Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
14K subscribers
6.29K photos
3.05K videos
13 files
2.32K links
🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!

Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар

All video materials on the channel have their own authors

📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @UzChegirma @mojizaviyda
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 1 Та Махсулот Билан Тезда Кора Нуктадан Бутунлай Халос Булиш!


👇🏻Янги видеолар👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFHFWHj7S6Bx9x2eXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 2 Дақиқа Ёрдамида Токсинлардан Бутунлай Халос Булиш!

👇🏻Янги видеолар👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFHFWHj7S6Bx9x2eXA
8 ойлик эмизикли фарзандим бор, ҳомиладор бўлиб қолдим, бундай ҳолда нима қилишим мумкин?

🟠 Она ва боланинг саломатлиги учун фарзандлар оралиғи 3 йил бўлиши энг мақбул ҳисобланади.

🟢 Агар эмизикли аёл ҳомиладор бўлса, кўпинча эмизишни тўхтатиш тавсия этилади, чунки бола кўкракни эмганида бачадонни қисқартирувчи окситоцин гормони ишлаб чиқарилади ва бачадон қисқариши содир бўлади, бу эса ҳомила учун хавфли ҳисобланади.

❗️Аёл тўғри ва сифатли овқатланиши, яхши дам олиши ва стресслардан йироқ бўлиши лозим.
Бола иситма қилганда, қандай чоралар кўриш мумкин?

🔹Аввало, боланинг тана ҳароратини ўлчанади;
🔹Агар тана ҳарорати 38°С гача бўлса, бола танасини кўпикли (совунли) илиқ сув билан 5 дақиқа оралиғида 2-3 марта артилади.
🔹Парацетамол таблеткаси ва шамчаларини шифокор тавсиясига асосан тана ҳарорати 38 °C дан ошгандагина қўллаш мумкин. У қуйидаги миқдорда болага берилади:
🔻1 ойликдан 3 ойликгача - 50 мг;
🔻3 ойликдан 3 ёшгача - 100 мг;
🔻3 ёшдан катталарга - 250 мг
🔹15-30 дақиқадан сўнг, тана ҳароратини қайтадан ўлчаш мумкин;

Тана ҳарорати тушмаган ҳолда, оилавий шифокорга ёки тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.

⭕️ Эслатма! Бир кунда 3 дона таблетка ва шамча қўллаш мумкин.

💊 @Foydalli_Maslahat 🩺
ЗАНЖАБИЛ МОЙИ — ШИФОНИНГ БОЙИ

Бўғим оғриқларида, умуртқа поғона остеоходрозида занжабил мойи яхши наф келтиради. Бу мойни уй шароитида тайёрлаш осон: занжабил янги илдизи қирғичдан чиқарилиб, устига бирорта ўсимлик мойи (зайтун ёки кунгабоқар)дан қўшилади ва қоронғу жойда 21 кун мобайнида қуйиб қуйилади. Кейин бу мой озор жойларга кунига 2 марта суртиб турилади.

💊
ФОЙДАЛИ ДОРИ

📋 Дорининг номи:
Бугундан бошлаб сиқилманг!


Таркиби:

«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн». (Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим.)

🗒 Қўллаш услуби:

Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

✳️ Таъсир даражаси:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

♻️ Хос хусусиятлари:

Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағишлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

Истеъмол қилиш вақти:

Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

📆 Даволаш муддати:

Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.

📌 Муҳим Эслатма:

Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилингиз ва улашсангиз, ўзингизга фойдаси тегади!

Бу дорини дўстларингизга ҳам жўнатинг!
ЖАҲЛИНГИЗ СИЗНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ!

😠 Олимларнинг таъкидлашича, жаҳлдорлик, асабийлик, ғазабкорлик айниқса, ўпкага ёмон таъсир қилади. Кўп асабийлашадиган кишиларда бора-бора хавфли ўпка касалликлари ривожланиши ҳам мумкин.

😡 Инсон жаҳл отига минганда:
Киши танасида гормонлар миқдори кўпаяди. Натижада юзага келадиган метаболизм жараёни қон босмини кўтаради;
Бош оғриғини юзага келтиради;
Ошқозонда овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради.
Ва ҳаттоки, терида экзема пайдо бўлишига олиб келади.
Шу билан бирга юрак қисиши, нафас бўғилиши сингари хасталикларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Натижада тананинг иммун тизими ишдан чиқади, баъзи ҳолларда эса организмда ҳатто саратон хасталигининг дастлабки унсурлари пайдо бўлади.

❗️ Шу сабабли ҳар қандай вазиятда энг аввало асабни сақлаш, жаҳлни тия билиш тавсия этилади.
Пиёда юриш саломатликка қандай таъсир қилишини биласизми?

Юриш ички органлар фаолиятини яхшилайди. Яна бир жиҳати, у юрак томирларини, шунингдек, нафас ва асаб тизимини машқ қилдиради.

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз!

Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг.

Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолар экан.

Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишар экан.
Гастритнинг содда халқона даволари

✔️ Олма. Сурункали гастритни даволашга қодир мева. Уни овқатдан 5 соат олдин еган мақсадга мувофиқ.

✔️ Алоэ. Унинг шарбатини сиқиб олиб, 1-2 чой қошиқ овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал ичиш керак. қабул қилиш мудати – 1 ой.

✔️ Картошка шарбати. У ошқозондаги кислоталарни тартибга солади. Кунига 3 маҳал стаканнинг учдан бири, овқатдан олдин ичилади. Шарбатни ичиб бўлгач 20-30 дақиқа ётиш лозим.

✔️ Сабзи. Гастритни даволаш учун ажойиб даво. Сабзи шарбатини ярим стакандан 2 маҳал ичилади. Қабул қилиш муддати – 3 ҳафта.
КУЗ ФАСЛИДА БУРУН БИТСА...

▪️Бурун битиши, одатда, бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари, жумладан, сурункали ринит, мавсумий аллергик ринит ва бурун тўсиғи қийшиқ инсонларда кузатилади.

🔹 Доимий бурун битиши натижасида бурун бўшлиғида бактериялар ривожланади. Организмни касаллик қўзғатувчи бактериялардан халос қилиш учун бурунни вақти-вақти билан истеъмол содаси ёки денгиз тузи қўшилган эритма билан ювиш керак.

🔹 Бурун битиб қолганда фойдаланиладиган томчилар (ёки спрейлар) керагидан кўп ишлатилса, бурун шиллиқ қаватини қуритади. Бу эса бактериялар кўпайишига сабаб бўлади.
Сизга шифокор кўригидан ўтишни ва унинг тавсияси асосида даволанишни маслаҳат берамиз.
ХОЛЕСТЕРИННИ КАМАЙТИРИШНИНГ ОСОН УСУЛИ

🥒 Қонда холестерин миқдорини камайтириш учун бодринг истеъмол қилиш яхши фойда беради.
Бунинг учун 100-150 мл бодринг шарбатига 1 ош қошиқ асал қўшилади ва бир кунда 3 маҳал овқатланишдан ярим соат олдин қабул қилинади.
Даволаниш муддати 1 ҳафта.

🥒 Бодрингнинг пўстини артиш шарт эмас, сабзавотнинг сувини сиқиб оласиз, уни 30 дақиқа ичида ичишингиз шарт, акс ҳолда, шифобахш хусусиятини йўқотади.

Ошқозон, ичак ҳамда буйрак аъзоларида жиддий касалликлар бўлган кишиларга бодринг шарбати билан даволаниш ман қилинади.
Кўзнинг таг қисми учиши нимани англатади?

Кўп ҳолатларда бу инсоннинг ўта зўриқиши, стресс оқибатида пайдо бўлади, лекин баъзи ҳолатларда бу жиддий касалликларнинг белгиси бўлиши ҳам мумкин.

Унинг асосий сабаблари қуйидагилар:
🔻Бош мия жароҳати;
🔻Блефарит каби кўз касалликлари;
🔻Ўта зўриқиш, стресс;
🔻Узоқ вақт дам олмасдан автомобиль ҳайдаш, қуёш нури ёки компьютер қаршисида узоқ вақт бўлиш;
🔻Кам ухлаш;
🔻Тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш;
🔻Овқат рационида баъзи витамин ва микроэлементлар етишмовчилиги.

⭕️ Шунинг учун агар бу ҳолат ўтиб кетмаётган бўлса, албатта шифокор кўригидан ўтиш керак.
Ротавирус инфекцияси нима?

🦠 Буни шифокорлар Ротавирус келтириб чиқарадиган ўта юқумли инфекция деб аташади, бу эса ўз навбатида ошқозон, ичак ва диарея яллиғланишига олиб келади.

🧬 Кўпинча бу вирус 5 ёшгача бўлган болаларга жуда фаоллик билан ҳужум қилади. Ротавируслар дунёдаги болаларда диареянинг энг кўп учрайдиган сабабидир.

♻️ Катталар ҳам инфекцияни юқтиришлари мумкин. Аммо уларнинг касаллиги чақалоқларга қараганда анча осон, камроқ оғир белгилар билан ўтади.

💊
Қон босими юқори бўлган инсонлар самолётда учиши мумкинми?

🔵 Қон босимининг юқори бўлиши бу гипертония касаллиги дейилиб, систолик босим 140 мм.с.у. дан ошиши, диастолик босимни эса 90 мм.с.у. дан ошишига айтилади.

❗️Агар беморда гипертониянинг оғир формаси бўлса, бемор инсульт ёки инфаркт, гипертоник кризис (қон босиминг ҳаддан ташқари кўтарилиб, бемор ўзини жуда ёмон ҳис қилиши) ўтказган, юрак етишмовчилиги аниқланган бўлса, самолётда учиш тавсия қилинмайди.

☑️ Агар беморда гипертониянинг енгил даражаси бўлса, шифокор кардиолог ҳамда психолог кўригидан ўтгандан сўнг, қон босимини туширувчи дори воситалар билан самолётда учиш мумкин.
🫀Жағнинг оғриғи юрак муаммоларини кўрсатиши мумкин!

✍🏼 Юрак хуружи, перикардит, ангина пекториси ёки аорта дисекцияси бўлган одамларда кўкрак оғриғи бўлиши мумкин.

📌 Одатда қизиш, орқа бўйин оғриши, базида эса, жағдаги оғриқ, қўлларга ҳам ўтади. Нохуш туйғулар бир неча дақиқа давом этиши ва кучайиши билан намоён бўлади.

⚡️Нафас олишда қийинчилик, совуқ тер босиши, бош айланиши ва заифлик, кўнгил айниши ёки қусиш ҳам баъзан безовта қилади.
🚭 Чекишни ташламоқчи бўлганлар учун тавсиялар

🚬 Чекишни ташламоқчи бўлган кунингизни аввалдан белгиланг ва қоғозга ёзиб қўйинг. Онг шу вақтгача бир одатни тарк қилишга тайёрланади.

🎗Кун давомида кўп тамаки истеъмол қиладиганлар аста-секинлик билан эмас, бирданига бу одатдан воз кечганлари маъқул.

🏠 Агар иш муҳити чекишни талаб қилса, унда бу режангизни таътил вақтида ёки уйда амалга оширинг.

Тамакини блоклаб сотиб олманг ва биринчи қутиси тугамасдан, бошқасини харид қилманг.

🔥 Агар чекишнинг «хумор»и тутса, дарҳол сигаретни ёқманг. Уни қўлингизда камига 3 дақиқа ушлаб туринг.

📽 Тамаки чекиш тақиқланган жойларга, масалан, кино ва театрларга тез-тез бориб туринг.

👥 Чекишни ташлаш учун ўзингизга шерик топинг.

👃 Нафас машқини бажаринг. Нафасни бурун орқали секинлик билан тортинг ва уни кучингиз етгунга қадар ушлаб туринг. Сўнгра оғиз орқали секинлик билан чиқариб юборинг.
Ҳижама қилдиришнинг зарари йўқми?

Ҳижама - қон олиш (қон чиқариш) жараёни. Ҳижама тиббий муолажа эмас ва уни ўтказишдан олдин ҳеч қандай тиббий текширувлар ўтказилиши шарт эмас.

🔷 У қуйидаги касалликларда қўлланилади:
▪️Тери касалликлари;
▪️Суяк-мушак касалликлари;
▪️Эндокрин касалликлари;
▪️Сийдик йўли касалликлари;
▪️Юрак -қон томир касалликлари;
▪️Аллергик касалликлар;
▪️ЛОР касалликлари;
▪️Асаб тизими касалликлари;
▪️Ҳар хил турдаги оғриқлар.

⭕️ Қарши кўрсатмалар:
🔺Қон босимининг пастлиги;
🔺Юрак нуқсонлари;
🔺Камқонлик касаллиги;
🔺Қон томирлар шикастланиши;
🔺Руҳий зўриқишлар.

❇️ Шуни эсда тутиш керакки, ҳижама қилиш фақат шифокор назорати остида, барча антисептик чораларни қўллаш билан амалга оширилиши керак.
НЕГА АЙРИМЛАР МУДДАТИДАН АВВАЛ ҚАРИЙДИ?

🔹 Инсонни ўраб турган ноқулай ташқи муҳит ва ўзига-ўзи бефарқ муносабатда бўлиш муддатидан илгари кексайишга сабаб бўлади.
Баъзида ёш бўла туриб кексайганларни кўрамиз. Бунга кўпинча стресс айбдор.

🔹 Ҳозирда ўзим яшаб турган Россияда 25, 30, 35 ёшлардаги “кампирчаларни”, “чолчаларни” учратиш мумкин. Улар паспорт бўйича ҳали ёш бўлишларига қарамай, организмнинг биологик ёши улғайиб қолган.
❗️Зарарли одатлар, носоғлом турмуш тарзи, сурункали асабийлашиш ҳаттоки чарчоқ ҳам эрта қаришга олиб келади.
Нима учун тишлар сарғаяди?

✔️ Ирсий омиллар - баъзида бу наслга боғлиқ бўлиши мумкин.
✔️ Чой, қаҳва, қизил шароб таркибидаги танинлар тиш эмалини емирилишига олиб келади, бошқа рангли озиқ-овқатлардаги пигментлар бўшаб қолган жойга ўрнашади.
✔️ Сигарет таркибидаги смола тишларни сарғайишига олиб келади.
✔️ Айрим дори воситаларидан узоқ вақт фойдаланиш, масалан, тетрациклин гуруҳидаги антибиотиклар.
✔️ Кислотали маҳсулотлар ва кислота билан алоқадор иш бажарувчиларда тишлар кўп сарғаяди.
✔️Буйрак етишмовчилиги каби кенг тарқалган касалликлар ҳам тишларнинг сарғайишига олиб келади ва бунда тишларни тозалаб ювиш фойда бермайди.

Сариқликдан халос бўлиш учун стоматологияда тишларни профессионал тозалаш, оқартириш, сунъий керамик ойналаш усуллари қўлланилади.
Ўпкамда фиброз аниқланди. Бу қандай касаллик ва қандай даволанади?

Ўпка фибрози - ўпкада фиброз (чандиқ) ҳoсил бўлиши бўлиб, асосан нафас тизимининг бузилиши билан кечади. Бунда беморларда нафас олишнинг қийинлашуви, қуруқ йўтал, кўкрак қафасида оғриқлар кузатилади.

🔸Ушбу касаллик асосан 60 ёшдан катталарда учрайди. Наслий омиллар, ўпкада яллиғланиш жараёнлари, инфекцион касалликлар, нурланиш, касбга боғлиқ таъсирлар, сурункали аутоиммун касалликлар, ўпка касалликлари асоратлари, зарарли одатлар, чекиш касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

🔹Касаллик рентген, МРТ, КТ ва ўпка биопсияси ёрдамида ташхисланади. Касалликни даволаш учун шифокор тавсияларига риоя қилиш зарур. Дори воситалари билан биргаликда нафас машқлари, ўпка гимнастикасини бажариш ва касалликни келтириб чиқарувчи ташқи факторларни (нурланиш, зарарли одатлар ва касбга боғлиқ таъсирларни) бартараф этиш лозим.