Омбудсман матбуот котиби |Фотима Мадрахимова
185 subscribers
101 photos
61 videos
1 file
143 links
Фотима Мадрахимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича Вакил маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: ombudsman.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oliy Majlisining Inson huquqlari bo’yicha vakilining 2022-yildagi faoliyati.


👇каналга уланиш
https://t.me/FotimaMadraximova
Маҳкумларнинг жазони ўташ даврида бажарадиган иши пенсия тайинлашда иш стажига қўшилади

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=8н777

Каналга уланиш👉 @Hudud24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Взаимодействие и сотрудничество в области надежной защиты прав и свобод человека
#23feb #uzbekiston24

👇каналга уланиш
https://t.me/FotimaMadraximova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔻Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти 1995 йилнинг февраль ойида МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда жорий этилган. Куни кеча Омбудсман институти 28 йиллигини 20 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи ваколатли органлари ва Омбудсманлари билан биргаликда Самарқанд шаҳрида нишонлади.

Португалия, Сербия, Венгрия, Туркия, Озарбайжон, Россия, Таиланд, Марокаш қироллиги, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари Омбудсманлари, нуфузли халқаро ташкилотлар, сенатор ва депутатлар, давлат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилган халқаро конференцияда хотин-қизлар ва ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб жиҳатлари ҳамда Омбудсманнинг давлат идоралари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди.

👇каналга уланиш
https://t.me/FotimaMadraximova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Тошкентда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга ўтказиладиган мониторингларда зўравонлик ҳолатлари ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг старт олди.

Семинар тренингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари, Омбудсманнинг худудлардаги минтақавий вакиллари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари аъзолари иштирок этишмоқда.

👇каналга уланиш
https://t.me/FotimaMadraximova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Испаниянинг етакчи онлайн нашри «El Mundo Financiero» яна Ўзбекистон мавзусига мурожаат қилди.

Бу гал нашр жорий йил 23 февраль куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференция тафсилотларини қаламга олди. Mатериалда “Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, давлат ва жамиятни демократлаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтлар барпо этишили ҳамда Омбудсман фаолияти самарадорлиги қайд этилган. 

👉https://t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт |Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👧🏻 Ўтган йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди:

📬 2022 йил мабойнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида жисмоний ва юридик шахслар, болалар ҳамда улар қонуний вакиллари томонидан жами 696 та мурожаат қабул қилинди.

✔️ Шулардан 64 та мурожаат қаноатлантирилган, 310 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.

↩️ 2021/2022 йилларда жами ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган 21 та болалар муассасаси фаолияти тугатилди.

🏠Республика бўйича жами 139 та оилавий болалар уйи ташкил этилган бўлиб, уларда 822 нафар болалар тарбияланмоқда.

📖 Батафсил
✍️✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sinopsis
☝️ Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас

📑 Янги таҳрирдаги Конституциянинг 21-моддасига кўра, ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

🔗 Батафсил

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram | TikTok | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Товоқсойдаги жазони ижро этиш муассасасида шароитлар қандай?

Ҳибсхона, қамоқхона каби ёпиқ муассасаларда қийноқлар юз бериши, маҳкумлар додини ҳеч кимга айта олмаслиги каби ҳолатлар узоқ эмас, жуда яқин тарих. 

Бугунги кунга келиб эса ёпиқ муассасаларда шарт-шароитлар яхшиланиши баробарида улардаги аҳволни мунтазам ўрганиш, мониторинг қилиш тизими ҳам йўлга қўйилди. 

Шу мақсадда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузурида Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи ташкил этилган. 

Бундан ташқари, ҳар бир жазони ижро этиш ва бошқа ёпиқ муассасаларда Омбудсман қутиси ташкил этилган бўлиб, маҳкумлар унга шикоят ва аризаларини ёзиб қолдириши мумкин.  

Куни кеча Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 7-сонли жазони ижро этиш муассасасидаги шарт-шароитлар билан танишди.   

👉https://t.me/FotimaMadraximova
⚡️Болалар Омбудсмани Хоразм вилоятидаги оилавий меҳрибонлик уйидаги жинсий зўравонликка учраган вояга етмаганлар ҳолатини ўрганмоқда


Хоразм вилоятидаги меҳрибонлик уйида яшовчи 3 нафар вояга етмаган қизларнинг зўравонликка учраганлиги ҳолати ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда кенг тарқалди ва жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Болалар Омбудсмани болаларга нисбатан қўлланадиган ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо турларини қўллаш керак деган позицияда.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳолатни назоратига олди ва ишга оид барча ҳужжатларни ўрганмоқда.


👉https://t.me/FotimaMadraximova
🔎Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан Навоий вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди

📍Мониторинг ташрифи давомида Навоий вилоятидаги 4, 5, 11,12-сон жазони ижро этиш колонияси, 36-сон Манзил-колонияси, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти минтақавий филиали ҳамда Нурота туман ногиронли бўлган эркак шахслар учун мурувват уйидаги шароитлар ўрганилди.

📌Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти минтақавий филиалига ўтказилган мониторингда беморларни овқатланиш шароитлари ўрганилганда, ҳар бир беморга таомланиши учун кунига ажратилган сумманинг етарли эмаслиги аниқланди. Мазкур масала Республикадаги бошқа наркологик диспансерларда ҳам ўрганилади ва таҳлиллардан келиб чиқиб масъул вазирликка Омбудсман тавсиялари киритилади.
📎Батафсил

👉https://t.me/FotimaMadraximova
#bolalar_ombudsmani

🔰Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрланиши бўйича Болалар Омбудсманига мурожаат келиб тушган.

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда вояга етмаган қизнинг зўрланиши билан боғлиқ яна бир хабар тарқалди. Шуни маълум қиламизки, мазкур масала бўйича Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга мурожаат келиб тушган ва назоратга олинган.

Куни кеча Болалар Омбудсмани ушбу мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва тегишли маълумотларни олди. Болалар Омбудсмани ўрганиш натижалари бўйича Бош прокуратура ва ИИВга мурожаат юборган.

Ҳолат якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади.

Болалар Омбудсмани яна бир бор болаларга нисбатан қўлланадиган жинсий жиноятларга оғир жазо турларини қўллаш керак деган позицияда қатъий туришини маълум қилади.

👉https://t.me/FotimaMadraximova
#bolalar_ombudsmani #rasmiy_axborot

❗️Хоразм вилоятидаги оилавий болалар уйида яшовчи 3 нафар вояга етмаган қизларнинг зўравонликка учраганлиги ҳолати юзасидан Олий судга Хоразм вилоят прокуратураси томонидан кассация тартибида протест киритилган эди.

Бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримининг А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ишни янгитдан кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юбориш тўғрисида суд ажрими чиқарилди.

Суд жараёнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) Алия Юнусова ҳам иштирок этган.

👉https://t.me/FotimaMadraximova
#ombudsman #ishga_tiklash #toshkent_vil #mintaqaviy_vakil

🔰Яна бир фуқаро ишга тикланди ва иш берувчидан мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилиши белгиланди – Омбудсман

Фуқаро М.Д. унга зарур шароитлар яратиб берилмаганига қарамасдан, вазифаларини бажариб келган. 3 ойдан сўнг эса сиртқи таълимда ўқиши ва орада бетоб бўлиб қолгани сабабли синов муддатидан ўта олмаганлик важи билан бўшатиб юборилган. Унинг боқувчиси йўқлиги ва вояга етмаган фарзандлари борлиги ҳам инобатга олинмаган.
___
▫️Очередного гражданина восстановили на работу, а работодателю обязали взыскать заработную плату и моральный ущерб за вынужденный прогул – Омбудсман
___
▫️Another citizen was reinstated to work, and the employer was obliged to recover wages and moral damage for forced absenteeism - Ombudsman

👉https://t.me/FotimaMadraximova
🔰Омбудсман фаолияти натижадорлиги 2021 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошган

Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) ҳисоботи муҳокама қилинди. Таъкидланишича, 2022 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан, чет эл фуқароларидан ва хорижий давлатлар омбудсманларидан, шунингдек ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслардан, уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячиларидан (адвокатлардан) жами 17761 та мурожаат келиб тушиб, 2021 йилга нисбатан 977 тага ёки 5,2 фоизга камайган.

📨Омбудсманга юборилган такрорий мурожаатлар сонини кескин камайтириш бўйича кўрилган чоралар натижасида такрорий мурожаатларнинг сони 2022 йилда 2021 йига нисбатан 734 тага ёки 15,8 фоизга камайди.

📍Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Қашқадарё, Тошкент шаҳри, Сурхондарё ва Тошкент вилоятидан, энг кам мурожаатлар эса Сирдарё, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятидан келиб тушган.

📌Омбудсман сўровига асосан ваколатли давлат органлари масъул ходимлари ҳаракатларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 3 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 22 нафар масъулга “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган, 6 нафар масъулга ўртача ойлик иш ҳақининг 30,0 фоизи миқдорида “жарима” интизомий жазоси қўлланилган, 3 нафар масъул ходим ўз ишига совуққонлик билан ёндашганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

💰2022 йилда фуқароларнинг мурожаатлари асосида ундирилган ҳамда ундириши белгиланган маблағлар 2 млрд. 372 млн.сўмни ташкил этди. Шундан, 45,4 млн.сўмдан ортиқ алимент тўловлари, 505,9 млн. сўми фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ тўловлардир.

🔍Шунингдек, 13 нафар фуқаро ишга тикланди, 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди. 14 нафар фуқаронинг зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик факти белгиланди. 7 нафар фуқарога пенсия ҳисоблашда инобатга олинмаган стаж қайта ҳисоблаб чиқилиши белгиланган, 11 нафар фуқаронинг ўлим факти белгиланди. Мурувват уйларида яшовчи 27 нафар шахсларнинг туғилганлик факти белгиланди ва ҳужжатлари расмийлаштирилишида кўмаклашилди.
батафсил

👉t.me/ombudsmanuz

🌐Cайт |Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube‌‌
🔰Эффективность деятельности Омбудсмана увеличилась в 2,5 раза по сравнению с 2021 годом

7 апреля 2023 года на пленарном заседании Сената был рассмотрен отчет Уполномоченного Олий Мажлиса по правам человека (омбудсмана) о деятельности в 2022 году.

Отмечается, что в 2022 году в общей сложности к Уполномоченному поступило 17 761 обращений от граждан Республики Узбекистан и лиц без гражданства, иностранных граждан и Омбудсманов иностранных государств, а также лиц, содержащихся в местах содержания лиц с ограниченной свободой передвижения , их близких родственников и защитников (адвокатов). По сравнению с 2021 годом количество обращений уменьшилось на 977 или на 5,2 процента.

Несмотря на то что 95 обращений признаны анонимными в соответствии с требованиями Закона Республики Узбекистан «Об обращениях физических и юридических лиц», поднятые в них проблемные вопросы нашли отражение в соответствующем анализе обращений.

В результате принятых мер по резкому сокращению количества повторных обращений, направленных Уполномоченному, количество повторных обращений в 2022 году по сравнению с 2021 годом уменьшилось на 734, или на 15,8 процента.

👉https://t.me/FotimaMadraximova

http://ombudsman.uz/ru/news/2023/04/07/senat-yalpi-majlisida-oliy-majlisning-inson-huquqlari-boyicha-vakilining-ombudsman-hisoboti-muhokama-qilindi
2022 йилда Омбудсман аралашуви билан 52 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди

🛡Қайд этилишича, Омбудсманга маҳкум ва маҳбуслардан келиб тушган шикоят ва аризалар ўрганиб чиқилиши натижасида прокуратура идоралари томонидан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги 43 та қарор бекор қилинди. Қўшимча суриштирув ва терговга қадар текширув ўтказиш белгиланди.

📌21 та мурожаат бўйича тегишли судлар томонидан 52 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилди;

✅️13 нафар айбланувчига нисбатан танланган эҳтиёт чораси енгилроғига ўзгартирилди;

♻️17 нафар маҳкумнинг (маҳбуснинг) оила аъзоларига моддий ва ижтимоий кўмак берилди;

📍21 нафар маҳкум инсонпарварлик тамойили асосида, яшаш жойига яқин бўлган ҳудуддаги колонияга ўтказилди.

⚠️Шунингдек, 9 та шикоят юзасидан 11 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган ва 1 та шикоят юзасидан 1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниган.

🔖Прокуратура идоралари томонидан ўтказилган ўрганишларга кўра, 3 нафар маҳкумга қўлланилган интизомий таъсир чораси ноқонуний деб топилган ва бекор қилинган.

🛡2 та шикоят юзасидан прокуратура органлари томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимларининг 2 нафар ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
👉Sputniknews.uz

👉https://t.me/FotimaMadraximova
Босимга учраган ўқитувчи мурожаати ижобий ҳал этилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили номига Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро О.Қ.дан иш фаолиятида меҳнат ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.

Тумандаги мактаблардан бирида математика фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритадиган мурожаатчининг сўзларига кўра, шу мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари иш бошлаганидан буён йиғишларда уни обрўсизлантиришгат ҳаракат қилиб келган ва унга босим ўтказиш орқали дарс соатларини ўз танишларига ўтказиб берган.

Фуқаро О.Қ.нинг мурожаати назоратга олиниб, вилоят Халқ таьлими бошқармаси билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида директор ўринбосарининг иш фаолиятида қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланиб, мурожаатчидан қонунга зид равишда олинган ўқув соатлари ўзига қайтарилди.

Бугунги кунда мактаб директори ўринбосари эса, эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

👉https://t.me/FotimaMadraximova