Нимага тушкунликка тушамиз?
@FotihaUz
Нега ҳар ишдан ҳадиксирайверамиз. Ахир ҳаёт шундай қурилганку! Бизнинг суянчимиз Аллоҳ таолоку! Ким кимгадир ишонса, у ишонгани бандадир, фонийдир. Ким Аллоҳга ишонса, У Раббдир, боқийдир. Бизнинг суянчимиз Аллоҳ таоло мана нима демоқда:
"У қавмни қувишда бўш келманг. Агар озор чекаётган бўлсангиз, улар ҳам сиз озор чекаётганингиздек озор чекмоқдалар. Сиз эса, Аллоҳдан улар умид қилмаган нарсани умид қилмоқдасиз. Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир".
("Нисо" сураси, 104-оят).
"Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар. (Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатга чақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигига эгадирлар.)
("Оли-Имрон" сураси, 139-оят).
"Агар сизга жароҳат етган бўлса, у қавмга ҳам шунга ўхшаш жароҳат етган. Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Токи Аллоҳ иймон келтирганларни билиши учун ва улардан шаҳидларни чиқариб олиши учун. Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Яъни, бир ундай, бир бундай бўлиб туради. Агар иш бир хилда тураверса, дунёнинг қизиғи қолмайди. Доимо мусулмонлар ғолиб келаверса, ҳамма ўзини мусулмон деб эълон қилиб юборади. Оқибатда ҳамма аралашиб кетиб, ким ҳақиқий мўмин-мусулмон, ким юзаки эканини одамлар била олмай қоладилар. Қийинчилик, оғир ҳолатларда мўминлар мунофиқлардан ажраб чиқадилар.
("Оли-Имрон" сураси, 140-оят).
Мен Аллоҳнинг бу таълимотларини қандайдир арзимас кишилар ё ҳодисалар туфайли келтираётганим йўқ. Балки, Аллоҳнинг Каломи бизга абадий ва амалий дастуруламалдир. Азизлар Қуръонни ўқийлик, англайлик ва амал қилайлик!
----
Қуръони карим таржима ва тафсирлари устоз, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Тафсири Ҳилол"ларидан олинди.
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш

ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ САҲОБИЙ БЎЛГАНМИ?
@FotihaUz
Ҳурматли Шайх, сизга қуйидагича саволларим бор эди:
1. Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлганми. Домламизнинг айтишига кўра ва тарих китобларимизда ёзилишича, у Мовароуннаҳр аҳолисининг кўпчилигини қатл этган, қишлоқларни вайрон этган, қадимий урф-одатларни оёқ-ости қилган эмиш.
ЖАВОБ:
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қутайба ибн Муслим саҳобий бўлмаган.
У киши ҳақида айтилган гапларга қўшилиб бўлмайди. Албатта, диёримизга Ислом у киши бошчилигидаги фотиҳлар орқали кирган. Сизга Қутайба ибн Муслим ҳақида ажойиб бир ҳодисани келтиришимиз мумкин.
Бундан ўн тўрт аср илгари мусулмонларнинг муқаддас китобида бошқа дин ва мафкура эгаларига, душманларига ҳам қонун бўйича мусулмонлар билан бир хилда ва тенг муомала қилиш ҳақидаги оятларнинг битилиши, уларга оғишмай амал қилиниши инсон ҳуқуқлари масаласидаги жаҳон тарихининг олтин саҳифаларидир.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, балки таълимотлар олтин саҳифалигича қолиб кетмаган, балки ҳаётга тўлиқ татбиқ қилинган. Бунга мисоллар кўп. Лекин шартимиз фақат биргина мисол келтиришга имкон беради, холос.
Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигидаги мусулмон фотиҳлар Самарқандга аввал у ернинг аҳолисига Исломга кириш, аҳднома тузиш ёки уруш қилишдан бирортасини танлашни таклиф қилмай, Ислом қоидасини бузган ҳолларида тўғридан-тўғри кириб олдилар. Ерли аҳоли бу иш Ислом қоидасига хилоф эканлигини англаб етганидан кейин халифага шикоят хати юбордилар. Халифа бу ишни кўриб чиқишни қозига оширди. Қози Қутайба ва унинг одамлари Самарқандни ташлаб чиқишлари лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Бу дунё тарихида ғолиб халқ қозисининг мағлуб халқ фойдасига чиқарган биринчи ҳукм эди. Қутайба аскарлари билан самарқандликларга узр айтиб чиқиб кетди. Буни кўрган Самарқанд аҳолиси Исломга кирди. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅ Манба

КИТОБ ҲАҚИДА
@FotihaUz
Ассалому алайкум! «Далаилул хойрот» иборасининг таржимаси қандай? Ушбу китобдаги саловотларни ўқишда тайин қилинган вақт ва кунлар аҳамиятлими? Ёки ўқувчи вақтига қараб, тартиб билан, кунига 2-3 та саловатни ўқиб юрса бўладими? Айрим «олим»ларнинг “ҳафтада бир ўқиб чиқиш шарт” деганлари ҳақиқатга яқинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Далаилул хойрот» ибораси “яхшиликка далолат қилувчи” деган маъносидадир. ўқувчи вақтига қараб, тартиб билан, кунига 2-3 та саловатни ўқиб юрса бўлади. Шариатимизда фарз, шарт, вожиб, суннат ва мустаҳаб деган сўзларнинг ўз мақомлари бор. Буларнинг барчаси Аллоҳ ва Унинг расули тарафидан белгиланадиган амаллардир. Худди “намоз ўқишга таҳорат шарт” дейилгани каби. У салавотларни ўқиш ҳар кимнинг ўз ихтиёрада. Мабодо бирор тариқат шайхи уни вазифа тариқасида буюрса ҳам юқоридаги фарз, шарт, вожиб, суннат ва мустаҳаблар даражасида бўла олмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

КЎРИНМАС ОДАМЛАР
@FotihaUz
Суқрот Афлотуннинг укаси Ғлукон(Глюкон) билан кетаётган эди. Ғлукон Суқротга Лидия мамлакатидаги бир чўпон ҳикоясини айтиб берди. Чўпон узук топиб олиб бармоғига тақади. Сўнг бу узукнинг сеҳрли узук эканини, уни ким тақса кўринмас бўлиб қолишини билиб қолади.
Суқрот билан Ғлукон бу ҳикоядаги ахлоқий томонлар ҳақида узоқ суҳбатлашишади. Аммо улар иккаласи ҳам Юнонистонда нега аёллар ва қуллар сеҳрли узук ишлатишмасада кўзга кўринмаслиги ҳақида бир-биридан сўрамайди.
Суқрот ҳам, Ғлукон ҳам вафот этиб кетишди. Тахминан 2500 йил ўтди. Илм ривожланди. Маърифат кенгайди. Афсоналар инкор қилинди. Сеҳрли узук йўқлиги барчага аён бўлди. Аммо бир нарса ўзгармасдан қолаверди. Ҳали ҳам шундай одамлар борки, уларни ҳеч ким кўрмайди.
Ушбу сўзларимиз ҳеч кимга кўринмайдиган кишилар ҳақида...
Меҳнат вазирлиги ишчилар рўйхатига киритмайдиган уйдаги тарбиячилар ҳақида...Аслида кимдир бу оламда ишлаётган бўлса шулар ишлаяпти. Кимдир муқаддас вазифа учун жон бераётган бўлса демак, шулар бераяпти...
Ушбу сўзларимиз ғоиб бўлишса биров суриштирмайдиган, ҳозир бўлишса биров эътибор бермайдиган оддий ишчилар, бандаргоҳларда ҳаммоллик қиладиган ёш болалар, кўчанинг бир четида ўтириб кишилардан тиланмаслик учун майда-чуйда нарсалар сотиб ўтирадиган қариялар, бир бурда нон ёки китоб сотиб олиш учун тошни иккига бўладиган оталар, ижара машина ҳайдайдиганлар, кўчаларни супуриб юрадиганлар, табибга кўз тикиб турган беморга тезроқ етиб бориш учун ўз ҳаётини хатарга солиб тез ёрдам машинасини тез ҳайдайдиган ва уларни биров танимайдиган ҳайдовчилар ҳақида...Ана шулар оламнинг таъми ва мазасидир! Ана шулар шарафла баробар зотлардир!
Ушбу сўзларимиз турмушга чиқа олмасдан ёр ва фарзанд соғинчида ҳар куни минг марта ўладиган, беҳуда исрофларимиз ва ортиқча орзуларимиз қурбони бўлган қизларимиз ҳақида... Биз уларнинг аҳволи яхши деб ўйлаймиз. Аҳволимизга вой! Уларнинг аҳволи аслида яхши эмас...
Тўй харажатлари қиммат бўлгани ва иши йўқлиги учун уйлана олмай юрган, атрофида ҳар куни ярим яланғочлар чиқиб васваса қиладиган, ҳар-хил сериаллар ва фаҳш видеолар шаҳватларини жунбушга келтирадиган, аммо ўзлари ҳали ҳануз Аллоҳнинг йўлидан оғмаган, масжидлар томон бораётган, қалби тубида минглаб урушлар бўлаётган, дунёнинг ортидан кетиш осон бўлсада Аллоҳни муроқаба қилиб турган йигитларимиз ҳақида...
Бу ерда барчаларини келтира олмадим. Чунки уларни мен ҳам кўра олмайман.
Умидсиз бўлманг! Сизни Аллоҳ кўриб тургани кифоядир!
АбдулҚодир Самарқандий

Forwarded from Bayyina.uz
Икки тайин қилинган нарса борки, унда ҳолингиз не кечишини билмайсиз.
1. Вақт-замон жиҳатидан тайин қилинган нарса:
"Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас".
Луқмон сураси, 34-оят.
2. Макон-жой жиҳатидан тайин қилинган нарса:
"Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Аллоҳгина Билгувчи ва Огоҳдир"
Луқмон сураси, 34-оят.
Аллоҳдан гўзал хотима сўраймиз!
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz | #Оятдаги_ҳикмат
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
⬇️
Telegram | Instagram | YouTube

ДУО ҚИЛИШ ҲАҚИДА
@FotihaUz
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламни кўришни дуо қилиб сўраса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар кўришга лойиқ бўлиб, у зотнинг суннатларига кўпроқ амал қилсангиз, Аллоҳ таоло у зотни кўришни ҳам ва у зотга қандай одоб билан муомалада бўлишни ҳам таълимини бериб қўяди. Ўзингиз у зотни кўришни қаттиқ сўраб олсангиз, ин шаа Аллоҳ Аллоҳ бундан ҳам маҳрум қилмайди. Лекин одоби ўзингизга ҳавола. Шунинг учун сиз кўпроқ у зотни кўришга эмас, балки суннатларига амал қилаверинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш
@FotihaUz
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламни кўришни дуо қилиб сўраса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар кўришга лойиқ бўлиб, у зотнинг суннатларига кўпроқ амал қилсангиз, Аллоҳ таоло у зотни кўришни ҳам ва у зотга қандай одоб билан муомалада бўлишни ҳам таълимини бериб қўяди. Ўзингиз у зотни кўришни қаттиқ сўраб олсангиз, ин шаа Аллоҳ Аллоҳ бундан ҳам маҳрум қилмайди. Лекин одоби ўзингизга ҳавола. Шунинг учун сиз кўпроқ у зотни кўришга эмас, балки суннатларига амал қилаверинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ Каналга уланиш
Оиланинг бошлиғи ким?
Савол: Сир эмаски, кўпгина оилаларда оила бошлиғи эркаклар бўлиб келган. Аммо кейинги пайтларда ана шу тартиб бузилаётганга ўхшайди. Шариатимиз бу масалага қандай қарайди?
Жавоб: 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAD66_7T43kGHmSaBiA

Мўғуллар мусулмон диёрларини босиб олган пайтларда, уларнинг ўта шафқатсиз ва қудратли жангчилар экани ҳақида ваҳима ҳамма ёқни босиб кетади. Шайх Абул Ҳасан Надавийнинг айтишларича, босқин қилаётган қўшиндан бирортасини кўчасида кўриб қолишса, ваҳиманинг қаттиқлигидан, бир неча мусулмон бир кишига таслим бўлиб, унинг сўйиши осон бўлиши истагида, ерга ётиб беришар экан.
Уларни енгиб бўлмайди деган тушунча бутун ислом оламини эгаллаб олган. Лекин Аллоҳнинг хоҳиши ила шундай шавкатли қўшин ҳам синган.
Нима демоқчиман? Биз ҳам коронавирусдан мўғуллардан қўрқиб қолган аждодларимиздек ваҳимага тушиб қолганмиз. Тўғри, вирус хатарли. Лекин Аллоҳнинг хоҳиш ва инояти ундан-да, кучли ва қудратли! Бир қўлимизда карантин қонун-қоидаларига қатъий риоя қилишни ушлаб, иккинчисида Аллоҳга иймонимизни маҳкам тутайлик.
Бу эътиборсизлик ё масъулиятсизликка эмас чорлов эмас, балки иймон ва амалга чақириқ. Ўртадаги фарқни ажратиб олайлик. Қалбимиздан қўрқув ва ваҳимани чиқариб ташлаб, вирусларни ҳам яратган Зотга суянайлик ва бу иймондан қувват олайлик.
Зеро, МАҒЛУБИЯТ душман кучидан эмас, ҚАЛБДАГИ ЗАИФЛИКДАН келади.
Мен ҳам энди лентадаги ва бошқа каналлардан келган хабарларни ўқимайман. Коронавирус ҳақида яхши маълумотга эга бўлдим, шунга амал қилиб яшайман.
Мубашшир Аҳмад

ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИНГ ҚОИДАЛАРИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРСАНГИЗ
@FotihaUz
Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Сиздан бир илтимосим бор, Таҳажжуд намозининг қоидаларини тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ:
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир.
Аллоҳ таоло:
«Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса», деган. (Исро, 79)
Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тар-ғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз таҳажжуд намози, деб аталади.
Шунингдек, бу намоз қиём намози, деб ҳам айтилади. Аввал бошида бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилчадан кейин вожиблиги насх қилинган.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам дейилган.
Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

ЖИНСИЙ АЛОҚА ҲАҚИДА
@FotihaUz
Ассалому алайкум! Жинсий алоқадан аввал таҳорат олиш шартми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Намоз, тиловати Қуръон, тиловати сажда, тавофлардан бошқасига таҳорат шарт эмас. Покизаликда бўлган бола, покизаликда бўлади. Валлоҳу аълам!

ҚАНОТЛАРИНИ КЕСМАНГ!
@FotihaUz
Тарбия бўйича тажрибага эга олимлар айтишадики, агар сенда ёш фарзандлар бўла туриб уйинг доимо тартибли, чиройли ва тоза турса ҳамда ҳамма нарса тамоман ўз жойида турса, демак сен ёмон ота экансан. Чунки болалар бўлатуриб доимий тартибдаги уй маҳрумликка, қаттиққўлликка ёмон бошқарувга далолат қилади. Доимий тартибли уйда болаларнинг болаликлари ўғирланаяпти, хаёллари қамоққа тиқилаяпти, руҳлар оёқости қилинаяпти.
Мен уйда низом ва қонунлар бўлишига қарши эмасман. Яъни, қонун ва қоидалар ҳукмронлик қилмайдиган кичик жамиятлар ҳам ҳалокатга маҳкумдир! Аммо шуни унутмайликки, қонунлар бизнинг ҳаётимизни тартибга солиш учундир, уни ўғирлаш учун эмас.
Менинг қарши бўлган жойим шуки, кўпгина ота-оналар, айниқса оналар уй-рўзғор анжомларининг тартибига жуда ўч бўлишади. Аёлларнинг табиий инстинкти эркакларникина қараганда тартибга ўчроқ. Улар наздида уй жиҳозлари қурайшнинг эъзозланадиган, қурбонлик қилинадиган бутлари кабидир. Аслида бу жиҳозларни ишлатиш ва манфаат олиш учун сотиб оламиз, муқаддаслаштириш учун эмас. Биз бу тўғрида мўътадил бўлмоғимиз лозим.
Боланинг ўйинга бўлган эҳтиёжи худди шоирнинг қасидага бўлган эҳтиёжига, дарахтнинг сувга бўлган эҳтиёжига, ошиқнинг маъшуқасига бўлган эҳтиёжига ўхшайди. Ўйин бола учун шунчаки вақт ўтказиш эмас. У ўзни шакллантириш ва оламни кашф қилишдир.
Қизчамизга денгиз безгаги текканида ташхисдан илгари фақат иситманигина аниқлай олдик. Аммо мен қизчамни қўғирчоғини қучоғига олиб шундай деяётганини эшитдим:
"Азизим! Сен бемор бўлсанг қорнинг оғрийди, қайт қилгинг келади аммо қила олмайсан. Совуқдан титрайсан, сени қучоқларига олишларини истайсан!".
У шундай деб қўғирчоғини қучоғига олди.
Фарзандларимиз курси, стол, гулли вазаларимиз, суратлар ва жойнамозларимиздан муҳимроқдир. Уйнинг кир бўлиши нимани билдиради? Рангли қаламларнинг сочилиб ётиши, варақларнинг тартибсиз ётиши нимани англатади?! Уларни маҳрум қилишнинг ўрнига улар билан шартнома тузайлик. Улар ўйнаб, ёзиб, чизиб бўлганларидан сўнг нарсаларни йиғиштириб жой-жойига қўйишсин. Орқаларини тозалашни ўрганишсин.
Сочилиб ётган қалам ва варақлар фарзандларимиз гўдаклик чоғини яшаётганини англатади.
Азиз онажонлар! Кир ювиш машинангизнинг борлиги сизнинг диктатор эмаслигингизга, аксинча фарзандларига эътиборли, уларни риоясини қиладиган ажойиб она эканлигингизга далолат қилади.
Болалар бўлмаган уй чиройли бўлсада қабристондан фарқи йўқ. Фарзанди йўқлар уйни ағдар-тўнтар қилиб юборсада фарзандлари бўлишини орзу қилишади. Фарзанди йўқ аёл ҳар соатда битта идиш синдирсада, кийимларини ҳар дақиқада кир қилсада боласи бўлишини орзу қилади.
Уларга қонунларни ўргатинг. Уларни тартибга ўргатинг. Аммо уларнинг қанотини кесманг, учаверишсин!
Адҳам Шарқовий

Жума айёмингиз муборак бўлсин!
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@Bayyinauz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
⬇️
Telegram | Instagram | YouTube
Каналга уланиш:
➡️ https://t.me/joinchat/AAAAAD66_7T43kGHmSaBiA

ФАРЗАНД ҲАҚИДА
@FotihaUz
Ассалому алайкум! Аёлнинг қайси кунда ҳомиладор бўлиши фарзанднинг келажагига таъсири борми? Бир домланинг марузасини эшитгандим, айтилишича аёл шанба ёки сешанба куни ҳомиладор бўлса, фарзанд жисмоний ёки ақлий камчилик билан туғилармиш. Шу ростми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Намоздан кейин, таҳорат билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб, дуодан кейин ҳомила бўлса, қайси кунда бўлишининг ҳеч қандай фарқи йўқ. Аллоҳ таолонинг кенг фазлини торайтиришнинг ҳожати йўқ. Валлоҳу аълам!