Live Quds | Breaking
22.8K subscribers
18.5K photos
12.9K videos
4 files
27.9K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Reklama uchun: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
🇺🇸🛫🇮🇷

АҚШнинг бир гуруҳ ҳавода ёқилғи қуйиш самолётлари Исроилдан ҳавога кўтарилиб, шарқ — Эрон томон йўл олди.

https://t.me/FaIastin
😡38🤬9
Испания бош вазири Педро Санчес:

Айнан бугун Нетаньяҳу ҳужумлар бошланганидан бери Ливанга қарши энг қаттиқ зарбаларни берди.

Унинг инсон ҳаёти ва халқаро ҳуқуққа тупурганлиги мутлақо тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етди.

Ливан ҳам ўт очишни тўхтатиш келишувига киритилиши шарт.

Европа Иттифоқи Исроил билан Ассоциация (расмий ҳамкорлик) келишувини тўхтатиб туриши керак.

https://t.me/FaIastin
💯846❤‍🔥3
🦶🏻🇺🇸 Карла Баббга кўра:

Ўт очишни тўхтатиш бошланганидан бери Эрон ҳудудига АҚШ томонидан ҳеч қандай зарба берилмаган.

Айни пайтда кузатилаётган ҳужумлар эса АҚШ армиясига тегишли эмас.

https://t.me/FaIastin
👎34🤮81
Қуддуслик фуқаро Аҳмад Муҳаммад Шаҳда Қуайдар Силвон туманидаги ал-Бустон маҳалласида жойлашган ўз уйини Исроилнинг якуний бузиш қарори ортидан мажбуран ўз қўли билан бузишга мажбур бўлди.

📌 Уй ҳақида:
Майдони тахминан 60 квадрат метр
— Унда эр-хотин ва уларнинг бир фарзанди яшар эди
— Уй 2010 йилдан бери қурилган ҳолда мавжуд эди
— Исроил томонидан унга тахминан 100 минг шекел миқдорида жарима ҳам юкланган.

Фаластинликлар мана шундай қарорлар билан ё ўз уйини ўзи бузишга мажбур этилади, ёки уйи ва ери яҳудий кўчманчилар фойдасига тортиб олинади.


https://t.me/FaIastin
🤬694
🇵🇰🇺🇸 Покистоннинг АҚШдаги элчиси CNN’га:

АҚШ ва Эрон ўртасида воситачилик қилинган ўт очишни тўхтатиш келишувига Ливан ҳам киритилган.

📌 Бироқ бу масалада қарама-қарши баёнотлар ҳамон давом этмоқда.

Axios:
Келишув бу кечанинг ўзидаёқ парчаланиши мумкин.

Fars агентлиги:
Исроилнинг Ливанга ҳужумларидан кейин Эрон Ҳурмуз бўғозини кемаларнинг 99 фоизи учун ёпган.

Покистон ва Эрон томони Ливанни келишувнинг қисми деб кўрмоқда,
Оқ уй эса Ливан келишувга кирмаслигини айтмоқда,
— шу билан бирга Ҳурмуз масаласи яна кескинлашмоқда.

Яъни, бу 2 ҳафталик сулҳ бузилиши мумкин бўлган ҳолатда турибди.

https://t.me/FaIastin
24👎31😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс:

Эроннинг дастлабки 10 бандли таклифини кўриб, уни гўё ChatGPT ёзгандек ўйладик.

Биз уни дарҳол ахлат қутисига ташлаб, рад этдик.

https://t.me/FaIastin
🤮53😡14🤬41👎1
Live Quds | Breaking
🇵🇰🇺🇸 Покистоннинг АҚШдаги элчиси CNN’га: — АҚШ ва Эрон ўртасида воситачилик қилинган ўт очишни тўхтатиш келишувига Ливан ҳам киритилган. 📌 Бироқ бу масалада қарама-қарши баёнотлар ҳамон давом этмоқда. Axios: — Келишув бу кечанинг ўзидаёқ парчаланиши мумкин.…
❗️Эроннинг Fars агентлигига кўра, Ҳурмуз бўғози энди тўлиқ ёпилган.

Эрон томони АҚШни ўт очишни тўхтатиш келишувини бузишда айбламоқда.

Шу билан бирга,
Кувайт ва Қатар томон Эрон дронлари учирила бошлагани айтилмоқда.

https://t.me/FaIastin
👍614
Эронлик юқори лавозимли амалдор Муҳсин Ризоий:

Биз бор кучимиз билан Ҳизбуллоҳ билан биргамиз ва сионист душманни жазолаймиз.

Ўт очишни тўхтатиш келишувининг парчаланиши учун масъулият Америка зиммасида.
У, ёки ўзининг қутурган итини жиловлашни истамаяпти, ёки бунга қодир эмас.

АҚШ томонидан ўт очишни тўхтатиш келишувининг бузилишига ҳам тоқат қилинмайди.

https://t.me/FaIastin
👍50💯213
Бир нефть танкери Ҳурмуз бўғозидан ўтишга уринди, аммо Эрон денгиз кучлари томонидан тўхтатиб қолинди.

📌 Бу эса бўғоз ҳали ҳам ёпиқлигини тасдиқламоқда.

https://t.me/FaIastin
👍45🫡93
🔥 Ғарбий Соҳилда бир фаластинлик йигит фермер хўжаликларига ҳужум қилган яҳудий тўдаларга қарши турди.

Боши ёрилган яҳудийлардан бири кейинчалик ишғолчи Исроил томонидан олиб чиқиб кетилди.

https://t.me/FaIastin
🔥7711💯3😭2
Live Quds | Breaking
🆘 40 кундан бери ёпиқ бўлган Масжидул Ақсо бугун бомдод намозидан бошлаб қайта очилмоқда. https://t.me/FaIastin
⚠️ Масжидул Ақсонинг “қайта очилиши” ортидаги ҳақиқат

Исроил ишғолчи ҳокимиятлари 40 кундан бери ёпиқ турган Масжидул Ақсо ва унинг атрофидаги муқаддас ҳудудлар эртага эрталаб “ибодат қилувчилар ва ташриф буюрувчилар” учун очилишини эълон қилди.
Исломий вақф ҳам Масжид бомдод намозидан бошлаб, сонга чекловсиз очилишини маълум қилди.

Лекин бу хабарни сиртдан қандай кўринса, шундай қабул қилиш хато бўлади.
Чунки айни пайтнинг ўзида яҳудий “маъбад” гуруҳлари ўз тарафдорларини Масжидул Ақсога бостириб киришга чақиришни бошлаб бўлди.
Улар ҳатто бостириб кириш соатлари узайтирилганини ҳам эълон қилди.

Шунинг учун буни “Масжид очилди” деган содда хабар сифатида эмас,
балки янги босқичдаги тажовузнинг бир қисми сифатида тушуниш керак.

Энг муҳим жиҳат шу: Масжидул Ақсо фақат мусулмонлар учун эмас, балки яҳудий кўчманчилар учун ҳам очилмоқда.

Яъни, бу қарор мусулмонларнинг муқаддас масжидига эркин қайтиши учун эмас,
балки у ерда кўчманчилар ҳузурини янада мустаҳкамлаш учун ҳам хизмат қилмоқда.

Шунинг учун ҳам Масжид бугун кечқурун, ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганидан кейин дарҳол очилмади.

Сабаб оддий:.👉 мусулмонлар Масжидул Ақсога алоҳида, эркин ва тўсиқсиз тарзда қайтганини ҳис қилмаслиги керак эди.

Бу “очилиш” айнан яҳудий Песах байрамининг охирги кунига тўғри келтирилмоқда.

Бу эса:
“ғалаба саҳналари” яратиш,
кўчманчиларни оммавий равишда олиб кириш,
— ва Масжид ичида янги ҳолатни мажбуран ўрнатиш учун жуда қулай вақт ҳисобланади.

Шу билан бирга, мусулмонлар учун:
— текширувлар,
— тўсиқлар,
— чекловлар,
— ва эҳтимолий кириш тақиқлари кучайиши кутилмоқда.

Энди кўчманчиларнинг Масжидул Ақсога бостириб кириш вақтлари қуйидагича:

🕡 06:30 — 11:30
🕜 13:30 — 15:00

Бу — ҳозиргача энг узун давом этадиган бостириб кириш соатлари.

Солиштириб кўр:

2008 йилда бу муддат атиги 3 соат эди.
2026 йилга келиб эса у 6 ярим соатга етди.

📌 Бу шунчаки вақт эмас.
Бу — Масжидул Ақсо ичидаги назоратни босқичма-босқич тортиб олиш жараёни.

Яҳудий кўчманчиларнинг Масжидул Ақсога бостириб кириши 2003 йилда бошланган.
2008 йилдан эса бу ишга расмий вақтлар белгилаб берилган.

Шундан бери эса бу вақтлар:
— йилма-йил кенгайиб,
— одатий ҳолатга айлантирилиб,
— мусулмонлар учун қисқариб бормоқда.

Яъни:
— бир вақт мусулмонлар учун,
— бир вақт эса кўчманчилар учун.

Бу эса кейинчалик:
“Масжид ҳаммага тенг бўлинган ҳудуд” деган хатарли воқеликни мажбуран ўрнатишга олиб келади.

Кўпчилик ўйлаётгандек, бу хавф йўқолгани йўқ.

Аксинча, эртага:
— Масжид ичига,
— ёки унга имкон қадар яқин жойга қурбонлик олиб киришга янги уринишлар бўлиши эҳтимоли юқори.

Бу эса оддий қоидабузарлик эмас,
балки Масжидул Ақсонинг исломий мақомини бузишга қаратилган очиқ провокациядир.

Рамазондан олдин кўчманчиларнинг бостириб кириши одатда соат 07:00 да бошланар эди.

Рамазон пайтида эса бу вақт 06:30 га сурилди.

Бу дегани, ишғолчи томон:
Масжидул Ақсода янги тартибни одатий ҳолат сифатида сингдиришга ҳаракат қиляпти.

Исроилнинг “Ички фронт қўмондонлиги”
фаолиятлар соат 06:00 дан қайта бошланишини эълон қилди.

Бу эса жуда хавфли сигнал:

📌 Масжидул Ақсони қачон очиш ва қачон ёпиш ҳақидаги қарорлар аста-секин Исломий вақф қўлидан олиб қўйилмоқда.

Ҳолбуки: Масжидул Ақсо учун ягона қонуний ва диний масъул идора — Исломий вақфдир.

Демак, бу фақат хавфсизлик ёки тартиб масаласи эмас.
Бу — ҳуқуқ ва ваколатни тортиб олиш жараёни.

Эҳтимол, эртага:

— кўчманчиларнинг бостириб кириши кўплаб сурат ва видеолар орқали ёритилади,
— уларнинг Масжид ичидаги ҳаракатлари атайлаб намойиш қилинади,
— ва бу орқали “биз бу ерни назорат қилаяпмиз” деган тасаввур яратилади.

Яъни, бу тасвирлар: тажовузни одатий, кўчманчилар ҳузурини эса “табиий” ҳолат қилиб кўрсатиш учун ишлатилади.

Бу — Масжидул Ақсонинг ҳақиқий озод очилиши эмас.

Бу кўчманчиларнинг бостириб киришини кенгайтириш,
Масжид ичида янги воқелик ўрнатиш,
мусулмонлар ҳуқуқини қисқартириш,
— ва Исломий вақф ваколатини заифлаштиришга қаратилган янги босқичдир.

Яъни, бу енгиллик эмас.

Бу — янги шаклдаги босим ва тажовуздир.

https://t.me/FaIastin
😡23😢1412🤬8😭4💯2
Исроилнинг Haaretz нашри:

Нетаньяҳу Эрон уруши учун 3 та асосий мақсад белгилаган эди, аммо уларнинг бирортасига ҳам эриша олмади.

https://t.me/FaIastin
👏47😁22👍5
🇮🇱🇮🇷⚠️ Исроил Эрондан ракета зарбасини кутмоқда

Kan News’га кўра, Исроил томони Ливандаги сўнгги ҳужумлар ортидан Эрон яна ракета ҳужумларини қайта бошлаши мумкин, деб ҳисобламоқда.

📌 Шу муносабат билан, Исроил хавфсизлик ҳукумати бугун кечқурун йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.

Унда:
— вазият баҳоланади,
— ва эҳтимолий кейинги чоралар муҳокама қилинади.

https://t.me/FaIastin
😡24😁61
🇺🇸🇮🇷⚠️ Шошилинч — Ўт очишни тўхтатишга қарамай, АҚШнинг катта ҳарбий ҳаракатлари давом этмоқда

Минтақа томон йирик АҚШ ҳарбий ҳаракатлари кузатилмоқда.

📌 Шу билан бирга, C-17 русумли оғир ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамон узлуксиз парвозларни давом эттирмоқда.

Улар орқали:
қўшимча қўшинлар,
— ва ҳарбий техника-ускуналар
Яқин Шарққа ташилмоқда.

📌 Бу вазиятдан кўринадики, ҳарбий хавф пасайгани йўқ.
Аксинча, ўт очишни тўхтатиш фонида ҳам АҚШ фронт ортида куч тўплашда давом этмоқда.

Яъни, бу — тинчликка эмас, эҳтимолий кейинги босқичга тайёргарликдир.

https://t.me/FaIastin
🤬51💯1
🇮🇷🇺🇸🇵🇰 Эроннинг Исломобод музокаралари учун қатъий шарти

Wall Street Journal’га кўра:

Эроннинг Исломободдаги тинчлик музокараларида қатнашиши Ливанда амалда ўт очишни тўхтатиш таъминланишига боғлиқ.

📌 Яъни, Теҳроннинг позицияси очиқ: Ливанда сулҳ бўлмаса — музокара ҳам бўлмайди.

Шу билан бирга, бошқа манбаларга кўра:

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс “хавфсизлик хавотирлари” сабаб музокараларда қатнашмайди.

Бу эса амалда шундай ҳолатни келтириб чиқаради:

— Эрон Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокара олиб боришига тўғри келади,
— ҳолбуки, айтилишича, Теҳрон бу икки шахсга ишонмайди.

📌 Бу ерда икки муҳим нуқта бор:

1️⃣ Эрон Ливанни келишувнинг марказий шартига айлантирди.

2️⃣ АҚШ делегациясининг таркиби ҳам Теҳрон учун ишонч муаммосини кучайтирмоқда.

Яъни, Исломобод музокаралари ҳали бошланмасдан турибоқ жуда нозик ҳолатга кириб қолган.

https://t.me/FaIastin
😡264