HADISLAR TOPLAMI
28.9K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
204 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1160 📘


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир
машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунъю охиратидан ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю оҳиратда беркитади. Модомики, 6анда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди»,
дедилар».

(Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

📝 Шарҳ:

📌 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадисларида бошқа яхши амаллар қатори, бировнинг ҳожатини чиқариш фазлини ҳам баён қилмоқдалар.
📌 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир мўмин-мусулмон қилиши лозим бўлган яхши амаллардан бир нечтасини ва уни бажарган мўмин-мусулмон бандага бериладиган мукофотларни зикр қилмоқдалар.
📌 Шу орқали сиз билан биз умматларини ўша яхши амалларни қилишга тарғиб этмоқдалар.


@HADISLAR_TOPLAMIII 📚
#Ҳадис_1160📓

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).

----------------------------------------------

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».

(Тобароний ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан. Шунинг учун оналарнинг исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.

------------------------------------------

Ибн Умар розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».

(Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 37📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚