PFK TURON
2.94K subscribers
26.3K photos
1.72K videos
5 files
2.92K links
"Turon” professional futbol klubining telegramdagi rasmiy sahifasi (Yaypan, O’zbekiston)

Uy stadioni: “O’zbekiston”

Rasmiy veb-sayt: www.fcturon.uz

Instagram sahifamiz: https://www.instagram.com/pfcturon
Download Telegram
Forwarded from UzPFL
📋 O‘zPFL barcha futbol musobaqalarini 15-avgustga qadar to‘xtatdi - https://pfl.uz/uzb/news/detail/12217

📲 https://t.me/uzpfl 👈
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari 👇

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
ЎЗПФЛ БАРЧА ФУТБОЛ МУСОБАҚАЛАРИНИ 15 АВГУСТГА ҚАДАР ТЎХТАТДИ❗️

Карантин талаблари кучайтирилаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ўз мусобақаларини тартибга солиб келди. Бунда ташкилот биринчи галда клублар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ҳамда футболчилар саломатлиги масаласини биринчи ўринга қўйди.

Биринчи галда Биринчи лига ва Аёллар чемпионати мусобақаси, кейинроқ эса футзал чемпионати номаълум муддатга қолдирилди. Coca Cola Суперлига ҳамда Про лига мусобақаси эса давом эттирилди. Орада вирус юқтириб олган футболчилар аниқлангач, ЎзПФЛ ҳар икки мусобақани августга қадар тўхтатишга қарор қилди.

Бугун — 27 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси республикада карантин талаблари 15 августга қадар узайтирилганидан келиб чиқиб, мана шу муддат давомида футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича тавсия хатини тақдим этди. Яъни, терма жамоалар учун масъул ташкилот ҳам футболчилар саломатлиги масаласини биринчи планга олиб чиқди.

Ўз навбатида ЎзПФЛ ҳам мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олиб, барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар қолдирди. Барчамиз учун соғлигимиз биринчи ўринда.

Мусобақанинг қай тариқа тикланиши, тақвим ва формат қай кўринишда бўлиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритилади. ЎзПФЛ оғир шароитда барча юртдошларимизга сабр, матонат ва саломатлик тилайди.

Манба: PFL.UZ
"Турон" футбол клуби барча юртдошларимизни Муборак Қурбон ҳайит айёми билан қутлайди!

Қурбон ҳайитининг маданий-маънавий ҳаётимизда, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашда аҳамияти беқиёсдир.

Она юртимизнинг келажаги буюк ва ёруғ, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимизнинг раҳнамолигида амалга оширилган барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилайлик.

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз!

Хонадонларингизни файзу-барака ва осойишталик тарк этмасин!

Ҳурмат билан,

"Турон" футбол клуби ижодий жамоаси
Олимхон Аҳмедовни табриклаймиз!

Бугун Яйпандаги "Turon Eco Cement" таъсисчиси ва раҳбари Олимхон Аҳмедов туғилган кунини нишонламоқда.

Олимхон Аҳмедовнинг қўллаб-қувватлаши ва ҳиссаси ёрдамида Ватанимиз спорти бугунги кунда юқори натижалар қайд этиш савиясига етди. Биз юртимиз спортчилари номидан ишонч билан сизга миллий спортга, шу жумладан, футболга бўлган эътиборингиз учун миннатдорчилик билдирамиз ва футболимиз ривожига қўшаётган ҳиссангизни муносиб баҳолаймиз.

"Турон" футбол клуби раҳбарияти ва барча ходимлари номидан Олимхон Аҳмедовни таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Олимхон Аҳмедовга келажакда мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, катта муваффақиятлар, оилавий бахт ва янги ютуқлар тилаб қоламиз.

Туғилган кун муборак!
Туғилган кун муборак Муҳаммадкомил Низомов!

Бугун «ТУРОН» аъзоси Муҳаммадкомил Низомов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб клуб раҳбарияти, футболчилар ва барча ишчи ходимлар ва жамоа мухлислари номидан Муҳаммадкомил Низомовни таваллуд куни билан табриклаймиз. Унга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида юксак зафарлар тилаб қоламиз. Умид қиламизки, келажакда ўзининг сермазмун ўйини билан «Турон»нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади.

Туғилган кун муборак Муҳаммадкомил!
FC Turon klubimiz barcha yurtdoshlarimizni Qurbon hayiti bilan muborakbot etadi .
Туғилган кун муборак Асилбек Қаюмов!

Бугун «ТУРОН» аъзоси Асилбек Қаюмов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб клуб раҳбарияти, футболчилар ва барча ишчи ходимлар ва жамоа мухлислари номидан Асилбек Қаюмовни таваллуд куни билан табриклаймиз. Унга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида юксак зафарлар тилаб қоламиз. Умид қиламизки, келажакда ўзининг сермазмун ўйини билан «Турон»нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади.

Туғилган кун муборак Асилбек!
#РАСМАН! ШУКУРАЛИ ПЎЛАТОВ «ТУРОН» БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ!
Суперлига йўлланмаси учун астойдил кураш олиб бораётган жамоамиз сафига тажрибали футболчилар билан тўлдириб бормоқда. Жумладан, куни кеча бир қатор номдор клублардаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган иқтидорли ҳимоячи Шукурали Пўлатов билан жамоамиз шартнома имзолади.

"Турон" футбол клуби Шукурали Пўлатовнинг жамоамиздаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайди.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати
«ТУРОН» ЖАМОАСИ ОТАБЕК ҲАЙДАРОВ БИЛАН КЕЛИШУВГА ЭРИШДИ
Ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган «Турон» жамоаси таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Биринчи даврани Суперлига вакили «Қўқон-1912» жамоасида ўтказган тажрибали хужучи Отабек Хайдаров «Турон» жамоаси билан келишувга эришди.

Футболчи бунгача «Нефтчи» ва «Қўқон-1912» жамоаларида тўп сурган. «Турон» жамоасининг трансферлари яна давом этади. Бизни кузатишда давом этинг.

«Турон» матбуот хизмати
«ТУРОН» ЎЗБЕКИСТОН U-19 ЖАМОАСИГА НОМЗОД ДАРВОЗАБОН БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ
«Турон» жамоаси бу йил ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Шу мақсад йўлида таркиб кучайтирилишда давом этмоқда.

Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоасига номзод дарвозабонлардан бири Амал Шавкетов билан «Турон» жамоаси шартнома имзолади.

Ёш дарвозабон аввалги мавсумни Англияда «Лестер» академиясида ўтказган.

Бизни кузатишда давом этинг. Яна янгиликларимиз кўп!

«Турон» матбуот хизмати
"Турон" клуби аъзолари коронавирус инфекциясига тест тоширишди

3-август куни "Турон" жамоаси аъзолари коронавирусга қарши тест топширишди. Қўқон шаҳридаги "EURO MED DIAGNOSTIC" МЧЖ томонидан текширилган таҳлил натижалари бугун жамоамиз раҳбариятига тақдим қилинди.

Таҳлил натижаларига кўра, тест топширган жамоамизнинг барча аъзоларида "манфий" кўрсаткич қайд этилди ва соғлом эканликлари маълум бўлди.

"Турон" футбол клуби матбуот хизмати
Жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бири Даврон Исақов билан интервью ташкил этилди

- Марказлаштирилган чемпионат ҳақида;

- Ортда қолган 3 тур учрашувлари таҳлили;

- Келажакдаги мақсадлар...

https://championat.asia/uz/m/news/pro-liga-davron-isaqov-besh-yil-ichida-pro-ligada-ikki-bor-chempion-boldim-endi-navbat-superligaga
Туғилган кун муборак Билол Тошмирзаев!

Бугун «ТУРОН» аъзоси Билол Тошмирзаев ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб клуб раҳбарияти, футболчилар ва барча ишчи ходимлар ва жамоа мухлислари номидан Билол Тошмирзаевни таваллуд куни билан табриклаймиз. Унга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида юксак зафарлар тилаб қоламиз. Умид қиламизки, келажакда ўзининг сермазмун ўйини билан «Турон»нинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади.

Туғилган кун муборак Билол!
Равшан Эрматовни табриклаймиз!

Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп ўйин бошқарган, "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби бўлган Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бугун ўзининг 43 ёшини қаршиламоқда. "Турон" футбол клуби ҳамда жамоамизнинг барча мухлислари номидан Равшан Эрматовни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этган холда
соғлик-саломатлик ва куч-қувват, келгусидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин Равшан Сайфиддинович!

Ҳурмат билан,

"Турон" футбол клуби ижодий жамоаси