FOTIHA SURASI
1.52K subscribers
86 photos
266 videos
16 files
1.31K links
Murojaat uchun: @Fotixabot

Guruximiz: @Fotixa_surasi_guruxi
Download Telegram
Исломдаги энг биринчи элчи ким ?
Anonymous Quiz
37%
Мусъаб ибн Умайр
37%
Усмон ибн Аффон
26%
Зайд ибн Хориса
Ислом динида Аза тутиш неча кун бу́лади ?
Anonymous Quiz
83%
3 кун
15%
40 кун
2%
10 кун
Саломга алик олишлик кандай амал ?
Anonymous Quiz
50%
Фарз
25%
Вожиб
25%
Суннат
Росулуллох Соллолоху алайхи васаллам нечта газотда иштирок этган ?
Anonymous Quiz
31%
15 та
39%
19 та
30%
23 та
Му́та жангида икки ку́лидан айрилган, шахид бу́лган ва икки канотлик номини олган сахоба ким ?
Anonymous Quiz
25%
Зайд ибн Хориса
39%
Жаъфар ибн Абу Толиб
25%
Абдуллох ибн Равоха
12%
Абдуллох ибн Масъуд
Куръони Каримда Зулфикл алайхиссаломнинг исми неча марта келган ?
Anonymous Quiz
52%
Икки марта
37%
Беш марта
11%
У́н марта
Илёс алайхиссалом кайси шахарда яшаб у́тган ?
Anonymous Quiz
36%
Багдодда
20%
Балабакка
44%
Куддусда
2022-йил
🗓 24 - Апрель
🍃 Якшанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:06 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:30 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 17:12 🕰

🌆 ШОМ - 19:14 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:37 🕰


Сахарлик: 04:06
Ифторлик: 19:14

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
​​📝сусамбил эртаги

Тўйдан олдинги учрашувда йигитнинг "М" харфи ёзилган резинка тапочкада келганини кўрди, оддий, камбағал йигит!

Тақдир бир эканми, йўллари туташди.

Онаси насиҳат қилди: "Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин... Шу болани бирини икки қилиш ҳам сенинг қўлингда!"...

Меҳнатнинг конига тушди, онаси сепига қўшиб берган тикув машинасида чок босди, пашшахона, ёстиқ жилд, кўрпаликлар астарлади, бозорга обориб ўзи йўлакларда юриб сотишга вақти етмади...

Эри бозорга чиқди!

Ўн йил- қорни тикув машинасига тиқиладиган даражага боргунча, ҳомиладор ҳолатида ҳам, қучоғидаги боласи ипини қўлида чувайдиган" "бола-бозор" ҳолатда ҳам тикув иши қилди.

Елкаларига ямоқлар солиб кийим кийди, ранги ўчгунча, тўкилиб сўтилгунча битта кийимини иккита қилмай " белбоққа ёлчимаган бўзчидек" ўзини ясатмайдиган чевархон бўлди...

Бири икки бўлди, эри бозордан дўкон қилди. Энди хотинининг "қўл иши" нимас Хитой, Туркия молларини сотадиган дўкондор бўлди!

Ўн беш йилда дўконлар сони ҳам иккита-ю, эри "ишбоши" бўлди, машиналар қўш-қўш, уйлар қўш-қўш бўлди.

"Энди оёқни узатсам бўлар" деб турганда, эрининг оқибатини кўрди: кундоши борлигини билди...

Ўша аёлнинг ўзи келиб жанжал қилди: "статистикада бир эркакка тўртта аёл тўғри келиши-ю, суннат, баъзи аёллар эрни ўз мулкидек кўриши, эрда кундошнинг ҳаққи борлигини ўйлаб кўрмаслигу, биринчи иккинчи, учинчини хаққини еб зулм қилиши" ни бир нафасда айтиб улгурди!

Ҳа...

Хотинлар ҳам кўпайиб, онаси айтгандек"эрини Бирини Икки қилиш"и энди қиёмига етиб келибди...

Аёл индамасдан чордоқдаги тикув машинасини судраб чиқди, орқалади-ю уйни кундошига ташлаб чиқиб кетди: йўлакка бир пайтлар учрашувга эри кийиб чиққан" М" ҳарфи ёзилган резинка шиппакни қолдириб кетди...
Ummu Zaynab Ummu

https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
"ЭСТАФЕТА" Ўзингиздан бошқага етказинг!
💜 Астағфируллоҳ
💜 Субхааналлоҳ
💜 Алхамдулиллаҳ
💜 Лаа илаҳа иллаллоҳ
💜 Аллоҳу Акбар
💜 СубханаЛлохи ВалхамдулиЛлахи ва Лаа илааҳа иллаллоҳу ВаЛлоху Акбар
💜 Астағфируллаҳал азиъми ва атубу илайҳ
💜 Аллаҳумма солли ъалаа Мухаммадин-ва ъалаа али Мухаммад
💜 Субхааналлаҳи ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳ.
💜 Лаа хавла валаа қуввата илла биллаҳ
💜 Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, субхааналлоҳил азиим
💜 Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир.

@Fotixa_surasi_uchun

🕊СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ ЁЗИЛАДИ! Ин Шаа Аллаҳ🕊
ҲАЙЗДАГИ ОДАТНИ АНИҚЛАШ
#таҳорат

126-CАВОЛ:
Аёл киши ҳайздаги одатини қандай аниқлайди? Ҳомиладор бўлишдан аввал олти кун ҳайз кўрган. Нифоси тугагач, ўн кундан ортиқ ҳайз кўрса, одатини олти кун ҳисоблайдими ёки ўн кун ҳайз ҳисоблаб, қолгани истиҳозами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳайзнинг энг ками уч кечаю уч кундуз, энг кўпи ўн кечаю ўн кундуздир. Мана шу муддат ичида икки қон ўртасидаги поклик ҳам ҳайз ҳисобланади, яъни, ҳайз муддати ичида тўхтовсиз қон келиши шарт қилинмайди. Икки ҳайз ўртасидаги поклик ўн беш кундан кам бўлмаслик керак.
Демак, биринчи марта ҳайз кўраётган аёл уч кундан ортиқ, ўн кундан кам қон кўрса, бу унинг одатига айланади. Агар ўн кундан ортиқ қон кўрса, ўн куни ҳайз, ундан ортгани истиҳоза, деб аталади. Иккинчи марта ҳайз муддати биринчисидан ортиқ ёки кам бўлса, одати шунга ўзгарган бўлади.

Нифосдан олдин олти кун ҳайз кўрган аёл, нифосдан кейин ўн кундан ортиқ қон кўрса, олти кунини ҳайз, ортиғини эса истеҳоза қони деб ҳисоблайди. Ўн кунгача қон кўриб тургани учун намоз ўқимай туради, ўн кундан ўтиб кетгач, олти кундан ортиғи истиҳоза экани маълум бўлади ва олти кундан кейинги намозларнинг қазосини ўқийди. Агар олти кундан кам ёки кўп ҳайз кўрса, масалан, беш кун ёки саккиз кун ҳайз кўрса, одати шунга ўзгарган бўлади. Ҳайз ва нифосдаги одат – Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзига кўра бир мартада ўзгаради ва шу сўзга фатво берилган.

Имом Сарахсий “Ал-Мабсут” китобида бундай дейдилар:

إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْمَرْأَةِ دُونَ عَادَتِهَا الْمَعْرُوفَةِ فِي حَيْضٍ أَوْ نِفَاسٍ اغْتَسَلَتْ حِينَ تَخَافُ فَوْتَ الصَّلَاةِ ، وَصَلَّتْ وَتَجَنَّبَهَا زَوْجُهَا احْتِيَاطًا حَتَّى تَأْتِيَ عَلَى عَادَتِهَا ؛ لِأَنَّ حَيْضَ الْمَرْأَةِ لَا يَبْقَى عَلَى صِفَةٍ وَاحِدَةٍ فِي جَمِيعِ عُمُرِهَا بَلْ يَزْدَادُ تَارَةً وَيَنْقُصُ أُخْرَى

Яъни: “Аёл киши ҳайз ва нифосдаги одатидан кам муддатда покланса, намоз вақти ўтиб кетишидан хавф қилган вақтда ғусл қилади ва намоз ўқийди. Одат кунлари келгунча, эҳтиётан, эри жинсий алоқадан тийилиб туради. Чунки аёлнинг одати доим бир хил турмайди, кўпайиб камайиб туради”. (Манбалар: “Фатҳу бобил иноя”, “Фатовои ҳиндия” ва “Ҳидоя” китоблари) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.



https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
2022-йил
🗓 25 - Апрель
🍃 Душанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:05 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:29 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 17:12 🕰

🌆 ШОМ - 19:15 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:38 🕰


Сахарлик: 04:05
Ифторлик: 19:15

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ХАЙРЛИ ТУН
Ўз яхши кўрганини ким азоблайди?!

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

“Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон сураси, 146-оят).

Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳларини кетказиш учун балолантиради. Бу билан улардан дўзах азобини узоқлаштиради.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Мусибатлар берилиши муҳаббатнинг аломати. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса, унга дунёда уқубатни тезлаштиради. Агар Аллоҳ бандасига ёмонликни ирода қилса, гуноҳи билан уни тутиб туради. Ҳатто қиёмат куни у билан келади”, - дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Динор ҳам ўтда қайта-қайта қиздирилиб, кириб кетмагунча, болғада урилиб, қолипга солинмагунга қадар устига подшоҳлар исми нақш қилиб тушурилмайди. Бало-мусибатлар мўминнинг хорланишига эмас, унинг гуноҳи кечирилишига сабаб бўлади.

Қийинчиликлар билан юзма-юз бўлганда табассум қилинг. Қийинчиликларга дуч келгандаги дастлабки қадам сабр билан табассум қилишдир.

"Нафс тарбияси" китобидан.


https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
Араб тили ўрганишни хохловчилар борми?
Яна 1-дарсдан бошлаб каналга жойлансинми?
Anonymous Poll
93%
Яхши булар эди.
4%
Йуқ керак эмас
3%
Мен араб тили биламан
FOTIHA SURASI
Араб тили ўрганишни хохловчилар борми?
Яна 1-дарсдан бошлаб каналга жойлансинми?
МашаАллоҳ ўрганувчилар кўп экан. Эртадан араб тили дарслиги каналимизга жойланади ИншаАллоҳ
АЁЛЛАР ҚАДР КЕЧАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛАДИМИ?
#намоз

-CАВОЛ: Эрта-индин Қадр кечаси келиб қолади. Ҳайз ёки нифос ҳолатидаги хотин-қизлар бу кечани қандай ўтказиш керак, улар намоз ва Қуръон ўқий олмайдиларку, савобдан қуруқ қолишадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, савобдан қуруқ қолишмайди, балки улар учун ҳам бу кечани ибодат билан ўтказиш йўллари бор. Гарчи улар намоз ўқиб, Қуръон тиловат қила олмасаларда, Қуръонни ушламасдан туриб эшитиш, барча зикр ва тасбеҳларни айтиш, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом йўллаш, истиғфор айтиш, тавба-тазарру ва дуо қилиш, илм олиш ҳамда маърузалар эшитиш каби савоби кўп амалларни бемалол бажараверадилар. Шунингдек, барча турдаги молиявий ибодатлар: закот, фитр садақаси, ҳадя, эҳсон бериш ва ифторликларни қила оладилар.

Ҳадиси шарифларда киши касал бўлса ёки сафарда бўлиб қолса, у соғлиги ёки муқимлигида одатланган нафл ибодатларнинг савобини олиши ҳақида хушхабарлар бор. Худди шундай аёлларнинг узрли ҳолатларида ҳам поклик ҳолатида одат қилиб олган нафл ибодатларининг савобини олишлари умид қилинади.

عن أبي هريرة قال: قال رسول الله ﷺ: إذا مرض العبد أو سافر كتب له مثل ما كان يعمل مقيماً صحيحاً
رواه البخاري.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қачонки банда касал бўлса ёки сафар қилса, унга муқимлиги ва соғлигида амал қилганининг баробарича ажр ёзилади”” (Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, ҳурматли опа-сингилларимиз ҳеч ҳам тушкунликка тушмасдан, Қадр кечаларида имконлари борича юқорида санаб ўтилган ибодатларни ишонч ва савоб умидида бажарсинлар, Аллоҳ таолонинг фазли кенг, албатта, муродлари ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEbdc6ey02CBTa_UiQ
2022-йил
🗓 26 - Апрель
🍃 Сешанба 🌙

( Тошкент шаҳри )


🏙 ТОНГ - 04:04 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:27 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:26 🕰

🌇 АСР - 17:13 🕰

🌆 ШОМ - 19:17 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:40 🕰


Сахарлик: 04:04
Ифторлик: 19:17

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг