DINAMO PFC | Расмий канал
7.56K subscribers
10.2K photos
1.37K videos
2 files
2.32K links
⚽️ «Динамо» (Самарқанд) клубининг Телеграмдаги расмий канали
👉«Динамо» ПФК борасидаги энг тезкор хабар ва воқеалар, ўйин тафсилотлари, фотогалерея ва голлар билан танишиб борасиз.
🌐 www.fcdinamo.uz
👉 @FCDinamo1960
Download Telegram
«Динамо» - «Андижон» ўйинини Фаррух Янсупов бошқаради

Ўзбекистон ҳакамлар маркази Суперлига 12-тури доирасидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 22 июн куни «Динамо» - «Андижон» баҳсини Фаррух Янсупов бош ҳакам сифатида бошқаради. Абдурашид Худойберганов эса VAR ҳаками сифатида ишлайди.

👉 @FCDinamo1960
Forwarded from UzPFL
⚽️ U21 Chempionati. 11-tur uchrashuvlari yakunlandi.

♻️ Artel | 🔵 BMB | ⚫️ Apex | 🔴 Coca-Cola | 💳 Uzcard
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sports.uz сайти ижодкорлари «Динамо»нинг икки футболчисини Суперлига 11-тур рамзий жамоасига киритишди

«Локомотив»га қарши баҳсда (2:0) яхши ва тартибли ўйин намойиш этган жамоамиз ҳимоя чизиғи вакилларидан марказий ҳимоячи Одилбек Абдумажидов рамзий жамоага киритилган.

Ҳужум чизиғи вакилларидан Анваржон Ҳожимирзаев тур жамоасидан ўрин олди. У чиройли гол уриш билан бирга бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилди.

👉 @FCDinamo1960
Улуғбек Абдуллаев ва Ратиньо Championat.asia тур рамзий жамоасида

Championat.asia сайти ижодкорлари «Динамо»нинг икки футболчисини Суперлига 11-тур рамзий жамоасига киритишди

«Локомотив»га қарши баҳсда голи билан ҳисобни очган ва бутун ўйин давомида ўнг қанотда фаол ҳаракат қилган ҳимоячи Улуғбек Абдуллаев рамзий жамоага киритилган.

Шунингдек, яримҳимоядаги ажойиб ўйини билан майдон марказини назорат қилган ва Ҳожимирзаевнинг голига ассистентлик қилган бразилиялик Ратиньо Феррейра ҳам 11-тур рамзий жамоасига киритилди.

👉 @FCDinamo1960
💥 «Динамо» - «Андижон» учрашуви Самарқандда ўтказилади!

«Динамо» жамоаси ярим йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят ўз уйига қайтмоқда.

Суперлига 12-тури доирасидаги «Динамо» - «Андижон» баҳси Самарқандда ўтказиладиган бўлди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида Суперлига баҳслари ўтказилишига рухсат берди.

Шу тариқа, 12-тур доирасидаги «Динамо» - «Андижон» баҳси Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.

Ўйин 22 июн, шанба куни соат 20:00да бошланади. Суюкли жамоангизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга марҳамат!

👉 @FCDinamo1960
ПФЛ расмий хабари: «Динамо» стадиони тест тариқасида Суперлиганинг 1 та учрашувини қабул қилади

Динамо майдони футбол учрашувларини қабул қилиш учун тайёр. Чим, унинг остидаги дренаж ва суғориш тизимлари билан боғлиқ муаммо бартараф этилган бўлиб, эндиликда уни амалда синаб кўриш лозим.

Аввалроқ Динамо Суперлига учрашувларидан бирини ўтказиш таклифи билан чиққан бўлиб, Лига ўрганишлар хулосаси асосида қатор камчиликларни аниқлаган ҳамда таклиф рад этилганди. Шундан кейин айрим масалаларда ижобий ўзгаришлар юз берди. Мана шу жиҳатни инобатга олиб, Суперлига 12-туридан ўрин олган Динамо — Андижон учрашувини Самарқанд шаҳрида ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

20-21 июнь кунлари Лига мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлади ва стадионни тўлиқ қайта кўздан кечиради. Майдоннинг қанчалик тайёр эканлиги ва унинг келгуси парвариши борасидаги режалар Андижон билан ўйиндан кейин яна бир карра аниқлаштириб олинади. Стадионнинг техник ҳудуди билан боғлиқ қолган масалалар юзасидан эса Лига вилоят ҳокимлиги ҳамда Динамо футбол клуби ўртасида қўшимча келишув имзолайди. Унда қайд этилган масалалар жорий йилнинг 20 июль санасига қадар бартараф этилган тақдирдагина Динамо 2-давра беллашувларини тўлиқ Самарқанд шаҳрида ўтказиши мумкин бўлади.

Шундан келиб чиқиб, Суперлига 12-туридан ўрин олган Динамо — Андижон учрашуви 22 июнь куни тест тариқасида Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Динамо стадиони билан боғлиқ келгуси режаларга роппа-роса бир ойдан кейин аниқлик киритилади.

ПФЛ матбуот хизмати.
Forwarded from Tribuna.uz
ПФЛ «Динамо» – «Андижон» учрашуви Самарқандда ўтишини эълон қилди

Самарқандга катта футбол қайтмоқда. «Динамо» жамоаси 2022 йилдан кейин илк марта Суперлига доирасидаги учрашувни кўҳна шаҳарда қабул қилади. 22 июн куни «Динамо» «Андижон»га қарши саф тортади. Бунгача жамоа уй ўйинларини Жиззахда ўтказиб келаётганди.

👉 http://tribuna.uz/7380

👉 @Superliganews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Узоқ кутилган дамлар етиб келди...

«Динамо»нинг ҳар бир ўйинчиси, мураббийлар, жамоа аъзолари ва самарқандлик минглаб мухлислар кутган дамлар етиб келди – энди ўз уйимизда, жамоани 90 дақиқа ёлғиз қолдирмайдиган минглаб мухлисларимиз қаршисида тўп сурамиз.

Самарқанд аҳли тайёрмисиз?! 22 июн куни кўҳна шаҳарда барча йўллар «Динамо» стадиони томон олиб боради. Учрашув «Спорт» ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилади.

🏆 Суперлига. 12-тур
📆 22 июн, шанба
⛳️ «ДИНАМО» – «АНДИЖОН»
Бош ҳакам
: Фаррух Янсупов
🖥 ВАР: Абдурашид Худойберганов
Ўйин бошланиш вақти: 20:00
🏟 Самарқанд, «Динамо» стадиони.
📹Трансляция: Спорт

Dinamo PFC расмий саҳифалари:

👉 Telegram | Sayt | Facebook |Instagram
🎂 Фаррух Фархуддиновни табриклаймиз!

Бугун, 20 июн куни «Динамо» ПФК маъмури (администратор) Фаррух Фархуддиновнинг туғилгани куни.

Самарқандлик таниқли собиқ футзалчи, яқин йилларгача футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси бўлган Фаррух Фархуддинов вилоят ва мамлакатнинг бош жамоаси сафидаги ўйинлари билан мухлисларга танилган. Ҳозирда «Динамо» ПФК жамоасида маъмур сифатида фаолият юритаётган Фаррух бугун 20 июн куни 38 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан «Динамо» жамоаси аъзолари ва барча мухлислар номидан Фаррухни таваллуд айёми билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

«Динамо» ПФК

👉 @FCDinamo1960
🏟 «Динамо» - «Андижон» учрашуви чипталари бугундан сотувда!

22 июн, шанба куни Самарқандга катта футбол расман қайтмоқда.

Суперлига 12-тури доирасидаги «Динамо» - «Андижон» баҳси билан кўҳна шаҳарга футбол атмосфераси қайтади. Бир ярим йиллик танаффусдан кейин самарқандлик ишқибозлар «Динамо» стадионидаги катта футболни соғиниб қолганликлари шубҳасиз.

Бугун, 20 июн кунидан бошлаб «Динамо» стадиони кириш дарвозаси ёнидаги кассада «Динамо» - «Андижон» ўйини чипталари сотуви бошланди. Чипталар 20 минг сўмдан сотилмоқда, CIP тоифасидаги марказий сектор учун чипта нархи эса 30 минг сўмни ташкил қилади.

«Динамо» - «Андижон» учрашувига барча мухлисларни кутиб қоламиз! Келинг ва Самарқанд жамоасини қўллаб-қувватланг!

🏆 Суперлига. 12-тур
📆 22 июн, шанба
⛳️ «ДИНАМО» – «АНДИЖОН»
Бош ҳакам
: Фаррух Янсупов
🖥 ВАР: Абдурашид Худойберганов
Ўйин бошланиш вақти: 20:00
🏟 Самарқанд, «Динамо» стадиони.
📹Трансляция: Спорт

Dinamo PFC расмий саҳифалари:

👉 Telegram | Sayt | Facebook |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📆 «Динамо» - «Андижон» учрашувига 2 кун қолди!

«Динамо» ва «Андижон» сўнгги марта Ўзбекистон кубоги-2024 гуруҳ босқичида Андижонда ўзаро майдонга тушган ва томошабоп баҳсда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

22 июн, шанба куни эса «Динамо» ва «Андижон» ўртасидаги навбатдаги тўқнашув Самарқандда бўлиб ўтади. Чипталар сотуви бошланган.

🏟 Ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори, сўнгги тайёргарлик ишлари авжида. Ўйин куни стадион атрофи ва ташқарисидан репортажлар режалаштирилган, ўйин жонли эфирда трансляция қилинади, учрашув олдидан байрамона дастур ўрин олади, стадионда эса мухлислар узоқ кутилган футбол атмосфераси гувоҳи бўлишади. Кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳримизда ҳақиқий футбол муҳитини кўрсатиш пайти келди!

🏆 Суперлига. 12-тур
📆 22 июн, шанба
⛳️ «ДИНАМО» – «АНДИЖОН»
Ўйин бошланиш вақти: 20:00
🏟 Самарқанд, «Динамо» стадиони.
📹ТВ-трансляция: Спорт

Dinamo PFC расмий саҳифалари:

👉 Telegram | Sayt | Facebook |Instagram
🏟 Жамоамиз 2024 йил ҳисобидан илк бор ўз майдонида машғулотлар ўтказмоқда.

Тез орада батафсил маълумот берамиз.

👉 @FCDinamo1960
U19 чемпионати. «Динамо» ёшлари Хивада «Хоразм»ни мағлуб этди ва 5-ўринга кўтарилди

«Динамо» ёшлар жамоаси бугун, 20 июн куни U19 чемпионати 10-тури доирасида навбатдаги ғалабасига эришди.

Жасур Қудратов мураббийлигидаги самарқандлик ёшлар Хивада «Хоразм» ёшлари устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳабибулло Файзуллаев ва Исломжон Холдоровнинг голи «Динамо» ёшларига муҳим 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, «Динамо» U19 жамоаси U19 чемпионати Ғарб минтақасида 15 очко билан 5-ўринга кўтарилди.

U19 чемпионати. 10-тур
«Хоразм» U19 - «Динамо» U19 – 0:2

👉 @FCDinamo1960
📸 «Динамо» стадионидаги узоқ кутилган илк машғулотдан фотожамланма

«Динамо» стадионидаги майдон тайёр ҳолатга келгач, жамоамиз 2024 йилда илк марта ўз майдонида машғулотларни ўтказди. Қувноқ ва яхши кайфиятда ўтган машғулотдан фотожамланмани томоша қилинг.

👉 @FCDinamo1960