Dildagi bitiklar
21 subscribers
226 photos
61 videos
34 files
48 links
Ushbu kanalda yosh jurnalist Gulnoza Begimqulovaning tanqidiy-tahliliy maqolalari, esse, post va videopostlari e'lon qilib boriladi

Yurakda bori satrlarga ko'chadi


Dilimizdagi gaplar...


Taklif va murojaatlar uchun: @Akjigitovna_G
Download Telegram
Recording #112.wav
16.9 MB
#Ижтимоий_бекат
#Онасин_соғинганлар

📖📖📖

Муаллиф: Гулжамол Асқарова
🎙Ўқиди: Гулноза Йўлдошева

Соғиндим онамни, мустаргинамни,
Мунисим, мушфиқим, рангпаргинамни,
Сўлимим, чиройлим, дилбаргинамни,
Йўл беринг онасин соғинганларга.

Сочига оқ гуллар экибди ҳаёт,
Юзига имзолар чекибди ҳаёт,
Онам хўп чўкибди… тўкибди ҳаёт.
Қўл беринг онасин соғинганларга.

Кўп меҳр бермадим, хизмат қилмадим,
Қачон хизмат қилсам, миннат қилмадим?
Балки пушаймоним шундан, билмадим.
Дил беринг онасин соғинганларга.

Жуда кўп юрдим мен ўзимни севиб,
Энди кўз ёшларда қолайин ивиб,
Юрак зангларини олсинлар ювиб,
Кул беринг онасин соғинганларга!

Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин,
Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин,
Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг онасин соғинганларга.

Йўл беринг онасин соғинганларга!

Соғиндим онамни...

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
#ташаккур😊

Яратганга шукур!.. Етказганига шукур!

Очиғини айтганда, хоҳ маънавий-маърифий, хоҳ сиёсий бўлсин тадбирларда номи ўқилиб совға олаётган инсонларга қалбдан ҳавас қилардим. Аслини олганда гап совғада эмас, гап унга муносиб кўрилишда.

П.С. Бир кун олдин айтилган вақтда ҳазил деб ўйлагандим!👍😁😊

Эътибор учун, эътироф учун, рағбат учун ташаккур, устозим!!!
#Бекобод_тумани
#Халқим_билан_бирга
#Ижтимоий_ҳимоя
#Ҳайрия_акцияси

Эълон!!!
Ҳурматли, канал обуначилари, азиз тумандошлар! Кўнглида яхшилик ва эзгулик уруғини қадаш истаги бор яхшилар!
Ўзбек халқи - бир майизни қирқ бўлиб еган халқ. Ўзбек халқи азалдан етимни, мискинни бошини силаган халқ.
Шунингдек барча оилада, ҳар бир кўнгилда байрам кайфияти ва шукухи бўлишини мақсад қилиб
Бекобод туманида кам таъминланган, боқувчиси йўқ, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги бўлган (эҳтиёжманд оилалар ичидан энг оғир аҳвол ва оғир шароитдагиларига) оилаларнинг фарзандларига байрам кайфиятини бағишлаш, яхши ва саховатли инсонлар билан бирга, уларга Янги йил байрамини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ўтказишлари учун байрам совғалари таёрлашни мақсад қилганмиз.
Эҳсон қилинган пуллар тийин-тийинигача эҳтиёжманд оилалар фарзанлари учун сарфланиши қаттиқ назоратга олинади ва бу кафолатланади!!!
Агар имконингиз бўлса бизга ёрдамлашинг, имкон доирасида беш минг сўм, минг сўм бўлсада эҳсон қилинг. Мурғак ва мискин кўнгилларга қувонч улашинг!!!

(Яратганнинг ўзи барчамизни узатгувчилар қаторида қилсин!...)

Мурожаат учун тел:
94.219-59-51

Карта рақами:
8600030400927970
Kölgə ( Cover)
Nahidə Babaşlı
Қувонар бўлсам - сен сабаб,
Ўйга толар бўлсам - сен сабаб.
Мен ўлишни истамасман, йўқ,
Ногоҳ ўлар бўлсам - сен сабаб.


@GuliNoz_Y_O
Shuhrat Qayumov-Ayriliq
Shuhrat Qayumov
#насталгия😊☺️!

Эсингиздами...
Қорли бир оқшом эди...
Капалакларга ўхшар эди қор парчалари...
Узоқ, узоқ унга термулганча жим хаёл сурардик...
Қалбимиз ҳам ҳудди қордек оппоқ эди...


@GuliNoz_Y_O
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу

❤️"Бир муҳаббат тарихи..." ❤️

Мексикалик хонанда Гваделупе Пинеданинг шу номдаги қўшиғи ва унга ишланган клип ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслигига ишонаман...

Дарвоқе, бугун, туман марказий стадиони олдида безатиб қўйилган, ҳозирда, оппоқ тусга кирган, табиат қўйнида виқорла қад ростлаб турган арча олдида эсдалик учун суратга тушмоқлик ниятидамиз.
Айни пайтда, ёқимли тарона тинглаганча қор ва арча ёнига шошганча касбий вазифаларни адо этмоқдамиз.

@GuliNoz_Y_O
Шундай бўла олингки, сиз истаётган Йўл ҳам сизни истасин!

Шуҳрат Ориф
#ҳаёт

Умид — энг охирги қурбон. Умидини йўқотган инсоннинг бошқа йўқотадигани қолмайди.

Умидингиз сўнмасин, дилдошим...

@GuliNoz_Y_O
Очиқ кийиниш замонавийликми, ёхуд аслимизни асрайлик!

Миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақида фикр юритадиган бўлсак, даставвал, кўз олдимизда заковат, одоб-ахлоқ, ибо-ю ҳаёни ўзида мужассам этган, андиша ва ор-номусни барча нарсадан устун қўювчи ўзбегим гавҳарлари - қизлар гавдаланади. Аммо, бешта бармоқ баробар бўлмагани каби, айрим опа-сингилларимиз кийиниш борасида "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетаётганини афсус билан қайд этишга жазм қилдим.
Бундайларни кўча-кўйда, жамоат жойларида кўрсангиз кўзингиз "куяди". Тор шим, ярми очиқ либос, нигоҳларида ўқиш, билимга чанқоқликни сезмайсиз. Юзларидан меъёрдан ошган пардоз ва ноз-карашма жой олган, холос. Шу чоғ бу кийиминг, бу юрушинг маъқул бўлмапти, деб айтадиган яқинлари йўқмикан, деган фикр онгимизда зир айланади.
"Битирув оқшоми" ва шунга ўхшаш кечаларда давра ўртасида ўзини турли мақомга солиб рақс тушаётган баъзи қизларга беихтиёр назар соламиз... Қарангки, уларда на ҳаё, на яқинлари олдидаги бурчини, уларга бўлган ҳурматини сезасиз... Бу каби қизларнинг ота-оналари, наҳотки, фарзандларинг онг-у ўйини нималар банд этаётганига қизиқишмаса, лоқайд, бефарқ бўлишса, нега? "Висол оқшоми"да келинчак мақомидаги қизнинг ҳаддан ташқари очиқ, европа услубидаги либосда йиғилган омма олдида намоён бўлиши-чи? Жам бўлган меҳмонлар орасида ёш-у қари, ўспирин-барчанинг нигоҳи келинчакка қадалган. Бундай кўриниш, бундай либос ота-она, ака-амакилар олдидаги бурчни поймол этибгина қўймай, балки, янги хонодон вакилларига ҳам ҳурматсизлик саналмайдими?
Ёки, наҳотки ҳаммамиз бу ҳолатга кўникиб бўлдик?!
Эй, қадди баланд акалар, азамат ўғлон укалар, айтинг-чи, сиз, жуфт-и ҳалолликка, умр йўлдошликка шундай, шарм-у ҳаё кўчаларини четлаб ўта оладиган қизни раво кўроласизми? Бўлғуси фарзандларингиз онасини қандай тасав

Миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақида фикр юритадиган бўлсак, даставвал, кўз олдимизда заковат, одоб-ахлоқ, ибо-ю ҳаёни ўзида мужассам этган, андиша ва ор-номусни барча нарсадан устун қўювчи ўзбегим гавҳарлари - қизлар гавдаланади. Аммо, бешта бармоқ баробар бўлмагани каби, айрим опа-сингилларимиз кийиниш борасида "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетаётганини афсус билан қайд этишга жазм қилдим.
Бундайларни кўча-кўйда, жамоат жойларида кўрсангиз кўзингиз "куяди". Тор шим, ярми очиқ либос, нигоҳларида ўқиш, билимга чанқоқликни сезмайсиз. Юзларидан меъёрдан ошган пардоз ва ноз-карашма жой олган, холос. Шу чоғ бу кийиминг, бу юрушинг маъқул бўлмапти, деб айтадиган яқинлари йўқмикан, деган фикр онгимизда зир айланади.
"Битирув оқшоми" ва шунга ўхшаш кечаларда давра ўртасида ўзини турли мақомга солиб рақс тушаётган баъзи қизларга беихтиёр назар соламиз... Қарангки, уларда на ҳаё, на яқинлари олдидаги бурчини, уларга бўлган ҳурматини сезасиз... Бу каби қизларнинг ота-оналари, наҳотки, фарзандларинг онг-у ўйини нималар банд этаётганига қизиқишмаса, лоқайд, бефарқ бўлишса, нега? "Висол оқшоми"да келинчак мақомидаги қизнинг ҳаддан ташқари очиқ, европа услубидаги либосда йиғилган омма олдида намоён бўлиши-чи? Жам бўлган меҳмонлар орасида ёш-у қари, ўспирин-барчанинг нигоҳи келинчакка қадалган. Бундай кўриниш, бундай либос ота-она, ака-амакилар олдидаги бурчни поймол этибгина қўймай, балки, янги хонодон вакилларига ҳам ҳурматсизлик саналмайдими?
Ёки, наҳотки ҳаммамиз бу ҳолатга кўникиб бўлдик?!
Эй, қадди баланд акалар, азамат ўғлон укалар, айтинг-чи, сиз, жуфт-и ҳалолликка, умр йўлдошликка шундай, шарм-у ҳаё кўчаларини четлаб ўта оладиган қизни раво кўроласизми? Бўлғуси фарзандларингиз онасини қандай тасаввур қиласиз? Ўзбекона миллий қадрият нималигини билмаган аёл фарзандларига тўғри тарбия бера олармикан?
Опажон ва сингиллар, дугоналар, дилимдагини бори-борича қоғозга туширдим айбга буюрмайсиз, ранжимайсиз деган умиддаман. Сўзим сўнгида халқимизнинг севимли адибаси Турсуной Содиқованинг миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақидаги фикрларини келтираман: "Маънавият бобидаги устуворлигимиз бизнинг шарқона одобимиздир. Мана шу одобимиз бизнинг нақшимиз, бойлигимиз".

Гулноза Йўлдошева
​​#шахсий_кундалигингизга

Ўзбекистонда Мустақиллик даврида йил номлари қандай аталиб келинган?

1991 йил — “Алишер Навоий йили”
1992 йил — “Ҳамширалар йили”
1993 йил — “Аҳмад Яссавий йили”
1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили”
1995 йил — “Абу Али ибн Сино йили”
1996 йил — “Амир Темур йили”
1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
1998 йил — “Оила йили”
1999 йил — “Аёллар йили”
2000 йил — “Соғлом авлод йили”
2001 йил — “Она ва бола йили”
2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
2003 йил — “Обод маҳалла йили”
2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008 йил — “Ёшлар йили”
2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010 йил — “Баркамол авлод йили”
2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
2013 йил — “Обод турмуш йили”
2014 йил — “Соғлом бола йили”
2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉🏼https://t.me/Bekobodtumanihokimligi
Forwarded from FURSAT TV (Bright Life)
Билл Гейтс ресторанда овқатланаётган эди. Овқатланиб бўлгач ҳисобдан сўнг офитциантга 5$ чойчақа берди.

Официант буни кўриб энса қотирди.

Билл Гейтс ундан бирор нима хато бўлдими?- деб сўради.

- Ўтган гал қизингиз чойчақа учун
500$ берган эди. Сиз эса дунёнинг энг бой одами бўла туриб атига 5$ беряпсизми?

Билл Гейтс кулиб жавоб берди:
- У дунёнинг энг бой кишисининг қизи, мен эса бор йўғи ёғоч кесувчининг ўғлиман холос!
😊

👉https://t.me/Fursat_tv
#thanks ☺️!

Qalbi oppoq qordek beg'ubor qadrdonim, surat uchun rahmat!..

Yaratgandan doim yaxshi va samimiy insonlarni uchratishini so'rardim. Shukr, doim shunday insonlarga ro'baro qiladi...
Bugun, ishxonada biroz ko'ngilxiraliklar bo'lib o'tgandi... Suratga boqishim bilan bir zumda barchasini unutdim, singiljonim!☺️


P.S.O'SHA GAP! Sizga har boqqanimda o'zimni kichkinaligimni ko'raman, DILGA YAQINIM!☺️😉

@GuliNoz_Y_O
#хайрли_кеч

Хуш кайфият тилайман, дилга яқинларим!

"Сизни қаттик ранжитгим келар,
Жанжаллашгим келар сиз билан.
Чунки ўжар кўнглингизга ҳеч,
Киролмадим қуруқ сўз билан".

@GuliNoz_Y_O
Forwarded from Biznes motivatsiya💪
2 Сония ичида қабул қилинган қарорларнинг 99%и тўғри чиқади!

▪️ 3 кун давомида қабул қилинган қарорларнинг эса 60%и нотўғри чиқади!

🌱Сабаби инсон 3 кун давомида ўйлаши натижасида ҳаддан ташқари кўп энергия йўқотади!

♻️Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилганми?

Бизнинг манзил👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9RxIGfnI0gwZnXiQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ йилга ЯНГИ қўшиқ. Ажойиб дует бўлибди.

@GuliNoz_Y_O
Forwarded from FURSAT TV (Bright Life)
Tinglang, qayta-qayta tinglang...
Har tinglaganingizda ko‘p-ko‘p narsani anglab yetasiz.

👉https://t.me/Fursat_tv