Дуолар
230K subscribers
2.18K photos
1.22K videos
2.5K links
#Bismillah...

Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal

🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
Download Telegram
Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб: "Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз", деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори: "Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз", деди.

Шунда имом: "У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман", деб жавоб қилди...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди?! Кўпроқ бериш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда.

Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
#Ривоят
Собит деган солиҳ йигит боғ ёнида таҳорат олаётганида ариқда бир қизил олма оқиб келади. Олмани олиб, ярмини ейди ва шу пайт хаёлидан: "Эгасининг розилигини олмасдан нега едим?", деган адолатли фикр кечади. Шу ниятда олма оқиб чиққан боққа киради ва боғбонга бўлиб ўтган воқеани баён қилади.
— Олмамизни ижозатсиз еганингнинг жазоси шуки, — дейди боғбон унинг диёнатли одам эканини билиб, — тили, кўзи, оёқ-қўли йўқ бир қизимиз бор, шуни никоҳингга оласан.

Собит ноилож рози бўлади. Тўйдан кейин гўшангага кириб кўрсаки, келин бўлмишнинг хусну малоҳатда тенги йўқ! Қочиб ҳовлига чиқади.
— Бу менга ваъда қилинган қиз эмас-ку?
— Нега энди? — изоҳ беради қизнинг отаси. — Бу - ўша қиз. Тили йўқ деганим - фосиқ сўзни айтмайди, кўзи йўқлиги - Қуръондан ўзгага боқмаган, оёқ-қўли йўқлиги - ёмон ишга юрмаган.

Бу бахтли никоҳдан ўғил дунёга келади. Исмини Нўъмон қўядилар. У олти ёшида подшоҳ ҳаётига оид бир масалани ҳал қилиб, "Имоми Аъзам" унвонини олади. Шунда онаси дейди:

— Менинг ўғлим аслида уч ёшида Имоми Аъзам бўларди, лекин сўрамай ейилган ўша яримта олма ҳаққи у олти ёшга чўзилди.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
‼️ Ҳар куни ушбу дуони ўқишни унутманг!

☪️ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ

📝 Ўқилиши: Аллоҳумма, инний асалука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак.

📌 Маъноси: Сени севишни, сени севганларни севишни, севгинга сабаб бўладиган амални севишни сўрайман.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Ёш болаларнинг йиғлаши доим очлик ёки беморликдан бўлавермайди...
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Нима учун бу болангиз йиғламоқда? Кўз теккани учун унга руқя дуоларини ўқиб дам солдингларми?" дедилар...
          Имом Аҳмад ривояти.

Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш мақсадида ўқиб дам солинадиган оят ва дуолар!
Қўлни боланинг бошига қўйиб, сўнгра қуйидаги шаръий руқяни ўқийди:
1. Фотиҳа сураси; (Алҳамду сураси).
2. Оятал курси; (Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул...).
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти; (Аманар расулу).
4. Иҳлос сураси 3 марта; (Қул ҳуваллоҳу аҳад).
5. Фалақ сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббил фалақ).
6. Нас сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббин нас).
Сўнгра уч марта "Бисмиллаҳ"ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб айтади.
(Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Сўнгра: «Аставдиъу кумуллоҳаллазий ла тазийъу вадоиъуҳу», деб айтади.
(Маъноси: «Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим».)
Кейин болани боши ва баданига ўқиган киши қўлини суртади...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
«Одамларнинг уйига "кўр" бўлиб кир ва "кар" бўлиб чиқ. Уларнинг уйлари ҳамда сенинг у ерда кўрган ва эшитганларингнинг ҳеч ҳам аҳамияти йўқ».

Нажиб Маҳфуз.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
#суннатни_тиклаймиз
Йўлдан кераксиз нарсаларни олиб ташланг!

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:📌"Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлаш сен учун садақадир"

📝Термизий ривояти)
———————————-
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
‼️ Ким "Лаа илаҳа иллаллоҳ" деса Жаннатга киради...

💎 Анас ибн Молик айтди: “Муъоз ибн Жабал олдимга келди. Унга: “Қаердан келдинг?” дедим. У: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдилар”, деди. “Нима дедилар?” дедим. У: “Ким ихлос билан “Лаа илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) деса жаннатга киради” дедилар”, деди. “Буни ўзинг эшитдингми?” дедим. У: “Ҳа”, деди ва “Бориб, сўра”, деди. “Ҳўп” дедим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. “Менга Муъоз бундай, бундай хабарлар берди”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муъоз рост сўзлабди, Муъоз рост сўзлабди, Муъоз рост сўзлабди”, дедилар.

📿 Лаа илаҳа иллаллоҳ, Лаа илаҳа иллаллоҳ, Лаа илаҳа иллаллоҳ....

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🤲🏻 Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо

📌 Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
✳️ "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.
❇️ Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).
❗️Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.
‼️ Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУБУ ИЛАЙҲ🤲🏻

ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
Кечки уйқудан олдин айтиладиган зикр ва дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ким тӯшагига ётиб:

الحمدُ لله الذي كفَاني وآواني . الحمدُ لله الذي أطعمَني وسقاني . الحمدُ لله الذي منَّ عليَّ وأفضلَ.
اللهمَّ ! إني أسألُك بعزَّتِك أن تُنَجِّيَني من النارِ .

"Алҳамду лиллаҳиллазий кафааний ва аавааний, алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ва сақоний, алҳамду лиллаҳиллазий манна ъалаййа ваафзола. Аллоҳумма инний ас'алука биъиззатика ан тунажжияний минан наар", деса жамий яратилган (жонзотлар)нинг ҳаммасининг ҳамдини айтган бӯлади".

Маъноси: "Менга кифоя қилгудек (ризқ) ва маскан берган, мени таомлантирган ва (сув билан) суғорган, менга (яхшиликларни) берган ва менга афзал (нарсалар)ни бериб, тӯла-тӯкис қилган Аллоҳга ҳамд бӯлсин. Аллоҳим, мен Сендан иззатинг ила менга дӯзаҳдан нажот беришингни сӯрайман.
(Ҳоким ва ибн Сунний ривояти)
(Ҳадис санади саҳиҳ).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
ШУ ИСТИҒФОРНИ ТЎХТАМАЙ АЙТИНГ ВА БАРЧА ЕТОЛМАГАН АРМОНЛАРИНГИЗГА ЙЕТАСИЗ, ИН ША АЛЛАХ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жуда_кучли_дуо


رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي


"Робби ишроҳ лий содрий ва яссир лий амрий".

💥Маъноси: "Эй Раббим, менинг қалбимни кенг қил ва ишимни осон қил".

📌Ушбу дуони кўп айтинг! Агар Аллоҳ қалбингизни кенг қилса, ички ғамларингиз бўлмайди. Агар ишингизни осон қилса, ташқи ғамларингиз бўламайди.
Мусо алайҳиссалом дуолари

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
бойлик ва ризкни кенгайтирувчи дуо

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀*Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг...*

🌙...Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.

🌙.
..*Оят ул-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз! *

🌙...Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг!

🌙.
..*Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади.*

🌙...Инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин!


*🌙...Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади.*

🌙... Ва энг асосийси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловатлар айтишни унутманг...

*ХАЙРЛИ ТУН!!!*

🤲🏻Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг барокати ила тонг орттириш барчамизга насиб этсин.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАРИМ ☘️

Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз хайрли, файзли, ва барокатли бўлсин азизлар!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
БИР ЯХШИЛИККА ЎН ЯХШИЛИК

  Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади.
Буни эри—ҳазрати Алига айтди.

  Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.

  Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради
Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар.

  Тиланчи хурсанд бўлди.

Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар.

Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб:
—Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин,—деди.

  Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди.

Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар.
Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.

—Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бериб юбордилар,-дедилар Салмон.

—Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.

  Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:

—Барокат учун олиб қолган эдим,—дедилар.

"Ривоятлар" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДУО_ҲАМ_ШИФОДИР

☝️Азизлар, агар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман. Чунки, дуо ҳам шифодир.

Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта

بِسْمِ اللهِ

"Бисмиллааҳ" дейди ва:

أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.

Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)

Сизларга ёдлаш осон бӯлсин деб, оҳангга солиб ӯқидим.
Бошқа яқинларингизга ҳам улашинглар!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
“Эркак ва аёл орасига совуқлик солувчи омиллар “

1-Қайсарлик
2-Эркакга овоз кўтариш
3-Тез қизишиб ғазабланавериш

Қандай эркакдан сўраманг ,аёлида бу 3 хислат бўлишини ёмон кўради .

Аёл ўзидаги қайсарликни даволаши учун, эрига шунчаки “Эркак“ назари билан эмас,  Аллоҳ уни аёлга бошлиқ қилгани эътиборида қараши лозим.

Ўз навбатида унга қилинган қайсарлик Аллоҳга қайсарлик эканини унутмаслик керак. Чунки,  шайтон ҳам одамга сажда қилишдан бош тортган пайтда Аллоҳга эмас, одамга кибр қилган эди. Аёл ҳам “Мен Аллоҳга кибр қилмаяпман “ дегани билан, шайтон сингари ўзи сезмаган ҳолда Аллоҳга осий бўлиб қолмаслиги керак .
Демак , қайсарликни даволаш учун, эрга итоатни шунчаки масъулият деб эмас , балки ибодат деб  , унга қаршиликни эса шунчаки қаршилик эмас Аллоҳга исён деб қараш керак бўлади .

Аммо 2- хислат бировга овозни кўтариш муҳаббатни юқотиши ҳақида Аллоҳ таъоло айтади:
“Сизга ҳужраларнинг ортидан туруб қичқирадиганлар , уларнинг аксари ақл қилмайдилар “ (Ҳужурот:4)
Демак , бақироқлик ақлсизлик аломати бўлиб , кишининг обрусини тўкади .

Ҳатто, Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумлар Расулуллоҳ алайҳиссалам ҳузурларида овозлари кўтарилиб кетгач,  бу ишлари сабаб _ўзлари сезмасаларда_ амаллари ҳабата бўлиб Аллоҳнинг муҳаббатидан қолишлари огоҳлантирилди . (Ҳужурот сураси аввалида)
Албатта эр пайгамбар эмас , лекин оятдан ибрат , овозни кўтариш муҳаббатни юқотишида.
Аёл ҳам эрга овозини баланд қилиши билан, ўзи сезмасада унинг муҳаббатидан қолишига сабаб бўлиши мумкин .

3-хислат “Жиззаки ва асабийлик “ ҳам ҳеч кимга ёқмайдиган хулқлардан. Гоҳида аёл ўзи туққан боласида бу хулқларга сабри етмай кетади .

Расулуллоҳ алайҳиссалам “Ғазаб шайтондан..“ дедилар . Шайтонга эса эр-хотин орасини бузушданда ёқимли иш йўқ . Чунки Аллоҳ шайтонларни сеҳрини гапирганда энг аввало улар эр-хотин орасини бузушларини зикр қилди : “Улар сеҳр билан эр-хотин орасини бузадиган нарсаларни улардан таълим олар эдилар..“ (Бақара :102)
Бунинг давоси эса , ғазабни ютуш ибодат ва садақа эканини эслаш билан бўлади.

Аллоҳ таъоло айтади:
“Улар (Мўминлар) ҳурсандчиликда ва қийинчиликда ҳам садақа қилувчи,  ғазабларини ютувчи ва одамларни кечирувчи кишилардир..“ (Оли-Имрон :134)
Агар “Одамларни“ кечириш садақа ажрига тенглаштирилган бўлса,  аёл эридан ғазабини ютуши албатта энг буюк садақалардан бўлади .
Чунки бировга молни садақа қилиш унга моддий ёрдам бўлса, уни асабини бузмаслик унга ақлий ва соғлиқ томондан ёрдам бўлади.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
#албатта_ўқинг

КЎП ЎҚИШ КЕРАК БЎЛГАН ҚУРЪОНИЙ ДУО

«Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

(Анбиё сураси, 87-оят).

Баъзи солиҳлар ушбу оят ҳақида шундай дейишган:

«Бунда тавҳид, тасбеҳ ва истиғфор бор».

Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни шу дуони қилганларидан сўнг балиқнинг қорнидан ташқарига чиқариб, нажот берган. Шунинг учун ғамга ботган, бошига мушкул тушган, иши битмаётган кишиларга шу дуони кўп айтиш тавсия қилинган.

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганли савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
МУСЛИМА КЕЛИНГА МАЗМУНЛИ МАКТУБ
🧕🏻 #Аёлларга_50_насиҳат

1️⃣ Эрингизга унга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг

Инсонларнинг биз ҳақимиздаги фикрлари уларнинг сўзларидан маълум бўлади. Шу сабабдан кўпинча бошқаларнинг биз ҳақимизда нималарни ўйлашига қизиқамиз. Биз ҳақимизда яхши фикрда бўлган ёки ёмон фикрда бўлмаган кишиларнинг мурожаат шакли, оҳанги бизга ёқимли эшитилади. Ёқадиган оҳангда мурожаат қилган кишига нисбатан бизда ҳам яхши туйғулар уйғонади. Устига-устак ўзгалар олдида исмимиз тилга олинса ёки бизга хитоб қилинса ва бу жуда яқин кишимиз ёхуд турмуш ўртоғимиз томонидан амалга оширилса, биз учун катта аҳамият касб этади. Шу боис эр-хотин бир-бирига мурожаат қилар экан, ғурурлантирадиган ва хуш ёқадиган сифатлар ҳамда исмлардан фойдаланишга эътибор қаратиши лозим. Уйда бўлмаса ҳам бирор бошқа жойда, одамлар орасида, бирор йиғинда аёлнинг ўз турмуш ўртоғини ёқимли сифатлар билан тилга олиши уни бахтли қилади ва ғурурлантиради. Аксинча, унга ёқмайдиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилиши уни ранжитади, кейинчалик унинг бу ҳаракатидан қаттиқ уятга қолиши мумкин. Албатта, фақат аёл киши эрига чиройли муомалада бўлишга мажбур эмас. Эркак ҳам ўз аёлига худди шу тарзда мулойимлик билан, унга ёқадиган сифатлар орқали мурожаат қилиши лозим. Ҳеч бўлмаса бошқалар олдида унинг исмидан сўнг хонимафанди, хоним (муҳитга ва ёшга кўра бу ўзгартирилиши мумкин) каби сифатлардан фойдаланиш зарур. Ёлғиз қолганларида бундан ҳам самимий ва яқин мурожаат қилишлари мумкин.

"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
ЛУҚМОНИ ҲАКИМ  АЙТАДИКИ:

- Эй, ўғил! Ўлик қалбни тирилтирмоқ учун ўн ҳикматга амал этмоғинг лозим:

1. Фақир ва мискинлар билан бирга ўтирмоқ.

2. Дунёпарастларнинг мажлисларидан сақланмоқ, улардан узоқ бўлмоқ.

3. Бечораларга ёрдам қўлини узатмоқ, уларга ҳамдард бўлмоқ.

4. Қулларни озод қилиб, уларга эркинлик бермоқ.

5. Ғарибларни меҳмон қилмоқ.

6. Мол билан саҳоват қилиб, камбағалларни бойга айлантирмоқ.

7. Илмга амал этувчи олимларни ҳурмат қилмоқ.

8. Қарияларга ҳурмат кўрсатиб, уларнинг дуосини олмоқ.

9. Яхшиликка даъват этмоқ, ёмонликдан қайтармоқ, амалини ихлос ила бажармоқ.

10. Ибодатни жаннат умиди ёки жаҳаннамдан қўрқиш туфайли эмас, Аллоҳга муҳаббат қўйиб ихлос билан адо этмоқ.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.