Live Quds | Breaking
22.6K subscribers
18.6K photos
12.9K videos
4 files
28K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Reklama uchun: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
🇮🇱🇮🇷⚠️ Исроил Эрондан ракета зарбасини кутмоқда

Kan News’га кўра, Исроил томони Ливандаги сўнгги ҳужумлар ортидан Эрон яна ракета ҳужумларини қайта бошлаши мумкин, деб ҳисобламоқда.

📌 Шу муносабат билан, Исроил хавфсизлик ҳукумати бугун кечқурун йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.

Унда:
— вазият баҳоланади,
— ва эҳтимолий кейинги чоралар муҳокама қилинади.

https://t.me/FaIastin
😡25😁61
🇺🇸🇮🇷⚠️ Шошилинч — Ўт очишни тўхтатишга қарамай, АҚШнинг катта ҳарбий ҳаракатлари давом этмоқда

Минтақа томон йирик АҚШ ҳарбий ҳаракатлари кузатилмоқда.

📌 Шу билан бирга, C-17 русумли оғир ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамон узлуксиз парвозларни давом эттирмоқда.

Улар орқали:
қўшимча қўшинлар,
— ва ҳарбий техника-ускуналар
Яқин Шарққа ташилмоқда.

📌 Бу вазиятдан кўринадики, ҳарбий хавф пасайгани йўқ.
Аксинча, ўт очишни тўхтатиш фонида ҳам АҚШ фронт ортида куч тўплашда давом этмоқда.

Яъни, бу — тинчликка эмас, эҳтимолий кейинги босқичга тайёргарликдир.

https://t.me/FaIastin
🤬51💯1
🇮🇷🇺🇸🇵🇰 Эроннинг Исломобод музокаралари учун қатъий шарти

Wall Street Journal’га кўра:

Эроннинг Исломободдаги тинчлик музокараларида қатнашиши Ливанда амалда ўт очишни тўхтатиш таъминланишига боғлиқ.

📌 Яъни, Теҳроннинг позицияси очиқ: Ливанда сулҳ бўлмаса — музокара ҳам бўлмайди.

Шу билан бирга, бошқа манбаларга кўра:

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс “хавфсизлик хавотирлари” сабаб музокараларда қатнашмайди.

Бу эса амалда шундай ҳолатни келтириб чиқаради:

— Эрон Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокара олиб боришига тўғри келади,
— ҳолбуки, айтилишича, Теҳрон бу икки шахсга ишонмайди.

📌 Бу ерда икки муҳим нуқта бор:

1️⃣ Эрон Ливанни келишувнинг марказий шартига айлантирди.

2️⃣ АҚШ делегациясининг таркиби ҳам Теҳрон учун ишонч муаммосини кучайтирмоқда.

Яъни, Исломобод музокаралари ҳали бошланмасдан турибоқ жуда нозик ҳолатга кириб қолган.

https://t.me/FaIastin
😡264
Ишғолчи Исроил авиацияси бироз олдин Ливандаги 8 қаватли бинога ҳужум қилди.

https://t.me/FaIastin
🤬553👎1🥰1
✍️ Эҳтимол, уруш яна қайтади — ва бундан ҳам кучлироқ шаклда…

Чунки ҳозирча инқироздан барча томонни қониқтирадиган ўртача ечим билан чиқишнинг қабул қилинадиган йўли кўринмаяпти.

📌 Шу сабаб: бу қарама-қаршилик сиёсий келишув билан эмас, балки томонлардан бири ҳарбий жиҳатдан синдирилмагунча давом этиши мумкин.

Уруш эҳтимол каттароқ кўламда қайта бошланади.
Чунки бу инқироз ҳозирча фақат бир томон ҳарбий жиҳатдан енгилгандагина тугаши мумкин бўлган нуқтага келиб қолган.


https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Бу болаларнинг барчасини бугун Ливанда Исроил томонидан ўлдирди.

https://t.me/FaIastin
😭108🤬47😢25💔21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги бомдод намозидан — муборак Масжидул Ақсода, ишғолчи Исроил томонидан 40 кунлик мажбурий ёпилишдан кейин намозхонлар такбирларидан лавҳалар.

https://t.me/FaIastin
❤‍🔥8422😢18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такер Карлсон:

— Агар сизлар ўзингизни дунёдаги энг кучли армия деб ҳисобласангиз, нега Эронни Ҳурмуз бўғозини очишга мажбур қила олмаяпсизлар?

— Демак, биз ўйлаганчалик кучли эмасмиз.

— Қандай қилиб шундай деб қаралган бир давлат АҚШни бундай ҳолатга солиб қўйди?

— Бу фақат шармандалик эмас,
бу хавфли ҳам, чунки у бошқаларга ҳам “Америкага қарши турса бўлар экан” деган сигнални беради.

— Буни тузатишнинг ягона йўли эса:
ҳозир нима бўлганини ростини айтиш.

Ёлғон гапиришни бас қилиш керак.

https://t.me/FaIastin
💯91👍31
Ғазо шаҳрида Исроил зарбаси натижасида автомобили нишонга олиниб шаҳид бўлган Al Jazeera мухбири Муҳаммад Вашшаҳнинг жанозаси ва дафн маросимидан лавҳалар.

https://t.me/FaIastin
😢48🤬35💔102
Ғазо секторида транспорт инқирози тобора оғирлашмоқда.

Бу ҳолат:
эҳтиёт қисмлар танқислиги,
мой ва ёқилғи нархларининг кескин ошиши,
— ҳамда ишғолчи Исроилнинг уларни Ғазога киритмаслиги сабаб
тез ёрдам машиналари ишига ҳам жиддий тўсқинлик қилмоқда.

https://t.me/FaIastin
😢52😡52💔1