Gano Shifo Surxon
23 subscribers
830 photos
189 videos
38 files
200 links
📞Murojaat uchun: 97-242-52-61
Download Telegram
Олдини олиш: қорин девори мушакларини мустаҳкамлайдиган махсус машқлар билан мунтазам шуғулланиш (врач тавсияси билан), организмни чиниктириш, жисмоний иш билан дам олишни тўғри ташкил қилиш керак. Ҳомиладорликда бандаж тақиш, бадан тарбия билан шуғулланиш, туғруқдан сўнг коринни массаж қилиш ва бирдан семириб ёки ориқпаб кетишдан сақланиш лозим. Болаларда Ч. нинг олдини олиш учун уларни рационал овқатлантириш, қабзиятга йўл қўймаслик ғоятда муҳим. Гўдак болаларни суткасига 3-4 марта 1-3 мин. дан корни билан ётқизиш тавсия этилади. Бу орқа ва қорин мушакларини яхши мустаҳкамлайди.
🛑𝗕𝗜𝗟𝗜𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚‼️
💧𝗘𝗿𝘁𝗮𝗹𝗮𝗯 𝗼𝗰𝗵 𝗾𝗼𝗿𝗶𝗻𝗴𝗮 2 𝘀𝘁𝗮𝗸𝗮𝗻 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
💧𝗦𝘂𝘃𝗻𝗶 𝘁𝗲𝘇-𝘁𝗲𝘇 𝘃𝗮 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸-𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸,𝘅𝗼'𝗽𝗹𝗮𝗯 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
💧𝗕𝗶𝘁𝘁𝗮 𝗸𝗼'𝘁𝗮𝗿𝗶𝘀𝗵𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗿𝗶𝗺 𝗹𝗶𝘁𝗿 𝗲𝗺𝗮𝘀,𝗼𝘃𝗾𝗮𝘁𝗱𝗮𝗻 30 𝗱𝗮𝗾𝗶𝗾𝗮 𝗼𝗹𝗱𝗶𝗻 1-2 𝘀𝘁𝗮𝗸𝗮𝗻 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
💧𝗢𝘃𝗾𝗮𝘁𝗹𝗮𝗻𝗶𝗯 𝗯𝗼ʻ𝗹𝗴𝗮𝗰𝗵 𝘆𝗮𝗿𝗶𝗺 𝘀𝗼𝗮𝘁 𝗴𝗼'𝘀𝗵𝘁𝗹𝗶 𝘁𝗮𝗼𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝘀𝗼'𝗻𝗴 𝗯𝗶𝗿 𝘀𝗼𝗮𝘁 𝘂𝗺𝘂𝗺𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿 𝗾𝘂𝗹𝘁𝘂𝗺 𝗵𝗮𝗺 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗺𝗮𝗻𝗴❗️
💧𝗘𝗿𝘁𝗮𝗹𝗮𝗯 𝘆𝗮𝘅𝘀𝗵𝗶𝘀𝗶 𝗶𝘀𝘀𝗶𝗾 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴, 𝘁𝗼𝗻𝘂𝘀𝗻𝗶 𝗸𝗼'𝘁𝗮𝗿𝗮𝗱𝗶❗️
💧𝗙𝗮𝗾𝗮𝘁 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
𝗛𝗲𝗰𝗵 𝗾𝗮𝗻𝗮𝗾𝗮 𝘀𝗵𝗮𝗿𝗯𝗮𝘁 𝗰𝗵𝗼𝘆 𝗲𝗺𝗮𝘀❗️
💧 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
Suv ichish vaqtlar!

06:55.💧
08:25.💧
09:55.💧
11:25.💧
12:55.💧
13:25.💧
13:55 💧
14:25 💧
15:55 💧
17:25 💧
18:55 💧
20:25 💧

UYQU VAQTI 22:00❗️❗️❗️
UYGʻONISH VAQTI 06:00❗️❗️❗️
ҲИҚ-ҲИҚ...”
Диафрагманинг тортишиб-қисқариши натижасида тўсатдан товуш чиқариб нафас олиш – ҳиқичоқ тутиши билан намоён бўлади. Одатда, ҳиқичоқ тутиб қолса, бир қултум сув ичиш ёки бир неча сония нафас олмай туриш тавсия этилади.
Тез-тез ҳиқичоқ тутиши ва унинг узоқ давом этиши қорин бўшлиғида яллиғланиш борлигидан дарак бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳиқичоқ тутган пайт кўкрак қафасида оғриқ туриши – бош ва орқа миянинг айрим касалликлари, баъзан миокард инфарктига мойиллик ёки асаб қўзғалишлари билан боғлиқ эканлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Агар сизни ушбу ҳолат безовта қилаётган бўлса, ТЕРАПЕВТ шифокорга мурожаат қилинг.
КЎЗЛАР ПИРПИРАСА
Кўзни қисиб-очиш худди нафас олиш каби организмнинг табиий эҳтиёжидир. Бу билан мазкур аъзодаги чанг-ғубор тозаланиб, намланади. Кўзнинг меъёрида пирпираши ортиқча безовталиклар туғдирмайди. Агар кутилмаганда такрорланиш тезлиги ортса ёки кескин пирпираш бошланса, кўзнинг қуруқлашиши синдроми, аллергик касалликларга мойиллик, асаб касалликларидан эҳтиёт бўлиш керак. Бундай ҳолатда ОКУЛИСТ шифокор тавсияларига амал қилиш зарур.
БУНЧА КЎП ЭСНАДИНГ, ДЕЙИШСА...                                   
Кўпчилик қатори эснаш фақат мудроқ босса юзага келади ёки эснаётган одамга қараб турилса, ундан юқиб қолади, деб ўйлашингиз мумкин. Аслида эса организм толиққанида, юрак қон-томир тизими фаолияти ёмонлашганида, жисмоний фаоллик кам бўлса, дим хонада узоқ қолиб кетилса ҳам эснаш юзага келади.
Одатда, эснаш муайян касаллик билан боғланмайди. Аммо у узоқ давом этгудек бўлса, мияда кислород етишмаётганини тахмин қилиш мумкин. Агар тез-тез такрорланадиган эснаш безовта қилса, яхшиси, ТЕРАПЕВТ шифокор кўригига йўл олинг.
КЕКИРИШ  ОДАТГА АЙЛАНМАСИН
Кекирсак, “тўйиб кетдим”, деймиз. Тиббиётда эса бу ҳолатнинг  бошқача талқини бор. Қоринда газ тўпланиши мавжуд бўлса, одам кекиради, яъни нафас чиқариш тешиги орқали ортиқча газлар ташқарига йўл олади. Агар кекирганингизда оғзингиз тахирлашиб, овоз чиқарсангиз, ошқозон фаолиятига диққат қилинг. Эҳтимол, ушбу аъзода бирор салбий ўзгариш бордир. Кекирганда нордон таъм сезиш эса меъда ширасидаги нордон муҳитнинг бузилишидан, ачқимтири эса ўт димланишидан бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ГАСТРОЭНТЕРОЛОГ мутахассис ёрдам беради.
ЖИҒИЛДОН ТЕЗ-ТЕЗ ҚАЙНАСА
Кўпинча, меъда ширасида кислота кўпайиб ёки камайиб кетса, жиғилдон қайнаши юз беради. Шу билан бирга тез-тез жиғилдон қайнашидан шикоят қиладиган кишилар меъда касалликлари (меъда яраси, гастрит), холецистит каби касалликларга аҳамият беришлари мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, ҳомиладорлик даври ўзгаришлари ва уйқудан аввал тўйиб овқатланиш асоратида  ҳам жиғилдон қайнаши мумкин. Икки-уч кун кетма-кет жиғилдон безовта қилса ёки таомдан сўнг ушбу ҳолат такрорланса, имкон қадар ГАСТРОЭНТЕРОЛОГ  шифокор билан бамаслаҳат керакли муолажаларни олинг.
ҚЎЛЛАРИНГИЗ ҚАЛТИРАЙДИМИ?

Қаттиқ асабийлашганимизда қўлларимизга титроқ киради. Бу қўл қалтирашининг асаб билан боғлиқ шаклидир. Борди-ю, қўлингизда кутилмаган қалтироқ турса  –  жисмоний ва руҳий зўриқиш, кичик мия шикастланиши, қалқонсимон без фаолияти билан боғлиқ айрим ҳолатлар ёки ёшга доир организм ўзгаришлари юзага келган бўлиши мумкин. Қолаверса, айрим дори препаратларини мунтазам равишда қабул қиладиганлар ва таркибида  кофеин мавжуд ичимликларни хушловчиларда ҳам қўл қалтираши учраб туради. Мунтазам қўл қалтирашида, аввал ТЕРАПЕВТ шифокорга мурожаат қилиб, зарур ҳолларда бошқа мутахассис тавсияларини олишингиз керак.
ҚОВОҚ   “УЧИШ ”и ЯХШИЛИККА, АММО....
Тез-тез қовоқ учиши айрим касалликлар сабаб юз бераётган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, мунтазам ва узоқ вақт компьютерда ишлаш, кўз қуруқлашиши ҳамда толиқиши, авитаминоз (организмда айрим витамин ва микроэлементларнинг етишмаслиги) ҳамда  аллергия каби ҳолатлар гумондор омиллар сирасига киради. Бундай ҳолатда ОКУЛИСТга учрасангиз, керакли тавсияларни оласиз-у, юз бериши мумкин бўлган касаллик асоратларини тезгина бартараф этишга муваффақ бўласиз.
ХА-А-А-АПШУ!!!”
Аксириш организмнинг ҳимоя реакциясидир. Бироқ тез-тез аксириш айрим касалликлар белгиси бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, грипп, шамоллаш, аллергия, бирор жароҳат сабаб бурун синиши ёки лат ейиши содир бўлган тақдирда нафас олиш йўлидаги ноқисликлар сабаб тез-тез аксириш юз беради. Юқорида айтганимиздек, аксириш ҳимоя вазифасини бажаргани боис айрим ҳидларга акс таъсир сифатида намоён бўлиши мумкин. Тамаки ёки хазон тутуни, дарахт барги ва гулининг чанг зарралари ҳам аксиришни қўзғатувчи омиллардир. Борди-ю, аксириш шамоллаш билан боғлиқ бўлса, зарур муолажаларни кечиктирманг. Акс ҳолда эса аллергия қўзғатувчи омилларга мойилликни аниқлаш учун АЛЛЕРГОЛОГ мутахассис тавсияси асқотади.
ҚУЛОҚЛАР  ШАНҒИЛЛАШИ...
Эшитган бўлсангиз, гипертония (артериал қон босимининг кўтарилиши) ва гипотония (қон босимининг тушиб кетиши)га чалинган  кишилар қулоқларидаги шовқиндан  шикоят қилишади. Аммо қулоқ шанғиллаши биргина шу ҳолатларда кузатилмайди. Қон босимининг гоҳ пастлаб, гоҳ юқорилаб “ўйна”ши, руҳий сиқилиш, толиқиш, баъзан ҳомиладорлик даврида ҳам қулоқларда шовқин бўлиши мумкин. Бундай вазиятда ОТОЛОРИНГОЛОГ шифокорга мурожаат этганингиз маъқул. Чунки мазкур ҳолат юрак қон-томир тизими хасталикларининг дастлабки белгиси бўлиши мумкин. Шифокор буни аниқлаб, сизни тўғри тиббий текширувга йўналтиради.
ҚЎЛИНГИЗ УВИШИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
Қўлларнинг  доимий увишиб туриши айрим касалликлардан даракдир. Агар бир вақтнинг ўзида иккала қўлда ҳам увишиш бўлса, марказий асаб тизимидаги ўзгаришлар, бу каби ҳолат бўйин соҳасида кузатилса, остеохондроз ёки умуртқалараро чурра ҳосил бўлаётгани тахмин қилинади. Мабодо, тунда чап қўлингиз увишиб турса, юрак фаолиятидаги салбий ўзгаришлар эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунингдек, организмда В12 витамини етишмаслиги, уйқу пайти бир тараф билан узоқ ётиб қолиш кабиларда ҳам қўл увишиши кузатилади. Тез-тез қўл увишишидан безовта бўлсангиз, албатта, КАРДИОЛОГ ва ТЕРАПЕВТ шифокор қабулига боринг.
ОЁҚ ТОМИРИ ТОРТИШСА...
Кечалари оёқ томири тортишиб, ҳаловатингиз бузилаяптими? Ҳойнаҳой, оғриқ зўридан сапчиб тураётгандирсиз? Бу ҳолатнинг тез-тез содир бўлиши организмингизга магний ва калий тузлари, шунингдек, кальций етишмаётганини англатади. Қолаверса, бўғимлар шикастланиши, айрим инфекциялар таъсири ҳамда жароҳатлар асоратида ҳам оёқ томирларида тортишиш кузатилиши мумкин. Бу ҳолатда керакли муолажани ТЕРАПЕВТ шифокоридан билиб оласиз.
БУНЧА ҚИЧИНМАСАНГИЗ?!”
Куннинг маълум бир қисмида ёки вақти-вақти билан танадаги айрим аъзолар – қўл ва оёқ кафти, бўйин, курак, кўкрак соҳаси қичишиши безовта қилса, гигиена талабларига урғу берибгина қолмай, тахминий сабабларни ҳам инобатга олинг. Тери касалликлари (экзема, нейродермит, қичима), айрим дори препаратлари таъсири, меъда-ичак йўли, жигар, буйрак касалликлари ва модда алмашинуви бузилиши, қандли диабет кабиларда тана қичишиши кузатилиши мумкин. Шунингдек, асаб касалликлари ҳамда организмда гижжа мавжуд бўлса ҳам тери қичишади. Давоси учун ДЕРМАТОЛОГ шифокорга мурожаат этсангиз, у зарур тиббий текширувлардан сўнг энг тўғри маслаҳатни беради.
ТОМОҒИМГА НИМАДИР ҚАДАЛДИ ”
Аҳамият берган бўлсангиз, қаттиқ асабийлашганда худди томоққа нимадир қадалгандай бўлади. Мутахассислар фикрича, бу ҳолатнинг бир неча омиллар билан боғлиқлиги бор. Агар асабийлашганда томоққа нимадир қадалса, демак, бу асабдан; хотиржам ҳолатда ҳам томоқда ёт нарса тургандай ҳис этсангиз, қалқонсимон без фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар юзага келган; тановвулдан сўнг қоринда оғирлик, оғизда ёқимсиз таъм ва томоққа бирор нима қадалиши ошқозон-ичак фаолияти билан боғлиқ; шунингдек, бўйин умуртқаси билан боғлиқ безовталикларда томоққа нимадир қадалгандек ҳиссиёт  бўлиши мумкин. Томоқ шиллиқ пардасининг  яллиғланиши, ангина ёки ўткир лорингитда ҳам томоқда ёт нарса тургандай туюлади. Безовталиклар тез-тез содир бўлса, ЭНДОКРИНОЛОГ, ВЕРТЕБРОЛОГ, ГАСТРОЭНТЕРОЛОГ ва ОТОЛОРИНГОЛОГ шифокорларга мурожаат қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 #натижа Ғиждувон туманида юрак-қон томир 85% - га тромб, икки марта лазер операцияси ўтказилган..
+99897 242 52 61
+99893 220 80 22
SPIRING GEL: 👉 вирус, бактерия ва микробларга қарши курашадиган идеал восита ҳисобланади
.👉СПРИНГ ГЕЛНИ шифобахш хусусияти:
1. Вирус, бактерия ва микробларга қарши курашади;
2. Милк қонашини даволайди;
3. Стоматитини даволайди;
4.Тош ҳосил бўлишини олдини олади.
5. Милк ва эмални мустаҳкамлайди;
6. Оғиз бўшлиғини юмшоқ тозалайди, нохуш ҳидни йўқотади;
7. Яраларни тез битиради;
8. Геморройни даволайди;
9. Куйганда суритилса доғ қолдирмайди;
10. Оёқнинг замбуруғ касалигида фойда беради;
11. Ларингит, фарингит ва тонзиллитда эффектив даво беради;
12. Гижжаларни туширади;
13. Қизилўнгач куйиши ва яллиғланишини даволайди;
14. Гастрит, ошқозон ва 12бармоқли ичак яраси касалликларида;
15. Ҳашоратлар ари, ўргимчак, чаён чаққанда тезда жароҳатга сурилса оғриғини қолдиради, заҳарни тарқалишини олдини олади.
16. Ич қотиши(қабзият) ва ич кетишини бартараф қилади👍👍👍
Кун давомида нормада тартиб билан сув ичилмаса.
Кам сув ичилса, нима бўлади?

Инсон ўзини ёмон ҳис қила бошлайди.

Бош оғриғидан ташқари, овқат ҳазм қилиш ва пешоб тизимида бошқа ёқимсиз белгилар ҳам пайдо бўлади.

Ошқозон ва ичак сувсиз фаолият юрита олмайди ва бунинг сабаблари кўп.

Сув овқатнинг нормал ҳазм бўлиши ва озуқавий моддаларнинг ичакка сўрилишини таъминлайди.

Агар организмда сув кам бўлса, қорин соҳасида ёқимсиз ҳиссиётлар ва қабзият юзага келади.

Буйраклар 1,5 литр пешоб чиқиши учун бир суткада 150-170 литр қонни фильтрлайди.

Демак, токсинлар ва қайта ишланган моддаларни нормал чиқариш учун кунига тана вазнига караб керакли микдорда 2-2,5 литр илиқ, тирик СУВ ичиш керак бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Гано Шифо" клиникаси:Gano-IRT
Medikal🧑‍🔬👩‍🔬
хакида маьлумотга эга булинг.