𝑫𝑼𝑵𝒀𝑶𝑫𝑨 𝑻𝑬𝑵𝑮𝑰 𝒀𝑶'𝑸 𝑶𝑵𝑨𝑴"-𝑰𝑱𝑹𝑶𝑳𝑨𝑹𝑰
403 subscribers
6.14K photos
10.1K videos
40 files
3.34K links
Ассалому алайкум! Ҳуш келибсиз. 😍
Ажойиб Ижро ва ижодимиздан баҳраманд бўлинг. 😍😘

ҲУРМАТ ЭҲТИРОМ БИРИНЧИ ЎРИНДА!

Хурматсизлик, беманилик, қилганларни учириб юборамиз!
Ким ва қандай мавқеда бўлса ҳам!
Download Telegram
Yuragim og'rig'iga ming davo izlab
Yugurib tinmayman yashab, kulyabman
Tananing og'rig'in menga so'zlamang
Bedavo dardimni ichga yutyabman

So'zingiz befavo yordan noliydi
Bundayin rishtalarga hayron qolyabman
Nahotki dunyolarcha dardingiz shumi
Bedavo dardimni ichga yutyabman

Ko'zimga emas siz qalbimga qarang
Ma'yuslikni yuzimdan asta yulyabman
Kulyabman jilmayib yana kulyabman
Bedavo dardimni ichga yutyabman

     
🔥 Eng sara rasmlar va fotolar faqat sizlar uchun bizda aslo uzoqlashmang biz bilan qoling 😉
@DunyodaTengiYuqOnam220293
Бор бўлинг.

🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏

Ғийбат қилиб толмаган ,
Туҳматлардан тонмаган .
Дўзахда хам ёнмаган ,
Ғийбатчилар бор бўлинг ,
Мехрга сиз зор бўлинг .

Бор бўлса гар кўролмай ,
Йўқчиликда беролмай .
Яхшиликлар қилолмай ,
Ғийбатчилар бор бўлинг ,
Яхшига сиз хор бўлинг .

Дўстни дўст деб билмаган ,
Мушкулида турмаган .
Дўст қадрига етмаган ,
Ғийбатчилар бор бўлинг ,
Дўстларга сиз зор бўлинг.

Қалбда иймони бўлмас ,
Ҳузур, ҳаловат кўрмас .
Тинчликда куни ўтмас ,
Ғийбатчилар бор бўлинг ,
Ҳаловатга зор бўлинг.

Афсусландим сизлардан ,
Ичи қаро юзлардан .
Уят, ғийбат сўзлардан ,
Ғийбатчилар бор бўлинг ,
Яхшига сиз зор бўлинг.


Қайта таҳърирланди .
✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oldin bizda, keyin boshqalarda
🔹 Kanalimizga a'zo bo'lishni unutmang
🔥

@DunyodaTengiYuqOnam220293
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oldin bizda, keyin boshqalarda
🔹 Kanalimizga a'zo bo'lishni unutmang
🔥

@DunyodaTengiYuqOnam220293
💥💥💥 Суяндим дада ....


Дард , аламлар дилни тилганда ,
Сохта дўстлар тиғда тилганда .
Ишонч қолмай , ёлғон кулганда ,
Фақат сизга суяндим дада .

Йўлларимда учради ғаним ,
Туҳмат тоши тешганда таним .
Сиздек мени тушунади ким ,
Фақат сизга суяндим дада .

Кечаларим ёритган шамсиз ,
Ўстирдингиз ҳаётда камсиз .
Яшаяпман шодумон , ғамсиз ,
Фақат сизга суяндим дада .

Ҳалолликка ўргатиб доим ,
Меҳнат билан қордингиз лойим .
Кўнгли тоза , сўзи мулойим ,
Фақат сизга суяндим дада .

Балоларга бўлган қалқоним ,
Мустаҳкамдир сизла қўрғоним .
Шарафингиз давоми шоним ,
Фақат сизга суяндим дада .


19 . 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
ҚАДРДОНИМ МУҲАЙЁ БЕГАЛИЕВАГА

Мен олисдан кўнгил топдим, осмонлари чароғон,
Мен олисдан опа топдим, туғишгандай меҳрибон.
Унга ота бўлай дейман, таскин берсам ҳар замон,
Соғинчларнинг саҳросида кавсар тутган опамай.

Бугун ухланг, тушингизга кирсин дейман онангиз,
Ёнларида дуо қилсин бобо деҳқон отангиз.
Тонг отганда гул тутгайдир қўш қанотли болангиз,
Соғинчларнинг саҳросида алам ютган опамай.

Сиз насаби олийгинам, зоти олий аёлсиз,
Мардликлари дунёчадир, оти олий аёлсиз.
Дўстга қўлни бериб маҳкам зоти боқий аёлсиз,
Соғинчларнинг саҳросида туғлар тутган опамай.

Дийдор деса аввал қадам, давраларнинг шонисиз,
Сиз Тўмарис Нодиралар, Увайсилар қонисиз.
Умид билан уриб турган юрагимнинг жонисиз,
Соғинчларнинг саҳросида шодлик кутган опамай.

Элдорбек Татиев Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
СЎНГГИ БОР СОҒИНИБ КEЛМАЙСАНМИ ЁР.?

#премера

Сенсиз тонгларимда қушлар сайрамас,
Сенсиз кунларимда қуёш порламас.
Сенсиз тунларимнинг моҳи кўринмас,
Сўнги бор соғиниб келмайсанми ёр.?
Юрагим дардини билмайсанми ёр.?

Соғинсам гоҳида кулгуларингни,
Гирёна эслайман қош козларингни.
Қанийди эшитсам овозларингни,
Сўнгги бор соғиниб келмайсанми ёр.?
Юрагим дардини билмайсанми ёр.?

Ортда қолди бизни учратган баҳор,
Ёз бўйи интиқиб кутсамда наҳор.
Биз томон шарқираб оққанда анҳор,
Сўнгги бор соғиниб келмайсанми ёр.?
Юрагим дардини билмайсанми ёр.?

Мажнунтол шохида қолди рўмолим,
Бир йўқлаб қўйиш ҳам энди малолим.
Исмингни айтмоққа етмади ҳолим,
Сўнгги бор соғиниб келмайсанми ёр.?
Юрагим дардини билмайсанми ёр.?

Билмайин ишқ заҳрин ютган ҳам ўзим,
Кўрмайин жафолар чеккан ҳам ўзим.
Сезмайин қолдимку севган ҳам ўзим,
Сўнгги бор соғиниб келмайсанми ёр.?
Юрагим дардини билмайсанми ёр.?

Қалбимни хасталар унутилган ишқ,
Дардимни басталар куйида бир ишқ.
Аёвсиз курашиб нола қилар ишқ,
Сўнгги бор соғиниб келмайсанми ёр.?
Юрагим дардини билмайсанми ёр.?


18/06/2024

📝АЗИЗАБEГИМ
"АРМОН" 💔

Куйибманда девонадек ишқингизда,
Ишонгандим кўзингизда ашкингизга,
Ўргилайин ёлғлонтакам рашкингизга,
Оҳ юрагим, адашибди севмоқликга!

Юракгимни юлиб, кетган ёмоним-о,
Орзуларим қувиб, кетган армоним-о,
Хумор дилим, эй малхамим, дармоним-о,
Оҳ юрагим, адашибди севмоқликга!

Учратгандим ўз, дўстимнинг тўйларида,
Мен бор эдим, хаёлингиз ўйларида,
Бугун мана мен анҳорнинг бўйларида,
Оҳ юрагим адашибди севмоқликга!

Бевафо қиз, кўчангиздан ўтолмайман,
Ўтсам агар, ёнингиздан кетолмайман,
Юрагимда гапларим бор айтолмайман,
Оҳ юрагим, адашибди севмоқликга!

Адашган дил, кўнглингизни хушлолмади,
Бу қўлларим қўлчангизни ўшлолмади,
Орзуларим кетган десам
ишонмади,
Оҳ юрагим адашибди севмоқликга!

(-сиздай гулни, боғимизда қолишга,
-бир умирлик вафоли ёр бўлишга)


Севгиси армон бўлган йигит тилидан ёзилди.

Дилноза Абдуқаюмовна

🔥 Eng sara rasmlar va fotolar faqat sizlar uchun bizda aslo uzoqlashmang biz bilan qoling 😉
@DunyodaTengiYuqOnam220293
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oldin bizda, keyin boshqalarda
🔹 Kanalimizga a'zo bo'lishni unutmang
🔥

@DunyodaTengiYuqOnam220293
#премъера...

Армонли севги...

Сизга дармон, менга армон бўлган ишқимнинг,
Кетаяпман қулоғидан чўзиб, тортқилаб,
Сизга ўйин, менга қуюн бўлган кўнгилнинг,
Элтаяпман ҳасратини аста ортқилаб.

Сизга овунч, менга ўкинч бўлган ишқимнинг,
Бозоридан олиб кетдим савдоси ўлсин.
Сизга жиз-жиз, бизга бежиз бўлган кўнгилнинг,
Қозонига қайнолмаган армонлар тўлсин.

Сизга ташвиш, бизга зўр иш бўлган ишқимнинг,
Бағрим ёққан оловида жисмим тўлғонар,
Сизга ортиқ, бизга тортиқ бўлган кўнгилнинг,
Йиғлаб турган қароғида ёшлар товланар.

Сизга одат, бизга мақсад бўлган ишқингиз,
Кўчасида телба бўлган юрак йиғлайди.
Сизга пўчоқ, бизга ўртоқ бўлган кўнгилнинг,
Дардларини энди қайси бедор тинглайди?

Санобар Юсупова.
18.06.2024 йил. 13:15.

@birkamdunyosheriyat
Audio
#премъера...

🔥Армонли севги...

🥺🥺🥺🥀🥀🥀😔😔😔

Сизга одат, бизга мақсад бўлган ишқингиз,
Кўчасида телба бўлган юрак йиғлайди.
Сизга пўчоқ, бизга ўртоқ бўлган кўнгилнинг,
Дардларини энди қайси бедор тинглайди?

Санобар Юсупова.
18.06.2024 йил.
🎙Феруза
▷◉─────────0:00
😍 😍


┅━✧⊱••••🔊🎶🔊•••⊰✧━┅

🍁@DunyodaTengiYuqOnam220293
𝑿𝒂𝒚𝒓𝒍𝒊 𝒐𝒒𝒔𝒉𝒐𝒎 𝒃𝒂𝒓𝒄𝒉𝒂𝒈𝒂
𝒖𝒛𝒊𝒍𝒂𝒓𝒏𝒊 𝒆𝒙𝒕𝒊𝒚𝒐𝒕 𝒒𝒊𝒍𝒊𝒍𝒂𝒓
𝒌𝒂𝒏𝒂𝒍 𝒙𝒂𝒎𝒊𝒘𝒂 𝒋𝒐𝒅𝒅𝒂𝒏 𝒕𝒖𝒙𝒕𝒂𝒎𝒂𝒔𝒊𝒏𝒈
𝒊𝒍𝒐𝒉𝒊𝒎🤲🤲🤲🤲
Forwarded from 🕉∫łໃнล๗のบໃเໃໃลн☪️
Узок сафарга кетаяпман мана
Мехрибоним яхши қолинг
Оғриниб қолманг яна
Онажон яхши қолинг

Ташлаб кетгим келмайди
Узок сафарга боришим керак
Ташлаб кетгим келмайди
Онажон яхши қолинг

Рабимдан мактуб келди бормасам булмайди
Шу учун боришим керак
Қиш узоқ қишлаш керак
Онажон яхши қолинг

Пайпоқни жуфтлаб кийинг
Бошизни иссиқ қилинг
Қалин кўрпача тўшанг
Онажон яхши қолинг

Мени кутиб ўтирманг узим
Хаммша елкангизда тураман
Куй тинглам хордиқ олинг
Пахта ситиб ўтиринг
Онажон яхши қолинг

Бехруз зор соғинчдан,
Аммо қандай айтаман?
Ўн беш кунда қайтаман
Шундай демасам оласиз ховотир
Онажон яхши қолинг

Сизсиз менинг дилим тор
Сиз борсиз доим бахор
Сиздан бўлак кимим бор
Онажон яхши қолинг

Омонатсиз Оллохга
Ўзи олсин панохга
Ёйманг яна гунохга
Онажон яхши қолинг

Сафарда бўлсам хамки
Доим елкангизда буламан
Сизни яхши кўраман
Онажон яхши қолинг

Сизга келган балони
Хўп денг ўзим олаймен
Гиргиттониз бўлаймен
Онажон яхши қолинг

Хайр дегим келмайди
Аммо мажбур айтаман
Ўн беш кунда қайтаман
Онажон яхши қолинг

Сизни яхши кўраман
Мехрибон яхши қолинг
Сизни яхши кўраман
Онажон яхши қолинг
Бехрузи✍️
Шохсанам🫴❤️🕋
Audio
БЕХРУЗИ
❤️❤️ШОХСАНАМ
🎤🎤НИГОРА ХАКИМОВНА
💻💻ШАХЗОД. АЛИ.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🎤НИГОРА ХАКИМОВНА ХАВАСКОР ИЖОДИЙ ВА ИЖОДКОРЛАР КАНАЛИ.
▷◉─────────0:00
😍 😍


┅━✧⊱••••🔊🎶🔊•••⊰✧━┅

🍁@DunyodaTengiYuqOnam220293
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!  Сизу бизни яна бир тонгдан бахраманд қилган Аллоҳга хамдларимиз бўлсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•