Геосиёсат | Politics
27.9K subscribers
5.4K photos
1.12K videos
973 links
@GeoPolitico - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган сиёсий воқеаларни аниқ ва тезкор ёритадиган канал!

Сиёсий мақолалар, янгиликлар, статистикалар, тарих - ҳаммаси бизда!

Реклама: @insidepoliticbot
Download Telegram
🇷🇺 Россия дон келишувини тиклади

🇺🇳🇹🇷 БМТ ва Туркия Россиянинг дон келишувига қайтишини олқишлаган.

👉 @GeoPolitico
Охирги 3 йил ичида YouTube контент яратувчиларга 30 миллиард доллардан ортиқ пул тўлаган.

👉 @GeoPolitico
🇺🇦🇷🇺💥 Владимир Зеленский Чехия телевидениесига берган интервьюсида:

Агар Россия Федерацияси Донбасс ва Қримни қайтаришни истамаса, бу уруш тугамаганлигини англатади.

👉 @GeoPolitico
🇺🇸🇺🇦 Қўшма Штатлар 2023 йил ўрталарида Украинага учувчисиз самолётларга қарши қўлланилиши мумкин бўлган Vampire тизимларини тақдим этади.

Бу ҳақда Defence News АҚШ Мудофаа вазирлиги вакилига таяниб хабар бермоқда.

👉 @GeoPolitico
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Путин дон келишуви ҳақида

"Биз Украинадан бошқа ҳужумлар бўлмаслиги учун кафолат талаб қилдик, турк ҳамкорлари воситачи бўлди"

👉 @GeoPolitico
🇺🇸🇸🇦🇮🇷 Оқ уй, Қўшма Штатлар Эрон ва унинг кучларининг Саудия Арабистонига қарши ҳужумлари хавфи сақланиб қолмоқда, деб ҳисоблайди.

👉 @GeoPolitico
🇺🇦⚡️ The New York Times: Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакати электр тармоғининг қарийб 40 фоизи Россия ҳужумларидан "жиддий зарар кўрганини" айтиб, Европа Иттифоқидан жиддий зарар кўрган электр иншоотларини қайта қуришда ёрдам сўрамоқда.

👉 @GeoPolitico
🇮🇷🇸🇦 Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Саудия Арабистонига яқинлашиб келаётган ҳужуми ҳақидаги маълумотни рад этди.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди.

👉 @GeoPolitico
🇹🇷 Эрдўғон Туркияда ҳижоб масаласи бўйича референдум ўтказишга рухсат берди

Туркия раҳбари ҳукмрон партия конституциясига ўзгартиришларни парламент муҳокамасига тақдим этиш, жумладан, мактаблар, университетлар ва давлат идораларида ҳижоб ўрашга оид кўрсатма берди.

"Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклифимиз қабул қилинади, деб умид қиламиз. Агар бу амалга ошмаса, бошқа қадамлар, жумладан, референдум ўтказишга ҳам тайёрмиз. Агар парламентда керакли кўпчилик овозга эга бўлмасак, якуний сўзни халқимиз айтади", — деган Эрдўған.

👉 @GeoPolitico
BASTION - Аҳолининг муаммоли мурожаатларини назаридан четда қолдирмайдиган зийрак канални Сизларга тавсия қиламан. Муаммоли мурожатинглар тегишли мутасаддилар ўқишадиган ва кўрадиган канал экан!

Хақиқат ва адолат тарафдорларига обуна бўлинглар👇

@bastiongr
​​🇹🇲🇷🇺 Туркманистоннинг TAPI* газ лойиҳасига Россия ҳам шерик бўлмоқчи

Туркманистон парламенти спикери Гурбангули Бердимуҳамедов (президент Сердар Бердимуҳамедовнинг отаси) бир қатор музокаралар ўтказиш учун Москвага келган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтсак: Туркманистон жаҳон газ захираларининг 10 фоизига эга. Мамлакат йилига 80 миллиард куб метрдан ортиқ газ қазиб олади. Аммо атиги 40 миллиард куб метр газни экспорт қилади. Экспорт қилинадиган газнинг катта қисми Хитойга йўналтирилган. Табиийки бу маҳаллий ресурсларга асосланган иқтисодиёт учун етарли эмас.

Биздаги маълумотларга кўра, Gazprom Ашхободнинг расмий илтимосига кўра Туркманистондан йилига 5,5 миллиард куб метр газ сотиб оляпти. Туркманистон ҳукумати ушбу компаниядан кўпроқ харид қилишни сўраган аммо Gazprom қўшимча газ керак эмаслигини таъкидлаб Ашхобод илтимосини рад қилган ва унинг ўрнига каттароқ ғояларни муҳокама қилишни таклиф қилган.

Унга кўра: Россия TAPI (Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон) газ қувури қурилишида иштирок этишга тайёрлигини билдирган. Ғарб томонидан Россиянинг энергия экспортига қўйилган чекловлардан сўнг, табиийки Москвага янги бозорлар керак бўлади. Газ дон эмаску, уни омборларга ушлаб турса.

Россия газ қувурлари тармоғи Совет давридан бери Туркманистон билан боғланган. Шундай экан, TAPI Россия учун осиё бозорларига кириш учун янги йўлдир.

Афғонистон ҳукумати вакили бўлган Толибон ҳам TAPI'дан ниҳоятда манфаатдор эканлигини таъкидлаб, ҳар қандай хавфсизлик кафолатини беришга тайёрлигини айтган.

TAPI* - газ қувури Туркманистондан Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга қурилаётган 1735 кмлик магистраль газ қувуридир. Лойиҳа қуввати йилига 33 миллиард куб метр газни ташиш қувватига эга. Газ қувурининг тахминий қиймати 10 миллиард АҚШ долларни ташкил этади.

Батафсил👉 @GeoPolitico
🇹🇷 Туркия жорий йилнинг ноябрь ойида Қора денгиз газ тизимига уланиш учун қувур қурилишини якунлайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Эрдўғон маълум қилган.

У Қора денгиз конидаги газ захиралари 540 миллиард куб метрга баҳоланганини ва бу кўрсаткич ўсиши мумкинлигини тасдиқлаган.

👉 @GeoPolitico
🇰🇵🇯🇵 Шимолий Корея Япон денгизи томон яна баллистик ракета учирди.

👉 @GeoPolitico
🇺🇦🇮🇷⚡️ Украина Эронга таҳдид қилди

Украина ташқи ишлар вазири Эрон Россияга янги қуроллар етказиб беришни давом эттирса, Эронни "жиддий оқибатлар"дан огоҳлантирди.

"Мен олдин айтганман ва яна такрорлайман, ҳар қандай давлатнинг Россия агрессиясида иштирок этиши ва фуқароларимизни ўлдирилишида иштирок этишини қоралаймиз ва мутлақо шафқатсиз жавоб қайтарамиз".

Украина ташқи ишлар вазири Кулеба.

👉 @GeoPolitico
🇺🇳🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Украинадаги Америка биологик лабораториялари фаолиятини текшириш резолюциясини рад этди.

👉 @GeoPolitico
🇺🇸🇪🇺 АҚШ ҳарбийлари Европада узоқ вақт қолади - Байден.

👉 @GeoPolitico
🇬🇧🇰🇵 Шимолий Корея Россияга яширинча артиллерия снарядларини етказиб беряпти. Етказиб бериш ҳажми йириклашмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби баёнот берди.

👉 @GeoPolitico
🇦🇲🇦🇿 Хабар қилинишича, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномаси Тбилисида имзоланиши режалаштирилган, бу ноябрь ойи охири - декабрь ойи бошида содир бўлиши мумкин.

👉 @GeoPolitico
🇦🇫🇮🇷 Афғонистондан Эронга 5 миллион нафар қочқин келган

Афғонистондаги иқтисодий инқироз фонида миграция билан боғлиқ вазиятнинг жиддий ёмонлашуви хавфи бор. 2021 йил августида Толибон ҳокимиятни қўлга киритгач, афғонларнинг оммавий равишда хорижга чиқиб кетиши бошланган. Ҳозирги маълумотларга кўра Эронда 5 миллион афғон қочқини бор.

👉 @GeoPolitico
🇹🇷🇸🇪 Туркия Швециянинг жорий йил охиригача НАТОга аъзо бўлиш таклифини маъқулламайди. Bloomberg.

👉 @GeoPolitico
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰 Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон бугун Гужранвала шаҳридаги ўз тарафдорлари билан сиёсий норозилик юришлари чоғида чоғида оёғидан ўқ еган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, унинг партиясидан беш нафар етакчиси ҳам яраланган.

👉 @GeoPolitico