Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
12K subscribers
6.29K photos
3.05K videos
13 files
2.32K links
🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!

Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар

All video materials on the channel have their own authors

📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @mojizaviyda
Download Telegram
АЛЛЕРГИЯНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?

🤧 Аллергия, асосан, атроф-муҳитнинг бузилиши ҳисобига пайдо бўлади. Агар унинг давоси йўқ экан, деб бепарво бўлсангиз, касаллик бурундан томоққа, томоқдан одамнинг нафас йўлига тушиб, нафас сиқилишига олиб келиши мумкин.
Бундай ҳолатларда бурунда полиплар пайдо бўлиб, бемор анча азият чекади. Бурун ёндош бўшлиқларини компьютер томографияси ёрдамида текшириб, полипларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш керак.
❗️Аллергияни батамом йўқ қилиб бўлмайди, фақат олдини олиб, аҳволингизни бирмунча енгиллаштириш мумкин.
Эркаклик қувватини ошириш учун нималарга эътибор бериш керак?

🔷 Эркаклик қувватини ошириш икки хил бўлиб, булар сунъий ва табиий. Эркаклик қувватини дорилар ва турли препаратлар воситасида ошириш бу сунъий усул ҳисобланади. Табиий усуллар бутун организмни чиниқтиришга қаратилган бўлиб, комплекс тарзда олиб борилади.

🔘 Улар қуйидагилар:
🔻Таркибида Э, Б, С витаминлари, рух ва селен каби элементларни сақлаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш;
🔻Уйқуни етарли ва самарали бўлиши;
🔻Стресс, руҳий босим ва тартибсиз жинсий ҳаётдан воз кечиш;
🔻Жинсий аъзолар ва кичик тос аъзоларида қон айланишни яхшилаш
🔻Семизлик, қандли диабет ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш. Ушбу касалликлар тестостерон гормони миқдорини камайтиради;
🔻Зарарли одатлар(спиртли ичимлик, тамаки ва гиёҳванд моддалар)дан воз кечиш.

Агар сизда жинсий заифлик бўлса, сексопатолог, андролог ва психотерапевтга мурожаат қилинг.
💥 ЮЗГА АЖИН СОЯ СОЛМАСИН

Ҳар қандай ёшда ҳам ёш ва гўзлал бўлиб қолишни истайсизми? Унда мен тавсия қилмоқчи бўлган воситалардан фойдаланиб кўринг. Бу сизга юздаги қуёш нури таъсирида ва ёшга доир пайдо бўлган ажинлардан халос қилишга ёрдам беради.

Бунинг учун кичкина шиша идишга 1 ошқошиқ асал, 1 ошқошиқ канакунжут ёғи (касторный масло), 1 чойқошиқ вазелин ва 2 томчи 5 фоизли йод томизилади. Обдан аралштирилади.
Тайёр аралашма ажинлар устига суртилади. Ярим соатдан сўнг илиқ сувда ювилади. Муолажа ҳар куни бир маҳал бажарилади. Давомийлиги — бир ҳафта.
Тонгда оғизда аччиқ таъм пайдо бўлиши ниманинг аломати?

❇️ Эрталаб уйғонганда оғизда аччиқ таъмни ҳис қилиш бирор сурункали хасталикнинг мавжудлиги ёки баъзи касалликлардан дарак беради. Ўт пуфаги, жигар, ўт йўли ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида ҳам оғизда аччиқ таъм ҳосил бўлади.

🔰 Агар оғиздаги аччиқлик вақти-вақти билан содир бўлиб турса, бунга аччиқ ва нордон озиқ-овқатлар, дори ёки ичимликлар сабаб бўлиши ҳам мумкин. Агар бу ҳолат доимий равишда такрорланиб турса, албатта, шифокорга кўриниш керак бўлади.

👅 Оғиздаги аччиқ таъм билан бирга тил оқ караш билан қопланган бўлса, бундай инсонларда жигар муаммолари бор деб айтиш мумкин. Агар караш сарғимтир, яшил рангда бўлса, у ҳолда эътибор ўт пуфагига қаратилиши керак.
СОЧ ГУЛЛАГАНДА ҚАЙСИ МУТАХАССИСГА МУРОЖААТ ЭТИШ КЕРАК?

💇🏻‍♀ Соч гуллаши, асосан, эндокрин тизимидаги касалликлар туфайли кузатилади. Сочда трофиканинг бузилиши, яъни шу соҳада қон томирларидаги ўзгариш натижасида илдиздан борадиган озуқа моддалар сочнинг юқори қисмигача етиб келмайди. Шунинг ҳисобига сочларнинг юқори қисми гуллаб кетади. Бунда сочнинг тузилиши ҳам ўзгаради, яъни у ингичкалашиб синади.

💆🏻Бундай пайтда асосий эътиборни ички аъзолар касалликларини даволашга қаратиш керак.
Шунингдек, сочни озиқлантирувчи воситалардан фойдаланиш шарт. Витаминларга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш, асаб тизими касалликларини даволаш ҳам муҳим ўрин тутади.
Албатта, трихолог шифокор кўригидан ўтиб, муаммони ўз вақтида ҳал қилиш зарур.

💊
БЕЗ БЕЗИЛЛАТГАНДА...

Жағ ости лимфа безларининг катталашиши томоқда йирингли ўчоқ борлиги ва ўша жойдаги инфекциянинг лимфа томирларига сўрилиши натижасида ҳосил бўлади.
Ундан қутулиш учун тиш, милк ва томоқдаги ҳалқум муртаги инфекцияларини йўқотиш, шу билан бирга, димоғдаги муртакни ювиб, тозалаш керак. Чунки инфекциянинг асосий ўчоқлари шу ерларда жойлашган.
Бундан ташқари, стоматолог-жарроҳ ва онколог-шифокор билан ҳам маслаҳатлашиш зарур.

💊
Кунига қанча узум истеъмол қилиш керак?

🍇 Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, узумнинг барча фойдали хусусиятларини олиш учун кунига 250 граммгача узум истеъмол қилиш кифоя. Шуни эсда тутиш керакки, унинг қора навларида иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган антиоксидантлар кўп бўлсада, улар аллергия чақиришга кўпроқ мойил ҳисобланади.

❇️ Узум етарли даражада калорияли ҳисобланади, шунинг учун у парҳезбоп мева сифатида кўп фойдаланилмайди.

🔷 Узумни кечқурун ейишдан сақланган маъқул. Уни эрталаб ёки кун давомида ейиш яхшироқдир.
Товон пихини қандай даволаш мумкин?

Товон пихи - бу товон суягининг суяксимон ўсиши, тикан шаклида чиқиб туради ва юмшоқ тўқималарни эзиб, оғриқ беради.
Беморда қуйидаги шикоятлар кузатилади:
🔹товон соҳасидаги оғриқ;
🔹ҳаракатдан кейин пасаядиган эрталабки оғриқлар;
🔹кучли жисмоний фаоллик ва спортдан кейинги оғриқ;
🔹оғриқлар оёққа санчилган игнага ўхшайди.

💢 Товон пихини даволашнинг энг самарали усуллари:

🔅ультра товуш терапияси;
🔅яллиғланишга қарши дориларни қабул қилиш;
🔅жисмоний фаолликни пасайтириш;
🔅физиотерапия;
🔅махсус ортопедик пойабзал;
🔅лазер терапия.

🕹 Тўғри даволаниш учун травматолог ёки ортопед мутахассисга мурожаат қилиш лозим.
Носнинг организмга таъсири қандай?

☢️ Носни тайёрлашда тамаки барги, ўсимлик ёғи, оҳак, кул, сув каби воситалар ишлатилади. Шунинг учун унинг таркибида никотин, маргимуш, поташ ва яна кўплаб заҳарли моддалар бўлади. Бу моддалар инсон саломатлиги учун жиддий хавф солади.

🔷 Улар юрак-қон томир, жигар, буйрак ва ўпка каби муҳим аъзолар фаолиятини бузади.
🔷 Нос таркибидаги маҳсулотлар тишларни емиради.
🔷 Оғиз, тил, қизилўнгач ва ошқозон раки нос чекувчиларда кўп ривожланади.
🔷 Нос чекувчиларда жинсий қувват пасайиши ва бепуштлик ривожланади.
🔷 Бош мия ва унинг қон-томирларига таъсир қилиб, бош мия атрофияси ва унинг оқибатида хотира пасайиши, диққатнинг камайиши, уйқунинг бузилиши, эринчоқлик, асабийлик кабиларни келтириб чиқаради.

❇️ Бундан ташқари носга руҳий ва жисмоний қарамлик сигарет маҳсулотларига нисбатан кўпроқ ривожланади.

💊
Артериал гипертония ривожланишининг олдини олиш учун нималар қилиш керак?

Артериал гипертония ва унинг асоратларининг ривожланишини олдини олиш учун:

🔸Кунлик рациондан ош тузи миқдорини 4 граммгача камайтириш ёки чеклаш, ёғ миқдорини ҳам камайтириш лозим.
🔸Спорт билан мунтазам шуғулланиш, ҳафтасига 3-4 марта 30-40 дақиқа сайр қилиш.
🔸Зарарли одатлар ва спиртли ичимликларни чеклаш.
🔸Уйқу рационига эътибор бериш, 7-8 соат ухлаш.
🔸Стрессга чидамлиликни ошириш, яхши кайфият.
🔸Дориларни ўз вақтида ичиш, қон босимини кунига 2 марта ўлчаш ва кундаликка ёзиб бориш зарур.
🔸Ортиқча вазндан халос бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Йилига 1-2 марта шифокор терапевт, кардиолог кўригидан ўтиш тавсия этилади.
ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР КАЙФИЯТНИ ТУШИРАДИ

Буюк Британиялик олимларнинг таъкидлашларича, газли ичимликлар депрессияга олиб келиши мумкин экан. Улар 71 ёшгача бўлган 265 нафар инсонни кузатиб, шундай фикрга келишди.

Кузатув 5 йил давом этди. Натижаларга кўра, газли ичимликни хуш кўрувчиларда руҳий сиқилиш ҳолати бошқаларга нисбатан 30 фоиз кўп кузатилган. Яна улар орасида асаб касалликларига чалиниш хавфи ҳам ортган.
Артериал гипертония ривожланишининг олдини олиш учун нималар қилиш керак?

Артериал гипертония ва унинг асоратларининг ривожланишини олдини олиш учун:

🔸Кунлик рациондан ош тузи миқдорини 4 граммгача камайтириш ёки чеклаш, ёғ миқдорини ҳам камайтириш лозим.
🔸Спорт билан мунтазам шуғулланиш, ҳафтасига 3-4 марта 30-40 дақиқа сайр қилиш.
🔸Зарарли одатлар ва спиртли ичимликларни чеклаш.
🔸Уйқу рационига эътибор бериш, 7-8 соат ухлаш.
🔸Стрессга чидамлиликни ошириш, яхши кайфият.
🔸Дориларни ўз вақтида ичиш, қон босимини кунига 2 марта ўлчаш ва кундаликка ёзиб бориш зарур.
🔸Ортиқча вазндан халос бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Йилига 1-2 марта шифокор терапевт, кардиолог кўригидан ўтиш тавсия этилади.

💊
Цинк етишмаслиги мияга таъсир қилади

Миянинг шаклланиши пайтида цинк етишмаслиги IQ ни 3-4 балга камайтиради.

Ҳа, бизнинг болаларимиз тез овқатланиш, транс ёғлар ва енгил углеводларнинг ҳаддан ташқари кўплиги ақлни пасайтиради, бу эса балоғат ёшида кўтарилиши қийин.

Бундан ташқари, вирусли инфекцияларни олдини олиш учун, шунингдек, касаллик аллақачон бошланган бўлса, цинк препаратларини қабул қилиш тавсия этилади.

Цинк пиколинати (ёки бу модданинг бошқа ҳар қандай холатланган шакли, масалан, (глитсинат) 15 дан 50 гача дозада ва баъзи ҳолларда касалликнинг бутун даври учун кунига 150 мг гача бўлган курашда катта ёрдам беради.

Дастлабки икки-уч кун ичида бир хил миқдорда цинк ичишингизга ишонч ҳосил қилинг ва касаллик вақтини камайтиринг.

💊
Ҳомиладорлик тести қанчалик ишончли?

🔷 Ҳомиладорлик тести - бу аёлда ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомила бор йўқлигини кўрсатувчи белги ҳисобланади. Бу усул орқали қон ёки сийдикда ОХГ гормони аниқланади. Ҳомиладорлик тестининг аниқлик кўрсаткичи 91% га тенг.

🔷 Қуйидаги ҳолатларда ҳомиладорлик тести "ёлғон мусбат" натижа кўрсатиши мумкин:

🔖 Таркибида ОХГ гормони сақлаган препаратлар қабул қилиш.
🔖 Жинсий аъзоларнинг ўсма ва бошқа касалликлари.
🔖 Ҳомила ўз-ўзидан тушганда.
🔖 Абортдан сўнг кам вақт ўтганда.

🔶 "Ёлғон манфий" чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:

🔹Бу амалиёт жуда эрта ўтказилганда.
🔹Қандсиз диабет, буйрак касалликлари, айниқса ОХГ гормонини сийдик билан кам ажралганда.
🔹Кўп суюқлик ичиш ёки тест ўтказишдан олдин сийдик ҳайдовчи препаратларни қабул қилганда.
🔹Амалиётни нотўғри бажарганда.

💊
Aллергик дерматит қандай касаллик?

✡️ Болаларнинг аллергик дерматитларга мойил бўлиб туғилишининг биринчи омили бу, онанинг ҳомиладорлик даврида кўп миқдорда аллергияга сабаб бўлувчи маҳсулотлар (от ва қўй гўшти, аччиқ-шўр таомлар, цитрус мевалар, дуккакли маҳсулотлар, писта-бодом, қаҳва, какао ёки турли дори воситалари)ни истеъмол қилиши оқибатида юзага келади.

🔘 Бундай болалар туғилгандан кейин шу аллергенлар билан илк бор тўқнаш келишгач, касаллик белгилари намоён бўлади. Кўпинча касаллик жуда оғир ва сурункали кечиши мумкин.

🔰 Орттирилган аллергик дерматитларга ёки аллергик дерматозларга туртки берувчи иккинчи омил юқорида саналган озиқ-овқат маҳсулотлари ёки дори воситаларини керагидан ортиқ ва ноўрин истеъмол қилишдир.
Аёллардаги-гинекологический касалликлар даволовчи ва Хиссиёт уйготувчи "РОЗОВАЯ ЖЕНЩИНА"

• Шамоллаш
• Жинсий алокага хохиш йоклиги
• Тухумдонлар шамоллаши
• Мийома, эрозия
• Хомиладор булаолмаслик
• Детский матка,каби бир канча касаликларни даволовчи махсус гель.

✔️Кин торайтиради 100%
✔️Хиссиёт уйготади 100%
✔️ Женский касаликларни бартараф этади 100%
✔️Жинсий аъзодан атиргул иффори таралиб туради.
✔️2 дакика ичида киз боладек килиб кояди (эффект десвеница)
✔️1 кутиси сизга 2 йилга йетади, кайта кайта харид килмайсиз.
Арзон гаров калбаки махсулотлардан эхтиёт болинг, оригинал махсулот харид килинг!!!

Телеграм: @timur3700

📞+998943843700
📞 +998943843700

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш ҳизматимиз Тез ва Бепул 🚚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 СУПЕР ЮЗ ТЕРИСИНИ ОКАРТИРУВЧИ ДОГЛАРНИ КЕТКАЗУВЧИ ЖУДА ОСОН МАСКА НИКОБ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 14 КУНДА КИПРИК КОШЛАРНИ ТАБИИЙ СУПЕР УСТИРИШ УСУЛИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍😍Киприкларни Ўстиришнинг Энг машхур 4 та усули
Онкологик касалликлар насл сурадими?

Саратон ҳужайралари ҳар бир организмда мавжуд бўлиб, фақат “фаол”лашмаган ҳолатда бўлади. Турли таъсирлар натижасида ушбу ҳужайралар фаоллашиши онкологик касалликларни юзага келтиради.

🔹 Кучли стресс, депрессия ҳолатлари, вирусли ва аутоиммун касалликлар, радиация нурлари таъсирида узоқ вақт бўлиш сабабли касаллик юзага келиши мумкин. Касалликнинг ҳаво ёки алиментар (озиқ-овқатлар) орқали юқиши кузатилмаган.

🔸Наслида онкологик касалликлар кузатилган инсонлар профилактика мақсадида шифокор онколог кўригидан вақти-вақти билан ўтиб туриши тавсия этилади.