Uzbekistan Football Association
43.2K subscribers
51.5K photos
3.59K videos
84 files
17.4K links
Download Telegram
Forwarded from Sport vazirligi
Футбол: «Бош вазир кубоги» қайси жамоага насиб этади?

https://minsport.uz/post/view/2339

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE1SOAxnm4BTx9fIsQ
📋 ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинлар арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 ноябрь куни йиғинга киришади. Бош мураббий Вадим Абрамов ва унинг штаби ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унда 32 футболчи номи қайд этилган бўлиб, йиғин давомида ва Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг Саудия Арабистони терма жамоаси билан учрашувда иштирок этадиган 23 футболчи саралаб олинади.

https://t.me/FAUzbekistan
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5 та ёш тоифасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари ўртасида “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 2019 йил 27 октябр куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида Истиқлол марказий ўйингоҳи 2004 йилда туғилганлар ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу финал учрашувида Тошкент шаҳар ва Фарғона терма жамоалари ўртасида бўлиб, ўйин жуда курашларга бой бўлди ва омад Тошкент шаҳар терма жамоасига кулиб боқди.

ФИНАЛ

Тошкент шаҳар 2:0 Фарғона

Голлар:
Р.Турдимуродов 10, С.Хожибоев 52,

Хакамлар: О.Тўйчибоев, М.Фозилов, А.Саидов, Д.Мирзараимов

Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди.

1-ўрин
Тошкент шаҳар

2-ўрин Фарғона вилояти

3-ўрин Наманган вилояти

3-ўрин Тошкент вилояти

Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга, Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Мурод Дадабоев, Истиқлол футбол клуби директори Хаким Файзиев, Фарғона футбол ассоциацияси ходими Расул Юлдашев, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходими Жахонгир Амирджанов, ҳамда Фарғона футболининг жонкуярларидан бири бўлган фахрий инсон Лев Викторович Вахтинлар ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларни топширишди.

Мусобақанинг энг яхшилари қуйидагича:

Энг яхши дарвозабон
– Хусанов Шамсиддин (Фарғона)

Мусобақа тўпурари – Хожибоев Сардор (Тошкент шаҳар)

Энг яхши ўйинчи – Бегларханов Асадбек (Тошкент шаҳар)

Эслатиб ўтамиз: Навбатдаги 2003 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақа, жорий йилнинг 01-06 ноябр кунлари (2019 йил 31 октябр куни мандат комиссияси бўлиб ўтади.) Тошкент шаҳрининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида жойлашган сунъий қопламали футбол майдонида бўлиб ўтади.

https://t.me/Bolalar_Futboli
📋 ЎФА мутахассислар гуруҳи Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида бўлишди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бир қанча масъул мутахассислар республикамизнинг кўплаб ҳудудларида футбол бўйича вазиятни ичидан ўрганиш мақсадида сафарда бўлиб туришибди.
Юртимиз футболида ўзига хос ўринга эга бўлган Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари истеъдодли футболчилар етиштиришда катта потенциалга эга. Бу потенциални очиш учун эса бу ҳудудларда болалар ва ўсмирлар футболига эътиборни янада кучайтириш керак. Айнан шу мақсадда ЎФА мутахассислари БЎСМ ва БЎФМ фаолиятларини чуқур ўрганиб чиқишяпти. Янги мактаб ва академиялар очиш имкониятлари қидирилмоқда. Футболимиз келажаги учун зарур чора-тадбирлар режаси тузиб чиқиляпти.
Forwarded from Sport vazirligi
Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

Батафсил: https://minsport.uz/post/view/2342

Спорт вазирлиги расмий канали: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE1SOAxnm4BTx9fIsQ
📋 Тошкентда аёллар футболи бўйича ФИФАнинг мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда фаолият олиб бораётган мураббийлар маҳоратини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

25 октябрдан буён пойтахтимизда аёллар футболи бўйича ФИФАнинг мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда. Ўқув жараёни ОФК ҳамда ФИФА инструктори, ОФКнинг техник эксперти Хестерин де Реус раҳбарлигида ташкил этилмоқда. Курслар давомида мураббийлар ўзларининг ҳам амалий ҳам назарий билимларини янада бойитиб олиш имконига эга бўлишмоқда.

Аёллар футболи бўйича ўтказилаётган мазкур ФИФА курсларининг асосий мақсади – мураббийлар малакасини ошириш, уларни турли ёш тоифалари билан бирдек самарали ишлашини таъминлаш, қолаверса уларнинг, машғулот жараёнларига янги кўникмаларни доимий татбиқ этиб боришини йўлга қўйиш саналади.

Қайд этиш жоиз, ушбу ўқув курсаларида 28 нафар мураббийлар ҳамда айни пайтда футболчилик фаолиятини давом эттираётган бир қатор аёл футболчилар иштирок этишмоқда.
📋 Ўзбекистон U-19 терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда - https://bit.ly/343elB8

📲 https://t.me/FAUzbekistan
📋 Биласиз, 6-10 ноябрь кунлари U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

🇺🇿 Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда 🇸🇦 Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш олдидан якуний йиғинга киришди. Машғулотлар “Бунёдкор” академияси майдонида олиб борилмоқда. 4 ноябрга қадар давом этадиган мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз 🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ҳам ўтказади. Мазкур учрашув 30 октябрь санасида бўлиб ўтади.
📋 Ўзбекистон – Қирғизистон учрашуви чипталари сотувга чиқарилди - https://bit.ly/3691Y8t

📲 https://t.me/FAUzbekistan
📋 Хабарингиз бор, жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкентда 🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.

Муҳим баҳсларга тайёргарлик доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.