Фарғона тумани ҳокимлиги
296 subscribers
8.77K photos
1.84K videos
41 files
3.25K links
🔵 Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий канали

Манзил: Фарғона тумани, Водил МФЙ, Марғилон кўчаси 1-уй.

Почта индекси: 150400

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://linkfly.to/40102LfEipB
Download Telegram
18 май 2022 йил куни Фарғона тумани Миндон кўчаси Бой Махалла худудида жойлашган 30-ДМТТ нинг очилиш маросими булиб ўтди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти мактабгача таьлим бошкармаси бошлиғи Хаджаева Юлдузхон Мансуровна хамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи сектор рахбари подполковник Ж.Хасанов ва Ўзбекистон ХДП Фарғона тумани Кенгаши раиси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати ердамчиси Б.Собирова ва махалла ахли иштирок этдилар.

Махалла нуронийлари, онахонлари дуога қўл очар экан, болажонлар учун гўзал ва барча қулайликларга эга бўлган муассаса қад ростлашида бош-қош бўлган барча мутасаадди ташкилотларга миннатдорчилик билдирдилар.

Ушбу ДМТТга ПҚ-4936-сонли инвестиция дастури асосида 3.480.млн сўм пул маблағ сарфланди хамда фойдаланишга топширилди.
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига раҳбар тайинланди

Қўчқоров Илҳомжон Абдубасирович Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинлов Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев ҳамда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят фавқулодда вазиятлар тизими вакилларига эълон қилинди.

Илҳомжон Қўчқоров 1981 йилда Фарғона туманида туғилган. 2002 йилда Фарғона давлат университетини, 2014 йилда Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.

2004-2022 йиллар давомида Фарғона, Хоразм, Сирдарё ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармасида раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Минтақавий мулоқот масалалари муҳокама қилиниб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини ҳар томонлама тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Касаясь вопросов регионального диалога, отмечена важность всесторонней подготовки повестки очередной Консультативной встречи глав государств Центральной Азии.
Лидеры также рассмотрели график предстоящих двусторонних и многосторонних мероприятий.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik
Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги "Нурли обод" фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротованинг вафот этганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Лола Муротова айни пайтда вилоят шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида оғир стабил аҳволда бўлиб, Республикамизнинг тажрибали шифокорлари томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан нотўғри хабарлар тарқатмасликни сўраб, Лолахон опага Аллоҳдан шифо сўраймиз.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати
❗️Шаҳар ва туман ҳокимликларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда вилоятимиздаги барча шаҳар ва туман ҳокимликлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

🔔 Шаҳар ва туман ҳокимликларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

📌 Фарғона шаҳар ҳокимлиги
📌 Марғилон шаҳар ҳокимлиги
📌 Қўқон шаҳар ҳокимлиги
📌 Қувасой шаҳар ҳокимлиги
📌 Бағдод тумани ҳокимлиги
📌 Бешариқ тумани ҳокимлиги
📌 Бувайда тумани ҳокимлиги
📌 Данғара тумани ҳокимлиги
📌 Ёзёвон тумани ҳокимлиги
📌 Қува тумани ҳокимлиги
📌 Қўштепа тумани ҳокимлиги
📌 Олтиариқ тумани ҳокимлиги
📌 Риштон тумани ҳокимлиги
📌 Сўх тумани ҳокимлиги
📌 Тошлоқ тумани ҳокимлиги
📌 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги
📌 Учкўприк тумани ҳокимлиги
📌 Фарғона тумани ҳокимлиги
📌 Фурқат тумани ҳокимлиги

Каналга уланиш:👇
Facebook | Telegram |
FARG'ONA TUMAN DAVLAT XIZMATLARI MARKAZI TOMONIDAN TUMANNING "BARQAROR HAMJIXATLIK" MFY HUDUDIDA AHOLIGA SAYYOR DAVLAT XIZMATLARI KO'RSATILDI VA YANGI TADBIRKORLIK SUBYEKTLARI DAVLAT RO‘YXATIDAN O‘TKAZILDI
#Besh_tashabbus_olimpiadasi
#Yoshlar_ishlari_agentligi
#Fargʻona_tumani
#Stol_tennisi
#Tuman_bosqichi

Joriy yilning 21-may kuni Fargʻona tuman 2-BOʻSMda "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida stol tennisi boʻyicha tuman bosqichi boʻlib oʻtdi.
Farg’ona tumani Shohimardon MFY hamda Yordon MFY bilan hamkorlikda “Besh Tashabbus” tanlovining 14-19 yosh toifasidagi “Mushoira” tadbiri o’tkazildi.

Tadbirda 70 nafardan ortiq yoshni qamrab olgan mazkur tadbir Yosh iste’dod egalarining “Kitobxonlik” hamda “She’rxonlik” chiqishlari barchaga Vatanparvarlik, “kitobsevarlik” tuyg’ularini ulashdi!

Bayram yakunida tadbir ishtirokchilari Shohimardon MFY va Yordon MFY yetakchilari tomonidan Faxriy yorliqlar hamda kitoblar bilan taqdirlandilar!