у энг яхши либосларингиздандир” дейиш билан бизни оқ либос кийишга чақирмоқдалар. Бундан чиқди, ўзлари ҳам оқ кийимни яхши кўрганлар, оқ рангдаги либос кийганлар. “Саҳиҳайн”да164 ривоят қилинишича, Абу Зар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борганида у зот эгниларида оқ либос бор эди. Шунинг учун ҳам мусанниф Абу Исо Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисни Пайғамбаримиз алайҳиссалом кийинишлари ҳақидаги бобда келтирган. Зеро, ҳадис сиёқидан у зот оқ либос кийганлари англашилади. Нима учун айнан оқ рангли кийим афзаллиги қуйидаги ривоятда айтилади.
Кейинги ҳадисда Ин ша Аллоҳ.
✍(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

#Ҳадис_656📕
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Албатта, Аллоҳ илимни одамлардан суғириб олмайди, лекин, улар орасида олимларни вафот эттириш орқали олади.
Ҳаттоки, олим киши қолмагач, одамлар жоҳилларни ўзларига йўлбошчи қилиб оладилар.
Бас, улардан саволларига жавоб истайдилар.
Улар эса билмаган нарсалари хусусида фатво бериб, ўзлари ҳам адашадилар ва ўзгаларни ҳам адаштирадилар", - дедилар.
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)

#Ҳадис_657📔
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Дўзах шаҳвоний нарсалар ила ўралгандир. Жаннат ѐқимсиз нарсалар ила ўралгандир», дедилар».
✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Дўзахнинг атрофига ҳавойи нафс ўзини урадиган маишатпарастлиқ зино, қимор, ўғрилиқ порахўрлик каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаҳаннамга қулайди. Жаннатнинг атрофига ҳавойи нафсга ѐқмайдиган ибодат, тақво, сабр, аччиқни ютиш, бошқаларнинг ѐмонликларини кечириш каби нарсалардан парда қилиб қўйилган. Ким ўша ишларни қилса, мазкур пардани кўтарган бўлади. Ким ўша пардани кўтарса, унинг ортида турган жаннатга киради.
Шунинг учун ҳам динга алоқаси бор жойларда одамлар кам жаҳаннамга олиб борувчи масканларда эса одамлар гавжум бўлишади.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 36📚

#Ҳадис_58📙
#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Оқ (либос) кийинглар. Чунки у энг тоза ва энг покдир. У билан маййитларингизни кафанланглар”.
📝Шарҳ.
Демак, оқ либос энг тоза, энг яхши, ёқимли либос экан. Оппоқ кийим озгина кир бўлса ҳам билинади. Бошқа кийимларнинг кир бўлгани тезда билинмайди. Чунки, қора, кўк ва ҳоказо либослар кир рангига ўхшагани учун пайқаш қийин. Оқ рангдаги либос эса кирни яққол кўрсатади. Шу ўринда шифокорлар нима учун оқ кийим кийишлари сабабини англагандек бўламиз. Зеро, улар озодаликка бошқаларга нисбатан кўпроқ эътибор беришлари лозим. Ривоят давомида маййитларни оқ кафан билан кафанлашга чақирилмоқда. Шунинг учун аксар мусулмон диёрларда, жумладан, бизнинг юртда ўликни оқ кафанга ўралади. “Маййит нега айнан оқ мато билан кафанланади”, деган саволга “Чунки, у фаришталар билан юзма-юз келади”, деб жавоб берилган.

#Ҳадис_658📗
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Исро кечасида лаблари оловли қайчида кесилаётган кишиларни кўрдим ва "Эй Жаброил! Улар ким?", - деб сўрадим.
У: "Улар, умматларингиз ичидаги одамларни яхшиликка буюриб, ўзларини унитган (хатиб) даъватчилар.
Улар Китобни ўқийдилар, ақлларини ишлатмайдиларми?", - деди", - дедилар.

#Ҳадис_659📓
#Акса уриш ва акса урганга жавоб қайтариш.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши акса урди. Бас, у зот улардан бирига тилак билдирдилар ва бошқасига тилак билдирмадилар. Шунда у зот унга тилак билдирмаган киши:«Фалончи акса урганда тилак билдирдингиз, мен акса урганимда тилак билдирмадингиз?» деди.«Бу Аллоҳга ҳамд айтди. Сен Аллоҳга ҳамд айтмадинг», дедилар».
✍(Бешовлари ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Ушбу ривоятда зикри келган икки акса урувчиларнинг бири Омир ибн Туфайл розияллоҳу анҳу бўлиб, иккинчиси унинг жияни экан. Жиян акса ургандан кейин Аллоҳга «Алҳамдулиллаҳи» деб ҳамд айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Ярҳамукаллоҳу» деб тилак билдирганлар. Омир ибн Туфайл розияллоҳу анҳу акса уриб бўлиб, ҳамд айтмагани сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига тилак билдирмаганлар. Шунинг учун ҳамд айтмаган акса урувчига тилак билдирилмайди.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

#Ҳадис_59📔
#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрталаб (уйларидан) чиқдилар. Эгниларида жундан тўқилган қора чопон (ёки қора жундан тўқилган чопон) бор эди”.
✍ Шарҳ.
Ривоятда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни эрта тонгда устларига қора чопон кийиб уйларидан чиққанлар. Биз “чопон” деб ифодалаган сўз арабча матнда “мирт” шаклида келган. Мирт узун, кенг либос бўлиб, устга ташлаб олинади, танани тўлиқ ёпиб туради. У ипак, жун ёки зиғирпоядан тўқилади.
“Саҳиҳайн”да ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир либослари бўларди. Уни киярдилар ва: “Мен бир қулман.
Қул қандай кийинса, шундай кийинаман”, деб айтардилар.

#Ҳадис_660📘
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламдан:
"Гуноҳ нима?", деб сўради.
У Зот соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Қалбингдаги шубҳали нарсани тарк қил", - дедилар.
У: "Иймон нима?", - деди.
У Зот соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Агар ёмонлигинг ҳафа қилса ва яхшилигинг хурсанд қилса, бас, мўъминсан", - дедилар".
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламдан:
"Гуноҳ нима?", деб сўради.
У Зот соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Қалбингдаги шубҳали нарсани тарк қил", - дедилар.
У: "Иймон нима?", - деди.
У Зот соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Агар ёмонлигинг ҳафа қилса ва яхшилигинг хурсанд қилса, бас, мўъминсан", - дедилар".
✍(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_661📓
#Исмлар_ҳақида.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».
✍(Абу Довуд ривоят қилган).
----------------------------------------------
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».
✍(Тобароний ривоят қилган).
📝Шарҳ:
Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан. Шунинг учун оналарнинг исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.
------------------------------------------
Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».
✍(Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

#Ҳадис_60📕
#Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
Урва ибн Муғийра ибн Шуъба отасидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам енглари тор бир румий жубба кийганлар.
📝Шарҳ.
Жубба – кўйлак устидан кийиладиган, енги узун ва кенг, олди очиқ кийим; чопон, тўн. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган жубба румий (яъни, Шомда яшовчи румликлар ишлаган), енглари тор бўлган экан. У зот румий жуббани сафарда киярдилар. Айтилишича, ривоятдаги ҳолат Табук ғазотида бўлган. Бундан чиқди, муқимликда эмас, айнан сафарда кийиладиган кийимлар енги тор бўлгани афзал.
Бобга хулоса ўрнида қуйидагиларни айтиб ўтамиз:
1. Кийинишда танлаш имкони кўп. Либослар асли пок. Агар бирон кийимда шариат қайтарган белгилар топилса, шундагина уни кийишдан қайтарилади.
2. Оқ ва яшил рангдаги либослар кийиш афзал.
3. Либос кийишда исрофдан, кибрдан сақланиш: кийим-кечакка ҳаддан зиёд кўп пул сарфлаб юборишдан, зарурат бўлмаса-да, либос турларини кўпайтиришдан, кийган кийими билан мақтанишдан тийилиш зарур.
4. Кийинишда эътиқоди, урф-одати биз учун бегона миллатларга тақлид қилинмайди. Агар ғайридинлар ишлаб чиқарган кийимлар фақат уларнинг ўзигагина хос бўлмаса, мусулмон одам бундай либосларни кийиши мумкин.
5. Эркаклар учун ипакдан тикилган, аёлларга мўлжаллаб чиқарилган либосларни кийиш жоиз эмас. Зеро, либос эркакни аёлга, аёлни эркакка ўхшатиб қўймаслиги лозим.
Либослари ҳақидаги боб тугади.

#Ҳадис_662📗
Менга Фузола ибн Убайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳажжату-л-вадоъда шундай деганларини айтди:
"Сизларга мўъмин ким экани ҳақида хабар берайинми? Инсонлар унга кўра моллари-ю, жонларида омонда бўлсалар - у мўминдир. Инсон унинг тили ва қўлидан саломат бўлсалар - у мусулмондир. Аллоҳнинг итоати йўлида нафси ила курашган киши - мужоҳиддир. Хато ва гуноҳлардан узоқ бўлган кимса - муҳожирдир" - дедилар.

#Ҳадис_663📔
#Ичимлик_ичиш_одоби.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг ичишига ўхшаб бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон сизлар ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб битирсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».
✍(Имом Термизий ривоят қилган).
📝Шарҳ:
Демак, ичимлик ичадиган одам шошилмай, яхшилаб ўтириб олиб, олдин «Бисмиллаҳи»ни айтиб, туяга ўхшаб оғзини борича тўлдириб олмай, оз-оздан, бўлиббўлиб ичиши керак экан. Ичиб бўлгандан кейин эса, Аллоҳ таолога шукр айтиши лозим экан.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ичимлик_ичиш_одоби.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Туянинг ичишига ўхшаб бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон сизлар ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб битирсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».
✍(Имом Термизий ривоят қилган).
📝Шарҳ:
Демак, ичимлик ичадиган одам шошилмай, яхшилаб ўтириб олиб, олдин «Бисмиллаҳи»ни айтиб, туяга ўхшаб оғзини борича тўлдириб олмай, оз-оздан, бўлиббўлиб ичиши керак экан. Ичиб бўлгандан кейин эса, Аллоҳ таолога шукр айтиши лозим экан.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚
@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ҲАЁТ КЕЧИРИШЛАРИ ҲАҚИДА КЕЛГАН РИВОЯТЛАР
(Унда 2 та ҳадис бор:)
📝Шарҳ.
Бу бобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёт тарзлари, жумладан, жуда кам овқат еганлари, бошларидан кечирган қийинчиликлари ҳақидаги айрим ривоятлар келтирилган. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозим: Набий алайҳиссалом таомлари очликни қондиришга, жон сақлашга етарли миқдорда бўлган. Буни араб тилида “қут” дейилади. “Саҳиҳайн”да келтирилишича, у зот: “Эй Аллоҳ! Муҳаммад хонадони ризқини қут қилгин!” деб дуо қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом дунёга кўнгил қўймас, ортиқча матоҳлардан юз ўгирган эдилар. Ўзлари улуғ пайғамбарлар бўлсалар ҳам овқатланишлари ўта содда, шоҳона таомлардан холи эди. Агар у зот буюрсалар, бой-бадавлат саҳобалар кўнгиллари тусаган ҳамма нарсани муҳайё қилишарди, бироқ Саййидимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё зийнатини истамаганлар. Қуйидаги икки ривоятни ўқисак, у муборак зотнинг таомланиш борасидаги ҳолатлари ҳақида тасаввурга эга бўламиз.

#Ҳадис_664📘
#Етим ва мискинларга яҳшилик қилишни мукофати.
Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчи Аллоҳнинг йўлида жидди жиҳод қилувчи кабидир. Ёки наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи кабидир», дедилар».
✍(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
📝Шарҳ:
Ҳаммамиз Аллоҳнинг йўлида савобли иш қилувчи банданинг қанчалар улуғ иш қилишини ва унга бериладиган савоблару мартабалардан яхши хабардормиз. Шунингдек наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи киши қанчалар улуғ иш қилишини ва уларга бериладиган савоблару мартабалардан ҳам яхши хабардормиз. Энди эса, бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчи ҳам улар билан баробар эканлигини билиб олдик. Бас, бева ва етим учун саъй-ҳаракат қилувчилардан бўлишга уринайлик.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34📚