HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#ал_Азкор_73

عن عبد اللّه بن عمرو بن العاص عن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم أنه كان إذا دخل المسجد يقول‏:‏ ‏«‏أعُوذُ باللّه العَظِيم، وَبِوَجهِهِ الكَريم، وسُلْطانِهِ القَديم، من الشِّيْطانِ الرَّجِيم‏.‏ قالَ‏:‏ أقط‏؟‏ قلت‏:‏ نعم‏.‏ قال‏:‏ فإذَا قَال ذلكَ قالَ الشَّيْطانُ‏:‏ حُفِظَ مِنِّي سائِرَ اليَوْمِ‏»‏ حديث حسن رواه أبو داود بإسناد جيد‏.‏

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:

أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الكَرِيْمِ وَسُلْطَانِهِ القَديمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади».

(Абу Довуд ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1129📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунѐда жилдлари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

📌Бу дунѐда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунѐда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар.
📌Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим.
📌 Бу ҳадиси шарифда бу дунѐда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
📌 Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ѐки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_74

عن أنس رضي اللّه عنه قال‏:‏ كان رسول اللّه صلى اللّه عليه وآله وسلم إذا دخل المسجد قال‏:‏ ‏»‏بِاسْمِ اللَّهِ، اللَّهُمَّ صَلِّ على مُحَمَّدٍ، وَإذَا خَرَجَ قَالَ‏:‏ بِاسْمِ اللَّهِ اللَّهُمَّ صَلِّ على مُحَمَّدٍ‏»‌‏.‏

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:

بِاسْمِ اللهِ اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ

«Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Эй Аллоҳим, Муҳаммадга саловот ёғдир), деб айтар эдилар[1].

Агар масжиддан чиқсалар ҳам: «Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Эй Аллоҳим, Муҳаммадга саловот ёғдир), деб айтар эдилар[2].

(Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да келтирганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

[1] Салим ал Хилолий:
"Бу хадис Хасан лиғойриҳи деганлар"
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкор" 1/103.

[2] Масжиддан чиқиш тўғрисидаги сўз Жуда Заиф хисобланади
Ибн Хожар рохимахуллох:
"У (ан Нававий роҳимуллоҳ) кимдан келтирганини айтмаган.
Салим ибн Абдул Аъло ровий орқали биламиз бу хадисни, бу ровий жуда заиф хисобланади, ибн Хиббон рохимахуллоҳ "У ( Салим ибн Абдул Аъло) хадис тўқир эди" деганлар.
"Натаиж ал афкор" 1/282.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1130 📒

МУНОСИБ КИЁВ

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтди.
Бас, у Зот: «Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» дедилар.
«Агар совчи қўйса, қиз беришга, шафоатчилик сўраса, шафоат беришга ва сўзласа, тинглашга арзийдиган одам», дейишди. У Зот жим қолдилар. Кейин фақир мусулмонлардан бир киши ўтди.
У Зот: «Мана бу ҳақида нима дейсизлар?» дедилар. «Агар совчи қўйса, қиз бермасликка, шафоатчилик сўраса, шафоат бермасликка ва гапирса тингламасликка арзийди», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳалигига ўхшаганларнинг ер юзи тўласидан ҳам яхшироқдир», дедилар».


(Имом Бухорий ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан биринчи ўтган киши фақат бойлиги билан танилган одам эди.
📌Иккинчи бўлиб ўтган киши Жуъайл ибн Суроқа розияллоҳу анҳу камбағаллиги ва тақвоси билан машҳур киши эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган кишилар у Зотнинг саволларига бойлик асосида жавоб бердилар.
📌Ҳа, одамларнинг қадр-қийматини ўлчаш уларнинг ўзларига қўйиб қўйилса, қадр-қийматни айнан молу мулкка қараб ўлчашлари турган гап.
📌Чунки инсон табиати, илоҳий таълимотларсиз мазкур ҳолга тушиб қолиши ҳам турган гап.
📌 Шунинг учун ҳам инсон қадр-қийматини ўл-чашни шариат ўз зиммасига олган.
📌 Шариат ўлчови бўйича инсон қадр-қиймати унинг молу пулига қараб эмас, мансабию насабига қараб эмас, тақвоси ва аҳли солиҳлигига қараб ўлчанади.
📌Бир дона тақводор, аҳли солиҳ камбағал Ислом дини назарида ер юзи тўла бою бадавлат фосиқлардан кўра афзал.
📌Исломда инсоннинг қадри молу мулкига қараб эмас, молу мулкнинг қадри унга молик бўлган инсонга қараб белгиланади.
📌Агар молу мулк тақводор киши қўлида бўлса, яхши молу мулк бўлади.
📌Аммо молу мулк фосиқ ва фожир киши қўлида бўлса, ѐмон молу мулк бўлади.
📌Тақводор, аҳли солиҳ одам молу дунѐси бўлса ҳам, бўлмаса ҳам яхшидир.
📌Фосиқ ва фожир одам эса, ҳар икки ҳолда ҳам ѐмондир.
Шунинг учун одам танлашнинг энг нозик ва ҳассос нуқтаси куѐв танлаш масаласида ҳам бўлғуси куѐвнинг диндорлигига, тақвосига ва аҳли солиҳ эканлигига аҳамият бериш керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_75


عن عبد اللّه بن الحسن عن أمه عن جدته، قالت‏:‏ كان رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم إذا دخل المسجد حمد اللّه تعالى وسمَّى وقال‏:‏ ‏»‏اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي وافْتَحْ لِي أبْوابَ رَحْمَتِكَ‏»‌‏.‏ وَإذَا خَرَجَ قالَ مِثْلَ ذلكَ، وقالَ‏:‏ ‏»‏اللَّهُمَّ افْتَحْ لي أبْوَابَ فَضْلِكَ‏»‌‏.‏

Абдуллоҳ ибн Ҳасан оналаридан, оналари момоларидан ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Аллоҳга ҳамд айтиб, бисмиллаҳ, дер эдилар. Сўнгра:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммағфир лий вафтаҳлий абваба роҳматик»ни ўқирдилар. Масжиддан чиқсалар:

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ فَضْلِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба фазлик[1]», деб ўқир эдилар.

(Ибн Сунний "Амал ал йавм вал лейля" да келтирганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Салим ал Хилолий:
"Хадисда узулишлик бор бошқа хадис туфайли Хасан лиғойрихи хисобланади" дедилар.
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкар" 1/103.

[1] Эй Аллоҳим, менга фазлинг эшикларини оч.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1131📕

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кишига берги бериб туриб ѐки ҳиба қилиб туриб кейин унга қайтиши дуруст бўлмайди. Фақат ота ўз боласига берган нарсасида бундан мустасно. Берги бериб туриб уни қайтариб олган кимсанинг мисоли, еб қорни тўйганда қусиб, кейин қусқусига қайтган итга ўхшайди», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

📌Ит энг пасткаш ҳайвон, ўшандоқ ҳайвоннинг энг пасткашлик ҳолати қусқисига қайтиш ҳолати ҳисобланади.
📌Одам берган совғасига қайтса, ўшандоқ пасткаш итдан ҳам паст ҳолга тушади.
📌Ота-онанинг бундан мустасно қилиниши мазкур мулк ўз қўлида турса ҳам, боласи қўлида турса ҳам унинг мулки бўлганидандир.
📌Чунки Исломда бола ҳам, унинг мулки ҳам ота-онанинг мулки ҳисобланади.
📌Ҳаѐтимизда бу таълимотларга чиройли амал қилмоғимиз лозим.
Бировга кўнгилдан чиқариб берган нарсаларимизни ҳеч қачон қайтариб олмаслигимиз керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_76


عن أبي أُمامة رضي اللّه عنه عن النبيّ صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‏ ‏» ‏إن أحدَكُمْ إذَا أرَاد أن يَخْرُجَ مِنَ المَسْجِدِ تَدَاعَتْ جُنُودِ إِبلِيسَ، وَأجْلَبَتْ واجْتَمَعَتْ كما تَجْتَمعٌ النَّحْلُ على يَعْسُوبِها، فإذَا قامَ أحَدُكُمْ على بابِ المَسْجِدِ فَلْيَقُلِ‏:‏ اللَّهُمَّ إني أعُوذُ بِكَ مِنْ إِبْليسَ وجُنُودِهِ، فإنَّهُ إذَا قَالَها لَمْ يَضُرَّهُ‏»‏ اليعسوب‏:‏ ذكر النحل، وقيل أميرها‏.‏

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирортангиз масжиддан чиқишни хоҳласа, иблис аскарларини чақиради. Ва асаларилар амирларининг олдида жамланишгандек, улар ҳам жамланишади. Шунинг учун масжид эшиги олдида турсангиз:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ إِبْلِيسَ وَجُنُودِهِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблийса ва жунудиҳ» (Аллоҳим, мен иблисдан ва унинг аскарларидан Сендан паноҳ тилайман), деб айтинглар. Шунда шайтон зарар бермайди», дедилар.

(ЖУДА ЗАИФ Ибн Сунний, ва шу йўл билан ад Далями "Муснад ал Фирдавс" да келтирганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

Хадисни Заифлигига Ахмад ибн Муҳаммад ибн Яхё ибн Хамза Димашқий исимлик ровий бор.
Аз Захабий рохимаҳуллоҳ шу ровий тўғрисида "Унда инкор қилинадиган нарсалар бор" деганлар.
Абу Ахмад ал Хоким рохимахуллох "унда Заифлик бор Абул Жахм аш Шаройни ундан ёлғон хадис келтирган" дедилар.
"Силсиля ад доифа вал мавдуо" 6/539.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1132📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва қиѐмат куни мажлисида энг яқинингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизлардан менга энг ѐқмайдиганингиз ва қиѐмат куни мажлисида энг узоғингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули!
Сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди
«Мутакаббирлар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган.

Шарҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга энг маҳбуб умматлардан бўлай деган одам, қиѐмат куни у зотга энг яқин жойда ўтирай деган одам ҳусни хулкди бўлишга ҳаракат қилсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ѐмон кўринган умматлардан бўлмайин, қиѐмат куни у зотдан энг узоқда ўтирганлардан бўлмайин деган одам бекорчи сергап, бировларга тили билан озор берадиган ва мутакаббир бўлмасин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_77


21-БОБ.

МАСЖИД ИЧИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Масжидда зикрлар – тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбирлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, фиқҳ илми ва бошқа шаръий илмларни ўқиш ҳам фазилат саналади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нур сураси 36-оятида:

فِي بُيُوتٍ أَذِنَ اللَّهُ أَنْ تُرْفَعَ وَيُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ يُسَبِّحُ لَهُ فِيهَا بِالْغُدُوِّ وَالْآصَالِ (36)

«Аллоҳ уларни (масжидларни) баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда ўзининг номи зикр этилишига изн берган (яъни, амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордир...» дейди.

Ҳаж сурасининг 30-оятида айтадики:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ حُرُمَاتِ اللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ عِنْدَ رَبِّهِ (30)

«Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир».

Яна Ҳаж сурасининг 32-оятида дейди:

ذَلِكَ وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

«Ким Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур».

عن بُريدة رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏

« ‏إنَّما بُنِيَت المَساجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ‏ »‌‏.‏ رواه مسلم في صحيحه‏.‏

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид нима учун қурилган бўлса, ўшанга асослангандир», дедилар.

(Муслим ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1133📘

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатда ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналар бор», дедилар. Шунда бир аъробий ўрнидан туриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Улар кимларга?» деди.
«Каломни ширин қилган, таомни едирган, рўзани давом эттирган ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқиганларга», дедилар».


(Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

Шарҳ

Жаннатдаги ичларидан ташлари ва ташларидан ичлари кўринадиган болахоналардан жой олмоқчи бўлганлар ҳусни хулкди бўлиб, каломни ширин қилсинлар, таомни едирсинлар, рўзани давом эттирсинлар ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқисинлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_78

عن أنس رضي اللّه عنه‏:‏

أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال للأعرابيّ الذي بال في المسجد‏:‏ « ‏إنَّ هَذِه المَساجدَ لا تَصْلُحُ لِشيءٍ مِنْ هَذَا البَولِ وَلا القَذَرِ، إنَّمَا هِيَ لِذِكْرِ اللَّهِ تَعالى وَقَرَاءَةِ القُرآنِ‏ »‏ أو كما قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم . رواه مسلم في « صحيحه » ‏.‏

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга бавл қилган аъробийга: «Масжидда бавл этиш ёки ифлослик қилиш дуруст эмас. Балки унда Аллоҳ зикр қилинади, Қуръон ўқилади», дедилар.

(Муслим, ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)



Баъзи соҳибларимиз айтишадики: «Ким масжидга кириб, таҳорати йўқлиги ёки иши зарурлиги туфайли «Таҳийятул масжид» намозини ўқий олмаса, тўрт марта «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтиши мустаҳабдир.

Баъзи салаф олимлари шундай қилишган. Унда зарар йўқдир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1134📘

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, улар кимда бўлса, Иймон ҳаловатини
топади; Аллоҳ ва Унинг Расули унинг учун икковларидан
ўзга ҳамма нарсадан маҳбуб бўлмоқлари, бир кишига
фақат Аллоҳ учунгина муҳаббат қилмоғи ва куфрга
қайтишни худди оловга ташланишни ѐмон кўргандек ѐмон
кўриши», дедилар».


(Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.)

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифни ҳам олдинги икки
ҳадиснинг ровийи ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳу ривоят қилмоқдалар.
📌Ушбу ҳадисда Исломнинг энг
асл тушунчаларидан бири, комил иймон ҳаловатини қайси
йўл билан топиш мумкин экани баѐн қилинмоқда.
📌Чунки иймон ҳаловатини топиш оддий ҳол эмас.
📌«Ҳаловат» сўзи,
«ҳолва»дан олинган бўлиб, «ширинлик» маъносини
англатади.
📌Асли моддий маънода ишлатиладиган бу сўз буерда истиора ила маънавий маънода келмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_79

22-БОБ

Масжидда йўқолган нарсасини излаганни ва олди-сотди қилганни таъқиб этиб, лаънатлангани хусусида

عن أبي هريرة رضي اللّه عنه، قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏»‏مَنْ سَمِعَ رَجُلاً يَنْشُدُ ضَالَّةً في المَسْجِدِ فَلْيَقُلْ‏:‏ لا رَدَّها اللّه عَلَيْكَ فإِنَّ المَساجِدَ لَمْ تُبْنَ لِهَذَا‏
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким йўқолган нарсасини масжидда овоза қилиб, ахтарилишини сўраган кишини эшитиб қолса, «Аллоҳ уни сенга қайтармасин, деб айтсин. Албатта, масжидлар бунинг учун қурилмаган», деб тайинлаганлар».

(Муслим, Абу Довуд, Термизий, ибн Можа ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1134📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга уришдан ва унга тамға босишдан наҳйи қилдилар».

(Имом Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ

Чунки, юз ҳар бир жонзотнинг энг азиз ва мўътабар, гўзаллиги жамланган аъзосидир.
📌Шунинг учун ҳам ўшандоқ мўътабар аъзони азобга қўйиш бошқа жойларникидан кўра оғир олинади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_80

عن بُريدة رضي اللّه عنه‏:‏ أن رجلاً نشدَ في المسجد فقال‏:‏ من دعا إليَّ الجمل الأحمر‏؟‏ فقال النبي صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏»‏لا وَجَدْتَ إنَّمَا بُنِيَت المَساجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ‏

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши масжидда: «Ким менга йўқолган қизил туямни олиб келади?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Топа олма. Масжидлар нима учун қурилган бўлса, ўшанга асослангандир», дедилар».

(Муслим, ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)




@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1135📘

Абу Зуръа розияллоҳу анҳу айтади:
«Абу Ҳурайра билан Марвоннинг ҳовлисига кирдим. Бас, у ўша ерда суратларни кўрди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ азза ва жалла, Мен яратган нарсага ўхшаш нарса яратишга урингандан ҳам золимроқ кимса борми?!
Қани, бир заррани яратиб кўрсинлар-чи! Қани, бир дона буғдойни яратиб кўрсинлар-чи!
Қани, бир дона арпани яратиб кўрсинлар-чи! дейди», деганларини эшитганман», деди.


(Икки шайх ривоят қилганлар).

Шарҳ

📌Ушбу икки ривоятдан сурат солувчиларнинг иши нақадар ёмон олиниши кўриниб турибди.
📌 Уларнинг иши Аллоҳнинг яратувчилик сифатига шериклик қилишга ҳаракат деб баҳоланмоқда.
📌 Бу маъно айниқса ўша пайтларда ўта бўрттирилган.
📌 Чунки у вақтларда сурат солиш фақат сохта худолар суратини солишдан иборат бўлган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_81

عن أبي هريرة رضي اللّه عنه أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال‏:‏ ‏»‏إذَا رأيْتُمْ مَنْ يَبِيعُ أوْ يَبْتَاعُ في المَسْجِدِ فَقُولُوا‏:‏ لا أَرْبَحَ اللَّهُ تِجارَتَكَ، وَإذَا رَأيْتُمُ مَنْ يَنْشُدُ فيهِ ضَالَّةً فَقُولُوا‏:‏ لا رَدَّ اللَّهُ عَلَيْكَ‏»‏ قال الترمذي‏:‏ حديث حسن‏.‏

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Масжидда олди-сотди қилаётган кишини кўрсанглар, Аллоҳ тижоратингга фойда бермасин, деб айтинглар. Йўқолган нарсасини овоза қилиб, ахтарилишини сўраганни кўрсанглар, Аллоҳ сенга қайтармасин, денглар», деб айтдилар».


(Ад Доримий, ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да, Термизий келтириб Хасан хадис деганлар ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_1136📘

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар, деган даъвони қилар эди».

(Бешовлари ривоят қилганлар).

Бошқа бир ривоятда: «Кимга хушбўй нарса тақдим қилинса, рад қилмасин, чунки унинг ҳиди хушбўйдир ва вазни енгилдир», дейилган.

(Термизийнинг ривоятида): «Уч нарса қайтарилмас: болишлар, хушбўй нарса ва сут», дейилган).

Шарҳ

📌 Хушбўйликнинг соф инсон табиати учун маҳбублиги матлуб.
📌Ҳамма жойда, ҳамма вақтда хушбўйлик бўлишига нима етсин.
📌 Исломда бу нарсага эътибор берилиши қанчалик экани ушбу ривоятнинг ўзидан ҳам яққол кўриниб турибди.
📌Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хушбўй нарса тақдим қилинганда ҳеч ҳам қайтармай қабул қилиб олганлари ва саҳобаи киромлар ҳам ушбу яхши одатга эргашганлари ҳамда қолган барча мусулмонлар ҳам бунга эргашмоқликлари лозимлиги таъкидланмоқда.
📌 Охирги ривоятда хушбўй нарсага болиш ва сут ҳам қўшилмоқда.
📌Худди шу ривоятларда айтилган нарсалар мусулмонларнинг ўзаро алоқалари маданиятига мустаҳкам ўрнашган нарсалар бўлиб қолган.
📌Мазкур нарсалар ҳадя қилинса, рад қилинмайди.
📌 Мабодо, баъзи кишилар унутибми, билмасданми рад қиладиган бўлсалар, суннатда бу нарса рад қилинмаслиги айтилган, деб эслатма берилади.
Қаранг, қандоқ ҳам гўзал.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#ал_Азкор_82

23-БОБ

Масжидда ислом, зуҳд, ахлоқ ва шунга ўхшаш нарсаларни мақтови бўлмаган шеърларни айтган кишига дуо қилиш хусусида

عن ثوبان رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏«‏مَنْ رأيْتُمُوهُ يُنْشِدُ شِعْراً في المَسْجِدِ فَقُولُوا لَهُ‏»‏ فَضَّ اللّه فَاكَ، ثَلاثَ مَرَّاتٍ

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким масжидда шеър айтган кишини кўрса, Аллоҳ тишингни синдирсин, деб уч марта айтсин», дедилар».

(ЖУДА ЗАИФ ХАДИС Ибн Сунний, ат Табораний "Мужам ал Кабир" да келтиришган ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)


Заифлигига сабаб Аббад ибн Касир исимлик ровий бор бу ровийни матрук [1] деб айтишган
"Нейл ал автар би тахриж ахадиси китоб ал Азкар" 1/107.

[1] Санадида ёлғончиликда гумон қилинган ровийси бор ҳадис матрук хадисдир
("Мусталаҳул Ҳадис" шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚