Toshkent shahar Ekologiya boshqarmasi
1.11K subscribers
21.6K photos
2.68K videos
7 files
6.73K links
Toshkent shahar Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi boshqarmasining rasmiy sahifasi

Bot manzilimiz: @Ecopoytaxt_murojaat_bot

https://instagram.com/ekopoytaxt

https://www.facebook.com/tashkentecology
Download Telegram
❗️❗️❗️Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

❇️Бугун, яъни жорий йилнинг 25 январь санасида Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Деҳқонов Фарҳоджон Эргашбоевич бошчилигидаги ишчи гуруҳ Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган Тошкент иссиқлик электр марказида ҳам ўрганиш ишларини олиб боришди. Яқинда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган "Янги Ангрен ИЭС" нинг 5-энергоблокида иш жараёнида ёнғин келиб чиққанлиги хусусида маълумот берган эдик. Ана шундай кўнгилсиз ва бахтсиз ходисалар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бу марказда ҳам батафсил ўрганиш ишлари олиб борилди. Олиб борилган ўрганиш ишларида соҳа йўналиши бўйича зарурий кўрсатмалар ва тегишли тавсиялар берилди. Қувонарли жиҳати шундаки, Тошкент иссиқлик ва электр маркази ҳудудидан оқиб ўтувчи Салар канали атрофида куз-қиш мавсумида қишловчи қушларни ҳам учратдик. Корхона ходимлари томонидан табиатимизнинг ноёб жониворлари ҳаётининг хавфсизлиги учун зарурий шароитлар яратилганлиги қувонарли ҳолдир.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
2021 йил 25 январь куни Давлат экология қўмитаси А.Максудов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили М. Димовска билан учрашди.

Учрашув доирасида БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тадбирда “Барқарор ҳаёт тарзини таъминлайдиган Орол денгизи ҳавзаси тупроқларининг деградациясига қарши барқарор ва нейтрал ландшафтлари асосида кўлларни, сув-ботқоқ ерларни ва қирғоқбўйи коридорларини сақлаш ва барқарор бошқариш” лойиҳаси Глобал экологик жамғарма томонидан молиялаштириш маъқулланганлиги ҳамда 2021 йилда уни амалга оширилиши маълум қилинди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,0 млн АҚШ доллар бўлиб, 2021-2025 йиллар давомида амалга оширилади.
❗️❗️❗️Миллий Гвардия билан ҳамкорликдаги тунги рейдда яна бир қонунбузарлик аниқланди.

❇️Таъкидлаб ўтганимиздек, Тошкент шаҳар экология бошқармаси атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш йўлида туну-кун рейд тадбирларини амалга ошириб келмоқда. Миллий гвардиячилар билан ҳамкорликдаги тунги рейд жараёнида чиқинди билан боғлиқ яна бир ҳолат қайд этилди. Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Жанубий вокзал ҳудудига ноқонуний тарзда белгиланмаган жойга турли хил маиший чиқиндиларни ташлаган фуқаро давлат инспекторлари томонидан жаримага тортилди. Ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тарғибот ишлари ҳам олиб борилди. Ҳурматли юртдошлар ва шаҳримиз меҳмонлари, атроф муҳит муҳофазасига барчамиз бирдек масъулмиз. Огоҳ бўлинг биз тунда ҳам рейддамиз.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Bugun, 26 yanvar
☀️ +5°...-4°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ -5°, ↙️ 4 m/s

Tong: ☀️ -3°
Kun: ☀️ +3°
Oqshom: ☀️ +2°

Namlik: 69%
Shamol: Shimoli-sharqiy, 4 m/s
Bosim: 773 mm sim. ust.

Oy: Yosh oy
Quyosh chiqishi: 07:41
Quyosh botishi: 17:32
❗️❗️❗️Пойтахтимиздаги ўрта умумтаълим мактабларида "Ёшлар ва Экология" мавзусида очиқ дарслар ўтказилмоқда.

❇️Муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида жорий 2021 йилни "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинди. Шу боисдан, Тошкент шаҳар экология бошқармаси Пойтахитмиздаги мавжуд барча ўрта умумтаълим мактабларида "Ёшлар ва Экология" мавзусида очиқ дарс ўтказилишини йўлга қўйишди. Албатта ёшларимизнинг соғлом ўсиши бевосита атроф муҳит мусаффолиги билан чамчарчас узвий боғлиқ. Бинобарин, Янги Ўзбекистон - мактаб остосидан, таълим -тарбия тизимидан бошланишини инобатга оладиган бўлсак, болажонларимизнинг соғлом табиат қўйнида ўсиб улғайиши учун бор куч ва имкониятларимизни ҳаётга тадбиқ этишимиз лозим. Асосий мақсадимиз келажагимиз ворислари бўлган жажжи болажонларимизнинг мурғак қалбида она табиатимизга бўган меҳр-муҳаббатини, қизиқишини янада шакллантириш. Табиатимизнинг ҳар бир неъматини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ҳайвонот ва наботот оламига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш сингари туйғуларни уларнинг онгу шуурида шакллантиш орқали атроф муҳитга меҳрли қилиб улғайтиришдир. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги 166 ўрта умумтаълим мактабида бўлиб ўтган навбатдаги очиқ дарсда ҳам давлат инспекторлари болажонларимизга шу мавзуда тушунтиришлар беришди. Албатта бу каби тадбирлар уларнинг она табиатимизга янада меҳрли бўлиб улғайишида ўзининг ижобий самарасини бериши табиийдир.

Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати