Live Quds | Breaking
22.6K subscribers
18.6K photos
12.9K videos
4 files
27.9K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Reklama uchun: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
Forwarded from Tahlil360
❗️ Ғазо қўмитаси ишини тўсиб турган тўрт сабаб — нега Трампнинг “тинчлик кенгаши режаси” боши берк кўчага кириб қолди.

“Ғазо сектори Маъмурий қўмитаси” ташкил этилганига уч ойдан ошган бўлса-да, у ҳанузгача иш бошламаган.

Фаластин манбаларига кўра, қўмита фаолиятини тўрт асосий омил тўсиб турибди:
— Исроил Ғазога киришга рухсат бермаяпти;
— ҲАМАС томонидан назоратни топшириш механизми ҳали шакллантирилмаган;
— молиялаштириш ажратилмаган;
— халқаро тинчликпарвар кучлар ҳануз жойлаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 минг ҳарбийни Ғазога юбориши керак бўлган Индонезия давом этаётган жанговар ҳаракатлар сабабли бу ташаббусдан воз кечган. Шу билан бирга, ҲАМАС қуролни топширмаслигини маълум қилган. Уруш шароитида молиялаштириш масаласи ҳам очиқ қолмоқда.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса Қўмита аъзоларининг Ғазога киришига ҳануз рухсат бермаяпти.

Бошқача айтганда, Трампнинг Ғазо бўйича лойиҳаси амалда боши берк кўчага кириб қолган. Ҳозирги шароитда уни қайта ишга тушириш эҳтимоли жуда паст кўринмоқда.

Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши”га кириш учун мусулмон ва араб давлатлари томонидан 1 миллиард доллардан ажратилган маблағлар АҚШ ёки Исроил чўнтагидан чиқмаслиги аввалдан аён эди. Буни билган ҳолда маблағ ажратган мусулмон давлатлари эса ҳозир ўзларини гўёки бехабар бўлгандек кўрсатмоқда.

@Taxlil_360
💯273
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чодирларда — сувга эҳтиёж кундалик очиқ инқирозга айланди. Сув тармоқлари кам, унга етиб бориш имконсиз, сув эса кўпинча ичишга яроқсиз бўлади.

Бу сизга оддий инсоний манзарадек кўриниши мумкин, аммо аслида бу — ғазоликлар бошидан кечираётган қаттиқ ва аччиқ ҳақиқатдир.

https://t.me/FaIastin
😢64💔14💯52😭1
🆘 Трамп Ҳўрмуз бўғозида блокада қарорини қабул қилди.

АҚШ Эрон рухсати билан бўғоздан ўтаётган барча танкерларни тўхтатади.

Агар Эрон аралашса, зарба берилади.

https://t.me/FaIastin
🤬82😡61
Wall Street Journal маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроил томонидан 40 кун давом этган кучли бомбардимонларга қарамай, Эроннинг ядровий дастури сақланиб қолган.

Хабарда айтилишича, мамлакат ҳали ҳам катта миқдорда уранни бойитиш имкониятига эга бўлиб қолмоқда ва бу имкониятлар чуқур ер остидаги муҳофазаланган объектларда жойлашган.

https://t.me/FaIastin
🔥65👍26👌211
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Бугун тушдан кейин ишғолчи полиция ҳимояси остида яҳудий кўчманчиларнинг Ал-Ақсо масжидига бостириб киришларидан лавҳалар

🕌 Ал-Ақсони қайта очилганидан сўнг, экстремист “мабад ташкилотлари” масжидга бостириб киришларни икки вақтгача кенгайтиришини эълон қилди — умумий давомийлик 6,5 соатгача етказилмоқда.

Бу эса масжиддан фойдаланишни вақтларга бўлиб қўйишга ва уни Исломий вақф ўрнидан сиқиб чиқаришга қаратилган уринишдир.

https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😡65🤬371❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бинямин Нетаняҳу Исроил назорати остидаги Ливан ҳудудига ташриф буюрди.

https://t.me/FaIastin
🤬99🤮34😡10👎2
Эрон — Муҳаммад-Боқир Қолибоф:

“Агар АҚШ чиқиш йўлини топмоқчи бўлса, ягона йўл — Эрон халқи ишончини қозонишга қарор қилишдир.

Сиз Эрон халқи олдида қарздорсиз ва буни тўлаш учун ҳали кўп иш қилишингиз керак.

Агар урушни танласангиз — биз жанг қиламиз; агар мантиқ билан келсангиз — биз ҳам мантиқ билан жавоб берамиз.

Биз ҳеч қандай таҳдидларга бўйсунмаймиз. Агар улар яна бизнинг иродамизни синаса, биз уларга янада қаттиқроқ сабоқ берамиз.

Таҳдидлар Эрон халқига таъсир қилмайди. Бу шунчаки шиор эмас — дунё буни ўз кўзи билан кўрди.

Биз душман ноилож ҳолатга тушганини кўрсатдик. Биз таҳдидлар остида таслим бўлмаслигимизни исботладик.

Инқилобнинг 47 йили давомида, ҳарбий соҳада, иқтисодий санкциялар, сиёсий босим ва бошқа кўплаб йўналишларда Эрон халқи буни амалий равишда намоён қилди.

Агар америкаликлар яна бизнинг иродамизни синаса, биз уларга янада каттароқ сабоқ берамиз.”

https://t.me/FaIastin
👍7010❤‍🔥2🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Олий суди судьялари:

“Таврот дунёсини парчалаймиз.”

Бу ерда “Таврот дунёси” одатда диндор жамият ёки диний қоидалар асосида яшайдиган муҳитни англатади.

Улар бу билан диний қадрият билан яшайдиган ва бошқариладиган тузумларни йўқ қилишга ишора қилмоқда.


https://t.me/FaIastin
🤬62😡61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳизбуллоҳ Жанубий Ливандаги Таййиба қишлоғида Исроил аскарларини дрон ёрдамида нишонга олди.

https://t.me/FaIastin
👍70🥰12❤‍🔥44🫡3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Ливандаги босиб олинган қишлоқ ва шаҳарлар Исроил томонидан бутунлай вайрон қилинмоқда.

Аҳоли уйлари портлатилиб, ер билан яксон қилинмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬74😡52😭2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил мудофаа вазири Ҳизбуллоҳни огоҳлантирди.

Ҳасан Насруллоҳнинг сўнгги лаҳзаларини эслаб, Кац шундай деди:
“У қамалган хонада бўғилиб қолди”, ва шу вақт ичида Исроилнинг қатъиятини нотўғри баҳолаганини англаб етди.

Кац қўшимча қилди: Ҳизбуллоҳнинг ҳозирги бош котиби Наим Қосим, шунингдек Эрон ҳам бу огоҳлантиришни жиддий қабул қилиши керак.

https://t.me/FaIastin
🤬60🤮17😡3
🇺🇸 Янги кескинлашувга АҚШ тайёргарлиги…

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли стратегик бомбардимончи B-52H самолётлари бугун эрталаб Фэрфорд авиабазасида тўлиқ жанговор шайлик ҳолатига келтирилди.

Уларнинг қанотлари остида турли хил йирик қуроллар жойлаштирилган ҳолда тургани қайд этилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬62😡10👎42
🚨 ШОШИЛИНЧ ⚡️‼️

АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Брэд Купер эртага Исроилга етиб келади.

https://t.me/FaIastin
🤬54🤮8👎3
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони:

• Қўшинларимиз минтақадаги АҚШ армиясининг барча ҳаракатларини аниқ кузатиб бормоқда.

• Трампнинг Эронни денгиз орқали қамал қилиш ҳақидаги таҳдидлари кулгили.

https://t.me/FaIastin
👍66💯12😁6❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥🇮🇱🇺🇸 Такер Карлсон:

“1963 йилдан бери барча АҚШ президентлари Исроил хоҳлаган ишларни амалга ошириб келмоқда… ва бу ҳозир бизни вайрон қиляпти!

Муаммо фақат Трампда эмас… муаммо шундаки, қандайдир назорат механизми мавжуд бўлиб, 9 миллион аҳолиси бор давлат 365 миллион аҳолиси бор давлатга таъсир ўтказа олаяпти.

Бу қандай механизм ўзи? Мен ҳали жавобни билмайман… лекин биз уни аниқлашимиз керак.”

https://t.me/FaIastin
💯8873😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥🇺🇸 Такер Карлсон:

“Мен унга ачиняпман… худди барча қулларга ачинганим каби.

У ҳозирги пайтда эркин эмас.”

“Трамп катта енгиллик билан ўт очишни тўхтатишни эълон қилди… аммо атиги икки соат ичида у бузилди, чунки Исроил Бейрутга ҳужум қилиб, шартларни атайлаб бузди.”

https://t.me/FaIastin
💯761
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такер Карлсон:

“Трамп, ёки менинг ҳаётим давомидаги ҳар қандай АҚШ президенти қилган энг катта хато — режимни ўзгартириш учун Эрон билан урушга киришишдир.”

https://t.me/FaIastin
💯71👎1
🚨 ШОШИЛИНЧ ⚡️‼️

Исроил 14-канал: “Исроил”да юқори шайлик эълон қилинди — Эрон Исроил ҳудудига кенг кўламли ҳужум бошлаши мумкин.

https://t.me/FaIastin
🔥71👏10👍4❤‍🔥11
Apple Maps маълумотларига кўра, Жанубий Ливандаги барча қишлоқ номлари харитадан олиб ташланганга ўхшайди.

Бу айнан Исроил ҳозир эгаллашга уриняпти деб айтилган ҳудуд ҳисобланади.

https://t.me/FaIastin
🤬741
Сисий режими Исроилнинг NewMed Energy компанияси бошқарувидаги Кипрнинг “Афродита” газ конидан Мисрга табиий газ етказиб бериш бўйича йирик келишувни имзолади.

Келишувга кўра, 15 йил давомида тахминан 100 миллиард куб метр табиий газ Мисрга етказиб берилади.

https://t.me/FaIastin
🤬731
🇺🇸 АҚШнинг FENTCOM деб аталувчи тузилмаси маълум қилишича, АҚШ 13 апрель куни соат 10:00 дан (шарқий вақт) бошлаб Эрон портларига кираётган ёки у ердан чиқаётган барча кемаларга нисбатан денгиз блокадасини бошлайди.

Блокада барча давлатлар кемаларига тааллуқли бўлади, бироқ Эрон портларига кирмайдиган, фақат Ҳўрмуз бўғози орқали ўтаётган кемаларга таъсир қилмайди.

Денгизчиларга расмий хабарномаларга амал қилиш ва минтақадаги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари билан алоқани сақлаш тавсия этилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤮52🤬10🆒2😡2