Gano Shifo Surxon
23 subscribers
830 photos
189 videos
38 files
200 links
📞Murojaat uchun: 97-242-52-61
Download Telegram
ИММУН СИСТЕМА АЪЗОЛАРИ :
1). ЛИМФА БЕЪЗЛАРИ - тугунлари 0,2 - 1,0 см атрофидаги юмшок тукима булиб, жуда куп микдорда лимфоцит хужайралар саклайди.
2). ПИРОГОВ - ВАЛДЕС ХАЛКАСИ (халкум атрофидаги бодомсимон беъзлар).
3). ТАЛОК - Лимфа тугунига ухшайдиган факат каттарок
размерда, (унг ковурга остида жойлашган) вазифаси турли хил: кон фильтри, кон депоси-захираси ва лимфоцитлар ишлаб чикаради, коннинг уз фаолиятини бажариб булган хужайраларини парчалайди.
4). ТИМУС - айрисимон беъз (туш суяги ортида). Тимусда Лимфоид хужайралар купаяди ва фаоллашади. Болаларда ва ешларда фаол булиб, катта ешга кирган сари размери кичрайиб, фаоллиги сусайиб боради.
ИММУН СИСТЕМА аъзолари :
5). Суяк кумиги - юмшок тукима булиб, найсимон ва ясси суяклар ичида жойлашган. Вазифаси: кон хужайралари лейкоцитлар, эритроцитлар, тромбоцитлар ишлаб чикариш.
6). Пейер таначалари - ичаклар деворида, чувалчангсимон усимта - аппендиксда жойлашган лимфоид тукималар йигиндисидир.
7). Лимфа суюклиги - бутун тана буйлаб жойлашган лимфа томирларидаги суюкликдир. Унда куплаб лимфоцитлар мавжуд, вазифаси касалликлардан химоя килиш.
8). ЛИМФОЦИТЛАР - асосий иммунитет хужайралари хисобланади.
Улар 2 группага булинади:
>>1. Т- ЛИМФОЦИТЛАР - ХУЖАЙРАВИЙ ИММУНИТЕТ.
>>2. В-ЛИМФОЦИТЛАР - ГУМОРАЛ ИММУНИТЕТ.
ИММУН СИСТЕМА ИШ ФАОЛИЯТИ МИЁРИДА ЭМАСЛИГИНИ КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ:
1). Доимий совук куллар.
2). Кабзият ёки диареянинг 2 хафтадан узок давом этиши.
3). Кузларда куруклашиш ва куриш уткирлигининг пасайиши.
4). Доимий холсизлик ва чарчок хисси.
5). Субфебрил(37'С атрофида давом этувчи) температура.
6). Доимий бош огриги.
7). Терида тошмалар пайдо булиши.
8). Бугимларда огрик.
9). Соч тукилиши.
10). Кайталанувчи шамоллашлар ва уларнинг асоратланиши.
11). Куёшнинг ультрабинафша нурларига сезувчанликнинг ошиши.
12). Кул - оёкларда увишишлар пайдо булиши.
13). Ютинишларда муаммо пайдо булиши.
14). Сабабсиз вазн ошиши ва озгинлик.
15). Терида ок доглар хосил булиши.
16). Куз склерасининг саргайиши.
Инсон организми куйидагича тузилган:
1. ХУЖАЙРАЛАР.
2. ТУКИМАЛАР.
3. ОРГАНЛАР.
4. ОРГАНЛАР СИСТЕМАСИ.
5. ОРГАНИЗМ.
ОРГАНИЗМ куйидаги системалардан тузилган:
1. Нафас олиш системаси
2. Кон айланиш системаси
3. Овкат хазм килиш системаси
4. Айирув системаси
5. Эндокрин системаси
6. Нерв системаси
7. Суяк - бугим таянч системаси
8. Иммун системаси.
Хар бир органлар системаси уз навбатида органлар йигиндисидан ташкил топган.
ХУЖАЙРА>>ТУКИМАЛАР>> ОРГАНЛАР>>ОРГАНЛАР СИСТЕМАСИ>>ОРГАНИЗМ
ХУЖАЙРА энг кичик тириклик бирлиги. Инсон организми
70 триллиондан ортик ХУЖАЙРА йигиндисидан иборат. ХУЖАЙРАЛАР йигиндиси ТУКИМАЛАР деб аталади.
ХУЖАЙРА катта биологик завод. Унда доим тухтовсиз минглаб жараёнлар руй беради, биз уни бир суз билан ХУЖАЙРА МОДДА АЛМАШИНУВИ деб атаймиз.
ХУЖАЙРАЛАРДА кечадиган жараёнлар:
1) Озука моддаларнинг хужайрага кириши.
2) Хужайра ичидаги жараёнлар - реакциялар.
3) Хужайрадан чикиндиларни чикариб ташланиши.
4) Хужайранинг булиниб, янгиланиши.
5) Кариган Хужайранинг нобуд булиши- апаптоз.
Одам Анатомияси хакида канчалик куп маълумотлар билса инсон уз танасини Супердокторига айланиб боради. Чунки инсон билим даражасида фикрлайди ва билим даражасида турмуш тарзини куради.
ЧУРРА

ЧУРРА  – ички аъзолар ёки улар бир қисмининг табиий ёки янги пайдо бўлган тешикдан чурра дарвозаси орқали бирор бўшлиққа ички қорин пардаси билан чиқиши, бунда бўшлик ичини қоплаб турган парда ва терининг бутунлигига путур етмайди. Мия, кўкрак, қорин чурралари, умуртқалараро диск чурраси ва бошқа чурралар фарқланади. Қорин чуррасига кирадиган чов, сон, киндик, қориннинг олдинги девори чурраси, чов-ёрғоқ чурраси (дабба), операциядан кейин пайдо бўладиган чурра кўп учрайди.
Чурра туғма ва орттирилган, жойига қайтиб кирадиган ва кирмайдиган, сиқилган ва сиқилмаган бўлади. Ташқи (ички аъзолар уларни қоплаб турган қорин парда билан тери остига чиқиши) ва ички (Чурра .ҳосиласини қорин пардаси ва ичак тутқич ҳосил қилувчи, чўнтакларда бўртиб чиқиши) чурралар бор. Ҳар бир чуррада: ички аъзоларнинг бўшлиқдан чиқадиган жойи – чурра дарвозаси; қорин пардасининг бевосита чурра дарвозасидан чиқадиган қисми – чурра халтачаси; Ч. халтачасидаги аъзолар – аксари ингичка ичак, чарви, баъзан бачадон найи, тухумдон, йўғон ичак, талоқ ва бошқа(лар) бўлиши мумкин.
Қорин Ч. си кўпроқ кузатилади, бунда соннинг юқори қисмида, кўпинча, оғир меҳнатдан кейин, кучайганда шиш, баъзан шу соҳада кучсиз оғриқ пайдо бўлиб, кўпинча, бу аломатлар беморни тинч ҳолатида ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Узоқ вақт Ч. билан оғриган беморларда шиш доимий бўлиши мумкин. Чурра умуртқалааро дискдан чиқадиган бўлса, бел ва оёқларга оғриқ беради, ҳаракат чекланади.
Чурранинг сабаблари маҳаллий ва умумий бўлади. Буларга Ч. халтачаси бўртиб чиқадиган тана қисмларининг тузилиш хусусиятлари (маҳаллий), оғир юк кўтариш, қабзиятда доимо кучаниш (умумий) ва ҳ. к. киради. Ҳомиладорликда қориннинг ички босими ошади, девори эса бўшашиб юпкалашади, натижада Ч. хавфи кучаяди. Бўшлиқ деворининг айрим шикастлридан сўнг «бўшатган (заиф) жойлар» ҳосил бўлиб қолиши мумкин. Она қорнидаги ривожланиш нуқсонлари, масалан, киндик ҳалкасининг ўсмай қолиши оқибатида келиб чиқадиган туғма Ч. ҳам бўлади.
Чурра белгилари: одатда, Ч. пайдо бўладиган соҳа бўртиб (шишиб) чиқади, пайпаслаб кўрилганда Ч. дарвозаси сезилади ва ҳ. к. Асорат бермаган Ч. да бемор оғирлик, ноқулайлик сезади, баъзан сийдик ажралиши бузилади. Катта Ч. да оғриқ пайдо бўлиб, одамнинг иш қобилияти пасаяди.
Яллиғланиш ва қисилиш Ч. нинг энг кўп учрайдиган асоратидир. Чурра халтачаси ва ичидаги аъзонинг шикастланиши оқибатида яллиғланиш рўй беради, бунда Ч. халтачаси ичидаги аъзо билан унинг деворлари ўртасида битишмлар ҳосил бўлиб, тўғриланмайдиган Ч. юзага келади.
Чурра қисилганда қисилган аъзода қон айланиши бузилиб, у жонсизланади. Қисилиш ўз вақтида бартараф этилмаса, ичак ёрилиши (перитонит) пайдо бўлиши мумкин. Ичаклар босилганда ичак тутилиши рўй беради.
Ҳар қандай Ч. ни ўз вақтида операция қилинмаса асорати ёмон бўлади. Чурра қисилганда зудлик билан тез ёрдам чақириш керак.
Чурра ҳатто безовта қилмаганда ҳам операция қилиш лозим. Беморнинг соғлиғи операцияга имкон бермаганда бандаж тақиб юриш тавсия этилади.
Болаларда, кўпинча, туғма Ч. бўлади. Уларда, асосан, киндик ва чов Ч. лари кўп учрайди. Киндик Ч. си камдан-кам қисилади ва гўдак ҳаётининг дастлабки йилларида ўўзидан тузалиб кетади, чунки бола ўсган ва мушаклари ривожланган сари киндик ҳалқаси ўзида бекилиб қолиши мумкин. Гўдак болаларда киндик Ч. сини киндикка мунтазам ёпишқоқ пластир ёпиштириб даволанади. Пластирни 7-14 кунда алмаштириб туриш лозим.
Олдини олиш: қорин девори мушакларини мустаҳкамлайдиган махсус машқлар билан мунтазам шуғулланиш (врач тавсияси билан), организмни чиниктириш, жисмоний иш билан дам олишни тўғри ташкил қилиш керак. Ҳомиладорликда бандаж тақиш, бадан тарбия билан шуғулланиш, туғруқдан сўнг коринни массаж қилиш ва бирдан семириб ёки ориқпаб кетишдан сақланиш лозим. Болаларда Ч. нинг олдини олиш учун уларни рационал овқатлантириш, қабзиятга йўл қўймаслик ғоятда муҳим. Гўдак болаларни суткасига 3-4 марта 1-3 мин. дан корни билан ётқизиш тавсия этилади. Бу орқа ва қорин мушакларини яхши мустаҳкамлайди.
🛑𝗕𝗜𝗟𝗜𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚‼️
💧𝗘𝗿𝘁𝗮𝗹𝗮𝗯 𝗼𝗰𝗵 𝗾𝗼𝗿𝗶𝗻𝗴𝗮 2 𝘀𝘁𝗮𝗸𝗮𝗻 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
💧𝗦𝘂𝘃𝗻𝗶 𝘁𝗲𝘇-𝘁𝗲𝘇 𝘃𝗮 𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸-𝗸𝗶𝗰𝗵𝗶𝗸,𝘅𝗼'𝗽𝗹𝗮𝗯 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
💧𝗕𝗶𝘁𝘁𝗮 𝗸𝗼'𝘁𝗮𝗿𝗶𝘀𝗵𝗱𝗮 𝘆𝗮𝗿𝗶𝗺 𝗹𝗶𝘁𝗿 𝗲𝗺𝗮𝘀,𝗼𝘃𝗾𝗮𝘁𝗱𝗮𝗻 30 𝗱𝗮𝗾𝗶𝗾𝗮 𝗼𝗹𝗱𝗶𝗻 1-2 𝘀𝘁𝗮𝗸𝗮𝗻 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
💧𝗢𝘃𝗾𝗮𝘁𝗹𝗮𝗻𝗶𝗯 𝗯𝗼ʻ𝗹𝗴𝗮𝗰𝗵 𝘆𝗮𝗿𝗶𝗺 𝘀𝗼𝗮𝘁 𝗴𝗼'𝘀𝗵𝘁𝗹𝗶 𝘁𝗮𝗼𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝘀𝗼'𝗻𝗴 𝗯𝗶𝗿 𝘀𝗼𝗮𝘁 𝘂𝗺𝘂𝗺𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿 𝗾𝘂𝗹𝘁𝘂𝗺 𝗵𝗮𝗺 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗺𝗮𝗻𝗴❗️
💧𝗘𝗿𝘁𝗮𝗹𝗮𝗯 𝘆𝗮𝘅𝘀𝗵𝗶𝘀𝗶 𝗶𝘀𝘀𝗶𝗾 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴, 𝘁𝗼𝗻𝘂𝘀𝗻𝗶 𝗸𝗼'𝘁𝗮𝗿𝗮𝗱𝗶❗️
💧𝗙𝗮𝗾𝗮𝘁 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
𝗛𝗲𝗰𝗵 𝗾𝗮𝗻𝗮𝗾𝗮 𝘀𝗵𝗮𝗿𝗯𝗮𝘁 𝗰𝗵𝗼𝘆 𝗲𝗺𝗮𝘀❗️
💧 𝘀𝘂𝘃 𝗶𝗰𝗵𝗶𝗻𝗴❗️
Suv ichish vaqtlar!

06:55.💧
08:25.💧
09:55.💧
11:25.💧
12:55.💧
13:25.💧
13:55 💧
14:25 💧
15:55 💧
17:25 💧
18:55 💧
20:25 💧

UYQU VAQTI 22:00❗️❗️❗️
UYGʻONISH VAQTI 06:00❗️❗️❗️
ҲИҚ-ҲИҚ...”
Диафрагманинг тортишиб-қисқариши натижасида тўсатдан товуш чиқариб нафас олиш – ҳиқичоқ тутиши билан намоён бўлади. Одатда, ҳиқичоқ тутиб қолса, бир қултум сув ичиш ёки бир неча сония нафас олмай туриш тавсия этилади.
Тез-тез ҳиқичоқ тутиши ва унинг узоқ давом этиши қорин бўшлиғида яллиғланиш борлигидан дарак бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳиқичоқ тутган пайт кўкрак қафасида оғриқ туриши – бош ва орқа миянинг айрим касалликлари, баъзан миокард инфарктига мойиллик ёки асаб қўзғалишлари билан боғлиқ эканлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Агар сизни ушбу ҳолат безовта қилаётган бўлса, ТЕРАПЕВТ шифокорга мурожаат қилинг.
КЎЗЛАР ПИРПИРАСА
Кўзни қисиб-очиш худди нафас олиш каби организмнинг табиий эҳтиёжидир. Бу билан мазкур аъзодаги чанг-ғубор тозаланиб, намланади. Кўзнинг меъёрида пирпираши ортиқча безовталиклар туғдирмайди. Агар кутилмаганда такрорланиш тезлиги ортса ёки кескин пирпираш бошланса, кўзнинг қуруқлашиши синдроми, аллергик касалликларга мойиллик, асаб касалликларидан эҳтиёт бўлиш керак. Бундай ҳолатда ОКУЛИСТ шифокор тавсияларига амал қилиш зарур.