Uzbekistan Football Association
41K subscribers
50.5K photos
3.53K videos
84 files
17.1K links
Download Telegram
📋 “GSB Bangkok Cup”: Ўзбекистон U19 Таиландни мағлуб этди ва 3-ўринни эгаллади - https://bit.ly/33qBg9o

📲 https://t.me/FAUzbekistan
📋 🇺🇿 Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Таиландда ўтаётган “GSB Bangkok Cup” мусобақасида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Дастлабки ўйинда Жанубий Корея U-19 термаси билан баҳс юритиб, 1:5 ҳисобида имкониятни бой берган вакилларимиз бугун 3-ўрин учун баҳсда Таиланд билан тўқнаш келишди. Қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган ўйинда ҳамюртларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиқишди. Ўйин тақдирини ҳал этган ягона голни Жасур Жалолиддинов киритишга эришди.
📋 🇹🇭 Таиланд U19 – 🇺🇿 Ўзбекистон U19 0:1

Гол:
Жасур Жалолиддинов (90+4).

Ўзбекистон U19: Хуршид Убайдуллаев, Одилбек Абдумажидов, Алибек Давронов, Хожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Беҳзод Шамсиев, Ислом Абдуллахонов, Элдор Бегимов, Диёр Рамазонов, Абдулазиз Абдусаломов, Хусайн Норчаев.

📲 https://t.me/FAUzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📋 Жасур Жалолиддинов киритган шедеврни томоша қилинг

📲 https://t.me/FAUzbekistan
📋 Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда - https://bit.ly/33oWQeb

📲 https://t.me/FAUzbekistan
📋 Биласиз, 23-25 октябрь кунлари 🇮🇷 Эронда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган 🇺🇿 Ўзбекистон миллий терма жамоаси куни кеча пойтахтимизда йиғинга киришди. Мазкур йиғин саралаш олдидан охиргиси бўлиб, ҳал қилувчи тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Терма жамоамиз мазкур йиғин доирасида 2 та халқаро ўртоқлик ўйини ўтказиши кўзда тутилган. Дастлаб Тошкентда машғулотлар олиб борадиган футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 ва 19 октябрь кунлари Бишкекда 🇰🇬 Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Сўнгра Эронга йўл олади.
📋 Қуйида машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин: 📷