This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Келинлик давримда
Бир аёл киши ёзибди.
СУПИРГИДА УЙ СУПИРАРДИК,
ПАХТА ТЕРИБ ДАЛАДА ЧЎЛДА,
КИРМАШИНА ҚАЕРДА ЭДИ,
ЮВАР ЭДИК КУН ОРА ҚЎЛДА,
СУВ ТАШИРДИК ЧЕЛАКНИ ТУТИБ,
УЗОҚДАГИ ҚИШЛОҚ ЧЕТИДАН,
МОЛ БОҚАРДИК ҚЎЙЛАР БОҚАРДИК.
ТУКУЧ ТЕРИБ ЕРНИ БЕТИДАН.
НОЛИМАСДИК ЮГУР ЮГУРДАН,
САХАР ТОНГДА НОНЛАР ЁПАРДИК.
ҚАНЧА МЕХНАТ ҚИЛСАК УНДАН КЎП,
ТАНАМИЗГА СОҒЛИК ТОПАРДИК.
БОЛАМИЗ ҲАМ ЎСАРДИ СОҒЛОМ,
ТЎЛҒОҚ БИЛАН ТУҒАРДИ ОНА.
ЁРИБ ОЛМАС ЭДИ ҚОРИНДАН,
КЕСЕРВАСИ ЭДИ БЕГОНА.
ИШТОНЧАЛАР ЮВАРДИК ДОР~ДОР, ,
ОНАЛИКНИ ҚИЛАР ЭДИК ХИС.
БЕШИКЛАРГА БОҒЛАБ БОЛАМИЗ,
ДАРКОР ЭМАС ЭДИ ПАМПЕРС.
ҚОШИМИЗГА ҚЎЯРДИК ЎСМА,
КЎЙЛАКНИ ҲАМ КИЯР ЭДИК ЖЎН.
АЛЛА АЙТСАК УХЛАРДИ БОЛА.
ҚУЛОҒИГА ҚЎЙМАСДИК ТЕЛЕФОН.
КИЙМАС ЭДИ КЕЛИНЛАР КАЛТА,
ТОНИКАНИ БИЛМАСДИК Ё РАБ..
ҚАЙНОНАЛАР ДОНИШМАНД ЭДИ,
ИШ ҚИЛАРДИК ИЗМИГА ҚАРАБ.
БОШ ҚОРОНҒУ БЎЛСАДА КЕЛИН,
СЕЗМАС ЭДИ БИРОВ НЕГАДИР,
ОҒРИМАСДИ БЕЛИ ОЁҒИ,
ҚЎЛЛАРИДАН ТУШМАСДИ КАПГИР.
БЕЛИН УШЛАБ ЮРМАСДИ СИРА,
ҚЎЙВОРМАСДИ БУТУН ТАНАСИН.
ТО ТУҚҚУНЧА ХИЖОЛАТ ТОРТИБ.
КЎРМАС ЭДИ ОТА ОНАСИН.
ХАММА ҚИЗ ҲАМ ЎҚИМАС ЭДИ,
ИЛМИ КУЧЛИ БЎЛГАНИ БИЛАН.
ҚЎЛ УШЛАШИБ ЮРМАСДИ СИРА.
КЎЧА КЎЙДА СЕВГАНИ БИЛАН.
СЕВИШНИ ҲАМ БИЛМАСДИ ЧОҒИ,
БОШЛАРИНИ ЭГИБ ЎТАРДИ.
КИМГА ОТА МУНОСИБ КЎРСА,
ИНДАМАСДАН ТЕГИБ КЕТАРДИ.
ЙИГИТЛАР ҲАМ СОДДАДИЛ ЭДИ,
НУР ЁҒИЛАР ЭДИ ЮЗИДАН,
ОТАСИГА ТИК БОҚМАС ЭДИ,
ҚУВМАС ЭДИ ҚИЗЛАР ИЗИДАН.
ҒИРИНГ ДЕМАЙ УЙЛАНАР ЭДИ,
ОНАСИНИГ ТОПГАН ЖУФТИГА.
ОНАЛАРИН БОШИГА ҚЎЙИБ,
ЁРЛАРИНИ ҚЎЙИБ КАФТИГА.
БУЗИЛМАСДИ БИРОР ОИЛА,
ИНОҚ ЭДИ АММА~ХОЛАЛАР,
БАХТЛИ ЭДИ БАХТИЁР ЭДИ,
ЕТИМ ҚОЛМАС ЭДИ БОЛАЛАР.
БИР ПАЙТЛАР БИЗНИ ЗАМОНЛАР,
ЭРТАКЛАРДАЙ ТУЮЛАР МЕНГА.
Ё ОДАМЛАР ЎЗГАРИБ КЕТГАН.
Ё ЎЗГАРИШ ТЕККАН ЗАМОНГА.
СЎЗЛАРИМНИ ЎҚИГАН ЁШЛАР,
КУЛИШИНГИЗ ТАЙИН СЎЗИМГА.
ЁЗЯБМАНУ ЎШАЛ ДАМЛАРНИ,
САВОЛ БЕРИБ ЎЗИМ ЎЗИМГА.
У ПАЙТЛАР СОДДА ЭДИКМИ,
КЎЗ ЎНГИМДАН КЕТМАЙДИ ҲАМОН.
ҚОШЛАР СОХТА ГЎЗАЛЛИК СОХТА.
Ё ЎЗГАРГАН ҚИЁСИ КАМОН.
🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
@FEREDE_77
Бир аёл киши ёзибди.
СУПИРГИДА УЙ СУПИРАРДИК,
ПАХТА ТЕРИБ ДАЛАДА ЧЎЛДА,
КИРМАШИНА ҚАЕРДА ЭДИ,
ЮВАР ЭДИК КУН ОРА ҚЎЛДА,
СУВ ТАШИРДИК ЧЕЛАКНИ ТУТИБ,
УЗОҚДАГИ ҚИШЛОҚ ЧЕТИДАН,
МОЛ БОҚАРДИК ҚЎЙЛАР БОҚАРДИК.
ТУКУЧ ТЕРИБ ЕРНИ БЕТИДАН.
НОЛИМАСДИК ЮГУР ЮГУРДАН,
САХАР ТОНГДА НОНЛАР ЁПАРДИК.
ҚАНЧА МЕХНАТ ҚИЛСАК УНДАН КЎП,
ТАНАМИЗГА СОҒЛИК ТОПАРДИК.
БОЛАМИЗ ҲАМ ЎСАРДИ СОҒЛОМ,
ТЎЛҒОҚ БИЛАН ТУҒАРДИ ОНА.
ЁРИБ ОЛМАС ЭДИ ҚОРИНДАН,
КЕСЕРВАСИ ЭДИ БЕГОНА.
ИШТОНЧАЛАР ЮВАРДИК ДОР~ДОР, ,
ОНАЛИКНИ ҚИЛАР ЭДИК ХИС.
БЕШИКЛАРГА БОҒЛАБ БОЛАМИЗ,
ДАРКОР ЭМАС ЭДИ ПАМПЕРС.
ҚОШИМИЗГА ҚЎЯРДИК ЎСМА,
КЎЙЛАКНИ ҲАМ КИЯР ЭДИК ЖЎН.
АЛЛА АЙТСАК УХЛАРДИ БОЛА.
ҚУЛОҒИГА ҚЎЙМАСДИК ТЕЛЕФОН.
КИЙМАС ЭДИ КЕЛИНЛАР КАЛТА,
ТОНИКАНИ БИЛМАСДИК Ё РАБ..
ҚАЙНОНАЛАР ДОНИШМАНД ЭДИ,
ИШ ҚИЛАРДИК ИЗМИГА ҚАРАБ.
БОШ ҚОРОНҒУ БЎЛСАДА КЕЛИН,
СЕЗМАС ЭДИ БИРОВ НЕГАДИР,
ОҒРИМАСДИ БЕЛИ ОЁҒИ,
ҚЎЛЛАРИДАН ТУШМАСДИ КАПГИР.
БЕЛИН УШЛАБ ЮРМАСДИ СИРА,
ҚЎЙВОРМАСДИ БУТУН ТАНАСИН.
ТО ТУҚҚУНЧА ХИЖОЛАТ ТОРТИБ.
КЎРМАС ЭДИ ОТА ОНАСИН.
ХАММА ҚИЗ ҲАМ ЎҚИМАС ЭДИ,
ИЛМИ КУЧЛИ БЎЛГАНИ БИЛАН.
ҚЎЛ УШЛАШИБ ЮРМАСДИ СИРА.
КЎЧА КЎЙДА СЕВГАНИ БИЛАН.
СЕВИШНИ ҲАМ БИЛМАСДИ ЧОҒИ,
БОШЛАРИНИ ЭГИБ ЎТАРДИ.
КИМГА ОТА МУНОСИБ КЎРСА,
ИНДАМАСДАН ТЕГИБ КЕТАРДИ.
ЙИГИТЛАР ҲАМ СОДДАДИЛ ЭДИ,
НУР ЁҒИЛАР ЭДИ ЮЗИДАН,
ОТАСИГА ТИК БОҚМАС ЭДИ,
ҚУВМАС ЭДИ ҚИЗЛАР ИЗИДАН.
ҒИРИНГ ДЕМАЙ УЙЛАНАР ЭДИ,
ОНАСИНИГ ТОПГАН ЖУФТИГА.
ОНАЛАРИН БОШИГА ҚЎЙИБ,
ЁРЛАРИНИ ҚЎЙИБ КАФТИГА.
БУЗИЛМАСДИ БИРОР ОИЛА,
ИНОҚ ЭДИ АММА~ХОЛАЛАР,
БАХТЛИ ЭДИ БАХТИЁР ЭДИ,
ЕТИМ ҚОЛМАС ЭДИ БОЛАЛАР.
БИР ПАЙТЛАР БИЗНИ ЗАМОНЛАР,
ЭРТАКЛАРДАЙ ТУЮЛАР МЕНГА.
Ё ОДАМЛАР ЎЗГАРИБ КЕТГАН.
Ё ЎЗГАРИШ ТЕККАН ЗАМОНГА.
СЎЗЛАРИМНИ ЎҚИГАН ЁШЛАР,
КУЛИШИНГИЗ ТАЙИН СЎЗИМГА.
ЁЗЯБМАНУ ЎШАЛ ДАМЛАРНИ,
САВОЛ БЕРИБ ЎЗИМ ЎЗИМГА.
У ПАЙТЛАР СОДДА ЭДИКМИ,
КЎЗ ЎНГИМДАН КЕТМАЙДИ ҲАМОН.
ҚОШЛАР СОХТА ГЎЗАЛЛИК СОХТА.
Ё ЎЗГАРГАН ҚИЁСИ КАМОН.
🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
@FEREDE_77
"БОЛАНГИЗНИ БЕРАСИЗМИ, КЕЛИН?"
— Салима, қизалоғим, қўлингни бер. Қўрқма!.. Она-бола томга чиқишганида, том четида
парвоз қилишга шайланган қушдек турган кишини кўришди. Қиёфасини англаёлмаган бўлса-да, эркакнинг нияти маълум эди...
— Тўхтанг, бу ишингиз гуноҳ! Ҳатто нариги дунёда ҳам кечирилмайди. Ўтиниб сўрайман, ортингизга қайтинг!..
— Яшашни истамайман, — деди нотаниш киши. — Чарчадим, ҳа, ҳаммасидан тўйиб кетдим! Мен ҳеч кимга керак эмасман!..
— Й-ў-ўқ!..
...Эшик бирдан тарақлади. Кўзларини ишқалаб қизи Салима кирди: — Ойи, печенье ейман...
Шукрона ёстиқдан бошини кўтарганида, кўрган тушининг таъсириданми, терга ботганини кўрди. Тун яримлаб қолганди. У ошхонага чиқиб, қизига чой қуйиб берди.. Тағин жойига кириб чўзилди.
Ҳозиргина кўрган даҳшатли тушидан сўнг кўзига уйқу ҳам келмай қолди. Ажаб, нега бунақа туш?!.
Шукрона оғир ўйлар исканжасида кўзи илинди. Уйғонганида кун ёришиб қолганди. Оғироёқ бўлгани учунми, ўзини беҳузур сезаётганди. Тушга яқин эрининг аммаси Насиба опа келди. Ҳол-аҳвол
сўрашишдан кейин амма ҳомиладор келинига жилмайди:
— Оғирлашмай юрибсизми? Билиб қўйинг, чақалоқ туғилган куни биринчи суюнчиси мендан! Эсон-омон қутулиб олинг.
— Айтганингиз келсин. Шукрона меҳмон олдига дастурхон ёзди.
— Бу Зойиржон тағин уйда йўққа ўхшайди, ҳаммаёқ жимжит...
— Уларни биласиз-ку, амма, якшанба куни ҳам дам олмайди...
— деди Шукрона эътироз оҳангида чой узатаётиб.
— Хафа бўлманг, келин. Бирни икки қиламан деб ишласа, ёмонми? Бекорчидан Худо безор. Аммо сиз ҳақсиз,
эрта-индин кўзингиз ёриса... бу аҳволда сизни ёлғиз ташлаб бўлмайди. Ҳозир, ҳозир..
Насиба опа чўнтагига қўл солиб, телефонини олди. Тугмачасини босиб, кимгадир қўнғироқ қила бошлади.
— Алло, Зойиржон, ҳа.. катта аммангман. Сени қулоғингни бир бураб қўйиш керак. Ҳа, нимага бўларди, хотининг туғиб қўйса, кейин нима бўлишини биласанми? Ёлғиз қўйма демаганмидим? Ҳа,
ҳамма ишингни ташла-да, ҳозироқ уйга кел, кутаман... Кўп ўтмай Зойиржон кириб келди. Улар кўришиб, анчагача суҳбат қуришди.
— Сизларга бир гап айтсам, маъқул келармикан деб, истиҳолада ўтирибман, — салмоқли гап ташлади амма.
— Нима гап, амма? — сўради Зойиржон қизиқсиниб. — Бехижолат айтаверинг!
— Одам тафтини одам оларкан. Бу дунёда ҳеч ким ноумид яшамайди. Айниқса, оилада хотиржамлик бўлсин экан. Аканг Шомуродга кўп ачинаман. Мана, бу йил 17 йил бўлибди, ҳамон бефарзанд. Шунча вақт сабр қилди, бу — унинг иродаси кучлилигидан. Хотини билан ажрашишни истамайди. Меҳри бор. Агар рози бўлсангиз, чақалоғингиз туғилса, унга фарзанд қилиб берсангизлар... Зойиржон билан Шукрона бир-бирига ярқ этиб қарашди-ю, жим қолишди. Охири, сукутни Зойиржоннинг маҳзун овози бузди:
— Ҳайронман... Акам билан келинойим бунга кўнишармикан?! Шукрона, сен-чи, нима дейсан?
Шукрона ҳамон ўйланиб ўтирар, унинг кўзларида иккиланиш ва хавотир бор эди.
— Маслаҳатлашиб кўринглар. Аканг бегона эмас, қолаверса... шу ишинг билан ўз жигарингни азобдан халос қиласан,
— хўрсинди Насиба опа, сўнг кетишга тараддудланди. — Бир қарорга келсаларинг, кейин менга айтарсан... Зойиржон аммасини кузатиш учун унинг ортидан эргашди.
Кечки овқат тараддудида Шукрона ошхонага кирди. Ош қилмоқчи эди, аксига олиб, сабзи тугабди. Дўконга бормоқчи бўлди, лекин йўлнинг бошига бориб келгунича кеч тушиб қолишини ўйлади. Бунинг устига, дастёр ўғли ҳам спорт тўгарагига кетган. Яхшиси, овсининикига киргани маъқул. У шундай хаёлда, яқинда қўшни маҳалладаги янги ҳовлига кўчиб ўтган овсинининг уйи томон юрди. Ҳовлига кириб, олд айвонга ўтмасидан, ичкаридан икки кишининг овозини эшитди-ю, тўхтаб қолди.
— ...Почча, итингиз туғибди, табриклаймиз! — деди биринчи овоз, чамаси, бу овсинининг укаси Ўткир эди.
—Лекин баъзи одамлар ўз ишини шу ҳайвончалик эплолмайди... Уятдан бошимиз эгилиб қолган, поччажон!
— Ўткирбек, бу гапингиз билан менга шаъма қиляпсиз-да, а?!
— Ҳа, яна бошқа кимга бўларди? Етар, ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор. Лайли Мажнундек бир-бирингизга ёпишиб олгансизлар. Ўн етти йилдан бери орзу-умид қилиб яшайсизлар. Шуям ҳаёт бўлди-ю! Пушти куйган эркакдан қандай қилиб бола туғилсин!...(давоми 07:04 да)

— Ҳой, оғзингизга қараб гапиринг. Агар шу гапларингизни опангиз эшитганида, аллақачон юраги ёрилиб ўлган бўларди. Аттанг, сизни шу вақтгача ўз укамдек кўрган эканман. Ука, фарзандни қачон беришини сиз билан биз билмаймиз. Вақти-соатини белгилаб қўйгандир...
— Эсиз, опам бошқа эрга текканида, бу вақтга қадар бир этак боласи бўлган бўлармиди...
— Ука, бас қилинг, бўлмаса ҳозир...
— Нима? Осмон қўлингизда бўлса, ерга ташламайсизми! Опам сиз билан ортиқ яшамайди, ажрашади, гап тамом!
— Билганингизни қилинг, фақат тезроқ кўзимдан даф бўлсангиз бўлди...
— Ҳайф сиздек эркакка... Шукрона довдираб қолди. Ўткир йўлакдан дарвоза томон ўтаётиб, унга
тўқнаш келди.
— Пойлаб турмай, ичкарига кираверинг, кеннойи!.. — минғирлади Ўткир кўчага чиқиб кетаркан.
— Лаънат! Минг лаънат..! Бундан кўра ўлганим афзал… қутуламан!.. — деган овоз келди ичкари томондан. Шукрона бу гапни эшитгач, жон ҳолатда айвон томон югурди. Қайнакаси кўринмагач, ҳовлини айланиб қидира бошлади. Аёл омборхона эшигини очганида, арқонни тепага боғлаётган Шомуродга кўзи тушди.
— Ака!.. Ундай қилманг. Саида опамга раҳмингиз келсин. Илтимос, арқонни ташланг. Худо ҳаққи, сизлар ҳали фарзандли бўласизлар! Қорнимдаги болам туғилса, албатта, сизларга бераман, бағрингизга фарзандим дея қучасизлар. Фақат, фақат ўзингизни қўлга олинг, ўтинаман, пастга тушинг... Шукрона йиғлаб юборди. Шомурод осмондан тушгандек пайдо бўлган Шукронани кўриб, дастлаб қотиб қолди, сўнг у айтган гаплар миясига етиб бордими, бирдан кўзларига ёш қуйилди.
— Ростданми?! Болангизни берасизми, келин?..
— Ҳа, — бош чайқади Шукрона. Унинг ҳам кўз ёшлари тинмасди.
Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Соғинч.
Уларнинг учта фарзанди бор эди. Икки ўғил, бир қиз. Болалари хоҳ қиз хоҳ ўғил бўлсин тўққиз ёшга тўлгандан бошлаб рўза тутарди.
Ёзнинг жазирамаси бўладими, сентябрнинг—ўқишнинг илк кунлари бўладими, фарқи йўқ! Одатда мактабда ўқишлар бошланиши билан синфлар ўртасида футбол мусобақалари бошланади. Тушгача дарс, тушдан кейин тўп тепиш. Синфдошлари дам-бадам сув ичаётганини кўрган ўртанча ўғил отасининг "Қурбинг етса тўп теп, бўлмаса, уйга келиб дам ол, аммо рўзангни очсанг, хафа қиламан!" деган пўписасидан қўрқиб, уйга силласи қуриб қайтиб келар, ифтор чоғи оддий, муздек сув ичишини ўйлаб, вужудига оромбахш ҳузур, қалбига қувонч кириб келарди.
Ҳозир ўйласа, Рамазон унга неъматларга шукур қилишни ўргатган экан.
Қизалоқ кун бўйи кўчада ўйнар, дугонаси помидор, бодринг солинган халтани кўтариб, "ҳозир аччиқ-чучук тайёрлаб ейман",— деса, сакрамачоғини ташлаб уйига югурар, онасига ҳиқилларди. Онаси унга жаннатдаги мевалар ҳақида сўзлаб берар, сўнг ифторга нима егиси келаётганини сўрарди.
" Чокотелла, банан, сок, ёгурт... "
"Яна!" —дерди онаси, сўнг барча айтганларини муҳайё қиларди.
Оғиз очганда эса қизини дунёдаги энг сабрли қиз эканлигини ҳаммага айтиб чиқарди.
Бир куни уйларига узоқроқ қариндошлари—катта ёшли аёллар келди. Уларнинг хонадонида Рамазон кунлари кундузи дастурхон ёзилмайди, аммо онаси олисдан келган меҳмонларни кутишга мажбур эди. Орада фарзандларининг рўзадор эканликларини таъкидлаб қўйсада аёллар муздек қовун-тарвузларни паққос тушириб ўтирдилар.
Қизалоқ уларнинг оиласи бошқача бўлганлигини ёши катта бўлгандагина ҳис эта билди
Ҳозир ўйласа, Рамазон қизчага сабрни ва сабр ортидан келадиган улкан мукофотни ўргатибди!
Катта ўғил меҳнаткаш эди. Муштумдек боши билан оиласига қарашар, бозорда арава тортарди. Дарсдан кейин, оч қоринга арава тортиш бир азоб бўлса, бозорда ўзи тенги болаларнинг музқаймоқ ****, сув ичиб юргани бола қалбига бошқача таъсир қиларди, аммо ҳалол меҳнат билан кун кўрадиган ота-онасига ёрдам беришни бурчи деб ҳисобларди. Онасининг қаршилигига қарамай меҳнат қилар, топган пулини эса отасига берарди. Аммо уларнинг ифторлик дастурхонлари бойларнинг базмидек бўларди. Давлат ишида ишлайдиган онаси учала фарзанди учун ҳам алоҳида, севимли, тотли таомлар тайёрлаб улгурар, бундан ўзи ҳам чексиз бахтиёрлик сезарди.
Катта ўғил энди ўйлаб кўрса, Рамазондан ҳалол меҳнатдан топилган пул баракали бўлишини, меҳнатнинг охири роҳат эканлигини ўрганибди!
Болалар улғайди, ҳар бири оилалик: ўғиллар ота, қиз эса она бўлди. Болалик хотиралари ёдланганда энг гўзали—Рамазон эсталиклари бўлиб қолди, рўза тутиш эса болаликдан одат бўлгани учун бир умрлик роҳат, ҳузур, шукроналик, орзиқиб кутиладиган соғинчга айланди...
Феруза Салходжаева.

Сарлавҳасиз ҳикоя
Бир хонадонда тўрт ака-ука яшашарди. Ҳар бирига икки хонадан уй ажратилган.
Вақт ўтиши билан болалар улғайгач, икки хонали уйлар кичиклик қила бошлади. Тўрт ўғилда учтадан-тўрттадан фарзанд. Болаларни ҳам уйли жойли қилиш керак, ахир.
Ана ўшанда онам масъулиятни бўйнига олди-ю, Россияга ишлагани кетди. У ерда кампир қарай бошлади. Мактабни тугатгач, мен ҳам иш излай бошладим. Шаҳарлик бир устага шогирд тушдим. Икки қиздан сўнг туғилган ёлғиз ўғилман. Опаларим турмушга узатилганди. Онам билан фақат телефон орқали гаплашардик, виртуал дийдорлашардик. Йиллар эса ўтиб борарди.
Шундай кунларнинг бирида қашқадарёлик қиз билан танишиб қолдим. Муҳаббат инсонга куч бераркан. Муносабатларимиз тобора жиддийлашиб уйланишга қарор қилдим.
Қашқадарёга совчиликка ўзим бордим. Аввалига қизнинг онаси билан бувиси кўнишмади. “Берсангиз ҳам берасиз, бермасангиз ҳам берасиз”, деб остоналарида ётиб олдим ҳисоби. Қатъиятимни кўргач, рози бўлишди.
Келиб дадамга, амакимларимга айтдим. Онам эса телефон орқали хабар топди. Бўлажак келини билан ҳам ижтимоий тармоқ орқали юз кўришди.
Тўйга кўпроқ пул ишлаш мақсадида қўшни Қозоғистонга ишлашга кетдим.
Икки йил...
Икки йил онамнинг келишини кутдим.
“Она, бўлди, келинг энди”, дейман ҳар гал қўнғироқлашаганимизда.
“Оз қолди болам. Уй олайлик, сенга ва келинга... кейин бемалол бораман”.
“Нега энди, биз сизлар билан яшаймиз. Бирга яшаймиз, мен ҳам ишлаяпман... етади пулимиз, келинг “, дейман куйиниб.
“Йўқ, эр-хотин алоҳида яшайсизлар, худо хоҳласа. Биз даданг билан ўша катта хонадондаги уйимизда яшайверамиз. Мен ҳар куни бориб келаман”, деб кулади онам.
Икки йил “ана бораман, мана бораман”, деб алдади онам.
Икки йилдан сўнг... онамнинг вафоти ҳақида хабар келди.
Қўшни давлатдаман. Амаким қўнғироқ қилди. Ҳайрон бўлганча гўшакни кўтардим.
“Мурод, бардам бўл, бандалик экан”, деганида ҳам хаёлимга онам келмади...
“Ким? Ким ўлди?” дея олдим холос.
“Онангни бериб қўйдик. Россияда юрак хуружидан вафот этибди. Тезроқ кел, бориб майитни опкелишимиз керак!”
Ишонасизми ,телефон қўлимдан қандай тушиб кетди, қандай ўтириб қолдим... Шок ҳолати дейилади. Мана шу ҳолатни онамнинг ўлимини эшитганимда ҳис қилдим. Қўл-оёғим ишламай қолди гўё. Ҳеч нарсани сезмайман. Карахт аҳволдаман. Фақат лабларим “Онам”, деб пчиирлайди холос.
Қариндошлар йиғилиб ,бир ҳафта деганда онамнинг совуқ танасини Ватанга олиб келдик. Ўзи юриб, кулиб чиқиб кетган онам тобутда қайтди... Аламли , оғриқли ҳолат.
Икки йил кутдим... юзларини кўрмаганимга икки йил бўлганди. Телефондаги дийдор дийдормиди?
Онамнинг оппоқ, совуқ дийдорига тикиларканман, бўғзим ачишарди. “Мени кимларга ташлаб кетдингиз? Нега ? Келинг, деганимда нега қайтмадингиз?” ичимдаги овозлар эди бу. Ўкириб ўкириб йиғлагим келарди-ю, йиғлолмасдим. Нимадир томоғимга тиқилиб, фарёд отилолмасди. Онамнинг юмилган кўзларига қараб ичимдан эзилардим. Шаҳло кўзлигимни нигоҳлари ҳам армон эди...
Дийдорини соғинганим, чиройли юзлигимни қора тупроққа бериб қайтдик.
Ишонасизми, ҳеч нарсанинг қизиғи қолмади мен учун. Одамзод дунё талабида югуравераркан-у, аммо сонияларда дунё билан видолашиб кетаркан... Онасизлик оҳир бўларкан. Узоқда бўлса ҳам ҳар куни бир неча марта гаплашиб турардик. Жонсиз телефонга тикиламан. Қанийди “Онам” деган ёзувдан қўнғироқ бўлса... йўқ бу ҳам армон эди энди...
25 ёшдаман, ўзимни ўзим эплай оламан, лекин Онасиз ҳеч ким бўлиб қоларкансиз!
Вақт ҳамма нарсага даво. Бир йил ўтиб, ғамимиз ариди, қайғуларимиз эскирди. Одамларга қўшила бошладик. Дадам тўй тадоригини бошлади.
Онам биз учун сотиб олган уйни безатдик. Қўшиқчининг “Онамсиз тўйим бўлди”, деган қўшиғини эшитганмисиз? Эшитганимда, ҳеч нарсани ҳис қилмаганман, шунчаки ашулада деганман. Аммо айнан ўзимнинг тақдиримда шу ҳолат содир бўлди. Мен куёв бўлдим. Лекин онам дуоси билан кузатмади. Уйимга оқ либосда келин келди, бироқ биринчи бўлиб онам кутиб ололмади. Аламли, оғриқли, армонли........

Онам кўп нарсани билган экан. Мана, ҳозир эр ва хотин алоҳида яшаяпмиз. Аёлим ҳомиладор... насиб қилса, фарзандли бўламиз. Онам раҳматли бўлажак келини билан гаплашганда, туғилажак набиралари учун ҳам исм айтиб кетган экан. Сезган экан онам... билган экан онам...
Ҳозир исмингизни эшитиб, бир қалқиб тушдим. Онамнинг исмлари ҳам Саида эди. Исмингизни эшитиб, онам ёдимга тушди... деб ҳикоясини якунлади уста йигит.
Ҳаётнинг кутилмаган зарбалари қаршисида баъзан ожиз бўлиб қоласан. Уста йигитнинг ҳикоясини шунчаки тинглолмадим, қоралаш истаги туғилди. Зеро, ҳар ким ўзига яраша хулоса чиқариб олади деб ўйладим...
САИДА ҚОРАБОЕВА

Forwarded from Ошик