Tahlil360
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакаби: «Ғазо Сингапурга айланиши мумкин эди, аммо ҲАМАС уни Гаитига айлантирди». Шунингдек, у қуйидагиларни таъкидлади: «Исроил Ғазони қайта тиклаш учун бир тийин ҳам тўламаслиги керак. Аксинча, уруш давомида сарфланган харажатлар…
Шанба куни бир қатор араб давлатлари АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакабининг баёнотларини кескин қоралади. У Исроил бутун Яқин Шарқни ўз назоратига олса ҳам “муаммо бўлмас эди”, деган эди.
Бу сўзларга нисбатан танқидий баёнотлар Фаластин, Миср ва Иордания томонидан, шунингдек Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ва Араб Давлатлари Лигаси томонидан билдирилди.
https://t.me/FaIastin

🔥55⚡5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик яҳудий психолог Марк Браверман шундай дея огоҳлантиради:
«Шундай вақт келадики, яҳудийлар тиз чўкиб, кўкрагини уриб, Фаластин халқига қилган ишлари учун уят ва надомат билан афсусланади».
https://t.me/FaIastin
«Шундай вақт келадики, яҳудийлар тиз чўкиб, кўкрагини уриб, Фаластин халқига қилган ишлари учун уят ва надомат билан афсусланади».
https://t.me/FaIastin
🔥111💯94❤8🫡5❤🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сионист раввин Шмули Ботиях жамоатчилик қаршилигининг очиқ кўринишига дуч келди: бутун дунёда болалар ўлимига алоқадор шахслар ва сиёсатларга нисбатан нафрат кучаймоқда, одамлар эса бунга нисбатан энди сукут сақлашни истамайapти.
Уни кўчада америкалик христиан тўхтатиб қолди ва у омма олдида, юзма-юз очиқ, кескин ва ҳақиқий ғазаб билан тўқнаш келди.
Манба:
https://t.me/FaIastin
Уни кўчада америкалик христиан тўхтатиб қолди ва у омма олдида, юзма-юз очиқ, кескин ва ҳақиқий ғазаб билан тўқнаш келди.
Манба:
https://t.me/FaIastin
❤🔥80🔥36👏24❤5💔1
Forwarded from Live Quds | Breaking
Live Quds | Breaking
Video message
Ассалому алайкум,
Рамазон ойи сизларга ҳам, бизларга ҳам муборак бўлсин.
Биз бутун ой давомида хайрия маблағлари йиғишни тўхтатмаймиз. Биринчи ташаббусимиз — рўзадорларга ифторлик улашиш бўлади. ИншаАллоҳ, ифторлик овқатлари тарқатамиз. Ҳозирча аниқ сонини белгиламаганмиз, чунки харажат қанча бўлишини ҳали аниқ билмаймиз. Биринчи ҳисоб-китоб қилиб олганимиздан сўнг, яна алоҳида видео чиқариб, умумий қийматини маълум қиламан.
Ҳозирча эса хайрия қилиш эшиги очиқ. Мен билан ёки @Ghazo билан боғланишингиз мумкин. Аввалгидек, хайрия Visa, USDT ва Ўзбекистон банк картаси орқали қабул қилинади.
@Ghazo @hala_moh1

❤🔥26❤12🔥3🤝2
Live Quds | Breaking
Video message
Ассалому алайкум.
Икки кун олдин сизларга видео юборган эдик. Ўшанда ташаббус қанча маблағ талаб қилишини аниқлаб олганимиздан кейин яна бир видео билан маълум қилишимизни айтган эдим.
Иншааллоҳ, Ғазо секторида рўза тутганлар учун ифтор таомлари тарқатишни режалаштиряпмиз. Ушбу хайрли ташаббуснинг умумий харажати 2200 долларни ташкил қилади.
Сизлардан илтимос, ушбу маблағни имкони борича тезроқ йиғишимизга ёрдам берсангиз, Рамазон ойида яна бошқа хайрли ишлар қилишимиз мумкин бўлади.
Ҳатто 5 доллар миқдоридаги кичик хайрия ҳам биз учун катта ёрдам бўлади.
Агар кимдир хайрия қила олмаса, яқинларига ёки дўстларига етказиб қўйиши мумкин. Иншааллоҳ, улар орқали ҳам ёрдам келади деб умид қиламиз. Сизларнинг ёрдамингиз билан савоб ҳам сизларга, ҳам бизга насиб этади, иншааллоҳ.
Хайрия қилишни истаганлар мен @hala_moh1 билан ёки @Ghazo билан боғланишлари мумкин.
Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин.

❤34❤🔥12🤝6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нетаньяху:
«Мен кўз олдимда кўраётган тасаввурда, биз бутун бир тизим — аслида бир турдаги иттифоқни — Ўрта ер денгизи атрофида ва унинг ичида, яъни Яқин Шарқ ҳудудида шакллантирмоқдамиз.
Бу иттифоққа Ҳиндистон, араб давлатлари, Африка давлатлари, шунингдек Ўрта ер денгизи мамлакатлари — масалан, Греция ва Кипр, қолаверса ҳозирча (сир сақланади) очиқламайдиган Марказий Осиёдаги айрим давлатлар ҳам киради.
Мақсад — воқеликни, таҳдидларни ва стратегик мақсадларни ягона қараш орқали баҳолайдиган давлатлар ўқини барпо этиш. Бу ўқ эса радикал ўқларга қарши қаратилган: биз кучли равишда курашиб келаётган радикал шиъа ўқига ҳам, шунингдек радикал сунний ўқига ҳам қарши».

🤬123😭4❤3💔2
Кеча Трамп ташаббуси билан тузилган «Тинчлик кенгаши»нинг илк йиғини бўлиб ўтди. У Ғазо бўйича келишувнинг иккинчи ва учинчи босқичларини амалга ошириш ҳамда минтақада «барқарор тинчлик»ка эришишни мақсад қилган.
Мен бир неча бор таъкидлаганимдек, ушбу тузилманинг бундай масалаларни ҳал қилиш учун на легитимлиги, на самарали ишлашига етарли институционал ва молиявий асоси мавжуд.
«Тинчлик кенгаши» аъзоларининг катта қисми Ғазо тақдирига мутлақо бефарқ бўлган давлатлардан иборат. Улар деярли уч йил давом этган уруш мобайнида ҳатто сиёсий баёнот ҳам бермаган, айримлари эса очиқча Исроилни қўллаб-қувватлаб келган. Шу сабабли, бу давлатларнинг кенгашда иштирок этиши Ғазо учун эмас, балки Трампнинг шахсий сиёсий имижини қўллаб-қувватлаш орқали ўз хавфсизлигини таъминлаш истаги билан изоҳланади.
Шу боис биринчи йиғин ҳам анъанавий мақтовларсиз ўтмади:
Қасим-Жомарт Тоқаев Трампни айнан шу «Тинчлик кенгаши» мукофоти билан тақдирлашни таклиф қилди,
Шаҳбоз Шариф эса АҚШ президентини «Жанубий Осиёнинг қутқарувчиси» деб атади.
Трампнинг ўзи учун эса «Тинчлик кенгаши» Ғазодаги тинчликни муҳокама қилиш майдонидан кўра, БМТга муқобил бўлган янги халқаро тузилма яратиш уринишига кўпроқ ўхшайди. Бу тузилмада АҚШ етакчи ўринни эгаллайди, Россия, Хитой, Франция ва Буюк Британия каби қарши мувозанат кучлар эса иштирок этмайди.
Йиғин давомида Трамп Ғазо билан бирга Эрон ва Россия мавзусини ҳам кўтарди, ўзини «муваффақиятли келишувлар муаллифи» сифатида тарғиб қилди ва одатий сиёсий шоу намоён қилди.
Шу билан бирга, Ғазо бўйича айрим расмий қарорлар ҳам қабул қилинди:
• Халқаро Барқарорлаштириш Кучлари (ХБК) таркиби тасдиқланди. Умумий контингент 20 минг нафардан иборат бўлиб, Индонезия, Қозоғистон, Косово, Албания ва Марокаш ҳарбийларидан тузилади. Индонезиядан ташқари, бу давлатларнинг аксарияти про-исроил сиёсат юритади, бу эса ХБКнинг Исроил томонидан оташкесак бузилишини олдини олишда самарасиз бўлишини кўрсатади. Миср ва Иордания 12 минг нафар фаластинлик полициячиларни тайёрлаш учун инструкторлар юбориши айтилди. Туркиянинг ХБКга қўшин юборишга тайёр экани ҳақидаги баёноти эса эътиборсиз қолдирилди.
• Ғазо ҳудуди беш секторга бўлинади, ҳар бир секторга биттадан ХБК бригадаси жойлаштирилади.
• Трамп БАА, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Марокаш, Қатар ва Баҳрайн Ғазони тиклаш учун 7 миллиард доллар ажратганини эълон қилди. Аммо Озарбайжон президенти ёрдамчиси бу маълумотни рад этди ва Боку фақат айрим лойиҳаларда иштирок этиши мумкинлигини билдирди. Илгарироқ ҳам «Тинчлик кенгаши» аъзолиги учун йирик молиявий ҳисса талаб қилиниши ҳақида гаплар бўлган эди. Катта эҳтимол билан, рўйхатдаги бошқа давлатлар ҳам амалда маблағ ажратмаган.
• Йиғин иштирокчиларига сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган, осмонўпар бинолар, соҳиллар ва технопарклар акс этган «янги Ғазо» видеоси намойиш этилди.
Эҳтимол, биринчи йиғинда реал назорат кучига эга томон — ҲАМАС билан ҳамкорлик механизмлари умуман муҳокама қилинмаган.

🤬62❤9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШлик журналист Такер Карлсон Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху унинг оила аъзоларига таҳдид қилганини маълум қилди.
🗣 Карлсоннинг айтишича:
«Оиламга нисбатан таҳдид бўлган. Исроил ҳукумати ва шахсан Нетаньяху оиламнинг икки нафар аъзосини жазолашга уринишди».
https://t.me/FaIastin
«Оиламга нисбатан таҳдид бўлган. Исроил ҳукумати ва шахсан Нетаньяху оиламнинг икки нафар аъзосини жазолашга уринишди».
https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬92😡10
Ислом дунёси давлатлари АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакабининг баёнотларини қоралади
Ислом дунёсидаги бир қатор давлатлар АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Ҳакаби томонидан айтилган баёнотларни кескин қоралади. Ҳакаби Исроил Библияга асосланган талқинларга таянилган ҳолда Яқин Шарқнинг катта қисмларини эгаллаб олиши “мумкин ва жоиз” эканини айтган эди.
У Такер Карлсон билан суҳбатда Нилдан Фуротгача бўлган ҳудудлар ҳақида диний даъволарни тилга олди, шунингдек, ишғол қилинган Ғарбий соҳилнинг айрим қисмларини, жумладан Area C ҳудудини ҳам “Исроил ерлари” деб атади. Бу эса аннексияга қарши халқаро позицияга очиқдан-очиқ зиддир.
Иордания, Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Индонезия ва Покистон каби давлатлар мазкур баёнотларни хавфли, қутқузувчи ва халқаро ҳуқуқ нормаларига зид деб баҳолади. Улар бундай чиқишлар минтақадаги беқарорликни янада кучайтиришини таъкидладилар.

💯36👨💻2❤1
Ғазо шаҳрида кўчирилган аҳоли ва фаластинлик оилалар томонидан вайрон бўлган уйлар қолдиқлари орасида ташкил этилган жамоавий ифтор дастурхонидан лавҳалар.
Бу манзаралар вайронагарчиликка қарамай, Рамазон ойи анъаналарини асраб қолишга бўлган қатъиятни таъсирли тарзда ифодалайди.
https://t.me/FaIastin
Бу манзаралар вайронагарчиликка қарамай, Рамазон ойи анъаналарини асраб қолишга бўлган қатъиятни таъсирли тарзда ифодалайди.
https://t.me/FaIastin
❤65😢22😭8
«Исроил — давлат эмас, балки Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланаётган террорчилик лойиҳасидир».
https://t.me/FaIastin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯261👏42🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШлик ғайри-дин ўқитувчи намоз ўқиш учун хонасидан фойдаланишни сўраган мусулмон ўқувчилар уни қаттиқ таъсирлантирганини айтди:
«Намоз давомида уларни кузатиб турдим. Уларни бошқариб турган ҳеч ким йўқ эди. Улар жуда ажойиб уйғунликда эдилар. Бу ёшда шундай масъулият ҳиссига эга бўлиш — ҳайратланарли. Мен столим ёнида ўз-ўзимдан йиғлаб юбордим. Болаларим билан жуда фахрланаман».

🥰113❤35💯7❤🔥6💔3😇3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазодаги бир гуруҳ беморлар ва ярадорлар ўз ҳамроҳлари билан Рафаҳ ўтказиш пункти томон йўл олди. Улар Мисрга кўчирилиб, даволаниш учун юборилиши режалаштирилган.
https://t.me/FaIastin
https://t.me/FaIastin
❤66🫡15😢5