EdKIUT (A305) 📚
28.5K subscribers
806 photos
29 videos
70 files
1.1K links
Ўқув жараёни эълон ва янгиликлари.

Сurrent schedule - https://drive.google.com/drive/folders/1Ud2rCjM099mjmKI6Hi1Okw08ZzD5_9U_?usp=share_link
Download Telegram
#javob Жорий ўқув йилда сиртқи таълим йўналишларининг якуний фанлараро имтиҳони феврал ойидан бошлаб, ўқув жараёни графигига мувофиқ, навбати билан ўтказиб келинмоқда. Кундузги ва кечки таълим битирувчилар учун эса мазкур имтиҳон ўтказилиши 27.04.26 - 10.05.26 муддат оралиғига режалаштирилган.
Агар сиз сиртқи таълим жорий ўқув йилининг битирувчиси бўла туриб, якуний фанлараро имтиҳонига белгиланган вақтда қатнаша олмаган бўлсангиз ёки қатнашиб "қониқарсиз" рейтинг олган бўлсангиз, у ҳолда сизга иккинчи имконият ушбу муддатда (27.04.26 - 10.05.26) тақдим этилади.

В текущем учебном году итоговый междисциплинарный экзамен для заочной формы обучения проводится начиная с февраля, по очереди, в соответствии с графиком учебного процесса. Для выпускников очной и вечерней формы обучения проведение данного экзамена запланировано на период с 27.04.26 по 10.05.26.
Если вы являетесь выпускником текущего учебного года заочной формы обучения и не смогли присутствовать на итоговом междисциплинарном экзамене в установленное время либо присутствовали, но получили рейтинг «неудовлетворительно», то вам предоставится вторая возможность сдать этот экзамен именно в указанный срок (27.04.26–10.05.26).
1
Университет ректори ботига келиб тушган ўқув жараёнига оид мурожаатлар ўрганиб чиқилди ҳамда такрорланиб келаётган муаммолар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

1. Баҳолаш, ҳалоллик ва апелляция
Университетда баҳолаш тизими ички тартиб қоидаларига ҳамда ҳар бир фан бўйича тузилган силлабусларга асосланади, унда давомат, жорий назорат ва якуний назоратнинг улуши аниқ белгиланган, асосий мезон эса талабанинг билими ҳисобланади.

Баҳодан норози бўлган талабалар аниқ фан ва ўқитувчини кўрсатган ҳолда ўз деканати орқали апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.

Имтиҳонларда телефон ва «шпаргалкалардан» фойдаланишни чеклаш, қўшимча назоратчилар қўйиш, керак бўлганда видеокузатувни кучайтириш, «бахоси шубҳали» фанлар бўйича натижалар ҳамда барча апеллация мурожаатлари ички аудитдан ўтказиб келинмоқда.

Қўшимча равишда, ҳар бир фан бўйича балл қўйиш мезонлари талабаларга олдиндан тушунарли тарзда етказилиши, шу жумладан имтиҳон натижаларидан шаклланадиган GPA ҳисоби бўйича ҳам аниқ тушунтириш берилиши юзасидан деканатларга тегишли топшириқ берилди.

Агарда шахсий кабинетингизда кўрсатилган GPA кўрсаткичидан шубҳангиз бўлса, у ҳолда расмий каналда жойлаштирилган GPA калькуляторидан (https://t.me/EdKIUT/4359) фойдаланиш тавсия этилади, агар натижаси фарқ қилса, у ҳолда тўғридан-тўғри Регистратор бўлимига (А-305) мурожаат қилиши сўралади.
2. Қайта топшириш (retake) ва унинг нархи
Retake имтиҳонлари бўйича тўловлар университетнинг молиявий сиёсати билан белгиланади ҳамда тушадиган маблағлар ушбу қўшимча имтиҳонларни ташкил этишга сарфланади, аммо талабаларнинг мурожаатлари битирувчи курслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга юк нисбатан юқорилигини кўрсатмоқда.

Шу боис, битирувчи курслар учун айрим фанлар бўйича чегирмалар ва алоҳида оғир аҳволдаги талабалар учун енгиллик механизмларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

Шунингдек, қайси ҳолларда қайта топшириш бепул ёки арзонлаштирилган тартибда бўлиши мумкинлиги, қандай тартибда расмий мурожаат қилиш лозимлиги бўйича талабалар билан тушунтириш ишлари кучайтирилади. Шу тоифадаги талабаларни тўғридан-тўғри Регистратор бўлимига (А-305) мурожаат қилиши сўралади.
3. Масофавий таълим талабалари учун онлайн имтиҳон топшириш масаласи
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, масофавий таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун имтиҳонларни тўлиқ онлайн тарзда ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, масофавий таълим дастурларида айрим назорат турлари, консультациялар ва ўқув жараёнининг бир қисми онлайн тарзда ташкил этилиши мумкин, бу йўналишда ўқув жараёнини янада мослашувчан қилиш устида иш олиб борилади.

Вилоятларда, чет элда ёки оилавий сабаблар туфайли Тошкентга келиши қийин бўлган талабаларнинг мурожаатлари инобатга олинади, уларга қонунчилик доирасида қулайроқ муддат ва шаклларни таклиф этиш бўйича деканатлар билан ишланади.
4. Шахсий кабинет, ахборот тизими ва алоқа
Шахсий кабинетнинг блокланиши ёки имтиҳон натижаларининг кўринмаслиги каби ҳолатлар бўйича ҳар бир мурожаат алоҳида тартибда кўриб чиқилади: тўловларнинг тушиши, техник хатоликлар ва академик ҳолат бўйича текширув ўтказилади.

Талабаларга тўлов чеклари нусхаларини электрон кўринишда юбориш ва тезкор жавоб олиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, деканат ва бошқа масъул бўлимлар билан боғланиш учун қўшимча онлайн алоқа каналларини яхшилаш режалаштирилмоқда.
5. Ўқув жараёнини ташкил этиш (жадвал, гуруҳлар, кафедралар)
Талабаларнинг катта гуруҳлар, узоқ «ойна»лар (окнолар) ва иш билан дарсни бирга олиб боришдаги қийинчиликлар ҳақидаги эътирозлари ўқув бўлимида ўқув машғулотлари жадвалини тузишда инобатга олинади.

Имкон қадар: катта гуруҳларни бўлиш, жуфтликларни зичлаштириш орқали «окна»ларни камайтириш, айрим оқимлар учун эрта (масалан, 8:00–13:00) ёки кечки (13:00–17:00) блокли дарсларни жорий этиш вариантлари ўрганилади.

Мурожаатларда кўрсатилган алоҳида кафедраларда талабаларга хизмат кўрсатиш сифати, ўқитувчиларнинг юкламаси ва талабаларни ортиқча ташкилий ишга жалб қилиш ҳолатлари бўйича хизмат текширувлари ўтказилади.
6. Ходимлар муомаласи ва маъмурий жараёнлар
Айрим бўлимларда ходимларнинг талабалар билан муомаласига оид шикоятлар раҳбарият томонидан кўриб чиқилмоқда. Масъул бўлим раҳбарларига хизмат одоби, талабалар билан ҳурмат ва холислик асосида мулоқот қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилади, натижалари назорат қилинади.

Талабаларни кўп кабинетларга қатнатадиган жараёнлар, хусусан битирувчиларнинг айланма варағи («обходной лист»), қайта топширишга онлайн ёзилиш тизими, тўлов квитанцияларини тақдим этиш имкониятлари босқичма-босқич рақамлаштирилади: тасдиқларни имкони борича электрон тизим орқали олиш, ортиқча юриш-келишни камайтириш мақсад қилинади.
7. Инфратузилма ва шароитлар (чекиш, локерлар)
Университет ҳудудида чекиш бўйича амалдаги тартиб кучайтирилади: фақат белгиланган жойларда чекишга рухсат, бошқа ҳудудларда чекишга қатъий чора кўрилади.

Талабалар учун шахсий буюмларини сақлашга мўлжалланган локерлар ўрнатиш масаласи бўйича биноларнинг техник ҳолати, хавфсизлик талаблари ва молиявий имкониятлар ўрганилади; энг кўп юклама бўлган жойлардан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилади.
Талабаларнинг мурожаатларига мувофиқ қайта топширишга А-305 хонада ҳам ёзилса бўлади.
Якуний назорат имтиҳонлари маълумотлари жойлаштирилди.
Муддати: 10.03.26 й. - 14.03.26 й.
Таълим шакли, йўналиш номи ва курс:
- Меморандум гуруҳлари, 2-3-курс;
- Сиртқи таълим, битирувчи курс, "ACCP - BANP - FINP" йўналишлар гуруҳлари.

Опубликована информация об итоговых экзаменах.
Период: 10.03.26 г. - 14.03.26 г.
Форма обучения, наименование направления и курс:
- Группы меморандума, 2-3-курс;
- Заочное отделение, выпускной курс, группы направлений "ACCP - BANP - FINP".
2026 йил 5 мартдаги қайта топшириш имтиҳонлари маълумоти шахсий кабинетга жойлаштирилди.

Информация о пересдачах на 5 марта 2026 года доступна в личном кабинете.
Forwarded from Bandlik vazirligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SHOSHILMANG!

Mart oyi rejalarini tuzishdan oldin buni albatta o‘qing!


📆 Bu yil mart oyida atigi 19 kun ishlab, dam olish kunlaridan unumli foydalanish mumkin.

🔷8-mart (yakshanba) — Xotin-qizlar kuni;

🔷9-mart (dushanba) — dam olish kuni;

🔷21-mart (shanba) — Navro‘z bayrami;

🔷23-mart (dushanba) 5 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun dam olish kuni, 6 kunliklar uchun ish kuni.

🔷Ramazon hayiti ham shu kunlarga to‘g‘ri kelishi kutilmoqda.

👉 Mehnat kodeksining 208-moddasiga asosan dam olish kuni ishlanmaydigan bayram kuniga to‘g‘ri kelgan taqdirda, dam olish kuni bayramdan keyingi ish kuniga ko‘chiriladi.

Qo‘shimcha dam olish kunlari e’lon qilinsa, birinchi bo‘lib bizning rasmiy sahifalarimizdan bilib olasiz, obuna bo‘lishni unutmang!


👉Batafsil videoda.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Академик қарздор талабалар диққатига!
9 март (душанба) - дам олиш куни бўлгани сабабли, кейинги ҳафтада қайта топшириш имтиҳонига кирмоқчи бўлсангиз, шу ҳафтанинг ўзида рўйхатдан ўтишингиз тавсия этилади.

Вниманию студентов, имеющих академическую задолженность!
Поскольку 9 марта (понедельник) является выходным днём, тем, кто планирует пересдачу на следующей неделе, рекомендуется зарегистрироваться уже на этой неделе.
Эслатиб ўтилади: қайта топшириш имтиҳонига ёзилиш учун университетга келиш шарт эмас.
Ушбу ҳавола орқали бемалол уйда туриб ҳам ёзилса бўлади. Энг муҳими - ҳар бир сўралган маълумот, сўровномада кўрсатилган талабларга мувофиқ тўлдирилиши керак.

Напоминаем: для регистрации на пересдачу приходить в университет не требуется.
Вы можете спокойно зарегистрироваться, не выходя из дома, пройдя по этой ссылке. Главное - заполняйте все запрашиваемые данные в точности с указанными в анкете требованиями.
"NO ENTRY. VISIT DEAN'S OFFICE" рўйхати янгиланди.
Обновлен список "NO ENTRY. VISIT DEAN'S OFFICE".
Кундузги ва кечки таълим йўналишлари битирувчи курс талабаларининг ўқув машғулотлари жадвали жойлаштирилди. Қўшимча маълумот учун ўз деканатингизга учрашиш тавсия этилади.

Опубликовано расписание учебных занятий выпускников очных и вечерних направлений обучения. Для дополнительной информации просим обращаться в свой деканат.

https://drive.google.com/drive/folders/1Ud2rCjM099mjmKI6Hi1Okw08ZzD5_9U_?usp=share_link
2026 йил 5 март куни ўтказилган қайта топшириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Опубликованы результаты пересдачи предметов за 5 марта 2026 года.
13
2026 йил 12 мартдаги қайта топшириш имтиҳонлари маълумоти шахсий кабинетга жойлаштирилди.

Информация о пересдачах на 12 марта 2026 года доступна в личном кабинете.