Gov Monitoring
274 subscribers
8 photos
5 videos
9 links
Давлат раҳбарининг қарор ва топшириқлари ижросини мониторинг қилиб борувчи мустақил манба
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
Антифрод тизимини жорий қилишга оид қарор банди бажарилди

Президентнинг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ, шу йилнинг 1 сентябрь санасига қадар Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини ҳамда банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини жорий этишни якунига етказиш белгиланган эди.

Тўлов ташкилотлари томонидан мазкур топшириқ ижроси бажарилди ва мижозларга бу ҳақида хабарнома юборилди.

@GovMonitoring
Уч қўшни давлат чегараларининг туташ нуқтасига оид шартнома ратификация қилинди

2025 йил 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этиб, ушбу давлатлар билан чегараларнинг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

2025 йил 14 ноябрь куни мазкур шартнома ратификация қилинди.

@GovMonitoring
Ўзбекистонда исломий банклар тўғрисидаги қонун қабул қилинди

2024 йил 20 август куни Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида давлат раҳбари ислом молияси борасида янги қонун лойиҳаси тайёрлангани, у қабул қилингач, банклар ислом молияси билан ишлаши мумкин бўлишини айтганди.

2025 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси исломий банклар фаолиятини жорий этишга доир қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилиб, Сенатга юборди.

Мазкур қонун қуйидагиларни ўз ичига олади:

лицензиялаш талаби: исломий банк фаолияти учун алоҳида лицензия олиш шартлари аниқ белгилаб қўйилади;

стандартлар ва тушунчалар:
исломий молия операциялари (мурабҳаа, ижара, мушорака, мудораба ва бошқалар)га оид ҳуқуқий тушунчалар очиб берилади, исломий молия стандартлари татбиқ этилади;

фаолият доираси:
банкларга мижозларни молиялаштириш учун савдо фаолиятини амалга ошириш, юридик шахслар ташкил этиш, уларнинг устав фондларида улуш/акция сотиб олиш ҳуқуқи берилади;

солиқ тартиби:
исломий молия операцияларига мос солиқ механизми жорий этилади.

@GovMonitoring
2026 йилдан янги тартиб: бизнес очиш 15 дақиқада ва бир ойнада

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 20 августдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш имкониятлари ҳақида маълум қилинганди.

Бу ташаббуслар ҳужжат билан муҳрланди — 14 ноябрь куни PF-214-сон Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

⁃ электрон рақамли имзо калитини бериш;

банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш;

⁃ айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;

⁃ кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;

ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;

⁃ онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;

⁃ юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан:

⁃ ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;

⁃ тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.

2026 йил 1 мартдан:

⁃ лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;

⁃ “Лицензия” ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилади.

@GovMonitoring
1😁1
Made in Central Asia — Мирзиёев сиёсатининг маҳсули бўлган бренд

2017 йилдан буён Шавкат Мирзиёевнинг асосий ташқи сиёсат векториларидан бири яқин қўшнилар билан очиқ, амалий ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўлди.

Натижада давлатлар ўртасидаги чегара муаммолари ҳал бўлди, савдо ҳажми кескин ошди, президентлар ва ҳукуматлар ўртасида мунтазам учрашувлар йўлга қўйилди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларида минтақани “битта иқтисодий макон” сифатида кўриш ғояси пайдо бўлган. Давлат раҳбари бир неча маротаба Марказий Осиёни “битта бозор”, “умумий иқтисодий макон”, “якдил ишлаб чиқариш занжири” сифатида ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Умумий минтақавий бренд — айнан шу сиёсатнинг мантиқий давомидир.

13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжон савдо ва инвестициялар вазирлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашувда Made in Central Asia брендини шакллантириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Made in Central Asia бренди ташаббуси илк бор вазирлар даражасида илгари сурилган бўлса-да, у Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий интеграция, иқтисодий шериклик ва қўшни давлатлар билан яқинлашув сиёсати натижасида вужудга келган.

@GovMonitoring
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун зўр хизмат ишга тушди

Жорий йил 12 авгкст куни Президент Шавкат Мирзиёев якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун уларнинг ишини енгиллаштирадиган қарорни имзолаганди.

Унда “барчаси бирда” тамойили асосида ишлайдиган рақамли платформаларни яратиш назарда тутилган. Қулайлик яратишга қаратилган бу ташаббус Paynet иловасида ишга тушди.

Бу орқали энди касса аппаратлари, банк терминаллари, компьютер, калит, фискал модуллар, интернет-банкинг ва ҳоказолар керак эмас.

Ҳисоб рақами очиш учун банкка, ЭРИ олиш учун эса Давлат хизматлари марказига бориш керак эмас.

Иловада QR-код яратиб, тўловларни қабул қилса бўлади, барча ҳисоботлар эса автоматик тарзда шаклланади ва юборилади.

Натижада, агар илгари ЯТТ сифатида ишлашни бошлаш учун 7,2 млн сўм тўлаш керак бўлган бўлса, энди 0 бўлади.

Бундан ташқари, энди ишлаш анча қулай ва осон бўлади — илгари 5-6 хил дастур керак бўлган бўлса, энди фақат телефон керак, холос.

Тез орада платформанинг ўзида кредит, лизинг, омонат ёки суғуртани расмийлаштириш имконияти пайдо бўлади.

Хуллас, барчаси бир жойда. Онлайн ва ортиқча харажатларсиз.

Бундай хизмат Ўзбекистонда илгари бўлмаган. Бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш маҳсулотлар кам учрайди.

@GovMonitoring
1
Доллар курси тушгани ҳисобига ташқи қарзлардан тежалган маблағнинг бир қисми экологияга ажратилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузурида Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди.

Президент қарорига кўра, 2025 йилда республика бюджетидан бу янги жамғармага 900 миллиард сўм йўналтирилмоқда.

Ушбу маблағ президент топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан ажратилади.

Октябрь ойи охирида Марказий банк раиси Тимур Ишметов сўм курсининг мустаҳкамланиши туфайли давлат қарзи бўйича тўловлардан 1,3 триллион сўм тежаб қолинаётганини айтганди.

@GovMonitoring
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда

Республика бўйлаб Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, 15 ёшгача чин етим (ота онаси вафот этганлар) шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 24 турдаги ўқув қуроллар ва 34 хил ширинликдан иборат бўлган 11 минг 125 дона Президент совғалари шакллантирилиб, вилоятларга етказилмоқда.

@GovMonitoring
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида 2026 йил коррупцияга қарши курашда “фавқулодда ҳолат” йили сифатида белгиланган эди.

“Лавозимим бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар қаттиқ адашади”, деганди давлат раҳбари.


Бу ишларнинг амалий исботи сифатида бир қатор амалдорлар қамоққа олинган бўлиб, уларга нисбатан жиноят иши очилган.

1. Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва ИИВ Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2. “Ўзбекнефтгаз” АЖ собиқ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

3. Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари, хусусан, агентлик директори Акмалхон Ортиқов коррупциявий схемалар сабаб ишдан олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигида катта тафтиш кетаётгани, миллиард-миллиард сўмлик талон-торожликлар аниқлангани маълум бўлган.

@GovMonitoring
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тимур Ишметов Президент топшириғи ижросини кечиктиряпти(ми)?

13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Марказий банк раиси Тимур Ишметовга аҳолини маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида бир ҳафта ичида автокредит ставкасини пасайтириш бўйича топшириқ берган эди.

Орадан икки ҳафта муддат ўтди. Аммо бу бўйича регулятор томонидан кўрилган чоралардан дарак йўқ.

@GovMonitoring
👏31
“Асакабанк” автокредит фоизларини пасайтирди — Президент топшириғи ижроси

“Асакабанк” томонидан бирламчи бозордан ҳар қандай турдаги янги автомобиллар ва электромобилларни харид қилиш учун мўлжалланган янги автокредит дастури ишга туширилди ва унда фоиз ставкаси 20,9%дан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш бўйича топшириқ берган эди.

@GovMonitoring
1👍2🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига мувофиқ, Яқин Шарқда қолиб кетган 5 мингдан ортиқ ватандошлар қисқа вақт ичида Ўзбекистонга эвакуация қилинди.

@GovMonitoring
1👍1🔥1