Фарғона тумани ҳокимлиги
297 subscribers
8.77K photos
1.84K videos
41 files
3.25K links
🔵 Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий канали

Манзил: Фарғона тумани, Водил МФЙ, Марғилон кўчаси 1-уй.

Почта индекси: 150400

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://linkfly.to/40102LfEipB
Download Telegram
Фарғонада 2023 йилдан бошлаб Аи-92 бензин ва «Евро-5» стандартидаги дизель ишлаб чиқарилади.

Батафсил — http://dy.uz/De3W4
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6000 нафардан ошди.

Батафсил — http://dy.uz/MOUvG
Сенат раиси: Ҳокимликларнинг 3 минг қароридан 42 фоизи судларда бекор қилинган, бундан эса халқ азият чекмоқда

https://bit.ly/3fCo0EA

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади

➡️ https://bit.ly/37JcqVm

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Маъмурий шикоят бериш муддати қанча?

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга кўра, маъмурий шикоят маъмурий ҳужжат, процессуал ҳужжат тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан ёки манфаатдор шахсга маъмурий ҳаракат ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай берилиши мумкин.

⌛️ Маъмурий шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи маъмурий орган томонидан тикланиши мумкин.
Дўкондан харид қилинган маҳсулотларни дезинфекция қилиш шартми?

Дўкондан олиб келинган сумка ва маҳсулотлар ўрами, яъни қадоғини дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш керак.

🚙🧴Агар савдо марказига шахсий машинангизда борсангиз, яхшиси, дезинфекцияни харидларни машинага юклашдан аввал қилган маъқул.

🥕🍏 Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиш, маҳсулотлар ўрамини овқатланиш столи устида очмаслик, сумкани бўшатгандан сўнг қўлларни ювиш керак.

❄️👋 Музлатгичга қўйиладиган ёки болалар қўлига тушадиган маҳсулотларни махсус воситалар билан ювиш ва дезинфекциялаш зарур.
Forwarded from ɴᴏsɪʀᴏᴠ ɪʟʜᴏᴍ ᴀʙʙᴏsᴏᴠɪᴄʜ
Fargʻona tumani 1-sektor rahbari, tuman hokimi va mutasaddi tashkilot vakillari ishtirokida tumandagi "Chinor tagi" dam olish va istirohat bog'ida hududning 11-sinf bitiruvchi oʻquvchilari bilan "Hokim va yoshlar" uchrashuvi tashkil etildi.
Uchrashuv davomida yoshlar bandligini taʼminlash, tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanish, yoshlar start-uplarini qoʻllab-quvvatlash masalalari atroflicha koʻrib chiqildi.
Yoshlar tomonidan 16 ta murojaatlar yoʻllanilib, shundan 13 tasi joyida hal qilindi.

#yoshlaroyligi #hokimvayoshlar
ВОДИЛДА КАТТА ШОДИЁНА
Фарғона туманида замонавий Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилиши, Фарғона вилояти яшил худуд мақомига эришиши ортидан, фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида замонавий кўринишга эга бўлган марказларда фаолият ташкил этилмоқда.
Фарғона туман Давлат хизматлари маркази эски биносининг ҳолати кўзда тутилган стандартларга жавоб бера олмас эди. Карантин даврида мижозларнинг тез ва сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида қулай ва шинам янги бинога кўчиб ўтилиб, санитария гигиена талабларига қатъий риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Марказда бир вақтнинг ўзида 15 нафар, бир кунда 550 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Миллий дизайнда жихозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси,бук-кафе,инвесторлар хонаси,инфоленд мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади.
Марказда тадбиркорлик субъектлари учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. Бинода Ўзбекистон Республикаси Бош вазир қабулхонаси, инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган. Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, тиббиёт хонаси, E-аукцион хоналари мавжуд.
- Бу бино тумандаги энг гўзал бинолардан бири бўлган эди. Вақт ўтиши билан яна янгитдан сайқаланиб, гўзал кошонага айланди. Давлат хизматлари маркази биноcи барча учун қулай ҳудудда, замонавий архитектура ва меъморий дизайнга асосланган ҳолда, “Водил Сардор ишонч” хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан қурилди, - дейди туман ҳокими Илхомжон НОСИРОВ . –Марказга кираверишда ходимларимиз хушкайфият билан фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, тегишли ойналарга йўналтиради. Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси ташкил этилган.