ФКҚЎҚОН-1912
3.05K subscribers
61.8K photos
1.83K videos
24 files
3.61K links
"Қўқон-1912" футбол клубининг расмий сахифаси
Download Telegram
Эрнест Асановни табриклаймиз!

Бугун "Қўқон-1912" жамоасининг ёшлар жамоаси мураббийи Эрнест Асановнинг туғилган куни. Шу муносабат билан "Қўқон-1912" жамоаси раҳбарияти , мураббийлар штаби ҳамда барча мухлисларимиз номидан Эрнест Асановни табриклаймиз!
Ёш мураббийимизнинг жамоамиздаги келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Forwarded from UzPFL
🇺🇿 Coca-Cola Superliga. Qoldirilgan uchrashuvlar bo‘lib o‘tdi

📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from UzPFL
📋 Bugundan 🇺🇿 Coca-Cola Superliga tanaffusga chiqadi va 1-avgustdan davom ettiriladi

📲 https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Championat.asia
Ойбек Рустамов: “Иккинчи даврада ҳаммаси жойига тушиб кетишига ишонаман” https://championat.asia/t/M1hnRYic

Obuna bo'ling 👉 @championatasia
Подпишитесь 👉 @championatnews
Жамшид Хасанов 13-тур рамзий терма жамоаси сафидан ўрин олди

Футболга ихтисослашган Championat.asia сайти ўз анъанасига кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Бу терма жамоа сафидан "Қўқон-1912" жамоасининг ярим ҳимоячиси Жамшид Хасанов ҳам ўрин олди. Жамшид Хасанов 13-тур доирасидан ўрин олган "Динамо"га қарши баҳсда рақиб дарвозасига боши билан чиройли гол киритган эди.
“Қўқон-1912” жамоаси 2-даврага тайёргарликни қурбон ҳайити байрамидан сўнг бошлайди

Coca Cola суперлигасида 1-давра ўйинлари ўз якунига етгач барча жамоалар каби “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам таътилга чиқишган. Айни кунларда барча футболчи ҳамда мураббийлар оила даврасида ҳордиқ чиқаришмоқда.
“Шунқорлар” мавсумнинг 2-қисмига тайёргарликни қурбон ҳайити байрамидан сўнг, яъни 10 июль кунидан бошлашади. Дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари Тошкент вилоятининг Дўрмон посёлкасида бўлиб ўтади. Бу ерда футболчиларимиз 10 июлдан 23 июлга қадар шуғулланадилар. Мазкур йиғин давомида футболчиларнинг Чимён дам олиш масканида ҳордиқ чиқаришлари ҳам кўзда тутилган.
“Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг дастлабки учрашувини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказадилар. Бу учрашув 2 август санасига белгиланган.
Славко Лукич 13-тур рамзий терма жамоаси сафидан ўрин олди

Спортга ихтисослашган sports.uz сайти 13 тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Бу терма жамоа сафидан "Қўқон-1912" жамоасининг сербиялик ҳимоячиси Славко Лукич ҳам ўрин олди.
Лукич "Динамо"га қарши баҳсда ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари ҳамда голли узатмаси билан ажралиб турди.
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

Бугун юртимизда катта байрам. Қурбон Ҳайитини нишонламоқдамиз. Шундай саодатли кунда “Қўқон-1912” футбол клуби диёримизда яшовчи барча мўмин-мусулмонларни Муборак Қурбон Ҳайити билан самимий қутлайди.
Қурбон ҳайити мўмин-мусулмонлар қалбида меҳр-оқибат, саховат каби олийжаноб фазилатларни тарбиялайди.
Муборак айём ўз моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлашни мужассам этганлиги билан ниҳоятда қадрлидир.
Шундай фазилатли айёмда дуога қўл очиб, она Ватанимиз ва бутун дунёда тинчлик ва осудалик, халқимизни фаровон айлаб, кейинги йил Қурбон ҳайити кунларига соғу-саломатлик билан етиб боришни барчамизга насиб этишини сўраймиз.

Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқди

“Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар жамоамизни бош мураббий сифатида бошқариб келган Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқди. "Қўқон-1912" жамоаси ҳамда Бахтиёр Ашурматов ўртасидаги битим ҳар икки томоннинг розилигига кўра бекор қилинди.
Бахтиёр Ашурматов 2019 йилнинг сўнггида жамоани бош мураббий сифатида қабул қилди. 2020 йилги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўз тарихидаги энг юқори натижани такрорлади. Ашурматов бошчилигидаги жамоамиз суперлигада 5-ўринни қўлга киритди. 2021 йилги мавсум ҳам ёмон натижа қайд этилмади. "Қўқон-1912" футбол клуби номидан Бахтиёр Аъзамовичга жамоамизда олиб борган фаолиятлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Бахтиёр Ашурматовга келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилаймиз !
Даврон Файзиев "Қўқон-1912" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди!

Бугун "Қўқон-1912" жамоаси раҳбариятида ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу кунга қадар жамоа мураббийлар штабида ишлаб келган таниқли мутахассис Даврон Файзиев жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.
"Қўқон-1912" жамоаси эртадан бошлаб Даврон Файзиев бошчилигида мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлайди. Машғулотлар Тошкент вилоятининг Дўрмон посёлкасида бўлиб ўтади.
Даврон Ориповичга бошлаган машаққатли ва маъсулиятли ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорирок даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмокдаман”

Аввал хабар берганимиздек жамоамизда бош мураббий ўзгарди. Бахтиёр Ашурматов жамоадан кетар экан клуб матбуот хизматига ўзининг сўнгги фикрларини баён қилди ҳамда барча жамоа аъзолари ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорлигини билдирди.

- Ассалому алайкум ҳурматли “Қўқон-1912” жамоасининг фидойи мухлислари. Мана жамоада 2,5 йил ишлаганимдан кейин сизлар билан хайрлашадиган пайт келди. Менинг “Қўқон-1912” жамоасида ишлашим учун менга ишонч билдирган,мени қўллаб қувватлаган жамоа раҳбари, Қўқон футболининг жонкуяри, ”Қўқон-1912” жамоасининг шунча йил давомида суперлигада ўйнашига ўз ҳиссасини қўшган олийжаноб инсон, Бахтиёрака Толиповга, жамоани ҳар томонлама қўллаб қувватлаган жамоамизнинг жонкуяр раҳбарларига, жамоани яхши кунида хам, оғир кунида хам қўллаб қувватлаб турган “Қўқон-1912” жамоасининг бетакрор, фидойи, жамоа учун жонини фидо киладиган ажойиб мухлисларига, жамоада мен билан ака укадек бўлиб кетган футболчиларга, жамоада ишлаган хар бир ходимга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва чин юракдан раҳмат деб қоламан. Жамоани қабул қилиб олганимда босқичма босқич жамоани юкори даражага олиб чиқишни ва осиё чемпионлар лигасига чиқишни мақсад қилиб қўйгандик.Худога шукр мухлисларимизнинг қўллаб қувватлашлари билан биринчи босқичдан ёруғ юз билан ўтдик.Жамоа икки йил давомида аутсайдерлар каторидан жанговор, ўз олдига юқори мақсадларни қўя оладиган жамоага айланди. Янада кучайиш ва медаллар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшилишимиз учун 2021-йилдаги таркибни сақлаб қолиш ва бу жамоа қаторига 4-5 та кучли футболчиларни қўшиш талаб этиларди. Шунда жамоа бемалол юқори ўринлар учун кураша оларди.Лекин афсуски 2021-йилги таркибни айрим сабабларга кўра сақлаб қола олмадик ва жамоани кучайтира олмадик. Бу холат натижага барибир ўз таъсирини ўтказди. Жамоани юқорирок даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмокдаман.Лекин ишлаган пайтимда футболчиларни фақат тўғри йулдан боришга ундадим. Ютсак ҳалол ютдик, ютқазсак ҳалол ютказдик.Шу сабабли яратганнинг олдида ҳам, мухлисларимиз, раҳбарларимиз олдида ҳам виждонимиз тоза, ёруғ юз билан хайрлашмоқдаман. Мухлисларимиз ҳоҳлаган осиё чемпионлар лигасига чиқолмаганимиз учун Қўқонлик мухлислар олдида қарздорман ва худо хохласа вақти соати келиб яна Қўқонда ишлайман деб умид килиб қоламан.Мухлисларимиз доимо соғ саломат бўлишларини, хонадонларида факат хурсандчилик кунлар бўлишини тилаб қоламан. “Қўқон-1912” жамоаси ва Қўқонлик мухлислар доимо қалбимда бўлишади. Жамоа раҳбариятига ва барча жамоа аъзоларига омад тилайман! Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Яхши кунларда яна кўришгунча деб қоламан. Мухлисларимизга, “Қўқон-1912” жамоасига меҳр билан Бахтиёр Ашурматов.
Forwarded from UzPFL
#Iqtibos: San'at Shixov #CocaColaSuperliga va undagi raqobat haqida

📲
https://t.me/uzpfl
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
"Қўқон-1912" жамоаси 2-давра ўйинларига тайёргарликни бошлади

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси суперлиганинг 2-давра ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишди.Кеча футболчиларимиз Дўрмонда йиғилишди ҳамда машғулотларни бошлаб юборишди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Мураббийлар штаби машғулотларга ўринбосарлар таркибидан ҳам бир нечта иқтидорли ёшларни жалб қилишган. Жамоамиз таркибида ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бироқ селекция жараёнлари олиб борилмоқда. Трансфер ойнаси очиқлигидан фойдаланиб таркибга янги футболчилар ҳам жалб қилинади. Дўрмондаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик ўйинларни ўтказиш ҳам мураббийларимизнинг режаларидан ўрин олган. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз. Қуйида Дўрмондаги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг!