"SURKHON" PFK
4.12K subscribers
23.8K photos
1.65K videos
39 files
3.07K links
Bu yerda faqat "Surxon" haqida
📍1968, Termiz City

#MakeSurkhonGreatAgain 💛💙
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥Сурхондарёлик ёшлар финалда!

Тошкент шаҳрида футбол бўйича "Профессионал футбол мактаблар лигаси" Ўзбекистон чемпионати Финал босқичининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Энг қувонарлиси, ушбу мусобақада иштирок этаётган Акмал Ҳасанов бошчилигидаги Сурхондарё-2005 жамоаси Жиззахлик ёшларни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга йўл олишди.

Эртага ёшларимиз финал баҳсида иштирок этишади. Биз ёшларимизга ушбу баҳсда омад тилаймиз!

Эслатиб ўтамиз, Акмал Ҳасанов бошчилигидаги ушбу жамоа "Сурхон" U-16 жамоасининг асосини ташкил қилади.

Биз ишонамизки, ноябрь ойида ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақада ёшларимиз муносиб иштирок этиб, медалларни қўлга киритишда давом этади.

Биз бугун "The Final Countdown" қўшиғини тингламоқдамиз.

Эртага "We are the Champions" қўшиғини эшитиш насиб қилсин! Олға йигитлар! Биз сизлардан фахрланамиз!

Айтганча, ёшларимизни ёлғизлатиб қўймаган, хизмат сафарида бўлиб турган Сурхондарёликларга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз! 🙏🙏👏👏🙌🙌🙆‍♂️

Кўринг, завқланинг!🤩🤩🤩
Ғалаба завқи!

Кўринг, завқланинг!👏👏🤩🤩🤩
Forwarded from Championat.asia
“Йиллар ва йўллар” (2-қисм). Ёрқин Назаров – “Шўртан”даги қийинчиликлар, “Андижон”дан кетиш, Германиядаги амалиёт ва бугунги мухлислик ҳақида https://championat.asia/t/D3GNPhOr

Обуна бўлинг 👉 @championatasia

Lotincha kanal / Instagram / Facebook / Youtube/ Twitter/ Sport yangiliklari / Новости на русском
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Professional futbol maktablari ligasi” U16 O‘zbekiston chempionatining final uchrashuvidan videolavha

📲 t.me/FAUzbekistan
⚡️Ижтимоий тармоқларда "Сурхон" клуби ҳақида тарқалаётган видео бўйича расмий муносабат:

Бунда бир неча дақиқа олдин ижтимоий тармоқлар орқали "Сурхон" клуби собиқ футболчиси Жавохир Эсонкулов ўзини калтаклаганликлари юзасидан тегишли органларга мурожаат қилганлиги тўғрисидаги видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирибди. Ушбу видеода келтирилишича, гўёки футболчини клуб аъзолари калтаклашган.

Воқеликни бошидан бошлаймиз:

1. "Сурхон" клуби ва собиқ футболчи Жавохир Эсонкулов билан тузилган меҳнат шартномаси 2021 йилнинг 12-июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган ва футболчи клубдан ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги ҳақидаги расмий ҳужжатга қўл қўйиб, тасдиқлаб берган. Шундан сўнг, футболчи ЎзПФЛ рўйхатидан чиқарилган.

2. Собиқ футболчи шартнома бекор қилинган бўлсада, клуб офисига доимий ташриф буюриб, яна қўшимча пуллар талаб қила бошлаган.

3. Собиқ футболчилар Жавохир Эсонкулов ва Акром Ходжаевлар ўзаро тил бириктириб, клуб офиси эшиги ёнида клуб раҳбари номига нисбатан қўпол сўзлар билан унинг шахсини камситган.

4. Клубдаги бу вазиятлардан хабар топган жамоа сардори Асрор Гафуров вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳар иккала футболчини клуб офисига олиб келган ва ушбу сўзларни нега ёзганлиги бўйича изоҳ сўраган. Дастлаб, футболчилар ушбу сўзларни улар ёзмаганликларини айтишган лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати клуб офисида ўрнатилган кузатув камераларида ёзиб олинган.

5. Жамоа сардори Асрор Гафуров футболчиларга шу жамоада ўйнаб, шу жамоани нонини еб, тузлигига тупурмаслик кераклигини тушунтирган ва ўртада зиддият пайдо бўлган ва иккала футболчи бир-бирлари билан муштлашиб кетишган.

6. Клуб спорт директори А.Таиров ва клуб 1-вице Президенти А.Абдурахмонов ҳар иккала футболчини ажратишган ва уларни яраштириб қўйишган.

П/С: Собиқ футболчилар Ж.Эсонкулов ва А.Ходжаев ўз айбига иқрор бўлиб, ёзма равишда узр сўрашган (Видео ва фото ёзмалар илова қилинади).

Собиқ футболчиларга эса Ўзбекистонда қонун устувор эканлигини, ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида эканлигини, унинг шахси камситилишига йўл қўйилмаслигини эслатиб қўймоқчимиз❗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ футболчи Жавохир Эсонкулов яна бир собиқ футболчи Акром Ходжаевга "клуб офиси ёнида ёзилган сўзлар ҳали ҳам турганлигини" ишора қилмоқда!
Собиқ футболчи Ж.Эсонкулов клуб офисида клуб раҳбари шахсини камситган ёзув.

Ушбу ёзув инсон қадр-қиммати химояланганлиги учун яширилган!

Лекин бунинг асли тегишли органларга тақдим этилади!
Собиқ футболчилар Ж.Эсонкулов ва А.Ходжаевлар айбига иқрор бўлиб, ёзма равишда ўз айбини тан олган!
Собиқ футболчилар Ж.Эсонкулов ва А.Ходжаевлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси баъзи моддаларини ёдларига солмоқчимиз:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ 13-модда.

Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ 18-модда.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ 20-модда.

Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ 24-модда.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
“Professional futbol maktablari ligasi” O'zbekiston chempionati final bosqichining FINALidan fotogalereya