#Ҳадис_1151📘
Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Биз учун мўйлабни қайчилаш, тирноқларни қисқартириш, қўлтиқни юлиш ва қовуқни қиришни қирқ кечадан кўпга қолдирмаслигимизга вақт белгиланган эди».
✍(
Шарҳ
✅Албатта, бу ривоятда зикр қилинган вақт ўтиб кетиши мумкин бўлмаган вақтдир.
📌 Ундан олдин мазкур ишлар бажарилса, яхши бўлаверади.
📌 Айниқса, тирноқ олиш ва мўйлабни текислаш ҳар ҳафта қилиниши одат бўлиб қолган нарсалар.
✅Ўтиб кетса, бўлмайди ҳам.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).
Шарҳ
✅Албатта, бу ривоятда зикр қилинган вақт ўтиб кетиши мумкин бўлмаган вақтдир.
📌 Ундан олдин мазкур ишлар бажарилса, яхши бўлаверади.
📌 Айниқса, тирноқ олиш ва мўйлабни текислаш ҳар ҳафта қилиниши одат бўлиб қолган нарсалар.
✅Ўтиб кетса, бўлмайди ҳам.
@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_99
28-БОБ
АЗОНДАН КЕЙИНГИ ДУОЛАР
عن أنس رضي اللّه عنه قال: قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم: »لا يُرَدُّ الدُّعاءُ بَينَ الأذَانِ والإِقامَةِ» . قال الترمذي: حديث حسن صحيح،
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
Абу Довуд, Насаий, Ибн Сунний ва Термизийлар ривояти.
وزاد الترمذي قال فماذا نقول يا رسول الله ؟ قال سلوا الله العافية في الدنيا والآخرة قال أبو عيسى هذا حديث حسن
Имом Термизийнинг ривоятларида қуйидаги жумла зиёда қилинган:
«Эй Расулуллоҳ, бу иккаласининг орасида нима деймиз?» деб сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан дунё ва охиратдаги офиятни сўранглар», дедилар[1]».
(Ахмад, Абу Довуд, ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да, ат Термизий, ибн Можа, ибн ас Сунний ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)
[1] ат Термизийда келган сўз заиф хисобланади заифлигига Яҳе ибн Яман ровий бор, фақат шу хадис шу ровий орқали келган, бу ровий заиф хисобланган ва хамда Зайд ал Аъмми исимлик ровий хам заиф хисобланади.
«Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор» 1/115-116.

#Ҳадис_1152📘
Оиша розияллоҳу анҳодан ҳинно ила бўяш ҳақида сўралди. У киши:
«Ҳечқиси йўқ. Лекин мен ёқтирмайман. Чунки ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳидини ёқтирмас эдилар», дедилар».
✍(
Шарҳ:
✅Энди уламо аҳли соч ҳақидаги ҳужжат ва далилларни жамлаб таҳлил қилиб чиқиб, тартибга солган ҳукмлардан баъзиларини зикр қиламиз;
1. Инсоннинг сочи ўзида турганида ҳам, олинганидан кейин ҳам покдир.
2. Инсоннинг сочини сотиб ёки бирор нарса учун ундан фойдаланиб бўлмайди.
3. Вафот этган одамнинг сочини олиб бўлмайди.
4. Киши ўз сочини яхшилаб парваришлаб юриши лозим.
5. Сочни ўстириб ёки ҳаммасини олдириб юриш жоиз.
6. Кокил қўйиш жоиз эмас.
7. Соч қўйган одамлар уни икром қилишлари лозим. Ювиб, тараб, мойлаб юриш билан.
8. Сочнинг оқини юлиш макруҳ.
9. Сочни қоп-қора рангдан бошқа рангга бўяш жоиз.
10. Улама соч қилиш ҳаром.

Абу Довуд ва Насаий ривояти)

#ал_Азкор_100
عن عبد اللّه بن عمرو بن العاص رضي اللّه عنهما: أن رجلاً قال: يا رسول اللّه! إن المؤذّنين يفضُلُوننا، فقال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم: »قُلْ كما يَقُولونَ فإذَا انْتَهَيْتَ فَسَلْ تُعْطَه» .
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Муаззинлар фазилатли бўлишда биздан ўзиб кетишяпти», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ҳам муаззин айтганидек айт ва азон тугагандан кейин дуо қилиб сўра, сенга ҳам уникидек фазилат берилади», дедилар».
(Абу Довуд, ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да ва хамда "Сунан ал Кубро" да, ибн Хиббон ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

#Ҳадис_1153📘
Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн нарсадан наҳйи қилдилар; тишни эговлашдан, вашмдан, оқ толаларни юлишдан, икки эр киши кийимсиз бирга ётишидан, икки аёл кийимсиз бирга ётишидан,кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улашидан, ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилишдан, талончиликдан, йўлбарсни минишдан ва ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақишидан».
✍(
Шарҳ
Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Райҳона розияллоҳу анҳунинг исмлари Шамъун алАнсорий экан.
У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан деган гаплар ҳам бор.
Ушбу ривоятда зикр қилинган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам наҳйи қилган ўн нарсани бирма-бир кўриб чиқайлик.
1. «тишни эговлаш» Бунда ўша вақтда тишни ўткир, оппоқ қилиб кўрсатиш учун эговлаш кўзда тутилган. Бундоқ иш тишнинг касалланиб ишдан чиқишига сабаб бўлишига ҳозирги табиблар энди тушуниб етдилар. Шунинг учун тишнинг устидаги табиий қопламни асраш учун тинмай тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бормоқдалар. Бизда эса бу нарса минг беш юз илгари шариат ҳукми даражасига кўтариб айтилган ва унга амал қилинган.
2. «вашм» Бу масалани аввал батафсил ўргандик.
3. «оқ толаларни юлиш» Яъни, соч ва соқолда пайдо бўлган оқ толаларни юлиб, ўзини ёш қилиб кўрсатишга уриниш.
4. «икки эр киши кийимсиз бирга ётиши» Бу иш эркаклар орасида жинсий бузуқликка олиб келади.
5. «икки аёл кийимсиз бирга ётиши» Бу иш ҳам аёллар орасида ўзаро жинсий бузуқлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
6. «кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улаши»Бу масалани ҳам ўз ўрнида ўргандик. Тўрт энлик миқдоригача рухсат бор. Ундан ортиғи мумкин эмас.
7. «ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилиш» Бу масала ҳам ўзидан олдингисининг узвий давоми.
8. «талончилик» Бировнинг мол-мулкини талаш мумкин эмас.
9. «йўлбарсни миниш» Бу ерда тирик йўлбарсни миниш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу амримаҳол нарса. Бу ерда йўлбарс терисини тўшаб, устида ўтириш ҳақида гап кетмоқда.
10. «ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақиши» Чунки, ҳукмдор ундан муҳр қўйиш учун фойдаланади. Ҳукмдор бўлмаган зийнат учун тақади, холос.
Уламо аҳли охирги икки нарсадаги наҳйи танзиҳ-тақво учун, аввалги саккизтаси таҳрим-ҳаром учун деганлар.

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар).

#ал_Азкор_101
عن سهل بن سعد رضي اللّه عنه، قال:قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم: » ثِنْتَانِ لا تُرَدَّانِ ـ أوْ قَلَّما تُرَدَّانِ ـ الدُعاءُ عِنْدَ النِّدَاءِ، وَعِنْدَ البأسِ حِينَ يُلْجِمُ بَعْضُهُمْ بَعْضاً »
Саҳл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки нарса рад қилинмайди. Бири, азон пайтидаги дуо, иккинчиси, уруш пайтида қийинчиликдаги дуо», дедилар.
(Абу Довуд ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

#ал_Азкор_102
29-БОБ.
Бомдоднинг икки ракъат суннатидан
кейин айтиладиган нарса
عن أبي المُلَيْح، واسمه عامر بن أُسامة، عن أبيه رضي اللّه عنه أنه صلّى ركعتيّ الفجر، وأن رسول اللّه صلَّى قريباً منه ركعتين خفيفتين، ثم سمعه يقول وهو جالس:» اللَّهُمَّ رَبّ جِبْرِيلَ وَإِسْرَافِيلَ وَمِيكائِيلَ ومُحَمَّدٍ النَّبي صلى اللّه عليه وسلم، أعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ. ثَلاثَ مَرَّاتٍ».
Абу Малийҳ оталаридан ривоят қиладилар:
Оталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки ракъат суннатини унинг ёнида енгил ўқиб, мана бундай дуо қилган эканлар:
اللهُمَّ رَبَّ جِبْرِيلَ وَإِسْرَافِيلَ وَمِيكَائِيلَ وَمُحَمَّدٍ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ
«Аллоҳумма робба Жибрийла ва Исрофийла ва Мийкаийла ва Муҳаммадинин набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъузу бика минан нар». «Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтдилар.
(Маъноси: Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг робби бўлган Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўрайман.)
(ЖУДА ЗАИФ ХАДИС Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да, ал Хоким, ат Табораний "Мужам ал Кабир" да ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)
Хадис заифлигига Яхё ибн абу Закириё ал Ғоссани бор бу ровий заифдир ва унинг тепасидаги ровийлар хақида эса қоронғудир деб келган "лисан ал мизан" 3/229 да

#Ҳадис_1154📒
ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛОВЧИ ДУО.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар.
Биз уни ѐд олмадик.
Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз.
Биз ундан ҳеч нарсани ѐд олмадик», дедик.
Шунда у зот: «Ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага сизларни далолат қилайми?
Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз.
Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ѐмон нарсалардан паноҳ сўраймиз.
Сен ѐрдам сўралган Зотсан. Етказиш Сенинг ишинг бўлган Зотсан. Ўзгариш йўқ, қувват ҳам йўқ. Магар Аллоҳда бор», денглар», дедилар».
✍(
📝 Шарҳ:
✅Демак, Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман, деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.
📌Уламолар, ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ, деганлар.
✅ Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунѐ ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунѐ ва охиратнинг ѐмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

Имом Термизий ривояти).

#ал_Азкор_103
عن أنس، عن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم قال: «مَنْ قَالَ صَبيحَةَ يَوْمِ الجُمعَة قَبْلَ صَلاةِ الغَدَاةِ: أسْتَغْفِرُ اللَّهَ الَّذي لا إلهَ إِلاَّ هُوَ الحَيَّ القَيُّومَ وأتُوبُ إلَيْهِ ثَلاثَ مَرَّاتٍ، غَفَرَ اللَّهُ تَعالى ذُنُوبَهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ البَحْرِ».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:
أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.)
(ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС Ибн Сунний ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)
Заифлигига сабаб Хасиф исимлик ровий бор, бу ровий Анас розияллоҳу анҳудан хадис эшитмаган, кегин Абдуллазиз исимлик ровий бор бу ровийни имом Ахмад рохимаҳуллоҳ ёлғончи деганлар кегин Исхоқ ибн Адий исимлик ровий бор бу ровийни инкор қилинадиган ҳадислари бор дейишган, мана шунга “Мажмаъуз завойид” 2/168 да ал Хайсами роҳимаҳуллоҳ ЖУДА ЗАИФ ҲАДИС деганлар.

#Ҳадис_1155📘
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталар ит бор ва қўнғироқ бор рафиқликла бирга бўлмаслар», дедилар».
✍(Бешовларидан фақат
Бухорий ривоят қилмаган).
Шарҳ
📌Бу икки нарсадан фаришталар ҳазар қилар эканлар.
📌Шунинг учун ушбу икки нарса қаерда бўлса, ўша ерда фаришталар ҳозир бўлмас эканлар.

#ал_Азкор_104
30-БОБ
Сафга тизилгандан кейин ўқиладиган дуо
عن سعد بن أبي وقاص رضي اللّه عنه أن رجلاً جاء إلى الصلاة ورسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم يُصَلِّي، فقال حين انتهى إلى الصف: اللهمّ آتني أفضل ما تُؤتي عبادك الصالحين؛ فلما قضى رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم الصلاة قال: »مَنِ المُتَكَلِّمُ آنِفاً؟ قَالَ: أنا يا رَسُولَ اللّه! قال: إذَنْ يُعْقَر جَوَادُكَ وَتَسْتَشْهِد في سَبِيلِ اللّه تَعَالى» رواه النسائي وابن السني، ورواه البخاري في تاريخه في ترجمة محمد بن مسلم بن عائذ .
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга турганидан кейин:
اللهُمَّ آتِنِي أَفْضَلَ مَا تُؤْتِي عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
«Аллоҳумма атиний афзола ма туътий ъибадакас солиҳийн» (Эй Раббим, менга солиҳ бандаларингга берадиган нарсаларингнинг энг афзалини бер), деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатганларидан сўнг: «Ҳозирги гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги киши: «Мен, эй Расулуллоҳ», деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отинг ўлдирилиб, ўзинг Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан», дедилар.
(ЗАИФ ҲАДИС Бухорий "Тарих ал Кабир" да ибн Хузайма, Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да, Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да, абу Яло, ибн Хиббон, ал Баззор, ал Хоким ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)
Заифлигига сабаб Мухаммад ибн Муслим ибн Аъиз исимлик ровий кимлиги номаълум деб Абу Зуро ва хамда аз Захабий роҳимаҳуллоҳлар айтишган, мана шу сабабли ҳадис Заиф хисобланади.
«Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор» 1/117.

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Баъзан ӯқувчиларимиз айрим сайтларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сӯрашади. Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.
Ҳукм чиқариш бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Каналимиз ўқувчилари томонидан йўлланган саволлардан бири👇
САВОЛ: Арафа куни жума кунига тўғри келса, (Ҳажжи Акбар) етмишта ҳаждан афзал бўладими?
Бунга оид қуйидаги ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бӯлганми:
«Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур-роиқ»).
____
ЖАВОБ: Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Аммо юқорида зикр қилинган:
«Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир», деган ҳадисга келсак, кӯпчилик муҳаддис олимлар бу ҳадиснинг ҳукми ҳақида: “ботил, асли йӯқ ҳадис”дейишган.
Изоҳ: “Ботил” – арабчада ботил, ўткинчи, ёлғон, эътиборсиз шунингдек, сохталик, cунъийлик, cафсата, уйдирма, ноҳақ деган маъноларда қўлланилади.
Муҳаддислар (ботил) лафзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларига тўқилган ёлғон хабар ва ҳадисга нисбатан қўллашади. “Ботил” ва
”мавзуъ”, яъни тӯқима бир маънода келади.
Ас-Саҳовий роҳимаҳуллоҳ “ал-Фатава ал-ҳадисийя”да (2/105) айтадилар:
"Буни Розийн ўзининг “Жоми’”сида зикр қилган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берган, лекин уни ривоят қилган саҳобийларни ҳам, ривоят қилган (ровий)ларни ҳам зикр қилмаган". Иқтибос тугади.
Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Ал-Фатҳ”да (8/204) “Ал-Жоми’”да “Розийн”дан иқтибос келтиргандан сўнг ва буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатлаганликларини таъкидлаганларидан сўнг шундай деганлар: “Мен бу ҳадиснинг ҳолатини билмайман, шундайми ёки йўқ. Чунки унда на ҳадисни ривоят қилган саҳобийлар ҳам ва на уни ривоят қилган кишилар ҳам зикр қилинмаган".
Ҳофиз ибн Носириддин Димашқий роҳимаҳуллоҳ “Фазл явм Арафа”да шундай деган:
“Арафа куни жума кунига тўғри келса, етмиш икки ҳажга тенгдир” ҳадиси ёлғон ҳадис бўлиб, саҳиҳ эмасдир. Худди шундай Зурр ибн Ҳубайшдан ривоят қилинган: "Жума кунидан бошқа кундаги етмишта ҳаждан афзалдир, деган ривоят ҳам собит эмас".
Иқтибос тугади.
"Туҳфатул-Аҳвазий"нинг муаллифи Имом Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ (4/27) шундай дейди: “Танбеҳ: Авомлар орасида: “Агар Арафа куни Жума кунига тўғри келиб қолса, ўша ҳаж ҳажжи акбар бўлади” – деган гап кенг тарқалган, лекин бу гапнинг асли йўқдир”.
Яна бу ҳақда уламоларнинг кӯплаб сӯзларини келтириб ӯтиш мумкин…
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori

myurls
doniyorqori
#Ҳадис_1156📘
ДАМ СОЛИШ ДУОЛАРИ.
Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буѐн жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қўлингни жасадингдаги аламли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру, дегин», дедилар.
✍(
Охирги иккисининг лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим.
Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди.
Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду, дегин», дедилар.
Бас, ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ мендаги бор нарсани кетказди.
Шундан буѐн аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман».
📝Шарҳ:
Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаѐтган нарса ѐмонлигидан паноҳ тилайман».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

#ал_Азкор_105
31-БОБ
НАМОЗГА ТУРИШНИ ҲОХЛАГАН ПАЙТДА АЙТИЛАДИГАН НАРСА
عن أُمّ رافعٍ رضي اللّه عنها، أنها قالت: يا رسول اللّه! دُلَّني على عملٍ يأجرني اللّه عزّ وجلّ عليه؟ قال:
« يا أُمَّ رَضافِعٍ إذَا قُمْتِ إلى الصَّلاةِ فَسَبِّحِي اللَّهَ تَعَالى عَشْراً، وَهَلِّلِيهِ عَشْراً، واحْمَدِيهِ عَشْراً، وكَبِّرِيهِ عَشْراً، وَاسْتَغْفِرِيهِ عَشْراً؛ فإنَّكِ إذَا سَبَّحْتِ قالَ: هَذَا لي، وَإذَا هَلَّلْتِ قالَ: هَذَا لِي، وَإذَا حَمِدْتِ قالَ: هَذَا لي، وَإذَا كَبَّرْتِ قالَ: هَذَا لي، وَإذَا اسْتَغْفَرْتِ قالَ: قَدْ فَعَلْتُ » .
Умму Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр берсин», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Умму Рофиъ, агар намозга турсанг, Аллоҳга ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил, ўн марта таҳмид, ўн марта такбир, ўн марта истиғфор айт. Тасбиҳ айтганингда, Аллоҳ:
«Бу Мен учун», дейди. Таҳлил айтсанг ҳам, Аллоҳ:
«Бу Мен учун», дейди. Ҳамд айтсанг ҳам,
«Бу Мен учун», дейди. Такбир айтганингда ҳам,
«Бу Мен учун», дейди. Агар истиғфор айтсанг,
«Буни бажардим» (яъни, гуноҳларини авф этдим), дейди», дедилар».
(Ибн Сунний ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)
Ибн Хожар рохимахуллох хадиснинг санадидини Хасан (Яхши) деганлар
«Натаиж ал афкар» 1/390.

ЭРТАГА АРАФА КУНИ
وعن أبي قتادة رضي الله عنه قال:
سئل رسول الله صلى الله عليه وسلم:
عن صوم يوم عرفة؟ قال: "يكفر السنة الماضية والباقية"
Абу Қатода розияллоху анхудан ривоят килинади:
Росулуллох салаллоху алайхи ва саламдан Арафа куни рўза тутишлик хақида сўрашди?
Улар соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
Арафа куни рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади!” дедилар.
✍(Муслим ривояти)
бошка бир ривоятда эса “Аллоҳдан умид қиламанки" деб келган.
Хадис Шарҳи
Ибн Қуддома рохимахуллох:
"Бу улуғ кунда рўза тутишлик, Росулуллох саллаллоху алайхи ва саламдан саҳиҳ йўл билан ворид бўлган, ва ҳамда ҳадисда шу куни рўза тутишлик икки йилги (авалги ва кейинги кичик бўлган) гуноҳига кафорат бўлади" дедилар.
("аль Муғний" 4/443)

Forwarded from HADISLAR TOPLAMI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арафа кунинигиз муборак
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси — «Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр»дир».
✍(Имом Термизий ривояти)
Ана шундай дуо қабул бўладиган кунда биргалашиб дуо қилайлик!
Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримизга саловот, салом ва баракотлар бўлсин!
Эй Аллоҳ! Биз ожизлигимизни, муҳтожлигимизни, заифлигимизни тан олиб, Ўзинг буюрганингдек дуо қилмоқдамиз, Сен бу дуоларимизни Ўзинг ваъда қилганингдек ижобат қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қилгин!

#Ҳадис_758📘
АРАФА КУНИ ДУОСИ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг
لا إلـه إلا الله وحده لا شريك له،
له الملك، وله الحمـد، وهو على كل شيء قدير
“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.
Маъноси: “Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир”.
✍(Имом Термизий ривояти).

Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фақирлар бўлса, уларни саховатли бой қилгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида беморлар бўлса, уларга комил шифо бергин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мусибатга учраганлар бўлса, уларга сабр бергин ва мусибатларини аритгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида қарздорлар бўлса, уларга нажот бергин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мазлумлар бўлса, уларга нусрат бергин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида илм талабидагилар бўлса, уларга фойдали илм бергин ва илмларига амал қилишларини насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фарзанд талабидагилар бўлса, уларга кўз қувончи бўладиган солиҳ-солиҳа зурриёдлар ато қилгин!
Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида оила қурмоқчилар бўлса, уларга яхши жуфт ато этгин!
Эй Аллоҳ! Биз мусулмон бандаларингнинг қалбларини хотиржамлик ва ризо билан тўлдиргин ҳамда иймон нури ила мунаввар қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айлагин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг юзимизни саодат билан чароғон қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг тилимизни зикрингга машғул қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг оиламизни исломий, ибратли, ибодатли, фаровон оила қилгин!
Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг иймон билан ўтганларимизни раҳматингга олгин!
Эй Аллоҳ! Бизнинг гуноҳларимизни мағфират этгин, афв айлагин!
Эй Аллоҳ! Китоб, мақола ўқийдиганларга ўқиганларини тушуниб, амал қилишларини насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Мусулмонлар юртларидан турли бало-офатларни, жумладан вирус балосини кўтаргин!
Эй Аллоҳ! Бу вирусдан вафот этганларни шаҳидлар қаторида қилгин, беморларга комил шифо, қолганларга офият бергин!
Эй Аллоҳ! Бу йил кўп бандаларинг Ҳажга боришолмади. Келгуси йили қаторимиздан хато бўлмай, кўпчилик бўлиб, оиламиз билан Ҳаж қилишни насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Бутун дунёда дуо қилаётган мусулмонлар қаторида Байтингни Ҳаж қилаётган, Арафотда туриб дуо қилаётган бандаларингнинг дуоларини ижобат этгин!
Эй Аллоҳ! Юртимизда н аввалги пешқадамлигини ато қилгин! Бу юртни яна Бухорий, Термизий, Нақшбанд, Мотуридий, Марғиноний каби уламолар юрти қилгин!
Эй Аллоҳ! Ислом динига қувват, бутун дунёдаги мусулмонларга иззат бергин ва Динимиз душманларига Ўзинг кифоя қилгин!
Эй Аллоҳ! Биз бандаларингга қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан насиб этгин!
Эй Аллоҳ! Биз бандаларингни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга киритгин!
Эй Аллоҳ! "Омин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд этгин!
Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга саловот,
салом ва баракотлар бўлсин!
Нозимжон Ҳошимжон.

Assalomu alaykum rahmatullohi va barokotuh.
Qurbon hayiti barchangizga muborak bo'lsin.
@Qiroatlartv🎧
@Hadislar_Toplamiii📚
@Islomiy_kitoblar_pg 📚

#ал_Азкор_106
32-БОБ.
Иқомат пайтида ўқиладиган дуо
روى الإِمام الشافعي بإسناده في الأُمّ حديثاً مرسلاً: أنَّ رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال:«اطْلُبُوا اسْتِجابَةَ الدُّعاءِ عِنْدَ التقاءِ الجُيُوشِ، وَإقامَةِ الصَّلاةِ، وَنُزُولِ الغَيْثِ» وقال الشافعي: وقد حفظت عن غير واحد طلب الإِجابة
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Дуо ижобат бўлишини аскарлар душманга тўқнашганида, намозга иқомат айтилганида ва ёмғир ёғаётган пайтда изланглар».
(Бу ҳадисни Имом Шофеъий "ал Умм" да мурсал [1] ҳолатда ривоят қилганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)
[1] Тобеин ҳадис санадида ўзи билан ўртада бирон ровийни восита қилмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берган ҳадисдир. Тобеиндан мурод - хоҳ кичик, хоҳ ёши улуғ тобеин эьтиборга олинади
(Саййид Абдул Можид Ғаврий: "Мўьжаму мусталиҳотил ҳадисия". Дорул Ибн Касир. Байрут)
Салим ал Хилолий Хадисни Хасан (Яхши) деганлар
«Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор» 1/118-119.

#Ҳадис_1157📓
ТОЛИБИ ИЛМНИ ДУОСИ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиѐда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».
✍(Имом Термизий ривояти)
📝Шарҳ:
📌Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуолари ҳамма учун, айниқса, аҳли илм ва толиби илмлар учун катта ўрнак бор.
📌Келинг, ушбу дуони таҳлил қилиб чиқайлик.
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин».
📌 Яъни, ушбу дуодан аввал берган илмларинг мен учун фойдали бўлишини насиб этгин.
«Менга манфаат берадиган нарсани таълим бергин».
📌 Яъни, ушбу дуодан кейин менга берадиган илмингни фойдали бўлишини насиб этгин. Илмнинг фойдали бўлиши ундан бу дунѐ ва охират учун манфаат чиқиши ва билганига амал қилиш ила бўлади.
«Ва илмимни зиѐда қилгин».
📌Доимий равишда илмим кўпайиб боришини Ўзинг таъминлагин.
«Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин».
📌Жумладан, фойдали илм учун ҳам, фойдасизи учун
ҳам.
«Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».
✅Мана шу нарса энг муҳим.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

#ал_Азкор_107
33-БОБ.
Намозга кирганда айтиладиган нарса
Бу боб жуда кенгдир. Жуда кўп саҳиҳ ҳадислар турли даражада келган. Аммо биз бу ерда асл мақсадлардан огоҳ этган ҳолда, нозик ва нодирларига тўхталамиз. Кўп далилларни қисқартирдик. Бу китобни ёзишимиздан мақсад, бошда айтилганидек, далилларни баён қилиш эмас, балки амал қилиниши лозим бўлган нарсаларни айтишдир. Аллоҳ ўзи муваффақ қилсин.
34-БОБ
Такбири таҳрима
Ҳар қандай намознинг бошида, у хоҳ фарз бўлсин, хоҳ нафл, такбири таҳримани (намоз амалларидан бошқа нарсаларни ҳаром қилувчи такбирни) айтиш билангина намоз дуруст бўлади. (Бизнинг Ҳанафийя мазҳабида буни айтиш намознинг биринчи фарзидир.)
Такбири таҳриманинг лафзи «Аллоҳу акбар» калимасидир. Аллоҳу акбар калимаси икки ракъатли намозда ўн бир марта такрорланади.
Уч ракъатли намозда ўн етти, тўрт ракъатли намозда йигирма икки марта такрорланади.
Яъни, ҳар бир ракъатда бештадан такбир айтилади.
Буларнинг биттаси рукуъда, тўрттаси иккита саждага боришда ва ундан кўтарилишда.
Яна аввалги ташаҳҳуддан тураётгандаги такбир ҳам бор.
Бу такбирларни айтиш суннатдир.
Уларни қасддан ёки хато қилиб тарк этган билан намоз бузилмайди, саҳв саждаси ҳам қилинмайди.
✅Фақат намознинг аввалидаги такбири таҳрима бундай эмас.