Farg‘ona viloyat prokuraturasi
2.61K subscribers
10.6K photos
811 videos
2 files
2.09K links
Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i

👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz
Download Telegram
Хотин-қизлар бандилигини таъминлаш йўлида.

Бешариқ тумани 2-сектор раҳбари Шукурулло Хатамовнинг
ташаббуси билан ижтимоий дафтарларга рўйхатга олинган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2022 йилда ижтимоий дафтарларга рўйхатга олинган 47 нафар ҳотин-қизларга субсидия асосида ва 35 нафарига 459,3 млн. сўм кредит маблағлари ҳисобидан жами 82 дона тикув машиналари берилган.

Мазкур тикув машиналаридан оқилона фойдаланиш ва фуқароларнинг даромадларини ошириш мақсадида сектор ҳудудидаги “Рапқон”, “Сойлаби”, “Қўрғонча”, “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўш турган бино-иншоатлар таъмирланиб, субсидия ва кредит асосида тикув машиналари билан таъминланган аёллардан ташкил топган тикувчилик цеҳлари ташкил қилинмоқда.

Мисол учун, “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор М.Мамажоновга тегишли, бўш турган бино таъмирланиб, 19 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатадиган тикув цехи ташкил этилиб, туманда фаолият кўрсатиб келаётган “SHERWOOD” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси билан тикувчиларни хом ашё билан таъминлаш ва тайёр маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартнома тузилиши таъминланди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Хабарингиз бор, вилоятда туман-шаҳар 2-секторлар раҳбарларининг ташаббуси билан жойларда меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлар куни кеча Учкўприк ва Данғара туманларида ҳам ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркаларида 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 500 нафардан ортиқ фуқаролар таклиф этилиб, корхона ва ташкилотлар мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбирлар давомида, 54 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди ва 26 нафарига касбга ўқитиш бўйича курсларга йўлланмалар тақдим этилди.

Шунингдек, прокурорлар секторларида истиқомат қилувчи 184 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ҳар икки туманларнинг 2-секторида ҳудудни “Ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш” борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Генеральной прокуратурой эффективно используются возобновляемые источники энергии

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#изоҳли_луғат

ЭКСТРАДИЦИЯ – айбланувчи ёки судланган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки унга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ижро этиш учун бир давлат томонидан бошқа давлатга топшириш.

ЭКСТРАДИЦИЯ – выдача одним государством другому лица, обвиняемого или уже осужденного, для привлечения его к уголовной ответственности или исполнения вынесенного в отношении него приговора суда.

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида яшаган Б.Эралиев таниши А.Аминжонов билан номаълум моддадан захарланиши оқибатида вафот этишганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилмаганлиги ҳақида видеомурожаат эълон қилинган.

Аниқланишича, 26.12.2022 йилда Фарғона шаҳар ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмидан Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчаси, 6-уй, 39-хонадонда яшаган Б.Эралиев танишлари А.Аминжонов ва Х.Мухторовлар билан бирга номаълум моддадан захарланиб, Б.Эралиев ва А.Аминжоновлар воқеа жойида вафот этишганлиги, Х.Мухторов эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ҳодиса жойи шаҳар прокурори раҳбарлигида, суд тиббий экспертиза бўлими эксперти, тезкор-тергов гуруҳи, ФВБ Фарғона шаҳар бўлими, СЭО ва ЖСХ шаҳар бўлими ва “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ шаҳар бўлими ходимларидан иборат мутахассислар иштирокида кримтехника воситалари ёрдамида кўздан кечирилган.

Мурдалар кўздан кечирилганида, уларда ташқи тан жароҳатлари ва улардан қолган излар аниқланмаган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, фуқаролар Б.Эралиев ва А.Аминжоновларнинг ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги ҳолати бўйича Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг қонунийлиги ўрганилиб, бекор қилинган ва ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Zo'r TV" телеканали томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Жиноят изи" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.

Кўрсатувда Сирдарёнинг Боёвут туманида содир бўлган қотиллик жиноятининг фош этилиши ва воқеа тафсилотлари ёритилган.

Кўрсатувни 5 март (якшанба) куни соат 21-45 да томоша қилинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бешариқ туман прокурори Шукурулло Хатамовнинг ташаббуси билан 8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Соғлом аёл-соғлом жамият” шиори остида тадбир ўтказилди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда Фарғона вилояти тажрибаси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Шухратжон Мустафаев раҳбарлигида вилоят прокуратурасининг Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими ҳамда туман (шаҳар) прокуратураларининг соҳага масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2023 йилдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11-сонли ҳамда “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-12-сонли Фармонлари ижросини самарали ташкил этиш мақсадида семинар машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Унда, одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятини ташкил этиш бўйича тушунчалар берилиб, дастлабки тергов ва суд томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар бўйича ёш мутахассисларнинг касб-малака маҳоратлари оширилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi