Live Quds | Breaking
22.8K subscribers
18.5K photos
12.8K videos
4 files
27.9K links
Live Quds rasmiy kanali

@Falastin — Falastinda roʻy berayotgan eng soʻnggi yangiliklar, siyosiy tahlillar, sharhlar, statistik va tarixiy maʼlumotlarni biz bilan kuzatib boring!

Reklama uchun: @Ghazo

Zahira kanalimiz: ➡️ t.me/FaIastin
Download Telegram
Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий:

Суиқасдлар ва жиноятлар Эрон Қуролли кучларининг фаолиятини издан чиқара олмайди.

https://t.me/FaIastin
🔥57💯20👏5🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил армияси Жанубий Ливандаги Таййиба шаҳарчасини вайрон қилишда давом этмоқда.

https://t.me/FaIastin
😡44🤬27
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо, бугун:

Бир ота Исроил ҳужуми оқибатида шаҳид бўлган ўғли билан хайрлашмоқда.

https://t.me/FaIastin
😭74💔11😢10
Live Quds | Breaking
Ғазо сектори марказидаги Ал-Мағозий қочқинлар лагерининг шарқий қисмида ишғолчи Исроил ҳужуми оқибатида 8 фаластинлик шаҳид бўлди. Хабарларга кўра, ҳужум ишғолчи Исроил ва у билан ҳамкорлик қилаётган агентлар (хойинлар) тўдаси томонидан амалга оширилган.…
Ғазода хиёнаткор тўдалар ва Исроил биргаликдаги ҳужум орқали Ал-Қассам мужоҳидларини нишонга олди.

Хабарларга кўра, Исроилга тобе хиёнаткор тўдаларга ҳаводан ёрдам берилган.

📌 Бомбардимонлар оқибатида тинч аҳоли орасида ҳам шаҳидлар бор.

https://t.me/FaIastin
😢40🤬381👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги Исроилга тобе хиёнаткор тўдалар 5 нафар Ал-Қассам мужоҳиди шаҳид қилингани ва уларнинг қуроллари қўлга олинганини эълон қилмоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬144👎12
Forwarded from Tahlil360
Ҳурмуз бўғозида вазият ҳақиқатда қандай?

Нефть бозорлари Ҳурмуз бўғози ёпилиши ортидан катта энергетик инқироз бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Лекин Форс кўрфазидаги ҳақиқий вазият бундан бошқачароқ кўринмоқда.


Citrini Research таҳлилчиларидан бири воқеаларни ўз кўзи билан кўриш учун Ҳурмуз бўғози ҳудудига борган.

У сафарга:
15 минг доллар нақд пул,
яширин камерали кўзойнак,
— ва махфий диктафон ускуналари билан чиққан.

У Уммон орқали чегарадан ўтган, разведка маълумотлари тўпламаслик ҳақида ҳужжат имзолаган ва Эрон соҳилидан тахминан 33 километр узоқликда қайиқда кузатув олиб борган.

📌 У кўрган манзара бозорлардаги даҳшатли тахминлардан фарқ қилган.

— Бўғоз орқали ўтаётган нефть ташувчи кемаларнинг қарийб ярми кузатув (радар) тизимларида кўринмайди.

— Айрим кемалар ўз жойлашувини кўрсатувчи сигналларни ўчириб қўяди,
жойлашув маълумотини сохталаштиради,
— ёки ҳатто ҳужжатлардаги эгалик маълумотини ўзгартиради.

Шу тарзда, Эронга тегишли яширин нефть ташувчи кемалар ҳамон одатдагидек ишлаётгани айтилмоқда.

Кузатув давомида бўғоз орқали 3 миллиард доллардан ортиқ қийматда нефть ўтгани, унинг катта қисми эса Осиёга йўналтирилгани қайд этилган.

📌 Агар кемаларнинг ярми радар тизимларида акс этмаса, демак нефть таъминоти издан чиққан деган баҳолар ёлғон бўлиб чиқмоқда.

@Taxlil_360
🔥315
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон:

— Биз Қешм ороли устида MQ-9 русумидаги Америка дронини уриб туширдик.

https://t.me/FaIastin
🫡4821👍11🔥6❤‍🔥1
Ҳегсет — Эронга таҳдиди

Бугун уруш бошидан бери энг кучли зарбалар кузатилади.

Эртага бугунгидан ҳам кўпроқ бўлади.

Оқилона танлов қилинглар.

Трамп ҳазиллашиб ўтирмайди.

— Бу ҳақда Сулаймонийдан сўрашингиз мумкин.
Мадуродан сўрашингиз мумкин.
Хоманаийдан ҳам сўрашингиз мумкин.

https://t.me/FaIastin
🤬49😁12👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итэмар Бен Гвир:

— Мен қамоқдаги террористларнинг (фаластинлик мусулмонлар) қўлидан бор нарсасини тортиб олдим.

— Энди эса уларнинг ҳаётини оламиз.

Сен уларнинг қўлидан ҳеч нарсани тортиб ололмадинг.
На ғоясини, на мақсадини синдира олдинг, на бу йўлдан қайтара олдинг.

Чунки улар ҳар икки ҳолатда ҳам ютуққа эришганлардир.

Зеро, Оламлар Роббиси ваъда қилганидек, улар шаҳид бўлсалар, жаннат аҳлидандир.


https://t.me/FaIastin
🤬73😢18💔84💯1
Live Quds | Breaking
Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итэмар Бен Гвир: — Мен қамоқдаги террористларнинг (фаластинлик мусулмонлар) қўлидан бор нарсасини тортиб олдим. — Энди эса уларнинг ҳаётини оламиз. Сен уларнинг қўлидан ҳеч нарсани тортиб ололмадинг. На ғоясини, на мақсадини…
Сенлар эса асир олиниб, зиндонга ташлансанглар, шу заҳотиёқ ботил динингизда собит тура олмайсизлар.
Ҳатто мақсадингизга содиқ эмассизлар.
Озгина қийинчилик келса, дарҳол орқага чекинасизлар.

Мусулмонларда эса бунинг мутлақо аксини кўрасиз.
Уларнинг бошига тушаётган бугунги оғир зулм ва мусибатлар, аксинча, уларни динида ҳам, ғоясида ҳам янада мустаҳкам қилади.

Чунки бу дин — Исломдир.
Ислом эса Ҳақ диндир.

У инсониятни залолатдан, туғёндан ва ботил йўллардан чиқариб, ҳақиқат, сабр ва иззат сари бошлайди. (Ghazo)

https://t.me/FaIastin
👍50💯39👏3😭2
Live Quds | Breaking
Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итэмар Бен Гвир: — Мен қамоқдаги террористларнинг (фаластинлик мусулмонлар) қўлидан бор нарсасини тортиб олдим. — Энди эса уларнинг ҳаётини оламиз. Сен уларнинг қўлидан ҳеч нарсани тортиб ололмадинг. На ғоясини, на мақсадини…
Шунинг учун “уларнинг бор нарсасини тортиб олдим”, деган хомхаёлни йиғиштиринг.

Ғазодаги яҳудий асирларнинг деярли барчаси озод этилгунга қадар бу йўлдан қайтишга, яна Ҳамас билан тўқнашмасликка қасам ичган.

Бу ҳақда уларнинг ўзлари ҳам бир неча бор очиқ айтган — айниқса интервьюларда ва озод этилганидан кейин ҳарбий хизматни тарк этганини эълон қилган пайтларида.

Чунки уларнинг йўли — жиноят, ноҳақ қон тўкиш ва катта терроризм йўли эди.

Энди эса Ҳамаснинг Исроил қўлидаги асирларига қаранг.
Улардан айримлари озод этилди ва яна қўлига қурол олиб, Исроилга қарши сафга қайтди.

Бунга яққол мисол — бутун дунё таниган Яҳё Синвардир.
У ўнлаб йиллар Исроил зиндонларида асир бўлиб ётди.
Сўнг асирлар алмашинувида озод этилди ва яна душманга қарши кураш майдонига қайтди.

Мана шу фарқнинг ўзиёқ қайси томон ўз мақсадига чин содиқ эканини очиқ кўрсатади.

Чунки сизлар улардан ҳеч нарсани тортиб ололмадингиз:

— на иймонини,
— на сабрини,
— на ғоясини,
— на мақсадини,
— на бу йўлдаги собитлигини.

Аксинча, ҳар бир зулмингиз уларни янада озодлик йўлида мустаҳкам қилди.

https://t.me/FaIastin
💯678❤‍🔥3
📢 Дональд Трамп яна бир бор НАТО давлатлари АҚШга Эронга қарши жангларда ёрдам бермаганини эслади.

“НАТО — қоғоз йўлбарс. Биз НАТОга керакмиз, аммо НАТО бизга керак эмас. Чунки улар бизга ёрдам беришни истамади. Жанубий Корея, Австралия ва Япония ҳам бизга ёрдам бермади,” — деди Оқ уй раҳбари.

Шу билан бирга, Америка президенти Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қувайт ва БААнинг ёрдамини алоҳида таъкидлади.

https://t.me/FaIastin
😁58🤬15
Kan News:

Эрон билан уруш Исроил ва БАА ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамламоқда, чунки ҳар икки томон ҳам энди Эронни умумий таҳдид сифатида кўрмоқда.

Бу фон ортидан, БАА расмийлари ҳам Ҳурмуз бўғози хавфсизлиги ҳар қандай эҳтимолий келишувнинг асосий қисми бўлиши кераклигини таъкидламоқда.

https://t.me/FaIastin
🤬56👎152💔1
The Jerusalem Post:

Россия Эронга Исроилдаги асосий энергетика объектлари рўйхатини тақдим этган ва бу Теҳронга аниқ ҳамда кенг кўламли узилишларга олиб келиши мумкин бўлган зарбаларни режалаштиришда ёрдам берган.

— Даъволарга кўра, гап электр таъминоти, ёқилғи ва стратегик энергия инфратузилмаси билан боғлиқ нишонлар ҳақида кетмоқда. Ҳозирча бу борада мустақил ва расмий тасдиқ мавжуд эмас.

https://t.me/FaIastin
🔥52❤‍🔥2😁21
🇮🇱🇺🇸 Линдси Грэм:

— Урушни дипломатик йўл билан якунлаш, агар у АҚШнинг асосий мақсадларига эришса, энг мақбул натижа ҳисобланади. Музокара гуруҳининг саъй-ҳаракатларини қадрлайман.

— Бу мақсадлар:
📌 Эроннинг “террорни қўллаб-қувватловчи давлат” сифатидаги ролини тўхтатиш
📌 Унинг ракета салоҳиятини чеклаш
📌 Ва ядровий қуролга эришиш йўлини бутунлай ёпиш

— Бироқ, ким билан иш олиб бораётганимизни унутмаслигимиз керак:
жиддий заифлашган, аммо ҳар доим алдаган режим.

Ҳурмуз бўғози масаласида мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган сценарий —
Эрон уни назорат қилиб, дунёга босим ўтказиши.

— Уруш қандай якунланишидан қатъи назар (дипломатия ёки ҳарбий йўл билан),
Ҳурмуз бўғози Эрон назоратида қолмаслиги керак.

Юқори даражада бойитилган уран масаласида:
📌 Эронда бир грамм ҳам қолмаслиги шарт
📌 Ливия сценарийси каби — объектлар бузилиши, уран олиб чиқилиши керак.

— Трампнинг позицияси тўғри:
агар Эрон иккиланса, унинг асосий инфратузилмасини йўқ қилиш орқали қайта куч йиғишига йўл қўймаслик керак.

— Бу уруш Эронни аввалги усулларига қайтиш имкониятидан маҳрум қиладиган шаклда тугаши шарт.

— Агар бунга эришсак, Яқин Шарқда илгари тасаввур ҳам қилинмаган тинчлик имконияти очилади.

Биз стратегик ғалабага жуда яқинмиз. Энди ишни якунига етказиш керак.

https://t.me/FaIastin
👎39😁18🤬84
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇮🇷🛰 Шошилинч — АҚШ учун разведка хавфи

Хитойнинг сунъий интеллект компаниялари спутник суратлари ва очиқ манбалар асосида АҚШнинг ҳарбий объектлари ҳақида аниқ хариталар тайёрламоқда ва бу маълумотлар Эронга нишонларни аниқроқ белгилашда ёрдам бериши мумкин.

Маълум қилинишича, MizarVision каби компаниялар:
— Америка ҳарбий базалари,
самолётлари,
— ва кемаларига оид
сунъий интеллект орқали такомиллаштирилган хариталарни тарқатмоқда.

Бу хариталар тижорий спутниклар ва очиқ кузатув платформаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда тайёрланмоқда.

📌 Хабарда айтилишича, АҚШ разведкаси Эрон ушбу хариталардан ракета ва дрон зарбаларини янада аниқроқ режалаштириш учун фойдаланиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

⚠️ Ҳозирча бу даъволар бўйича расмий ва мустақил тўлиқ тасдиқ йўқ.

Манба: ABC Exclusive


https://t.me/FaIastin
👍46🤗51
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил армияси матбуот котиби:

— Эй араблар, нега айримларингиз Эронни ҳимоя қиляпти?

— Эрон саккизта араб давлатига қарши очиқ тажовуз олиб бормоқда, шу ҳолда ҳам айрим араб оқимлари Теҳрон ҳужумларини оқламоқда ёки ҳатто қўллаб-қувватламоқда!

😂😂😂 сен каби террористларни қўллаб-қувватласинми?

https://t.me/FaIastin
😁80🤬22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳизбуллоҳ томонидан тарқатилган кадрларда Байт Лиф яқинидаги Водий ал-Уюн ҳудудида яҳудий террористлар жойлашган уй нишонга олингани акс этган.

https://t.me/FaIastin
🔥59👍65❤‍🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон тарқатган кадрларда бугун Исроил ва Кўрфаздаги Америка ҳарбий базалари томон баллистик ракеталар учирилгани акс этган.

https://t.me/FaIastin
❤‍🔥40👍123😎1
Эрон даъво қилишича, америкалик учувчини қутқариш амалиёти эҳтимол алдаш операцияси бўлган ва у уран ёки бошқа махфий материалларни кўчириш учун ниқоб сифатида ишлатилган бўлиши мумкин.

Расмийларга кўра, қўниш/қутқарув нуқтаси F-15 экипажи қулаган деб ҳисобланган жой билан мос келмаган, бу эса шубҳаларни кучайтирган.

Манба: Al Hadath


https://t.me/FaIastin
14💯6🆒1
🇮🇷⚠️ Шошилинч — Эрондан кескин огоҳлантириш

Эрон минтақа давлатларига:

— Агар Эрон энергетика инфратузилмаси ҳужумга учраса, бутун минтақа зулматга чўкади.

Барча вариантлар стол устида.

Шунингдек, Исроил ОАВлари яқин орада Эрон томонидан катта ҳужум бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда.

https://t.me/FaIastin
👍45🔥9😁2