Gano Shifo Surxon
21 subscribers
830 photos
189 videos
38 files
200 links
📞Murojaat uchun: 97-242-52-61
Download Telegram
ЭСИНГИЗДА БУЛСИН!
Инсон бирданига касал бўлиб қолмайди.👇
Касаллик аста - секин
7-10 йил,ҳатто 15 йиллар давомида ривожланади.

Бу даврда организм касалликни
Компенсацияда, балансда ушлаб туради.
МОСЛАШИШ ДАВРИ .
👇👇👇
Организмнинг ички кучлари тугаб,кейин👇 декомпенсация бошлангач,касаллик пайдо бўлиб, юзага чиқади.
Шунгача организм хар замонда ўзида ривожланаётган касаллик ҳақида қуйидаги белгилар
👉сигналлар билан дарак бериб туради :
- умумий ҳолсизлик;
- бош айланиши, бош оғриши;
- тез чарчаш,
- қорин дам бу́лиши,
- ич кетиш, ёки қотиш;
- паст гемоглобин, камконлик;
- тез - тез шамоллаш,
- теридаги турли доғлар, тошмалар;
- йуталлар;
- уйқусизлик,
- иштаҳа пасайиши,
- жиззакилик,
- хотира пасайиши,
- жаҳлдорлик ва яна куплаб бошка белгиларни санаб ўтиш мумкин

Биз эса бунга эътибор бермаймиз.
Агар биз организмни худди морзе алифбосидек берган сигналларини ту́гри у́киб билиб, касалликнинг олдини олганимизда эди,
👉инсоният касал бу́лмас эди.
Балки 100-120 ёшда хам қаримай, тетик ва соғлом бу́либ яшарди!
❗️Сиз касал бўлишдан ЧАРЧАДИНГИЗМИ?

❗️ДИАГНОЗларингиз йилдан-йилга КЎПАЙИБ БОРЯПТИми?

❗️ДИЕТАда ўтиришдан БЕЗОР БЎЛДИНГИЗМИ?

❗️ФАРЗАНДЛАРИНГИЗДА паразитлар борми?

❗️ОТА-ОНАНГИЗнинг сурункали КАСАЛЛИКЛАРИГА ЕЧИМ излаяпсизми?

Келинг, ЕЧИМини бирга топамиз!

Бизнинг каналимизда СИЗ ИЗЛАГАН барча ечим бор!!!
Биласизми

КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!
БОШ ОҒРИШИ. УНИНГ САБАБЛАРИ ВА ДАВОЛАШ.
БОШ ОҒРИШИ – тиббиёт тилида цефалгия деб аталиб, бош мия пардалари, қон томирлари ва бўйин сохаси мускулларида жойлашган оғриқ рецепторларини таъсирланиши билан характерланади. 
Бир қатор хавфли касалликларнинг белгиси сифатида намоён бўлгани учун хар қандай бош оғриғига жиддий эътибор бериш керак.  
БОШ ОҒРИШИ САБАБЛАРИ:
•    Бош ёки умуртқанинг бўйин қисми шикастланишлари; 
•    Қандли диабет; 
•    Қон босими ортиши ва тушиши;
•    Остеохондроз;
•    Гормонал бузилишлар; 
•    Бош мия ўсмалари;
•    Кон томирлар патологияси (атеросклероз, холестерин тўпланиши)
•    Доимий стресс;
•    Инфекциялар;
•    Айрим дори препаратларни ичиш;
•    Рухий хасталиклар;
•    Вегетатив-қон томир дистонияси;
•    Сурункали чарчаш синдроми. 
БОШ ОҒРИҒИ ТУРЛАРИ ВА КЕЛИБ ЧИҚИШИ.
Бош оғриғининг бошнинг қайси қисмида жойлашиши, характери ва келтириб чиқарувчи касаллик турига қараб бир қатор турларии фарқланади:
1. Бошнинг чакка қисмини оғриши. Бу шикоят невропатологга мурожаат қилиб қелганларнинг 70% ида учраб, ўзининг кучлилиги ва даврий равишда такрорланиб туриши билан характерланади. Унинг сабаблари турли инфекциялар, стресс, захарланиш бўлиши мумкин.  
2. Бошнинг энса қисмини оғриши. Асосан бўйин умуртқалари касалликлари (жумладан остеохондрозда), жисмоний травмалар (чўзилиш ва лат ейиш) да кузатилади. Энса қисмини оғриши қулоқлардаги шовқин, бош айланиши, ва харакат пайтидаги оғриқ билан бирга келади.
3. Бошнинг пешона қисмини оғриши. Мигрень, гайморит, фронтит, тиш касалликлари ва бош мия ичи босимини ортиши хисобига кузатилади. 
ЎЗИНГИЗДА СИНАБ КЎРИНГ
Бош мия тўқимасида ўзгаришлар бор ёки йўқлигига қараб бош оғришининг қуйидаги турлари фарқланади:
1. Зўриқиш хисобига бош оғриши: оғриқ доимий, сиқувчи, бутун бошни халқа сингари ўраб олади.
2. Мигрендаги бош оғриги: кучли ифодаланиб, бир томонлама, пульсацияловчи характерда бўлиб, кўпинча пешона ва чакка сохасида жойлашади. Мигрен пайтида пациентда шунингдек, ёруғлик ва товушга бўлган сезгирлик кучайиб, кўп терлаш, юрак ўйнаши ва кўнгил айниши билан келади. Айрим холларда мигрендан олдин бош айланиши, турли хил хидларни сезиш, кўз атрофини жимирлаши каби белгилар кузатилади. 
3. Тутамли бош оғриғи: куйдирувчи, оғриқ бошнинг юз, пешона ва чакка қисмларни эгаллаб олиб, жуда кучли бўлади, беморлар на ўтира олади на тура олади. Оғриқ вақтида беморларда шунингдек кўз ёшланиши, бурун битиши ва пешонасини терлаши кузатилади.
4. ҚОН БОСИМИ ОРТГАНДАГИ ОҒРИҚ: у доимий, ўтмас, босувчи ва баъзан пульсацион бўлади. Оғриқлар кўпинча энса сохасида жойлашади.
БОШ ОҒРИГАНДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?
Бош оғриган пайтда, айниқса унинг давомийлиги уч кундан узоққа чўзилса, турли хил оғриқ қолдирувчи препаратлар истеъмол қилмасдан, бош оғриши сабабини аниқлаш лозим. Бунинг учун пациент: невропатолог маслахати ва унинг тавсиясига биноан бош мия ва бўйин сохасини томографияси, УЗИ, рентген ва электроэнцефалогафия каби текширувлардан ўтади. Текширув хулосаларига қараб врач керакли даво чораларини белгилайди.
БОШ ОҒРИГАНДА ҚИЛИШ МУМКИН  БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР.
•    Алкоголь истеъмол қилиш. Унинг бўшаштирувчи эффекти вақтинчалик бўлиб, алкогол таъсирида қон томирларнинг кенгайиши натижасида аввал оғриқнинг камайиши, кейин эса икки баробар кучайиши кузатилади.